I қисм. Машинасозлик технологияси асослари I боб. Машиналарни ишлаб чиқариш



Download 9,2 Mb.
bet86/126
Sana26.02.2022
Hajmi9,2 Mb.
#469640
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   126
Bog'liq
МАЪРУЗА МАТНИ

Синов саволлари


  1. Чеккалари думалоқланган томонлари берк ариқчали шпонка ариқчалари қандай усулда ҳосил қилинади?

  2. Очиқ ва бир томони берк шпонка ариқчаларини фрезалашда асосий вақт қандай аниқланади?

  3. Шлицали бирикмалар қайси жойларда ишлатилади?

  4. Шлицали бирикмаларда туташ деталлар қандай усуллар билан марказлаштирилади?

  5. Винтсимон шлицали тешикларни сидириш жараёнини тушунтириб беринг?

  6. Шлицаларни фрезалашнинг қандай усуллари мавжуд?

  7. Шлицаларни сидириш ва рандалаш қачон қўлланилади?

XVII боб. Деталларнинг ташҚи, ички ва резьбали сиртларига комлекс ишлов бериш


Чивиқли материаллардан тайёрланадиган деталларнинг ёки қуйма ва штампланган заготовкаларнинг, кўпинча, ташқи ва ички сиртларига ишлов бериш ҳамда ташқи ва ички сиртларида резьба кесиш талаб қилинади. Машинасозликдаги бундай деталлар жумласига, масалан, тиқинлар, штуцерлар, турли хил втулкалар, болтлар, шкивлар, кичик ва ўрта ўлчамдаги тишли ғилдиракларнинг заготовкалари ва бошқа бир қатор деталлар киради.


Ташқи ва ички цилиндрик сиртларга ишлов беришни ва резьба кесишни кетма-кет, алоҳида сиртлар бўйича ёки бир вақтнинг ўзида бир неча, ҳам ички, ҳам ташқи сиртларга бир неча асбобни қўллаб амалга ошириш мумкин. Масалан: бир вақтнинг ўзида ташқи сиртни йўниш ва ички сиртни пармалаш, зенкерлаш, йўниш мумкин.
Бундай механик ишлов бериш жараёнига серияли ишлаб чиқаришда токарлик револьвер дастгоҳларини, йирик серияли ва оммавий ишлаб чиқаришда ярим автомат ва автоматларни самарали қўлланилади.


17.1. Токарлик револьверли дастгоҳларда детал сиртларига комплекс ишлов беришнинг технологик жараёнлари


Токарлик револьверлик дастгоҳларини (шунингдек, ярим автоматик ва автоматларни) кетма-кет ёки бир вақтда ташқи ва ички цилиндрик сиртларни йўниш, пармалаш, зенкерлаш, тешикларни разверткалаш, плашка ёки метчиклар ёрдамида резьба кесиш, бошқача қилиб айтганда, бир вақтнинг ўзида бир неча асбобларни револьверли каллакка ва кесувчи суппортга жойлаштириб қўллаш талаб қилинган ҳолларда қўллаш самара беради.


Токарлик револьверли ёки, қисқаси, револьверли дастгоҳларни қўллаш оддий токарлик дастгоҳларини қўллашга нисбатан партиядаги деталлар сони 6-10 донадан ортишидан бошлаб самара бера бошлайди.

17.1-расм. Револьверли дастгощга ырнатиладиган тырт шпинделли пармалаш каллаги
Револьверли дастгоҳларда ишлов беришда асосий вақт бўйича токарлик дастгоҳидагига нисбатан, қачонки, агар бир вақтнинг ўзида бир неча асбобни қўллаб, масалан: парма, ўтувчи, кесувчи ва шаклдор кескичларни ёки поғонали деталларни йўнишда парма ва бир неча ўтувчи кескичларни қўллаб ва шунга ўхшаш ҳолатлардагина ютуққа эришиш мумкин. Акс ҳолда асосий вақт бўйича тубдан ютуққа эришиб бўлмайди. Ишлов бериш вақти, асосан, ёрдамчи вақт ҳисобига камаяди, чунки токарлик ишлов беришда ҳар бир ўтиш учун кетинги бабкага (қўйилган талабга қараб) парма, зенкер, развертка ва бошқа асбобларни қайтадан ўрнатишга тўғри келади, ҳар бир бундай асбобни деталга кесиш учун келтирилади, ўрнатишни текширилади ва бошқа ишлар амалга оширилади, бунинг барчаси кўп вақтни талаб қилади. Револьверли дастгоҳларда эса фақат револьверли каллакни буриш, уни ишлов беришнинг бошланиш жойига келтириш ва ишлов берилгандан кейин олиб кетиш етарли бўлади.
Р
17.2-расм. Дастаки суриш ор=али ички ари=чаларни йыниш учун =ыз\алувчи суппорт
евольверли дастгоҳлар шпиндель ўқига нисбатан револьверли каллак ўқининг жойлашишига қараб таснифланади. Шпиндель ўқига нисбатан револьверли каллакнинг жойлашишига боғлиқ равишда револьверли дастгоҳларнинг учта тури тайёрланади.
В ертикал ўқли, револьверли каллакли I тури кенг тарқалган, бу турдаги 1Н318, 1Н325, 1А340,1В340,1365, 1Н365, 1371, 1П371 моделли дастгоҳлар ишлаб чиқарилади.
Горизонтал ўқли, шпиндель ўқига параллел револьверли каллакли II тури камроқ тарқалган, бу турдаги 1Г325, 1341, 1А341 (дастур билан бошқариладиган) моделли дастгоҳлар ишлаб чиқарилади.
Ш

17.4-расм. I тур дастгощи револьверли каллагини созлаш


пиндель ўқига параллел горизонтал ўқли револьверли каллакли III тури энг кам тарқалган.
17.1-расмда револьверли каллак (5) га ўрнатиладиган тўрт шпинделли пармалаш каллаги кўрсатилган. Детал (1) патронга маҳкамланади (патрон расмда кўрсатилмаган). Патрон ёнида иккита йўналтирувчи втулкалар (2) жойлашган, буларда иккита штир (3) юради, штирлар каллак корпусида (6) жойлашган шпиндел каллаги билан туташган.
Штирлар (3) втулкалар (2) ичига киритилганда, патронлар айланма ҳаракати каллак орқали тўртта шпинделлар (4) га узатилади. Шпиндель тешикларига пармалар (7) ўрнатилган бўлади. Бунда пармалаш учун сарфланадиган вақт кескин қисқаради.
Револьверли каллаклар кўндаланг суриш ҳаракатига эга бўлмайди, шунинг учун бундай дастгоҳларда ички ариқчани йўниш учун ёки ички торецни кесиш учун қўзғалувчан суппортлардан фойдаланилади. Қўзғалувчан суппорт қўл ёрдамида кўндаланг суриш ҳаракатини амалга оширади (17.2-расм).
17.3-расмда олти қиррали чивиқдан тайёрланадиган болтга ишлов бериш учун револьверли дастгоҳни созлаш кўрсатилган: I ўтиш -чивиқни таянчгача илгари суриш; II- чивиқни йўниш; III- болтнинг кетини резьба ҳосил қилишга йўниш ва кўндаланг суппорт ёрдамида болт каллагида фаска йўниш; IV- болтнинг кетини кесиш ва фаска йўниш; V- резьба кесиш; VI- кетинги суппортдан болтни қирқиб олиш, расмдаги 1, 2 ва 3 рақамлар ишлов бериладиган сиртларнинг тартиб рақамларидир.
17.4-расмда ички ва ташқи резьбани чивиқдан тайёрланадиган деталларда II турга мансуб дастгоҳларда йўниш учун асбоб ўрнатиладиган револьверли каллакни созлаш кўрсатилган.



Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish