I қисм. Машинасозлик технологияси асослари I боб. Машиналарни ишлаб чиқариш


ХХ боб. Дастгоҳ станиналарига ва корпусли деталларга механик ишлов беришнинг технологик жараёнлари



Download 9,2 Mb.
bet94/126
Sana26.02.2022
Hajmi9,2 Mb.
#469640
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   126
Bog'liq
МАЪРУЗА МАТНИ

ХХ боб. Дастгоҳ станиналарига ва корпусли деталларга механик ишлов беришнинг технологик жараёнлари




20.1. Станиналарга ишлов бериш


Метал кесувчи дастгоҳларнинг станинаси асосий ва маъсулиятли деталдир. Дастгоҳда ишлов бериладиган деталнинг сифати станинанинг тайёрланиш сифатига кўп жиҳатдан боғлиқ бўлади. Станинанинг асосий вазифаси дастгоҳ узелларининг ўзаро жойлашиишни координаталаш ва бириктиришдир, шунинг учун станинани кўпинча базавий детал ҳам деб аталади.
Кўпгина станиналар учун иккита ва ундан ортиқ тўғри чизиқли сиртларнинг мавжуд бўлиши характерли ҳисобланади. Аниқ ишлов берилган тешиклар станиналар учун унча аҳамият касб этмайди. Уларда маҳкамлаш учун ишлатиладиган тешиклар асосий тешик бўлиб ҳисобланади.
Дастгоҳнинг ишлаши кўп жиҳатдан йўналтирувчи станиналарнинг аниқлиги ва уларнинг ейилишга чидамлилиги билан аниқланади. Нормал аниқликдаги дастгоҳларнинг йўналтирувчи станиналари 1000 мм узунликда 0,01-0,05 мм дан катта бўлмаган тўғри чизиқликдан четга чиқишга рухсат берилади. Прецизион дастгоҳлар учун тўғри чизиқликдан четга чиқиш 5-10 марта кам бўлиши керак. Нормал аниқликдаги дастгоҳларнинг йўналтирувчи станиналари 1000 мм узунликдаги 0,001-0,005 мм орасида параллелликдан четга чиқишга рухсат берилади. Оддий дастгоҳлар учун сирти ғадир-будирлиги Rақ0,631,25, прецизион дастгоҳлар учун эса Rақ0,040,08 бўлиши керак.
Станиналарнинг заготовкаси учун СЧ 20 чўян қуймаси хизмат қилади. Камдан-кам ҳолларда легирланган чўяндан ҳам фойдаланилади. Пайвандли станиналар чекланган қўлланишга эга.
Станиналарнинг механик ишлов бериш кетма-кетлиги барча турдаги ишлаб чиқаришда принципиал жиҳатдан бир хил ва қуйидагича а) асоси ва йўналтирувчи сиртларга дастлабки ишлов бериш; б) ўша сиртларга тоза ишлов бериш; в) маҳкамлаш учун фойдаланиладиган ва бошқа тешикларга ишлов бериш; г) йўналтирувчи сиртларни пардозлаш.
Станинага дастлабки ишлов берилгандан кейин кўпинча "эскиртириш" (табиий ёки сунъий) операцияси қўлланилади, бундан мақсад металнинг совуш жараёнида ҳам, дастлабки механик ишлов беришда ҳам ҳосил бўлган ички кучланишлардан озод қилишдир. Прецизион дастгоҳларнинг станиналари албатта "эскиртирилади".
Табиий "эскиртириш", одатда, дастлабки йўнилгандан кейин амалга оширилади: станина цехда ёки цехдан ташқарида 10 кундан 6-8 ойгача турса, янада яхши бўлади.
Сунъий "эскиртириш" бир неча усулда амалга оширилади. Энг қўлланувчан усул - печда (электрик, нефтли ва бошқалар) 12-15 соат 500-550 С0 гача қиздириш. Барча операцияга 20-24 соат сарфланади. Кўпинча, айниқса прецизион дастгоҳларнинг станиналари учун бу вақт 2-3 марта ва қиздириш ҳарорати 600-650 С0 гача етказилади.
Якка тартибли ишлаб чиқаришда катта дастгоҳлар станиналарига механик ишлов бериш учун қўйим 12 мм дан 25 мм гача қабул қилинади, йирик серияли ишлаб чиқаришда ўрта дастгоҳлар учун эса қўйим 6-8 мм қабул қилинади.
Якка тартибли ва кичик серияли ишлаб чиқаришларда станина белгилаш бўйича оддий мосламалардан фойдаланиб универсал дастгоҳларда ишлов берилади. Йирик серияли ишлаб чиқаришда юқори унумдорли кўп шпинделли дастгоҳлар ва бошқа юритмали мосламалар қўлланилади (20.1-жадвал).
Якка тартибли ва майда серияли ишлаб чиқаришда станиналарга ишлов бериш белгилашдан бошланади, белгилашнинг мазмуни шундан иборатки, рейсмас ёрдамида белгилар қўйиб чиқилади. Белгилашда геометрик ўлчамлар текширилади ва қуйманинг асосий элементлари шаклларининг тўғрилиги, яъни ташқи сиртларга нисбатан стерженлар ёрдамида ҳосил қилинган ички сиртларнинг қийтиғлиги ҳамда ишлов бериш учун қолдирилган қўйимнинг тенг тақсимланиши текширилади.
Станинанинг конструктив жиҳатдан ўзига хослиги, оғирлиги, габарит ўлчамлари, аниқлик параметрлари ҳамда йиллик ишлаб чиқарилиши станинанинг ишлов бериш технологик жараёнини ва алоҳида операцияларининг бажарилишини белгилайди.
20.1-жадвал
Токарлик – винт қирқиш дастгоҳининг станинасига йирик серияли ишлаб чиқаришда ишлов бериш технологик маршрути



т.р

Операциянинг қисқача мазмуни

Дастгоҳ

1
2

3
4
5


6

7
8

9
10


Асоснинг сиртларини заготовка фрезалаш.
Йўналтирувчи ва бошқа сиртларни заготовка фрезалаш.
Табиий (ёки сунъий) эскиртириш.
Асос сиртларини тоза фрезалаш.
Йўналтирувчи ва бошқа сиртларни тоза фрезалаш.
Кетинги бабка планка ости сиртини рандалаш.
Маҳкамловчи резбалар учун тешик пармалаш ва резба кесиш ва бошқа тешикларни пармалаш.
Йўналтирувчининг сиртларини юқори частотали токда тоблаш.
Йўналтирувчининг сиртларини жилвирлаш.
Назоратдан ўтказиш.

Бўйлама фрезалаш
Махсус бўйлама фрезалаш

Бўйлама фрезалаш


Махсус бўйлама фрезалаш
Бўйлама рандалаш

Рандалаш-пармалаш


Махсус мослама

Бўйлама жилвирлаш



Якка тартибли ва кичик серияли ишлаб чиқаришда оғир ва улкан дастгоҳларнинг станиналари, қоида бўйича йўналтирувчиларини ишлов беришдан бошланади, бу эса қуйма нуқсонларни аниқлашга имкон беради.


Токарлик, бўйлама фрезалаш, бўйлама рандалаш, йўниш ва бошқа ўрта ўлчамли дастгоҳларнинг станиналарига асосдан-базавий сиртдан бошлаб ишлов берилади. Бу биринчи операцияда станина заготовкаси йўналтирувчи заготовка (ишлов берилмаган) сирт билан ўрнатилади, бу сирт шу ҳолатда технологик ўрнатувчи база бўлиб ҳисобланади.
Бу эса кейинги операцияда йўналтирувчидан катта бўлмаган қалинликдаги металл қатламини кесишга имкон яратади, йўналтирувчида янада зич, бир жинсли ва ейилишга чидамли металл қатламининг сақланишини таъминлайди. Заготовка биринчи операцияда белги бўйича қозиқ ёки домкратлар ёрдамида вертикал йўналишда ўрнатилади. Горизонтал йўналишда, одатда, винтли таянчлар қўлланилади.
Серияли ишлаб чиқаришда станина заготовкалари биринчи операцияда белги бўйича эмас, балки махсус мослама ёрдамида ўрнатилади.
Сериялар сони ортиб борган сари винтли қисқичлиларга нисбатан такомиллашганлари: пневматик, гидравлик ва бошқа усулда қисадиган мосламалар қўлланилади.
Йўналтирувчиларни бўйлама-фрезалаш дастгоҳида стандарт фрезаларни бир марта ўрнатиб, бироқ бир неча марта ўтишда фрезаларни кўп марта алмаштириб фрезалаш мумкин, бунда ёрдамчи вақт жуда кўп сарфланади.

20.1-расм. Дастгоҳ станинасининг йўналтирувчисини фрезаларни алмаштириб фрезалаш схемаси

Шундай фрезалашнинг еттита ўтишда бажариладигани 20.1-расмда кўрсатилган. Фрезалашнинг бундай усулини станиналарнинг катта партиясига ишлов беришда қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади.


Йўналтирувчиларни фрезаларнинг махсус тўплами ёрдамида фрезалаш мумкин (20.2-расм), бунда икки ёки тўрт шпинделли бўйлама фрезалаш дастгоҳларидан фойдаланилади. Иккала фрезалаш бабкалар станина йўналтирувчисининг профилига тўғри келувчи фрезалар тўплами жойлашган қисқичларни айлантиради, ёрдамчи вақт фақат мосламада станина заготовкасини ўрнатиш ва маҳкамлашга сарфланади халос.

20.2-расм. Фрезалар тўплами ёрдамида дастгоҳ станиналарининг йўналтирувчиларини фрезалаш схемаси
Бу усулнинг унумдорлиги жуда юқори, бироқ айрим камчиликларга эга. Фрезалар тўпламидаги тўртта фреза стандартли, қолганлари эса махсус бўлади, бу эса уларнинг бошланғич нархини ошириб юборади. Тўпламга кирувчи фрезаларни чархлаш жуда ҳам мураккаб, чунки тўпламдаги фрезаларнинг талаб қилинган диаметрига қатьий амал қилишга тўғри келади. Агар битта фреза тишининг бир қисми емирилса уни чархлашда металлнинг кўп қатламини чархлаб олиб ташлашга тўғри келади, диаметрнинг ўлчамига амал қилиш учун тўпламдаги қолган фрезаларнинг ҳам ортиқча металл қатламини олишга тўғри келади, бу эса чархлашни қимматлаштиради ва фрезанинг ишлаш вақтини камайтиради.
Йирик серияли ишлаб чиқаришда кўп шпинделли махсус бўйлама фрезалаш дастгоҳларини қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади, буларда фрезалаш бабкалари дастгоҳнинг иккала томонида кўндаланг жойлашган бўлади. Бундай дастгоҳларда станиналарнинг йўналтирувчилари, асосан стандарт фрезаларда ишлов берилади.



20.3-расм. Саккиз шпинделли бўйлама-фрезалаш дастгоҳида дастгоҳ саниналарининг йўналтирувчисига ишлов бериш схемаси



20.3-расмда 19 та фреза билан, шундан фақат 5 та фреза махсус, станина йўналтирувчисини фрезалаш схемаси кўрсатилган. Бундай дастгоҳлар битта операцияда жуда ҳам кам ёрдамчи вақт сарфлаб, станина йўналтирувчисини ишлов беришга имкон беради. Станинанинг тўрт томонидан тешикларга ишлов бериш умумий рамада ўрнатилган, буралувчи мосламалар ёрдамида амалга оширилади. Олдинги бабка станинанинг бурилиши учун бўлувчи механизмга эга. Бурилишни электрик, пневматик ва гидравлик мослама ёрдамида амалга оширилади. Кетинги бабка рамада ҳаракатланади ва ишлов бериладиган станинанинг узунлигига қараб ўрнатилади. Якка тартибли ва майда серияли ишлаб чиқаришда тешикларга белгилар бўйича ишлов берилади, йирик серияли ишлаб чиқаришда кондукторлар бўйича ишлов берилади. Станина йўналтирувчиларининг тешикларига ишлов берилгандан кейин станина тобланади (айниқса серияли ва йирик серияли ишлаб чиқаришда), тоблаш станина йўналтирувчиларининг ейилишга чидамлилигини оширади.
Станина йўналтирувчиларнинг сиртини тоблаш ацетилен кислород алангасида ёки юқори частотали токда қиздириш орқали амалга оширилади.
Газ алангали тоблашда тобланган қатлам чуқурлиги 3-5 мм ни ташкил қилади. Тоблангандан кейин унинг қаттиқлиги HRC 5254 гача етади.
Юқори частотали токда тоблашда сирт қатлами қаттиқлиги 2,5 мм чуқурликда HRC 4552 гача бўлади.
Станина йўналтирувчиларга пардозловчи ишлов бериш асосан учта усулда: юпқа рандалаш, шаберлаш ва жилвирлаш орқали амалга оширилади. Йўналтирувчиларни пардозлаш усули дастгоҳ ўлчамига, ўлчам аниқлиги ва сирт ғадир-будирлиги синфига ҳамда ишлаб чиқариш турига қараб танланади.
Юпқа рандалаш бўйлама рандалаш дастгоҳларида кенг кескичлар ёрдамида амалга оширилади. Кескичнинг кесувчи тиғи 20 мм дан 100 мм гача бўлади, у деталнинг сиртига қатъий параллел ўрнатилиши керак.
Юпқа рандалаш учун қўйим 1 мм атрофида қолдирилади ва 2-3 ўтишда олинади. Охирги ўтишда кесим чуқурлиги 0,03-0,07 мм, суриш тахминан кескичнинг кесувчи қирраси узунлигининг ярмига тенг, тез кесар кескичлар учун кесиш тезлиги 15-20 м/мин ва қаттиқ қотишмали кескичлар учун 40-60 м/мин, сирт ғадир-будирлиги тахминан Rа бўйича 1,252,5 бўлади.
Ҳозирги пайтда станина йўналтирувчиларини шаберлаш якка тартибли ва майда серияли ишлаб чиқаришда қўлланилади. Бу усулда текисликларнинг юқори аниқликдаги (1000 мм узунликда 0,002 мм) тўғри чизиқлиликка ва паралелликка эришилади. Одатда, текисликларни шабер деб аталувчи асбоб ёрдамида дастаки усулда шаберланади.
Шаберлаш жараёни катта жисмоний куч ва юқори малакали ишчи талаб қилади, иш ҳажми катта ва ишлаб чиқариш циклини узайтирганлиги сабабли юқори аниқликни ва сирт ғадир-будирлигини таъминлайдиган юқори унумли ва такомиллашган жилвирлаш усулига ўз ўрнини бериб қуймоқда, станина йўналтирувчисини пардозлашнинг жилвирлаш усули серияли ва йирик серияли ишлаб чиқаришда кенг тарқалган. Станина йўналтирувчиларини шаберлашга нисбатан жилвирлашда иш ҳажми 4-5 марта кам бўлади.
Станина йўналтирувчиларини шаберлаш қўзғалувчан столли ёки қўзғалувчан устунли махсус ясси жилвирлаш дастгоҳларида амалга оширилади. Жилвирлаш буралувчи бабкаларга чашкали жилвиртош доиралари 1, 2, 3, 4 ва 5 (20.4-расм) ўрнатилади.





20.4-расм. Дастгоҳ станиналарининг йўналтирувчисини чашкали жилвиртош доираси ёрдамида жилвирлаш схемаси





Станина йўналтирувчиларининг периферийи махсус профиллаш-тирилган цилиндрик жилвиртош доиралари ёрдамида ҳам жилвирлаш мумкин. Жилвирлангандан кейин сирт ғадир-будирлиги Rақ0.631.25 га тўғри келади, тўғри чизиқлиги бўйича 1000 мм узунликда 0,01-0,02 мм хатоликда бўлиши мумкин.
Станинани жилвирлашда назоратдан ўтказиш махсус шаблонлар орқали амалга оширилади. Юқори аниқликдаги станиналар учун якуний пардозлаш операцияси ишқалаш ҳисобланади. Дастлаб паста билан мойланган йўналтирувчига туташадиган детал ёки йўналтирувчи профилига тўғри келадиган махсус плита ўрнатилади ва станина йўналтирувчилари бўйича уларга илгариланма-қайтма ҳаракат берилади. Ишқалаш вақти бир неча соат давом этиши мумкин. Бу вақт йўналтирувчиларнинг берилган ишлов бериш сифати ва станинанинг ўлчамига боғлиқ.
Станиналар йўналтирувчиларини пластик деформациялаш орқали ейилишга чидамлигини ошириш мақсадида мустаҳкамланади. Дастлаб рандаланган ёки жилвирланган станина йўналтирувчиларининг сиртларини бир пайтда ҳам тоза ишлов бериш, ҳам мустаҳкамлашнинг янги усулларидан бири прецизионли пластик деформациялаш йўли билан думалатишдир.
Думалатишдан сўнг ялтиратиш усулини қўллангандаги каби силлиқ сирт ва қаттиқлиги бринель бўйича тахминан 20 бирликка ошган, пухталанган, ейилишга чидамли юпқа қатлам ҳосил бўлади. Думалатишдан ташқари станина йўналтирувчиларини золдирлар ёрдамида пухталаш усули ҳам қўлланилади. Бу усулда ҳам бўйлама рандалаш дастгоҳида махсус асбоб - мустаҳкамловчи ёрдамида амалга оширилади.

Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish