Фалсафий методлар, қонунлар ва категориялар - Режа:
- 1. Ўзгариш ва тараққиёт жараёнида такрорланиш тамойили. Қонун тушунчаси, унинг моҳияти ва фалсафий талқини.
- 2. Воқелик ва ўзгариш жараёнида айният ва зиддият диалектикаси. Унинг табиат ва жамиятдаги хусусиятлари.
- 3. Мавжудлик, ўзгариш ва ўзаро алоқадорликнинг намоён бўлиш тамойиллари.
- 4. Фалсафий категориялар тизими, уларнинг мазмуни.
Диалектика - Юнонча сўздан олинган бўлиб, “суҳбат олиб бормоқ, мунозара қилмоқ, баҳслашув асосида ҳақиқатга эришиш” маъносини билдиради.
-
Қонун ва қонуният нима? - Қонун - муайян шарт шароитда воқеалар ривожининг хусусияти ва йўналишини белгилайдиган маълум бир қатъий натижани тақозо этадиган объектив дунёдаги нарса ва ҳодисаларнинг муҳим зарурий, умумий нисбий барқарор муносабатлар ифодасидир.
Қонуннинг турлари: - Табиат конунлари ер юзида инсон булмаган даврда хам мавжуд булган.
- Жамият конунлари эса инсон фаолияти натижасида пайдо булган шарт шароитлар билан боглик равишда юзага келган.
Фалсафанинг асосий конунлари: - 1. Микдор узгаришларининг сифат узгаришларига утиш конуни.
- 2. Карама-каршиликлар бирлиги ва кураш конуни
- 3. Инкорни-инкор этиш конуни
Категория деганда нимани тушунамиз? - Категория--- юнонча суздан олинган булиб, “Гувох”,”Таъриф бериш”, “Ифодаловчи” деган маъноналарни билдиради.
- Фалсафий категориялар- объектив мавжудликдаги нарса ва ходисаларнинг умумий, мухим томонларини, хусусиятларини акс эттирувчи тушунчадир.
Категориянинг турлари: - 1. Вокеликнинг энг умумий алокадорлигини акс эттирадиган категориялар. (Яккалик, хусусийлик ва умумийлик, мохият ва ходиса)
- 2. Воқеликнинг тузилишини акс эттирувчи категориялар (мазмун ва шакл, бутун ва бўлак, структура, элемент).
- 3. Воқеликдаги нарса ва ҳодисалар ўртасидаги сабабиятни акс эттирувчи категориялар (сабаб ва оқибат, зарурият ва тасодиф, имконият ва воқелик)
Фалсафа тарихида уларни биринчи бўлиб, Арасту таърифлаб берган. У ўзининг «Категориялар» деган асарида уларни объектив воқеликнинг умумлашган инъкоси сифатида қараб, туркумлаштиришга ҳаракат қилган. Хусусан, унингча қуйидаги категориялар мавжуд: «моҳият» (субстанция), «миқдор», «сифат», «муносабат», «ўрин», «вақт», «ҳолат», «мавқе», «ҳаракат», «азоб-уқубат». Умуман, категорияларни фалсафа тарихида илмий мавзу сифатида ўрганишни айнан Арасту бошлаб берганлиги эътироф қилинади. Маълумки, унгача Юнонистонда кўпроқ политика ва риторика (нотиқлик санъати) фанлари системалашган, яъни фан сифатида тизимга туширилган эди. - Юнонистоннинг машҳур олими ва мутафаккири Суқротни ҳам ана шундай, ҳали гўёки шаклланмаган фан билан шуғуллангани ва ёшларни бу илм йўлига бошлаб, уларнинг нотўғри тарбиясига сабаб бўлганликда айблаган ҳам эдилар.
Адабиётлар: - Основы философии. — Т., Ўзбекистон, 1998.
- Фалсафа. — Т., Шарқ, 1999.
- Қ. Назаров тахрири остида. Фалсафа асослари. Т., 2005.
- Философиский энциклопедический словар. М., 1999.
- Мустақиллик: илмий изоҳли оммабоп луғат. Т., 1999.
Do'stlaringiz bilan baham: |