I қисм. Машинасозлик технологияси асослари I боб. Машиналарни ишлаб чиқариш



Download 9,2 Mb.
bet42/126
Sana26.02.2022
Hajmi9,2 Mb.
#469640
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   126
Bog'liq
МАЪРУЗА МАТНИ

с  50-0,16  50 h11.
Технологик ўлчамнинг ҳисобий допуски:
Тс  0,36-0,16  0,20 мм.
Технологик ўлчамнинг четга чиқишлари 5.6-расмдаги ўлчам занжири бўйича аниқланади, яъни а  в – с
аmaxвmaxcmin; cminвmax - аmax 50 –(100,36)  40- 0,36 мм;


аminвmincmax; cmaxвminаmin50 – 0,16 – 10  40 – 0,16 мм.


с ўлчамнинг ҳисобий катталиги
с40-0,36-0,16 мм.
с ўлчамнинг стандарт кўрсатилган ўлчамга яқин бўлган охирги қиймати
с40-0,36-0,16 мм.

с ўлчамнинг стандартда кўрсатилган ўлчамга яқин бўлган охирги қиймати


с40 –0,17-0,36 мм ва бу 40В11 ўлчамга мос келади.
Технологик ўлчам с нинг белгиланган четга чиқишлари ҳисобий ўлчамлар чегарасида ётибди.
Максимум ва минимумга текшириш ҳисобини (амах 50-(40-0.33))100.33; амин50-0.16-(40-0.17)100.01 кўриб чиқадиган бўлсак, бошланғич конструкторлик ўлчами а нинг четга чиқишлари чекли ўлчамлар чегарасида эканлигини кўрамиз.


Расм 5.7. Конструкторлик база билан мос тушган технологик А базага тушган пазни фрезалаш.
Ўтказилган ҳисоблашларга асосан заготовканинг операцион эскизларида чизма ўлчамлари бўлган 10Н14 ва 50Н14 ўрнига янги в  50Н11 ва с  40в11 қўйилиши керак. Шундай қилиб, технологик ва конструкторлик базалари бир – бирига тушмаганда конструктор белгиланган допускларга қараганда анча кичикроқ допускларни қўллашга тўғри келади. Кўриб чиқилган масалада чизмада кўрсатилган h14 допусклари ўрнига h11 ва в11 допусклари қабул қилинади.
Ишлов беришдаги керакли аниқликни ошириш унумдорликнинг камайишига ва маҳсулот таннархининг ортишига олиб келади. Бундай ҳолда конструкторлик базасига А нисбатан пазни фрезалашга имкон берадиган махсус мосламани қўллаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Шундай мосламанинг кўриниши 5.7-расмда тасвирланган. Технологик таянч базаси - А текислик бир вақтнинг ўзида конструкторлик базаси ҳисобланади ва унга нисбатан а  100.36 мм конструкторлик ўлчами бажарилади. В ўлчамнинг ўзгариши контрукторлик ўлчамини олишда ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Шунинг учун бу ҳолда допускларни ўзгартиришга эҳтиёж йўқ.
5.7-расмда А текисликда бир вақтнинг ўзида фрезалар комплекти билан пазни фрезалаш кўрсатилган. Аввалги мисолга ўхшаш, бу ҳолда ҳам А текисликка технологик база бўйича ишлов берилади (созлаш базаси) ва конструкторлик ва ўлчаш базалари бир-бирига мос тушади. Конструкторлик ўлчами а100.36 мм допускларни ўзгартирмаган ҳолда бажарилади. А текисликка в ўлчам бўйича ишлов беришда В текислик таянч технологик база бўлиб хизмат қилади ва бу ўлчам Тв 0,62 мм допуск бўйича ўзгаришсиз бажарилади.
5.6- ва 5.7-расмларда кўриб чиқилган призматик заготовканинг тўғри бурчакли пазларига ишлов беришда технолог технологик жараёнларни ишлаб чиқишда технологик базаларнинг турли хилларидан фойдаланиши мумкин.
Технологик жараёнларнинг мумкин бўлган барча вариантлари ўзининг ютуқ ва камчиликларига эга. Масалан, заготовкаларга таянч технологик базалар бўйича ишлов берилганда ва бунда конструкторлик ва ўлчаш базалари ўриндош бўлмаса (5.6-расм), у ҳолда ўлчамларни қайта ҳисоблаш ва допускларни қисқартиришга олиб келади. Бу эса ўз навбатида унумдорликни пасайишига ва ишлов беришни қимматлашувига олиб келади, лекин заготовкани тайёрлаш учун махсус мослама ва асбоблар талаб қилинмайди. Конструкторлик ва ўлчаш базаси билан ўриндош бўлган таянч технологик база бўйича ишлов берилганда (5.7-расм), конструкторлик ўлчамларини бевосита қайта ҳисоблашларсиз ва допускларни қисқартирмаган ҳолда ишлов бериш мумкин бўлади. Бу ҳолда ишлов бериш унумдорлиги камаймайди, лекин махсус мослама яратишга тўғри келади. Махсус мосламани ишлатиш ҳар доим ҳам қулай бўлавермайди. Агар ишлов беришда конструкторлик ва ўлчам базалари билан ўриндаги бўлган созлаш базалари бўйича олиб борилса, у ҳолда допускларни қайта кўриб чиқишга тўғри келмайди, лекин операцияни бажариш учун кесувчи асбоблар тўплами талаб этилади.
Технологик жараённинг энг мақбул вариантини конкрет ишлаб чиқариш шароитларини ҳисобга олган ҳолда техник-иқтисодий ҳисоблашлар асосида танланади. Базаларни тайинлашда иккинчи муҳим принцип бу базаларнинг доимийлик тамойилидир.

Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish