I қисм. Машинасозлик технологияси асослари I боб. Машиналарни ишлаб чиқариш



Download 9,2 Mb.
bet40/126
Sana26.02.2022
Hajmi9,2 Mb.
#469640
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   126
Bog'liq
МАЪРУЗА МАТНИ

Текшириш технологик базалари. Серияли ва якка тартибли ишлаб чиқариш шароитларида заготовкаларга ишлов беришда ҳамда аниқ бирикмаларни ва машиналарни йиғишда текшириш базалари кенг қўлланади.
Текшириш базаси деб, шундай сирт, чизиқ ёки нуқталарга айтиладики, бунда дастгоҳда ишлов беришда заготовкани ёки кесувчи асбобни ҳамда йиғма бирикма ёки унинг деталлари ҳолати ана шу сирт, чизиқ ёки нуқталарга қараб тўғриланади.
Бу усул оғир машинасозликнинг майда серияли ва якка ишлаб чиқаришларида кенг қўлланилади. Бундай ишлаб чиқариш шароитларида мураккаб мосламалар тайёрлаш ва контакт базалари бўйича аниқ ишлов бериш норентабел ҳисобланади. Дастгоҳда заготовкани тўғрилаш учун сарфланадиган вақт сарфи заготовкани тайёрлаш учун сарфланадиган умумий вақтнинг жуда оз қисмини ташкил қилади.
Майда серияли ишлаб чиқаришда текшириш сиртлари сифатида кўпгина деталнинг ишлов бериладиган сиртларидан фойдаланилади. Масалан, қуйиш усулида олинган эксцентрикли заготовкада тешикни йўниб кенгайтиришда қўйим нотекислиги таъсирини камайтириш ва йўнишдаги хатоликларни камайтириш учун токар дастлаб заготовкани тўрт кулачокли планшайбага ўрнатади ва ишлов берилмаган тешик бўйича унинг айланиш ўқи билан марказлашишини туғрилашга ҳаракат қилади. Бундай ҳолда ишлов бериладиган тешикнинг сирти заготовкани ўрнатишда технологик текшириш базаси бўлиб хизмат қилади. Ясси деталнинг бир томонини анологик тарзда фрезалашда ва уни таянч базасига ўрнатишда жуда кўп метал қатламини кесиб олишга тўғри келади.
Ишлов бериладиган сиртларни текшириш базаси сифатида қўлланилганда, ишлов беришдаги қўйим ва шунга мос тарзда операцияни бажариш учун кетадиган вақт ҳам анча қисқаради.
Текшириш базаларининг бошқа турлари сифатида заготовкалардаги турли хил режалаш чизиқлари ва керноларни кўрсатиш мумкин. Деталларга ишлов беришда кесувчи асбоблар ана шу базаларга нисбатан ориентирланади.
Созлаш базалари. Дастгоҳни заготовканинг маълум бир сиртларига нисбатан созлаш учун бу сиртлар дастгоҳ тиргакларига нисбатан заготовкани алмаштиришда ўзгармас ҳолатни эгаллаши ва ишлов берувчи асбобнинг охирги ҳолатига нисбатан ўзгармас бўлиши керак (5.4-расм).
Заготовка М сирти билан дастгоҳ қисиш қурилмасининг мос келадиган тиргагига таянади ва бу сирт А торецни h ўлчам бўйича ишлов бериш учун таянч технологик база бўлиб хизмат қилади, лекин бошқа В, С, Д, Е торец сиртларини в, с, д, а ўлчамлар бўйича ишлов бериш учун бундай база бўлиб хизмат қилмайди. Дастгоҳни созлашда В, С, Д ва Е сиртларнинг ҳолати М сиртининг ҳолати бўйича эмас, балки А сиртининг ҳолати бўйича созланади. Бундай ҳолда А сирт кўриб чиқилаётган В, С, Д ва Е сиртлар (бир марта ўрнатишда) технологик созлаш базалари бўлиб хизмат қилади.


5.4-расм. Заготовкага револьверли дастгощда ишлов беришда А созлаш базасидан фойдаланиш
Созлаш базаси деб, заготовканинг шундай сиртларига айтиладики, бундай сиртлар бевосита ўлчамлар билан боғланган бўлиб, бир марта ўрнатишда ҳосил қилинади ва уларга нисбатан ориентирланади.
Созловчи база кўп ҳолларда заготовканинг таянч базаси билан ўлчамли боғланган бўлади. Заготовканинг аниқ сиртларига нисбатан дастгоҳларни созлаганда, бу сиртлар дастгоҳларда заготовкаларни алмаштирганда ҳам ишлов бераётган асбобнинг охирги ҳолатини аниқловчи дастгоҳларнинг таянч нуқталарига нисбатан ўз ҳолатини ўзгартирмайди. Бундай сиртларга заготовкаларнинг таянч сиртлари киради ва таянч технологик база сифатида катта серияли ишлаб чиқаришда кенг қўлланилади.

Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish