1. Нима учун детал сиртларига комплекс ишлов берилади?
Детал сиртларига комплекс ишлов беришда ишлаб чиқариш тури
ҳисобга олинадими?
Ишлов бериш аниқлигига дастгоҳдаги шпинделлар сони қандай
таъсир қилади?
Револьверли дастгоҳларда ишлов беришнинг қайси ҳолларида асосий
вақт бўйича ютуққа эришиш мумкин?
I тур дастгоҳи револьверли каллагини созлашни тушунтириб беринг.
Кўп кескичли ярим автоматни ишлов бериш учун созлашни баён қилиб беринг.
Кўп шпинделли дастгоҳларнинг бир шпинделли дастгоҳга нисбатан қандай афзалликлари бор?
Ишлов бериш учун шаклдор-токарлик автоматларини созлаш намуналарини келтиринг.
Двигател свечасининг корпусига тўрт шпинделли автоматда ишлов бериш афзалми ёки олти шпинделли автоматдами?
М12 диаметрли винтга қандай дастгоҳда ишлов беришни тавсия қиласиз?
III ҚИСМ. МАШИНАЛАРНИНГ ТУРДОШ ДЕТАЛЛАРИГА МЕХАНИК ИШЛОВ БЕРИШНИНГ КОМПЛЕКС ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ХVIII боб. Шпинделларга механик ишлов бериш технологик жараёнлари 18.1. Шпинделларнинг хизмат вазифаси ва уларга қўйиладиган техник талаблар
Метал кесувчи дастгоҳларнинг шпиндели энг маъсулиятли деталлардан биридир. Дастгоҳда тайёрланган деталларнинг сифати ва деталнинг таянч бўйинлари сифати шпинделнинг бикирлигига ва унинг таянчларидаги ҳолатининг стабиллигига кўп жиҳатдан боғлиқ.
Дастгоҳ шпинделининг асосий хизмат вазифаси ишлов бериладиган заготовкага ёки кесувчи асбобга айланма ҳаракатни маълум бурчак тезлигида ва буровчи моментда узатишдан иборат.
Замонавий дастгоҳлар шпинделининг барча параметрларининг аниқлигига талаб жуда юқори қўйилган.
Дастгоҳ шпинделлари поғонали вал туридаги деталларга киради. Шпинделлар конструктив шаклига кўра уч хил бўлади:
жилвирловчи дастгоҳларнинг жилвиртош бабкаларида қўлланиладиган, ўқ бўйича тешиксиз шпинделлар (18.1-расм, а);
пармалаш дастгоҳларида ва кўп шпинделли пармалаш каллакларида қўлланиладиган, бир томони берк тешикли шпинделлар (18.1-расм, б);
турли типдаги токарлик ва револьверли дастгоҳларда, токарлик ярим автомат ва автоматларда, фрезалаш, резьба фрезалаш, жилвирлаш, резьба жилвирлаш ва бошқа дастгоҳларда қўлланиладиган ўқ бўйича тешикли шпинделлар (18.1-расм, в).
18.1-расм. Металл кесувчи дастгоҳ шпинделларининг конструктив турлари:
а- ўқ бўйича тешиксиз; б-бир томони берк тешикли; в-ўқ бўйича тешикли
Шпинделлар, одатда, 45 маркали углеродли пўлатлардан, 20Х, 40Х маркали хромли пўлатлардан ва хромникелли 40ХН2, 12ХН2, 12ХН3 маркали пўлатлардан тайёрланади.
Айрим оғир дастгоҳларнинг ичи бўш танали шпинделларини тайёрлаш учун СЧ 21-40, СЧ 15-32 маркали кулранг чўянлар, модифицирланган чўян ва айрим ҳолларда пўлат қуймасидан фойдаланилади.
Аниқлиги бўйича шпинделларни уч гуруҳга бўлиш мумкин:
а) нормал аниқликдаги дастгоҳлар учун; б) юқори аниқликдаги дастгоҳлар учун ва в) прецизион дастгоҳлар учун.
Нормал аниқликдаги дастгоҳларнинг таянч бўйинларининг оваллик ва конуссимонликдан геометрик шакл оғиши бўйин ўлчам допускининг 50% идан ошмаслиги керак. Юқори аниқликдаги дастгоҳлар учун бу кўрсаткич 25% дан ошмаслиги керак, прецизион дастгоҳлар учун эса бўғин диаметри ўлчам допускнинг 5-10% атрофида бўлади. Замонавий прецизион жилвирлаш дастгоҳларининг шпинделлари бўйин диаметрининг допуски 1,5-3 мкм бўлганда, 300 мм узунликда, 0,3-0,5 мкм дан юқори бўлмаган овалликка, 0,25-0,5 мкм дан юқори бўлмаган конуссимонликка эга бўлиши зарур.
Нормал аниқликдаги дастгоҳларда подшипник буйнига нисбатан конуссимон тешикнинг радиал тепиши 5-10 мкм дан ошмаслиги, юқори аниқликдаги дастгоҳлар учун эса 3-5 мкм дан ошмаслиги керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |