Шлицали бирикмаларда туташ деталлар 3 хил усул билан марказлаштирилади:
а) валнинг шлицали ўсмаларининг ташқи диаметри бўйича втулкани (ёки тишли ғилдиракни) марказлаштириш;
б) валнинг шлицаси ички диаметри (яъни, шлица чўкмасининг туби) бўйича втулкани (ёки тишли ғилдиракни) марказлаштириш;
в) шлица ён томонлари бўйича втулкани (ёки тишли ғилдиракни) марказлаштириш.
Шлицалар тўғри бурчакли, эволвентли ва учбурчакли шаклларда бўлади.
Шлицали бирикмалар машинасозликда (дастгоҳсозликда, автомобилсозликда, тракторсозликда ва бошқа тармоқларда) қўзғалувчан ва қўзғалмас ўтқазишларда кенг қўлланилади.
Валлардаги шлицаларни тайёрлаш технологик жараёнини вал ва втулкани қандай усулда марказлаштириш қабул қилинганлигига боғлиқ. Вал шлицасининг ички диаметри бўйича марказлаштириш усули энг аниқ усул ҳисобланади, у дастгоҳсозликда ва қисман автомобилсозлик саноатида қўлланилади. Валдаги шлицалар ўсмасининг ташқи диаметри бўйича марказлаштириш кўп учрайди, бу усул тракторсозликда, автомобилсозликда ҳамда дастгоҳсозликда ва бошқа тармоқларда қўлланилади. Шлицаларнинг ён томонлари бўйича марказлаштириш нисбатан кам қўлланилади.
Валлардаги ва бошқа деталлардаги шлицалар турли усулларда тайёрланади, улар қаторига фрезалаш, жилвирлаш, думалатиб ўйиш, сидириш ва рандалаш киради.
Шлицаларни тайёрлашнинг энг кўп қўлланиладиган усули фрезалашдир. Қолган усулларни қўллаш учун ҳали тажриба етарли эмас: улар жуда ҳам унумли, юқори техник иқтисодий кўрсаткичларни беради ва шундай қилиб прогрессив ҳисобланади. Уларни йирик серияли ва оммавий ишлаб чиқаришда қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади.
Шлицаларни фрезалаш. Кичик диаметрли (100 мм гача) валларнинг шлицаларини бир ўтишда, катта диаметрли валларда эса икки ўтишда фрезаланади. Айниқса, катта диаметрли валлардаги шлицаларни дастлабки фрезалаш баъзида бўлувчи механизмга эга бўлган горизонтал фрезалаш дастгоҳларида бажарилади (16.2-расм).
16.2-расм (а) да дискли шаклдор фреза ёрдамида шлицанинг битта ариқчасини фрезалаш кўрсатилган. Бунда асосий вақт қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
[мин]
бу ерда lа - кесиладиган шлица узунлиги, мм; lкес - кесиб олиш узунлиги.
[мм]
lчик - кесиб чиқиш узунлиги, lчиққ2 5 мм; i - шлицалар сони; h-ушбу ўтишда фрезаланадиган шлица баландлиги, мм; Dф - фреза баландлиги, мм; Sм.буйқSz Z n-минутига бўйлама суриш; Sz - фрезанинг битта тишга сурилиши, мм; Z-фреза тишларининг сони; h-фрезанинг минутига айланишлари сони.
16.2-расм. Валларнинг шлицаларини фрезалаш усуллари
Шлицаларни дискли фреза ёрдамида фрезалашга нисбатан арзонроқ бўлган фреза қўллаб, 16.2-расм (б) да тасвирланган усулда фрезалаш мумкин.
Махсус профилга эга бўлган, иккита дискли фрезалар ёрдамида иккита шлицали ариқчаларни фрезалаш янада унумдорли бўлиб ҳисобланади (16.2-расм, в)
Шлицаларни дискли фрезалар ёрдамида заготовка фрезалаш фақат махсус дастгоҳ ёки асбоб бўлмаган ҳолатда бажарилади, чунки бу шлицанинг қадами ва кенглиги бўйича етарли аниқликни бермайди.
Шлицаларни янада аниқроқ фрезалаш шлицали червякли фреза ёрдамида думалатиш усулида бажарилади (16.2-расм, г). Фреза айланма ҳаракатдан ташқари кесиладиган вал ўқи бўйлаб бўйлама сурилади. Бу усул аниқ ва унумли ҳисобланади.
Бундай ҳолатда асосий вақтни қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
[мин]
16.3-расм.Валларнинг шлицаларини пардозлашнинг усуллари
бу ерда lа - кесиладиган шлица узунлиги, мм; lкес - кесиб олиш узунлиги, мм;
[мм]
h-шлица баландлиги, мм; Dф - червякли фреза диаметри, мм; lчиқ - кесиб чиқиш узунлиги, у 2-5 мм бўлади; Z - кесиладиган шлицаларнинг сони; i-ўтишлар сони (одатда i қ1); Sа - кесиладиган валнинг бир марта айланишига фрезанинг мм даги сурилиши; n - фрезанинг минутига айланишлари сони; g-червякли фрезанинг киримлари сони.
Шлицаларни жилвирлаш. Шлицали валларни ташқи диаметри бўйича марказлаштиришда оддий жилвирлаш дастгоҳларида валнинг фақат ташқи цилиндрик сиртини жилвирланади; чўкмалари (яъни, вал шлицасининг ички диаметри) ва шлицаларнинг ён томонлари жилвирланмайди.
Шлицали валлар шлицасининг ички диаметри бўйича марказлаштиришда шлицанинг ички диаметри бўйича фрезалаш ишлов беришнинг ички диаметри бўйича 0,05-0,06 мм гача аниқликни таъминлайдиди. Бу эса аниқ ўтқазиш учун ҳар доим ҳам етарли бўлавермайди.
Агар шлицали валларга заготовка фрезалашдан сўнг яхшилаш ёки тоблаш кўринишидаги термик ишлов берилган бўлса, уларни қайта фрезалаб бўлмайди: шлицаларнинг чўкма (яъни, ички диаметри) ва ён томон сиртлари бўйича жилвирлаш зарур. Шаклдор думалоқ жилвиртош доираси ёрдамида жилвирлаш унумлироқ усул ҳисобланади (16.3-расм, а). Бироқ бундай усулда жилвирлашда шлицанинг ён томонларидаги ва чўкмаларидаги қиринди кўчириладиган қатлам қалинлиги бир хилда бўлмаганлиги сабабли думалоқ жилвиртош доираси нотекис ейилади. Шунга қарамасдан бу усул машинасозликда кенг тарқалган.
Шлицаларни иккита алоҳида-алоҳида операцияларда жилвирлаш мумкин (16.3-расм, б). Биринчисида фақат чўкмалар (ички диаметри бўйича) жилвирланади, иккинчисида эса шлицаларнинг ён томонлари жилвирланади. Жилвиртош доирасининг ейилишини камайтириш учун столнинг ҳар бир юришидан кейин вал айлантириб турилади ва шундай қилиб, думалоқ жилвир тош чўкмаларга бирин-кетин секин-аста ишлов берилади. Одатда, дастгоҳ столининг ҳар бир иккиланма юришидан кейин вал автоматик равишда буралади. Бироқ жилвирлашнинг ушбу усулида биринчи усулга нисбатан унумдорлик паст бўлади.
Жилвирлашнинг иккита операциясини битта операцияга бирлаштириш учун бир вақтда учта жилвиртош доираси ёрдамида шлицаларнинг жилвирлайдиган дастгоҳ қўлланилади: жилвиртош доирасининг биттаси шлицаларнинг чўкмасини жилвирлайди, қолган иккитаси эса шлицаларни ён томонларини жилвирлайди (16.3-расм, в).
Шлицаларни жилвирлашда асосий вақт қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
[мин]
бу ерда lа - жилвирланадиган шлицалар узунлиги, мм; lкес – кесиб олиш узунлиги, мм;
[мм]
Do'stlaringiz bilan baham: |