И. М. Абдуллаева, Д. T. Азимов. “Ахборот тизимлари



Download 2,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/125
Sana23.02.2022
Hajmi2,14 Mb.
#160255
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   125
Bog'liq
Ахборот менежменти

Глобал бозор кучлари 
Умумий омиллар 
Ўзига хос омиллар
Глобал 
коммуникациялар 
ва
транспортда ташиш технологияси
Глобал бозорлар
Жаҳон маданияти 
Глобал ишлаб чиқариш ва фаолият 
юритиш
Умумий социал меъѐрлар
Глобал мувофиқлаштириш
Сиѐсий барқарорлик
Глобал ишчи кучи
Глобал билимлар базаси
Ишлаб чиқариш кўламларини ўсиши 
билан асосланган глобал иқтисодиѐт 
Глобал бозор кучлари иккита гуруҳлар: умумий маданий жиҳатлар ва 
ўзига хос иқтисодий омилларга бўлинган бўлишлари мумкин. Бу ерда Иккинчи 
жаҳон урушидан кейинги глобаллашув жараѐнининг ҳаракатлантирувчи кучи 
бўлган маданий омилларни осонлик билан билиб олиш мумкин. Ахборот, 
коммуникацион ва транспорт технологиялари янги турдаги жамиятни пайдо 


132 
бўлишига олиб келганлар, унда коммуникациянинг электрон воситаларидан 
фойдаланиш ҳисобига масофалар анча қисқарган.
Барча географик тарқоқ йўналишлар бўйича товарлар ва хизматларни 
жойини ўзгартириш қиймати кескин тушиб кетди. 
Глобал коммуникацион тизимларни яратилиши маълум даражада янги 
турдаги жамиятни пайдо бўлишига олиб келди. Ҳозирги вақтда телевидение ва 
бошқа ахборот воситалари томонидан яратилган «жаҳон» ѐки глобал маданият 
пайдо бўлган, улар ўзларида дунѐдаги энг турли-туман одамларни 
бирлаштирадилар ва уларнинг нима тўғри ва нотўғри, «яхши» ва «ѐмонлиги» 
ва ҳ.к. ҳақидаги тасаввурларини шакллантирадилари.
Глобал маълумотлар базаси ҳисобга олиш зарур бўлган сўнгги омилдир. 
Иккинчи жаҳон урушининг охирида билимлар, таълим, фан ва ишлаб чиқариш
кўпроқ Шимолий Америка, Европа ва Японияда жамланган эди, қолган 
давлатлар эса «учунчи дунѐ мамлакатлари» деб аталганлар. Бизнинг вақтимизда 
вазият кескин ўзгарди. Лотин Америкаси, Хитой, Жанубий Осиѐ ва Шарқий 
Европа қудратли таълим, саноат ва илмий марказларга айланганлар, бу 
демократлашиш ва умумий билимлар базаларини кенгроқ тарқалишига олиб 
келган. 
Бу умумий маданий омиллар саноатнинг кўпгина соҳаларин 
глобаллашуви жараѐнига таъсир қиладилар. Қудратли коммуникацион техноло-
гиялар ва жаҳон маданиятини ривожланиши глобал жаҳон бозорларини пайдо 
бўлиши учун шароитлар яратади – «Cока-Cола» ѐки кроссовкалар (улар Лос-
Анджелосда ўйлаб топилган, аммо Кореяда ишлаб чиқарилади) каби машҳур 
товарлар энди Латин Америкаси, Африка ва Осиѐда сотилмоқда. 
Бу эҳтиѐжларга мувофиқ, жаҳон ишлаб чиқариши ва операциялари 
тақсимланган ишлаб чиқариш қувватлари ва минглаб километрлар узоқликда 
жойлашган марказий штаб-квартира ўртасидаги онлайн билан аниқ 
мувофиқлаштирилганлар. Мисол учун, Нью Джерсида жойлашган йирик жаҳон 
кемачилик компанияси, Роттердамдаги кемаларга юк ортиш, юкланганликни 
текшириш ва унга тузатишлар киритиши, балластни камайтириши, пакетларни 
кемаларнинг махсус хоналига юклашни ва бошқа тадбирларни онлайн 
режимида кузатиши мумкин. Буларни барчаси халқаро спутник алоқаси 
ѐрдамида амалга оширилади. 
Янги жаҳон бозорлари ва корхоналарни глобал ишлаб чиқариш ва 
операцияларга 
ўтиши 
ишлаб 
чиқаришнинг 
барча 
омилларини 
мувофиқлаштириш учун янги ахборот тизимларини яратишни тақозо 
қилганлар. Нафақат ишлаб чиқариш, балки бухгалтерия ҳисоби, маркетинг и 
сотиш ҳам глобал мувофиқлаштиришга муҳтождир. Масалан, Frito Lay 
компанияси Қўшма Штатларда ишлатиш учун компьютерли маркетинг 
тизимини ишлаб чиқишлари, кейин эса уни Испанияда қўллашлари мумкин. 
Микромаркетинг – маркетинг технологияларидан кичик ҳудудлар ва социал 
гуруҳларга нисбатан фойдаланиш – энди бундай гуруҳлар билан Қўшма 
Штатлар дорасида фойдаланишни билдирмайди. Ҳозирги вақтда бутун 
дунѐдаги истеъмолчиларнинг бутун бир гуруҳини бирданига ўрганиш мумкин! 


133 
Глобал мувофиқлаштиришнинг бундай янги даражаси товарлар ва 
хизматларнинг қиѐсий афзалликларини белгилаш учун янги имкониятлар 
очадилар. Янги товарлар биринчи навбатда уларни энг катта талаб кутадиган 
жойларда тарқатилишлари мумкин. 
Ниҳоят, глобал бозорлар, ишлаб чиқариш ва бошқариш ишлаб чиқариш 
кўламини ўсиши билан асослаган ресурсларни тежаш имконияти (кўламнинг 
ижобий самараси деб аталувчи)ни яратади. Жаҳон талабини тартибга солувчи 
ишлаб чиқариш ҳар қандай қулай жойда жойлашиши мумкин, хомашѐни харид 
қилиш ва тайѐр маҳсулотларни ортиб жўнатиш эса самаралироқ бўлиб 
бормоқда. Ишлаб чиқаришнинг қийматларини пасайтириш оомилларидан энг 
катта қайтарилиш билан фойдаланиш мумкин. Натижада глобал кўламда 
ҳаракат қилувчи фирма катта стратегик афзалликларни олади. Шундай қилиб, 
кўламнинг ижобий самараси жаҳон савдосининг ҳажмларини кўпайишига олиб 
келади. 
Аммо саноатнинг барча тармоқларига юқорида санаб ўтиоган омиллар 
бир хил таъсир кўрсатмайдилар. Шуниси аниқки, улар ишлаб чиқариш 
жараѐнларига ҳалиям «ички» шароитларга боғлиқ бўлган хизматлар соҳасига 
қараганда кучлироқ таъсир кўрсатадилар. Аммо телекоммуникацион, реклама, 
транспорт, молия ва юридик хизматлар энди «маҳаллий» бўлмай қолдилар. 

Download 2,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish