I маъруза машғулотлари



Download 424,93 Kb.
bet43/157
Sana16.03.2022
Hajmi424,93 Kb.
#495318
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   157
Bog'liq
Falsafa maruza

«Ноосфера» тушунчаси грек тилидан олинган - ноос «ақл» деган маънони англатади. Шундай қилиб этимологик жихатдан ноосфера – ақл доирасига оид тушунчадир. Бу тушунча француз файласуфиЭдуард Леруа (1870-1954) ва Пьер Тейяр де Шарден (1881-1955)лар томонидан ХХ асрнинг 20 –йилларида таклдиф этилган ва ишлаб чиқилган.
Бошқа сўз билан айтганда, инсоният эволюцияси маълум бир вақтгача биосфера доирасида амалга ошади. Леруа биосфера ва ноосфераларни хитой девори билан бир-биридан ажратмайди: «кўпчилик холларда улар бир –бирига аралашиб кетади, иккинчиси биринчисининг қайта яралганидир»21. Лекин секин-аста шундай холат вужудга келадики, инсоннинг тўхтовсиз ўзгарувчи ривожланувчи онги чегарали ва чекланган биосферага сиғмай қолади. У «инсоний, тафаккур қилувчи, ўз моҳиятига кўра фикр» нинг янги бир ҳолатини ноосферани вужудга келтиради22.
Тейяр де Шарден ноосфера таълимотини янада ривожлантирди. Уни айтишича тараққиёт биосфера доираси билангина чегараланмайди. Шарден постулатларидан бири шуки, дунёда ҳамма нарса узлуксиз равишда мураккаблашади ва ривожланади. У дунёнинг узлуксиз тараққиётининг тўрт босқичини ишлаб чиқди: а) ҳаётдан аввал; б) ҳаёт; в) фикр; г) ҳаётдан олийлик23. «Фикр» стадияси инсон пайдо бўлиши билан характерланади, у психик ва рухий энергияни қуюқлаштиради, жамлайди ва ноосферани яратади. Шарден концепциясининг ҳусусияти шундан иборатки, у илмий тафаккурни диний эътиқод билан синтез қилишга ҳаракат қилган. Айнан шундан келиб чиққан холда тўртинчи стадия («ҳаётдан олийлик») келиб чиққан, унда инсон онгидан олийроқ субстанция, яъни худо тушунилган.
Ноосфера таълимоти рус файласуфи В.И.Вернадский (1863-1945) тадқиқотларида яна ҳам ривожлантирилди ва мукаммаллаштирилди. 1925 йилда (яъни Э.Леруа ва П.Тейяр де Шарденларнинг тадқиқотлари нашр этилмасдан аввал) «Инсоннинг автотрофлиги» номли мақолани эълон қилади.
Ноосфера концепцияси тараққиётининг муҳим илмий-фалсафий натижаси сифатида табиат ва жамиятнинг ко-эволюция (ҳамкорликда, паралел, ўзаробоғлиқликда ривожланиш) назариясининг шаклланганини эслаб ўтиш мумкин. Бу икки йирик тизимнинг бир-бирига қарши туриши ва кураши эмас, балки уларнинг узвий бирлиги инсониятнинг кейинги тараққиётини таъминлаши мумкин.



Download 424,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish