Икки томони очиқ тешикли шпинделларни тайёрлаш мураккабдир. Бундай шпинделларга ишлов бериш торецларини фрезалаш ва торецларида марказий тешикларни пармалашдан бошланади. Бу марказий тешиклар ташқи сиртларга заготовка ва ярим тоза йўнишда технологик база бўлиб хизмат қилади. Бундай йўниш серияли ишлаб чиқаришда гидро-нусхакаш дастгоҳларда 1-2 ўтишда амалга оширилади. Ўтишлар сони шпиндель ўлчами, асосан, ишлов бериш қўйим катталигига қараб аниқланади. Айрим ҳолларда ташқи сиртларга ишлов бериш учун кўп кескичли дастгоҳлар қўлланилади. Шпинделлардаги икки томони очиқ тешикларни, одатда, тезкесар пўлатдан тайёрланган пластинкали ёки қаттиқ қотишмадан тайёрланган пластинкали махсус пероли пармалар ёрдамида бир ёки икки шпинделли махсус дастгоҳларда пармаланади.
Шпиндель айланганда бир ўрнатишда барча узунлиги бўйича пармалаш мумкин. Агар парма айланса, аввал шпинделнинг ярми узунлигида, кейин эса қолган иккинчи ярми пармаланади ва олдинги кети томонидан вертикал-пармалаш дастгоҳида тешик зенкерланади, ундан кейин токарлик дастгоҳида бир вақтда иккала тореци йўнилади ва олдинги ва орқа томонидан конуссимон тешиклар йўнилади. Шундан сўнг заготовкага термик ишлов берилади. Термик ишлов бериш шпинделнинг сезиларли дефомацияланишини келтириб чиқармаслиги керак. Юқори частотали ток ёрдамида қиздириш орқали сиртни тоблаш қўлланилади.
Бу жараённинг моҳияти шундан иборатки, металл қатлами 1-3 мм чуқурликкача қиздириб тобланади. Металлнинг қолган қисми қиздирилмайди ва шпинделнинг деформацияланишини келтириб чиқармайди.
20Х маркали пўлатдан тайёрланган шпинделлар цементитланади, кейин тобланади ва бўшатилади.
Термик ишлов берилгандан кейин шпинделнинг олдинги ва орқа томонидан конуссимон тешиклар якуний йўнилади.
Ўрнатиладиган кондукторнинг олдинги конуссимон тешиги бўйича базаланиб шпиндель фланецидаги тешиклар пармаланади ва уларнинг айримларига резьба йўнилади. Кейин конуссимон тешикларга марказий махсус тиқин киргизилади. Шпиндель заготовкаси тиқиннинг марказий тешиклари бўйича базаланади ва ташқи сиртлар якунловчи йўнилади ҳамда токарлик ёки резба фрезалаш дастгоҳларида ташқи резбаларга ишлов берилади.
18.2-расм. Токарлик дастгоҳининг шпиндели
Шлица ва шпонка ариқчаларини фрезалаш ҳам марказий тиқинлар ёрдамида амалга оширилади, бунинг натижасида шпиндель ўқи бўйича уларнинг ўзаро паралеллигига эришилади.
Таянч бўйинларини ва патрон ости ташқи конусини жилвирлаш ҳам шпинделни марказий тиқинга базалаш орқали амалга оширилади. Прецизион дастгоҳларнинг бўйинлари жилвирлашдан сўнг кўпинча ялтиратилади ёки суперфинишланади, бунда сирт ғадир-будирлиги Rақ0.080.16 га эришилади.
Якуний ишлов берилган таянч бўйиндан фойдаланиб, олдинги конуссимон тешикни ички жилвирловчи дастгоҳда жилвирланади. Шпинделнинг таянч бўйнига нисбатан конуссимон тешик жойлашишининг тўғрилигини тешикка конуссимон кети билан ўрнатиладиган аниқ қисқич ёрдамида аниқланади. Индикатор 300 мм узунликдаги қисқичга ўрнатилади. Шпинделни айлантирилганда индикатор стрелкасининг оғиши 5-10 дан, прецизион дастгоҳлар учун эса 1-3 дан катта бўлмаслиги керак. Бўйлама тешиги бўлмаган шпинделлар, одатда, поғонали валларга ишлов бериш каби марказий тешиклар бўйича базаланади.
18.1-жадвал
Токарлик дастгоҳи шпинделига ишлов бериш технологик
маршрути (18.2-расм)
т/р
|
Операция
|
Дастгоҳ
|
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
|
Торецларини фрезалаш ва у ерда марказий тешикларни пармалаш.
Кетидан то фланецгача бўлган ташқи сиртларни заготовка ва ярим тоза йўниш.
Шпинделнинг каллак қисмини йўниш.
Ўқ бўйича тешик пармалаш.
Фланец томонидаги конуссимон тешикни зенкерлаш (конуссимон зенкер ёрдамида).
Олдинги ва кетинги конуссимон тешикларни дастлабки йўниш ва торецни кесиш.
ЮЧТ ёрдамида бўйинларни тоблаш ва бўшатиш.
Олдинги ва кетинги конуссимон тешикларни якуний йўниш.
Фланецда тешик пармалаш ва резьба йўниш.
Ташқи сиртларни якуний йўниш.
Гайка учун резьба йўниш.
Шпонка ариқчасини фрезалаш.
Шлицаларни фрезалаш.
Стопор учун иккита тешик пармалаш.
Цилиндрик бўйинларини жилвирлаш. Конуссимон таянч бўйинларини жилвирлаш.
Патрон учун конусни ва фланец торецини жилвирлаш.
Олдинги конуссимон тешикни жилвирлаш.
Шпинделни назоратдан ўтказиш.
|
Марказловчи фрезалаш
Токарлик-гидро-нусхакаш
Универсал-токарлик
Бир ёки икки шпинделли чуқур пармаловчи
Вертикал пармалаш
Универсал-токарлик
ЮЧТ махсус мослама
ва печь
Универсал-токарлик
Вертикаль-пармалаш
Гидро-нусхакаш
Токарлик винт қирқиш
Шпонка фрезаловчи
Шлица фрезаловчи
Вертикаль пармалаш
Думалоқ жилвирлаш
Ички жилвирлаш
Ички жилвирлаш
Ички жилвирлаш
|
Прецизион дастгоҳларнинг шпинделларини тайёрлаш технологик жараёни жуда ҳам мураккаб, чунки уларнинг ўлчамларига, унинг элементларининг геометрик шаклига нисбатан элементларнинг бўйлама ўқ бўйича жойлашишига ҳамда таянч бўйинлари сиртларининг ғадир-будирлигига талаб жуда ҳам юқори.
Шпинделларни назоратдан ўтказиш жуда ҳам маъсулиятли операция бўлиб ҳисобланади. Аввал геометрик ўлчамлари текширилади. Диаметрал ўлчамлари чекли скобалар, штангенциркуллар, микрометрлар (0,01 мм гача) пассаметрлар (0,002 мм гача) ва микромастлар (0,001 мм гача) ёрдамида назоратдан ўтказилади.
Сиртлар геометрик шаклининг тўғрилиги ва уларнинг ўзаро жойлашиши, одатда, индикатор ёрдамида назоратдан ўтказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |