I қисм. Машинасозлик технологияси асослари I боб. Машиналарни ишлаб чиқариш


VI боб. Механик ишлов беришда Қўйимлар



Download 9,2 Mb.
bet44/126
Sana26.02.2022
Hajmi9,2 Mb.
#469640
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   126
Bog'liq
МАЪРУЗА МАТНИ

VI боб. Механик ишлов беришда Қўйимлар
6.1. Ишлов бериш учун қолдирилган қўйимларнинг таснифланиши

Бошланғич заготовканинг чизмаси тайёр деталнинг чизмасидан, авваламбор, шу билан фарқланадики, заготовканинг барча ишлов берилувчи сиртларига қўйим қатламлари қолдирилади ва бу қўйимлар заготовканинг ўлчамларини, баъзи ҳолларда шаклини ҳам ўзгартириб юбориши мумкин.


Механик ишлов беришда умумий қўйим деб, тайёр детал олиш учун механик ишлов бериш жараёнида бошланғич заготовка сиртидан олиб ташланадиган материал қатламига айтилади. Ишлов беришда қўйим ўлчамларини тўғри танлаш учун техник иқтисодий масалаларни ечиш керак. Қўйим қатламига заготовкани олиш технологияси ҳам таъсир кўрсатади. Жуда ҳам катта қўйимларни белгилаш материалнинг исроф бўлишига, механик ишлов беришда иш ҳажмининг ортишига, кесувчи асбоб ва электр энергия сарфининг ошиб кетишига олиб келади.
А гар қўйим қатлами етарли миқдорда белгиланмаса материалнинг нуқсонли қатламини кесиб олиб ташлашга ва ишлов берилувчи сиртларнинг етарли аниқлигига ва ғадир-будирлигига эришиб бўлмайди, шу билан бирга заготовка аниқлигига бўлган талабнинг ортишига ва бунинг эвазига унинг таннархи ошиб кетишига олиб келади.
Операцион қўйим деб битта технологик операцияни бажаришда заготовка сиртидан кесиб олинадиган материалнинг қатламига айтилади. Операцион қўйим оралиқ қўйимлар, яъни шу операцияга кирган ҳар бир алоҳида ўтишлар учун қолдирилган қўйимларнинг йиғиндисига тенг.
Валга икки хил операция (йўниш ва жилвирлаш) билан ишлов беришдаги қўйим ва допускнинг жойлашиш схемаси 6.1-расмда келтирилган. Схемадан кўриниб турибдики, заготовка ва деталнинг (жилвирлашдан кейинги) номинал ўлчамларининг фарқи орқали ишлов беришнинг умумий номинал қўйими аниқланадиган, яъни:

га тенг. (6.1)
ёки Z=

бу ерда Zном - ҳар бир операциянинг номинал қўйими;


n -деталга ишлов беришдаги операциялар сони.
Схемадан кўриниб турганидек, қуйидаги қўйимлар фарқланади: операциянинг минимал қўйими - заготовкага ушбу операцияда ишлов берилгунга қадар унинг энг кичик чекли ўлчам билан ушбу операцияда ишлов берилгандан кейинги энг катта чекли ўлчами орасидаги фарқ;
операциянинг максимал қўйими - заготовкага ушбу операцияда ишлов берилгунга қадар унинг энг катта чекли ўлчами билан ушбу операцияда ишлов берилгандан кейинги энг кичик чекли ўлчами орасидаги фарқ:
= TA + TA (6.2)
бу ерда: ТA ва TA олдинги ва кейинги операция ёки ўтишлар учун допусклар.
Қўйим допускини қўйимнинг максимал ва минимал қийматларининг орасидаги фарқ орқали аниқланади.
Операциянинг номинал қўйими Z деталнинг ушбу операцияда ишлов берилишидан олдинги ва кейинги номинал ўлчамлари фарқига тенг:
Zном қ Қ TA (6.3)
Механик ишлов бериш учун қўйимни тахминий ҳисоблашда қуйидаги нисбатни қабул қилса бўлади:
Zном қ (24)ТА (6.4)
Турли хил хатоликларга боғлиқ бўлган, алоҳида элементлардан ташкил топган энг кичик операцион қўйим қуйидагича аниқланади:
(6.5)
бу ерда:  олдинги операцияда ишлов беришдан қолган сирт ғадирбудирлиги Rzi-1 ва углеродсизлантириш, коррозияланиш, эзилиш, ёрилиш (дарз кетиш) ва шунга ўхшаш сабаблар туфайли ҳосил бўлган ва уларни олиб ташлаш учун керак бўлган нуқсонли металл катлами hi-1 (6.2-расм, а).
А
6.2-расм. Операцион =ыйим элементларнинг таркиби
йланма жисмлар учун
Ziқ2(Rzi-1Қhi-1) (6.6)
ва бир томонлама ишлов беришда
Ziқ(Rzi-1Қhi-1) (6.7)
Z2-заготовканинг базавий сиртларига нисбатан ишлов берилаётган сиртларининг шакл хатоликларини ва фазовий четга чиқишларини (ишлов берилаётган сиртларнинг ва тешикларнинг марказий ўқларининг параллелликдан, тешикларнинг марказий ўқларига нисбатан ён сиртларининг перпендикулярликдан четга чиқиши ва ҳоказо) камайтириш (компенсациялаш) мақсадида олиб ташлаш учун қолдирилган металл қатлами.
Z3-заготовкани ўрнатиш хатолик фарқини камайтириш (компенсациялаш) учун олиб ташланадиган металл катлами (6.2-расм).
Текис сиртларга ишлов беришда энг кичик қўйим қатлами:
(6.8)
ларнинг қийматилари маълумотномада келтирилган бўлади. Юқоридаги формулаларни таҳлил қилиш шуни кўрсатадаки, қўйимлар олдинги ва кейинги операцияларни бажаришда ҳосил бўладиган барча хатоликларнинг компенсатори бўлиб хизмат қилар экан.
Қўйимларни аналитик ҳисоблаш усулидан асосан оммавий ва йирик серияли ишлаб чиқаришни лойиҳалашда фойдаланилади. Серияли ва якка тартибли ишлаб чиқаришда ўртача аниқликдаги, одатдаги деталларнинг умумий ва операция учун қўйимларининг қийматларини меъёрий жадваллардан олинади. Жадваллардан фойдаланишнинг афзаллиги технологик жараённи лойиҳалаштиришни жадаллаштиради.



Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish