I маъруза машғулотлари



Download 424,93 Kb.
bet40/157
Sana16.03.2022
Hajmi424,93 Kb.
#495318
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   157
Bog'liq
Falsafa maruza

Материя тушунчаси.
Материя моддий объектларни бирлаштирувчи тушунча. Хусусан олинганда материянинг ўзи йўқ, балки дунёда материянинг ай­рим предмет ёки бирор конкрет буюм шаклидаги кўринишлари учрайди. Материя эса материянинг ҳамма кон­крет кўринишларига хос бўлган барча универсал ху­сусиятла­рини акс эттирувчи умумий тушунчадир. Бу дунёда «умуман одам» бўлмасдан, айрим одамлар учрашига ўхшаш фикрдир. Материянинг фалсафий тушунчаси барча нарсалар воқелиги, моддий воқеликни ўзига қамраб олувчи, ялпи уму­мийлик (универсаллик) белгиларига эгалик қилувчи, бутун объ­ектив реалликни ифодаловчи категориядир..
Материя ва моддий объектлар хилма-хил кўринишларда ва шаклларда учрайди. Моддий системалар тузилишга эга, яъни у структурали - турли хил структуравий элементлардан ташкил топган бўлади. Бундай элементлар ва улардан ташкил топган моддий объектлар ривожланишга эгадир.
Материя ва моддий системалар, объектив ду­нёнинг ту­зилиши хусусиятларига кўра, турли хил структуравий дара­жалардан ташкил топ­ган бўлади. Бундай даражаларни моддий сис­темаларнинг ташкилий тузилиши ва миқёсий тузилишига қараб: а) ташкилий-структура даражалари ва б) миқёсий-структура даражаларига ажратиш мумкин.
Материянинг ташкилий-структура даражалари. Мате­риянинг ташкилий-структура даражалари моддий система­лар­нинг ташкилий жиҳатдан уюшганлиги ва фаоллигига қараб бир-биридан фарқ қилади. Бу даражалар фазо-вақт структурасининг сифатий хусусиятлари билан ажралиб ту­ради. Улар: ноорганик даража («нотирик табиат»), органик даража («тирик табиат») ва социал даража («жамият») деб аталади. Одамлардан ташкил топ­ган турли мураккабликдаги ижтимоий системалар социал да­ражага ман­субдир. Бу даражада онгга, фикрга эга бўлган ин­сонлар фаолият кўрсатганлиги сабабли у энг уюшган ва фаол даража ҳисобланади.
Материянинг миқёсий-структура даражалари. Бу мод­дий системаларнинг бир-биридан мазкур системада ҳукмронлик қилувчи фундаментал кучлар билан фарқ қилувчи даражалар­дир. Улар: микродунё, макродунё ва мега­дунё дейилади.
Микродунёда кучли ва кучсиз ядровий ўзаротаъсир куч­лари ҳукмронлик қилади17. Бу кучларнинг таъсир доираси атом ядроси ва атом ўлчови билан чегаралангандир. Кучли ядровий ўзаротаъсирлар атом ядросининг таркибий қисмлари бўлган протон ва нейтронларнинг яхлитлигини, кучсиз ядровий ўзаротаъсир кучлари эса атом структурасининг яхлитлигини таъминлайди. Бу кучлар туфайли микродунё ўзининг структу­равий яхлитлигини сақлайди. Хуллас, материя ва моддий объектларнинг структуравий яхлитликка эга бўлишида ҳаракат ва фазо-вақт шаклларининг, уларнинг асосида ётувчи ўзароалоқадорлик кучларининг роли ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир.
Ҳозирги пайтда материянинг модда­симон ва номоддаси­мон кўринишларининг мавжудлиги аниқланган18. Объектив ре­алликнинг бутун бизга кўринадиган қисмидаги Коинот қаъридан тортиб, то митти элементар зар­рачалар ва антизарра­чаларгача (электронлар, позитронлар, протонлар, антипротонлар, нейтронлар ва ҳакозо) материя­нинг моддасимон кўринишига мансубдир. Электрон ва протон модда ҳисобланса, позитрон ва антипротон антимодда ҳисобланади. Ҳамма заррачалар - модда, ҳамма антизаррача­лар - антимоддадир. Материянинг номодда­симон кўринишига турли хил физик майдон ва нурланишлар киради. Модда би­лан антимодда тўқнашганда материянинг ан­нигиляция (лот. annihilatio - йўқолиши, ҳеч нимага айланиши) ҳодисаси содир бўлади, яъни материя моддасимон кўринишдан номодда кўринишига – майдон ва нурланишга ай­ланади. Фи­зик вакуумдаги электромагнит майдонини муайян интенсив­ликдаги нурланишлар билан бомбардимон қилинганда мазкур вакуумда заррача ва антизаррачалар ҳосил бўлади, яъни ма­териянинг майдон кўриниши модда кўринишига айланади. Бу ҳодисаларнининг моҳиятини механистик дунёқараш асосида изоҳлашнинг иложи йўқ, бунинг учун янгича логика ва диалектик дунёқараш лозим бўлади.



Download 424,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish