Синов саволлари
Шпинделлар нима мақсадда ишлатилади?
Шпинделларга қандай техник талаблар қўйилади?
Шпинделларнинг қандай турлари мавжуд?
Шпинделларга қандай ишлов берилади?
Прецизион дастгоҳларнинг шпинделларини тайёрлашнинг ўзига хос қандай томонлари бор?
Токарлик дастгоҳи шпинделига ишлов бериш операцияларининг кетма-кетлигини айтиб беринг.
ХIХ боб. Тирсакли валларга механик ишлов беришнинг технологик жараёнлари
Тирсакли валлар поршенли ички ёнув двигателларининг энг асосий деталларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Двигателларнинг тирсакли валлари бир неча (2-8) таянч асос бўйинга ва 8 тагача шатунли бўйинга эга бўлади.
Тирсакли валлар оғирликка қарши юкли ёки юксиз тайёрланади. Валларнинг кривошиплари 180 градус ёки 120 градус, айрим ҳолларда 90 градус бурчак остида жойлаштирилади.
Автотракторлар тирсакли валларининг ўлчамлари: узунлиги 550-1200 мм; асос буйни диаметри 50-95 мм; уларнинг узунлиги 30-95 мм; шатунь бўйинларининг диаметри 45-90 мм; уларнинг узунлиги 45-90 мм; кривошип радиуси 36,5-102,5 мм ва фланец диаметри 117-190 мм бўлади. Асосий ва шатунли бўйинлар IT1 ва IT2 аниқлигида ва Rақ0,630,16 сирт ғадур-будирлигида ишлов берилиши; оваллиги, конуссимонлиги ва эгилганлиги 0,005-0,01 мм атрофида бўлиши керак.
Шатунли бўйинлари ва чекка асосий бўйинлари ўқ бўйича параллеллигидан четга чиқиши бўйин узунлиги бўйича 0,01-0,03 мм дан ошмаслиги керак. Олдинги кетининг бўйнига IT2 аниқлиги бўйича ишлов берилиши зарур. Бу бўйинларнинг ғадир-будирлиги Rақ1,250,63 бўлиши керак.
Маховик маҳкамланадиган фланец торецининг яссиликдан четга чиқиши 0,04-0,1 мм дан катта бўлмаслиги, унинг радиуси узунлиги бўйича депсиниши 0,03-0,05 мм дан ошмаслиги зарур.
Тирсакли валлар динамик мувозанатланади. Тирсакли валларнинг динамик мувозанатсизлигининг допуск 15-30 Гсм бўлади.
Тирсакли валлар материалларининг механик ва пластик хоссалари яхши бўлиши керак, ейилишга чидамлиги юқори ва юқори циклик қовушқоқликка эга бўлиши зарур.
Автотрактор двигателларининг тирсакли валлари углеродли ва легирланган пўлатлардан ёки магний билан модификацияланган жуда мустаҳкам чўяндан, никель–молибденли чўяндан ва бошқалардан тайёрланади. Қуйма валлар болғаланган валларга нисбатан эгилишда паст мустаҳкамликка эга бўлади.
Тирсакли валларнинг кўпчилиги 45, 45Х, 45Г2 ва 50Г маркали пўлатлардан тайёрланади.
Пўлатдан тайёрланган валлар штампланади, кейин заготовкага термик ишлов берилади (қиздирилади ва нормаллаштирилади), бунда металлдаги ички кучланиш йўқотилади ва унинг қаттиқлиги нормаллашади (НВқ177255), бундай қилиш металл кесиш дастгоҳларида заготовкага ишлов беришни осонлаштиради.
Пўлат валларнинг асосий ва шатунли бўйинлари металл кесувчи дастгоҳларда дастлабки ишлов берилгандан кейин иккинчи марта термик ишлов берилади (тоблаш ва бўшатиш). Тоблашни махсус агрегатларда юқори частотали ток билан амалга оширилади, ички кучланишни йўқотиш учун эса паст температурада конвейер туридаги махсус печларда бўшатилади. Иккинчи марта термик ишлов бериш пўлатнинг механик хоссаларини яхшилайди, сирт қаттиқлигини ва бўйинларнинг ейилишга чидамлилигини оширади.
Автомобил ва трактор двигателларининг чўян қуймали тирсакли валлари айрим кўрсаткичлари бўйича штампланган пўлат валлардан устун бўлади. Тирсакли валлар қуйиб тайёрланадиган махсус чўянлар таркибида хром (0,2-0,25%), марганец миқдори оширилганлиги (0,02-0,014%), церип ва бошқа легирловчи компонентларнинг бўлиши билан оддий болғаланувчан чўянлардан фарқ қилади.
Қуйма тирсакли валларнинг оғирлиги штампланган тирсакли валларнинг оғирлигидан 10-15% кам бўлади. Қуйма заготовкаларнинг механик ишлов бериш учун қолдирилган қўйим қатлами штампланган заготовкаларнинг механик ишлов бериш учун қолдирилган қўйим қатламидан жуда ҳам кам бўлади.
45, 50Г, 40ХНМ ва 18ХНВА маркали пўлатлардан тайёрланган валлар бўйинларининг тоблаш ва бўшатишдан кейинги сирт қаттиқлиги HRC 5262 атрофида бўлади. Тобланган сирт чуқурлиги 3-6,5 мм дан, бўйин қаттиқлиги тобланган қатлам чуқурлигида HRC 45 дан кам бўлмаслиги керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |