I маъруза машғулотлари



Download 424,93 Kb.
bet45/157
Sana16.03.2022
Hajmi424,93 Kb.
#495318
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   157
Bog'liq
Falsafa maruza

Ривожланиш эса бу - прогресс24 томон ўзгаришдир. Ривожланиш, аслида шундай ўзгаришки, бунда муайян йуналишдаги янги ҳолат эски ҳолатнинг, юқори босқич қуйи босқичнинг ўрнини олиб, эски нарса ва ҳодисалар йўқолиб, улар ўрнини янги нарса ва ҳодисалар олади. Ўзгариш эса ривожланишдан шу билан фарқ қиладики, у ўз ичига регресс25ларни ҳам олади.
Ривожланиш — бу прогрессдан иборат ўзгариш бўлиб, кенг маънода қуйидан юқорига, оддийдан мураккабга қараб илгарилаб борувчи ҳаракатдир. Ривожла­ниш шундай ўзгаришки, у нарса ва ҳодисаларнинг қуйи босқичи ўрнини юқорироқ босқич олишидир. Ривожланиш бошқа жиҳатдан нарса ва ҳодисаларнинг миқдор ва сифат жиҳатдан тубдан ўзгариб, бошқа нар­са ва ҳодисаларга айланишидир. Ривожланиш, умуман олганда, тўғри чизиқ бўйлаб ҳаракат эмас, уни бундай тушуниш хатодир. Бундай тушунишни табиат ривожланиши ҳам, жамият тарихи ҳам рад этади. Ҳар қандай реал ривожланиш спиралсимон ҳолда, унинг ҳар бир янги ўрами олдингисига қараганда кенгроқ бойроқ, мазмунлироқ, юқорироқ, асосда эгри-бугри йўллар би­лан содир бўлади.
Прогресс томон ривожланиш, айниқса, жамият ҳаётида яққол кўзга ташланади. Жамиятдаги ривож­ланиш бир қуйи ижтимоий-иқтисодий босқичдан унга нисбатан прогрессивроқ, юқорироқ ижтимоий-иқтисодий босқичларга ўтиб бориш асосида рўй беради.
Умуман, биз ривожланиш атамасини жуда кўп ишлатамиз, у бизга тушунарлидек, туюлади. Аслида эса, бу тушунча ифодалаган жараён, биз ўйлагандек, унчалик содда эмас. «Ривожланиш» тушунчаси кўп ҳолларда олға қараб боришнинг синоними сифатида «прогре­сс» тушунчасига тенглаштирилади. Бугунги кунда инсоният жамиятининг ривожланиши, унда содир бўлаётган ўзгаришлар ривожланишнинг мураккаб жараён эканлигидан далолат бермоқда.
Унда муайян даврий ўзгариш билан бир қаторда, прогрессга томон такрорланмас ўзгаришлар, турли хил зигзаглар мужассамлиги ҳам маълум бўлмоқда. Айниқса, кейинги пайтларда жамиятда юз бераётган ўзгаришлар таҳликали тенденциялар, ҳалокатлар хавфи бўлган жараёнларни ҳам ўз ичига олишлиги равшан бўлмоқда. Бу жараёнларни тўғри тушуниб олиш ва уларга тўғри ёндошиб, тўғри хулосалар чиқариш учун бизга янгича фикрлаш жуда зарур бўлмоқда. Масалан, бизнинг шу пайтгача ўйламасдан табиат бойликларидан талон-тарожлик билан фойдаланиб келишимиз натижасида бугунги кунда табиат ўз бошидан умумий таназзул (танглик)ни кечириши хавфи пайдо бўлди. Шунинг учун табиат ва жамиятда юз бераётган ҳозирги жараёнларнинг таҳлили ривожланишнинг фалсафий тушунчасини қайта кўриб чиқишни тақозо қилмоқда. Бунга сабаб ривожланиш жараёнида турли хил ўзгаришларнинг зиддиятли характерлари намоён бўлаётганлигидир.
Ривожланиш жараёни шу билан бирга, ўз табиатига кўра турлича йўналишдаги, бир-бирига қарама-қарши ва айни вақтда бир-биридан ажралмас тенденцияли томонларга ҳам эга. Бу тенденциялар дифференциация26 ва интеграция27 жараёнларининг бирлигидан иборатдир.

Download 424,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish