Механик ишлов бериш учун қолдириладиган қўйимлар қатламининг аҳамиятини тушунтириб беринг.
Энг кичик ва энг катта қўйим қатламлари қандай аниқланади?
Механик ишлов беришда қўйимларни ҳисоблаш усуллари ва кетма-кетлигини айтиб беринг.
VII боб. Технологик жараёнларнинг унумдорлиги ва тежамлилиги
7.1. Ишлов беришнинг унумдорлиги ва таннархи
Заготовкага ишлов беришнинг унумдорлиги ва таннархи кўп жиҳатдан тайёрланаётган деталларнинг аниқлиги ва сирт ғадир-будирлигига боғлиқ. 7.1-расмда келтирилган графиклардан кўриниб турибдики, ишлов беришда тайёрланадиган деталларнинг ўлчам допускларини ва сирт ғадир-будирлигини кичик танлаш иш ҳажмининг ва ишлов бериш таннархининг ортишига олиб келади. Буни қуйидагича изоҳлаш мумкин: қўшимча ўтишларнинг пайдо бўлиши ва кесиш режимининг пасайиши туфайли асосий вақт кўпаяди; ёрдамчи вақт ортади; мураккаб ва юқори аниқликдаги, демак, қимматбаҳо дастгоҳлар қўлланилади; кесувчи асбоб учун сарфланадиган ҳаражатлар кўпаяди ва қатор ҳолларда ишлов беришнинг қимматга тушадиган усуллари қўлланади (7.1-расм).
7.1-расм Заготовкаларнинг ишлов бериш иш ҳажми ва таннархининг сирт аниқлиги ва ғадир-будурлигига боғлиқлиги:
а- 60200 мм ли тобланган пўлатдан тайёрланган вал, б- 60300 мм ли хом пўлатдан тайёрланган вал
Диаграммадан (7.2-расм) кўриниб турибдики, токарлик-револьверли дастгоҳда диаметри 10-18 мм ли пўлатдан тайёрланган валларга ишлов беришнинг аниқлигини 11- квалитетдан IT7 квалитетга оширилса ишлов беришга, керакли ўлчам олиш учун кескични ўрнатишга ва заготовкани ўлчаш учун сарфланадиган умумий вақт уч марта ошиб кетади. Бунда, айниқса, заготовкани назорат қилиш учун сарфланадиган вақт ҳам жуда ортади. Масалан, ишлов бериш аниқлигини ўнинчи квалитетдан еттинчи квалитет даражасига оширсак машина вақти ва кескични ўрнатиш вақти икки марта ошса, заготовканинг ўлчамини назорат қилиш учун сарфланган вақт етти марта о
7.2-расм. Ишлов бериш иш щажмининг талаб =илинган ани=ликка бо\ли=лиги:
а-умумий сарфланган ва=т- Тум;
б-сарфланган ва=тнинг алощида элемент-лари, Тмаш-машинали (асосий) ва=т, Тк.ур-кескични ырнатиш учун сарфланган ва=т, Тылч-ылчаш учун сарфланган ва=т
шади. Бундан ташқари заготовкаларга аниқ ишлов бериш жараёнида яроқсиз маҳсулот ҳосил бўлади ва ҳосил бўлган ушбу яроқсиз маҳсулот учун сарфланган ҳаражат IT8 квалитет аниқлигига эришишда ишлов бериш умумий нархининг 2 фоизини ва IT7 квалитет аниқлигига эришишда 17 фоизини ташкил қилади. Агар аниқликни IT6 квалитетгача оширсак, унда пайдо бўлган яроқсиз маҳсулотлар учун сарфланган ҳаражатлар заготовкаларга ишлов бериш учун сарфланган умумий ҳаражатларнинг 32 фоизини ташкил қилади. Чизмада берилган аниқлик ва талаб этилган сирт ғадир-будирликларини турли хилдаги дастгоҳлар, асбоблар ва мосламалар ёрдамида олиш мумкин. Масалан, IT9 квалитет аниқликдаги ва Rz*6,3 мкм ғадир-будирликка эга бўлган тешикни пўлат заготовкаларда тезкесар ва қаттиқ қотишмалардан тайёрланган кескич ёрдамида оддий йўниб кенгайтириш развёрткалаш, сидириш, тешиш, олмосли йўниб кенгайтириш, жилвирлаш, хонинглаш, ролик ва шариклар билан думалатиб эзиш усуллари ёрдамида олиш мумкин. Бу усулларнинг ичидан ҳам ҳар қандай маълум шароит учун бирдан бир мақсадга мувофиқ вариантини танлаш учун объектив мезон бўлиб унинг унумдорлиги ва тежамлилиги ҳисобланади. Танланган усулда заготовкага ишлов беришда у ёки бу жиҳозларни ва қуролларни қўллашни таҳлил қилиб, тежамлилигини ҳисоблаш мақсадга мувофиқдир (7.2-расм).
М еханик ишлов беришнинг тежамлилиги нафақат талаб қилинган аниқликка, қўлланилаётган кесиш усулига ва дастгоҳга боғлиқ, шу билан бирга қўлланилаётган кесиш режимлари ҳам унга катта таъсир кўрсатади (7.3-расм).
7.3-расмдан кўриниб турибдики, кесиш тезлигининг ортиб бориши билан иш ҳажми ва таннарх аввал камайияпти ва сўнгра эса маълум бир минимал V ва V қийматидан кейин кўтариляпти (кесувчи асбобнинг ейилиши ва уни алмаштиришга кетган вақт сарфи туфайли).
Ҳар қайси ҳолатда ҳам кесиш тезлиги таннарх ва унумдорлик (иш ҳажми) бўйича оптимал тезликлар чегарасидан чиқиб кетмаслиги керак.
Шуни таъкидлаш жоизки, минимал вақт сарфи Тmin ва минимал таннарх Сmin га тўғри келувчи оптимал кесиш тезликлари бир-бирига мос тушмайди. Ҳамма вақт ҳам таннарх бўйича оптимал кесиш тезлиги унумдорлик бўйича оптимал кесиш тезлигидан кичик бўлади. Кесувчи асбоб қанчалик арзон бўлса ва ишлов беришнинг умумий таннархидаги унинг улуши камроқ бўлса, ишлов беришнинг таннархи бўйича оптимал кесиш тезлиги шунчалик юқори бўлади ва унумдорлик бўйича оптимал кесиш тезлигига шунчалик яқин бўлади.
Унумдорлик ва таннарх мезонлари бўйича технологик вариантларнинг самарадорлигини солиштирилганда, айрим ҳолларда ҳар хил хулосаларга келиш мумкин. Масалан, 1К62 маркали токарлик дастгоҳида Р18 маркали тезкесар пўлатдан тайёрланган кесувчи асбоб ёрдамида пўлат заготовкада сирти Rz*6,3 мкм ғадир-будирликка эга бўлган, ўлчам аниқлиги 7-квалитет бўйича, диаметри 30х40 мм бўлган тешик йўниш ва серияли ишлаб чиқаришда шу тешикни сидириш йўли билан очишни солиштирганда (ҳаражатларни шартли бирликлар билан белгилаймиз) қуйидаги натижалар олинган:
Технологик таннарх, ш.б.: (шартли бирлик)
Сидиришда 0,11
Йўниб кенгайтиришда 0,11
Иш ҳажми (донабай
калкуляцияли вақт), мин.
Сидиришда 1,06
Йўниб кенгайтиришда 3,63
Келтирилган мисолдан кўриниб турибдики, технологик жараёнлар самарадорлигини солиштиришда фақат ишлов бериш таннархи билан чегараланмасдан, балки ишлов бериш иш ҳажми билан ҳам солиштириш керак экан. Технологик жараёнларнинг иқтисодий самарадорлигини аниқлашда иккита мезон бўйича: яъни, донабай калькуляция вақт орқали ифодаланадиган унумдорлик (ёки иш ҳажми) ва сўм билан ифодаланадиган технологик таннарх бўйича ҳисобланади. Кўп ҳолларда технологик жараёнларнинг иқтисодий самарадорлиги йиллик ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ҳажмига ҳам боғлиқдир. Маълумки, юқори унумдорликка эга бўлган, лекин қимматбаҳо кўп шпинделли автомат ва яримавтоматларни ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сони етарли миқдорда бўлгандагина жорий қилиниш ўзини қоплайди. Бошқа тарафдан турли хилдаги дастгоҳлардан фойдаланишнинг умумий ҳаражати ва шу ҳаражатларнинг таркиби турличадир. Оддий ва арзон токарлик ва револьверли дастгоҳларда ишлов бериш таннархининг 80-90% қисми маошдан иборат бўлади. Ишлов беришни юқори унумдорликка эга бўлган автоматларга ўтказилиши билан таннархнинг маош учун ажратилган қисми 55% гача камаяди ва олти шпинделли автоматларда унинг (маошнинг) улуши 20% гача камаяди. Улардан фойдаланиш учун кетган ҳаражатлар юқори унумдорлик ҳисобига компенсацияланади.
Ишлов беришнинг турлари ва кесиш режимлари, ишлатилаётган дастгоҳлар ва технологик жиҳозларнинг заготовкага ишлов беришда иқтисодий жиҳатдан таъсири ҳамда технологик жараёнлар тежамлилигининг заготовкалар ҳажмига боғлиқлиги технологик жараёнларнинг самарасини тежамлилик нуқтаи назаридан баҳо беришни долзарб муаммо эканлигига олиб келади. Янги техникани ва технологияни яратишни ва ишлаб чиқаришга қўллашнинг иқтисодий жиҳатдан самара беришини тўғри ва ўз вақтида аниқлаш машинасозликни техник жиҳатдан жадаллашишини ва ўсиш тезлигини белгилайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |