И. М. Абдуллаева, Д. T. Азимов. “Ахборот тизимлари



Download 2,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/125
Sana23.02.2022
Hajmi2,14 Mb.
#160255
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   125
Bog'liq
Ахборот менежменти

орқали узатишга тегишли жуда қаттиқ қонунларни қабул қилганлар. Бунинг 
остида ахборотларни узатишнинг ҳар қандай шакли кўзда тутилади. Баъзи бир 
Европа давлатлари бошқа мамлакатлардаги молиявий ахборотларни ишлаб 
чиқиш ѐки шахсий ахборотларни хорижга узатишни ман қиладилар. Европа 
Иттифоқининг 1998 йилнинг октябрь ойида қабул қилинган директиваси 
қонунлари Европада қабул қилинган меъѐрларга мос келмайдиган мамлакатлар 
(шу жумладан АҚШ) билан ахборотларни алмашиишни чеклайди. (Икки йил 
кейин қабул қилинган битим шахсий маълумотларни ҳимоялашга тайѐр 
америкалик ва бошқа компанияларга шахсий ахборотларни йиғиш ва ўз уйида 
ишлаб чиқишга рухсат беради.) Қабул қилинган қарорга жавобан трансмиллий 
компанияларнинг кўпчилиги ҳар бир Европа мамлакатида, харажатлардан 
қочиш ва мамлакатлар ўртасидаги маълумотларни узатишдаги ҳар қандай 
кутилмаган ҳодисларга тайѐр бўлиш учун ахборот тизимларини яратганлар. 
Маданий ва сиѐсий фарқлар ташкилотнинг бизнес усуллари ва операцион 
тадбирларга ҳаддан ташқари таъсир кўрсатадилар. Муаммолар ва 
чеклашларнинг жуда катта сони ҳар хил мамлакатларнинг маданий анъаналари, 
тайѐр мутахассисларнинг йўқлиги ва телефон линиялари асосидаги ишончсиз 
компьютер тармоқлари билан боғлиқ. Ҳар хил мамлакатлардаги молиявий 
ҳисоб тизимлари маҳаллий қонунлар ва анъаналар билан боғланганлар, бу 
фойдалар ва харажатларни таҳлил қилиш усулларига таъсир кўрсатади. Мисол 
учун, немис компанияларии одатда лойиҳа тўлиқ тугаллангунига қадар 
фойдани ҳисоблаб чиқмайдилар. Инглиз фирмалари, аксинча, белгиланган 
даромадлар олинишига ишонч ҳосил қилиш учун, ўз фойдаларини олдиндан 
ҳисоблаб чиқадилар. 
Бухгалтерия ҳисобининг бу амалиѐти ҳар бир мамлакатдаги ҳуқуқий 
тизим, бизнеснинг фалсафаси ва солиқ кодекси билан чатишиб кетганлар. 
Бухгалтерия амалиѐтидаги бу барча фарқлар йирик халқаро компаниялар учун 
жаҳоннинг ҳар хил мамлакатларида жойлашган ўз бўлинмаларининг 
фаолиятини баҳолаш учун қийинчиликларга олиб келади. 


135 
Ҳисоботнинг бундай тизимлари маҳаллий қонунчилик, иш тамойиллари 
ва солиқ кодекси билан яқиндан боғланганлар. Британия, Америка ва голланд 
фирмалари кўпроқ англосаксон ѐндашишидан фойдаланадилар, у акциядорлар 
даромадларини аниқ таҳлил қилишга имкон берган ҳолда, солиқлар ва 
фойдаларни алоҳида ҳисоблашни кўзда тутади. Молиявий ҳисобнинг Европа 
методикаси сармоядорларга камроқ қаратилиб, асосий эътиборни тегишли 
равишда қонунлар ва солиқларни пасайтиришга қаратади. Бундай фарқлар 
туфайли йирик трансмиллий корпорацияларга ўзларининг хорижий бўлимлари 
ишининг самарадорлигини баҳолаш қийин бўлади. Маданий фарқлар ҳам 
ташкилотлар томонидан ахборот тизимларидан фойдаланишга таъсир 
кщрсатадилар. Масалан, япон фирмалари факсимилли хабарлар билан фаол 
алмашадилар, аммо электрон почта томонидан тақдим этилган барча 
афзалликлардан фойдаланмайдилар. 
Тил тўсиғи ҳали ҳам жиддий муаммо туғдиради. Инглиз тили ишга доир 
мулоқатнинг ўзига хос стандарти сифатида қабул қилинган бўлишига 
қарамасдан, ундан ўрта ва пастки даражага қараганда, компаниялар 
раҳбарияти томонидан кўпроқ фойдаланилади. Кўпинча ахборот тизимларини 
муваффақиятли татбиқ этиш учун маҳаллий тиллардаги интерфейсларни 
яратишга тўғри келади. 
Валюта курсларини ўзгариб туриши айрим лойиҳаларни инқирозга 
учрашига олиб келиши мумкин. Мексика ѐки Японияда фойда келтирадиган 
товар уни бошқа бозорларда сотишда зиѐн келтириши мумкин. Бундай 
муаммоларнинг бир қисми ягона Европа валютасини киритиш билан ҳал 
қилинган. 
Глобал ахборот тизимларини яратишда ушбу салбий омилларни ҳисобга 
олиш керак. Мисол учун, камфойдали тизимларни татбиқ этишга ҳаракат 
қилаѐтган компаниялар одатда бўлғуси вақтинчали ва молиявий харажатларни 
ҳамда давлатлар ўртасида товарлар ва ахборотларни кўчиришга қўшимча 
харажатларни охиригача баҳолай олмайдилар.
Глобаллашувнинг юқорида санаб ўтилан афзалликларини ҳисобга олган 
ҳолда шундай тасаввур туғиладики, трансмиллий корпорацияларнинг 
кўпчилиги глобал ахборот тизимларини яратиб бўлганлар ѐки уни ишлаб 
чиқиш билан бандлар. Аслида бу ҳақиқатга тўғри келмайди. Кўпчилик 
фирмалар ўз фалоиятларида 1960 йиллардаѐқ яратилган ахборотларни ишлаб 
чиқиш концепциясидан фойдаланишни афзал биладилар ва хорижий 
филиаллардан келиб тушган ҳисоботларни даврий ишлаб чиқиш билан 
чекланадилар. Бунда компаниялар ўз ахборот жараѐнларини рационалроқ 
тарзда 
ташкил 
қилган 
корпорациялар 
билан 
қийинчилик 
билан 
рақобатлашадилар. Бугун кўпгина компаниялар ўзларининг глобал ахборот 
тизимлари 
учун 
шошилинчлик 
билан 
технологик 
платформаларни 
яратмоқдалар, аммо бундан ҳеч қандай фойда олмайдилар, чунки улар
стратегия масаллаларига керакли эътиборни қаратмайдилар. 
Маълум бўлдики, глобал тизимлар учун тўғри келадиган архитектурани 
қуришда кўпгина қийинчиликлар мавжуд. Бунга тизимни лойиҳалаштириш, 


136 
ташкилотни қайта қуриш, тўғри техник платформани танлаш ва татбиқ этиш 
киради. Келинг ушбу муаммоларни синчиклаб кўриб чиқамиз. 
Корхонани глобаллаштириш билан боғлиқ асосий ташкилий жиҳатлар, 
ҳаммаси бўлиб учта: стратегияни танлаш, бизнесни қайта ташкил қилиш ва 
бошқарувнинг керакли тизимини ишлаб чиқиш. Биринчи иккитаси бир 
биролари билан яқиндан боғланганлар, шунинг учун биз уларни битта бобда 
кўриб чиқамиз. 

Download 2,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish