I қисм. Машинасозлик технологияси асослари I боб. Машиналарни ишлаб чиқариш


Токарлик ярим автоматларда детал сиртларига комплекс ишлов бериш технологик жараёнлари



Download 9,2 Mb.
bet87/126
Sana26.02.2022
Hajmi9,2 Mb.
#469640
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   126
Bog'liq
МАЪРУЗА МАТНИ

17.2. Токарлик ярим автоматларда детал сиртларига комплекс ишлов бериш технологик жараёнлари


Токарлик ярим автоматлар марказда ва патронда ишлаш учун горизонтал ва вертикал бир ва кўп шпинделли қилиб тайёрланади. Бир шпинделли ярим автоматлар, одатда, кўп кескичли бўлади; патрон ёрдамида ишлаш учун улар икки-тўрт суппортли ҳамда револьверли каллакли қилиб тайёрланади.

17.6-расм. Буровчи кулакни ишлов бериш учун созлаш
Т
17.5-расм. Кып кескичли ярим автоматни ишлов бериш учун созлаш
окарлик бир шпинделли ярим автоматлар барча суппортларининг ҳаракати автоматлаштирилганлиги қўл билан бажариладиган ишлар фақат ишлов бериладган детални қўйиш ва олишда ҳамда суппортларни ҳаракатлантириш учун юргизишдан иборатлиги билан токарлик кўп кескичли дастгоҳлардан фарқ қилади.

Қуйидаги келтирилган горизонтал кўп кескичли, бир шпинделли ярим автоматларда деталларнинг сиртларига комплекс ишлов бериш мисоли шуни кўрсатиб турибдики, яъни ярим автоматларда ишлов бериш кўп кескичли токарлик дастгоҳларида ишлов беришдан ҳеч қандай кескин фарқ қилмайди.
17.5- ва 17.6-расмларда горизонтал кўп кескичли ярим автоматларда марказлар ёрдамида деталларга ишлов бериш учун технологик созлаш намуналари кўрсатилган.
17.5-расм (а) да марказда битта қисқичда бир вақтда иккита тишли ғилдиракка ишлов бериш учун технологик созлаш кўрсатилган.
17.5-расм (б) да поводкали патронга маҳкамланган иккита штифт (2) ёрдамида айланадиган, иккита марказловчи тиқин (1) ёрдамида марказлаштирилган фланецли тишли ғилдиракни йўниш ва кесиш кўрсатилган.
17.6-расмда детални айлантириш учун махсус поводкали патрон қўллаган ҳолда буровчи кулакни йўниш ва кесиш учун технологик созлаш кўрсатилган.


17.3. Токарлик автоматларда детал сиртларига комплекс ишлов бериш технологик жараёнлари


Токарлик автоматлар йирик серияли ва оммавий ишлаб чиқаришда ташқи ва ички цилиндрик ва резьбали сиртларга, асосий чивиқ материаллардан деталлар тайёрлашда комплекс ишлов бериш учун қўлланилади, чунки ишлаб чиқаришдаги тайёрланадиган детал партияси кўп бўлганлиги сабабли автоматлар узоқ муддат қайта созланмасдан ишлаши мумкин; автоматлар етарли даражада юкланмаса ва тез-тез қайта созлаб туриш зарур бўлса, револьверли дастгоҳларни қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади. Ҳар бир алоҳида ҳолатда масалани иқтисодий нуқтаи назардан ҳал қилишда қайси дастгоҳда: автоматларда, ярим автоматларда ёки револьверли дастгоҳларда ишлов бериш мақсадга мувофиқлигини аниқлаш учун детални у ёки бу дастгоҳда ишлов бериш технологик жараёнларининг солиштирма вариантларини ишлаб чиқилади ва олинган техник-иқтисодий кўрсаткичлар солиштирилади.
Автоматлар турлари кўп бўлганлиги сабабли уларда механик ишлов бериш технологик жараёнларнинг характери ва автоматларнинг технологик имкониятлари турлича бўлади.
Бир шпинделли ва кўп шпинделли автоматлар бўлади.
Бир шпинделли автоматлар шаклдор-қирқувчи, шаклдор-токарлик (бўйлама йўнишли) ва токарлик револьверлиларга бўлинади.
Ш

17.7-расм. Ишлов бериш учун шаклдор-токарлик автоматларини созлашнинг намуналари
аклдор-қирқувчи автоматлар 2-3 та ва ундан ортиқ (5 тагача) радиал ҳолатда жойлашган суппортли бўлади. Бу суппортлар фақат кўндаланг суришга эга бўлиб, уларга шаклдор ва қирқувчи кескичлар ўрнатилади. Бундан ташқари чивиқ ўқи бўйича парма, зенковка, метчик ва бошқа асбоблар ўрнатилиши мумкин бўлган шпинделга ҳам эга бўлади. Шпиндель айланма ҳаракатдан ташқари ўқ бўйича илгариланма ҳаракатга ҳам эга бўлади.
Шаклдор-қирқувчи автоматлар майда қисқа деталларга ишлов бериш учун хизмат қилади. Ушбу автоматларда детални йўниш, детални ўқи бўйича тешик пармалаш, резьба кесиш ва деталга ишлов берилгандан кейин чивиқдан қирқиб ажратиб олиш ишларини бажариш мумкин.
17.7-расмда шаклдор ва конуссимон сиртларга шаклдор кескичлар ёрдамида ишлов бериш, 17.7-расм (б) да золдирли бармоқни шаклдор қирқувчи автоматларда ишлов бериш кўрсатилган. Бармоқни думалоқ шаклли олдинги (1) ва кетинги (2) кескичлар ёрдамида кўндаланг суриш билан ишлов берилади; резьба плашка (3) ёрдамида кесилади. I, II ва III рақамлар билан ўтишларнинг тартиб рақамлари белгиланган.
Бўйлама суришга эга бўлган шаклдор токарлик автоматларда содда кўринишдаги, майда, узун деталларга ишлов берилади. Бўйлама суриш барча олдинги бабкаларнинг ёки олдинги бабкалар ичидаги махсус трубаларнинг силжиши натижасида чивиқнинг ўқи бўйича ҳаракатланиши орқали амалга оширилади (17.7-расм, в).
Шаклдор қирқувчи ва шаклдор токарлик (бўйлама йўнадиган) автоматларда диаметри 2 мм дан 20 мм гача бўлган чивиқларга ишлов берилади. Уларда шлицали каллакли винтларни тайёрлашда шлицаларни фрезалаш учун махсус мосламалардан фойдаланилади.
Чивиқ материаллардан деталлар тайёрлаш учун мўлжалланган бир шпинделли токарлик револьверли автоматлар учта кўндаланг суппортга (олдинги, кетинги ва юқориги) ва шпиндель ўқига перпендикуляр ҳолда горизонтал ўқ бўйича жойлашган револьверли каллакдан иборат. Револьверли каллакда кесувчи асбобли қисқич ва тутгичлар ўрнатилиши мумкин бўлган олтита уя мавжуд бўлади. Учта кўндаланг суппортдан ташқари револьверли каллакнинг мавжудлиги шаклдор қирқувчи автоматларга нисбатан мураккаб шаклдаги деталларни ишлов беришга имкон беради.
Ч

17.8-расм. М12 диаметрли винтга ишлов бериш учун токарлик-револьверли автоматни созлаш схемаси
ивиқ материални суриш ва қисиш тайёр детални кесиб олингандан кейин автоматик равишда амалга оширилади. Револьверли каллакнинг ва суппортнинг автоматик равишда ҳаракатланишига автоматнинг тақсимловчи валига ўрнатилган махсус кулачоклар ёрдамида эришилади: тақсимловчи валнинг бир марта айланишида битта детал тайёрланади.
Баъзи вақтларда бир неча асбобни ишлатган ҳолда тақсимловчи валнинг бир марта айланишида иккита детални кетма-кет тайёрлаш мумкин. Чунки тақсимловчи валнинг бир марта айланишида автомат ишлашининг даврий цикли тугайди, шу даврда бир нечта деталга ишлов бериш мумкин.
Токарлик револьверли автоматларнинг ишлаш принципи оддий револьверли дастгоҳларнинг ишлаш принципига ўхшаш. Деталларга механик ишлов бериш технологиясини лойиҳалашда алоҳида ўтишларни бажариш усулларини револьверли каллакка ва суппортларга маҳкамланган асбоблар ўртасида тенг тақсимлаш зарур.
17.8-расмда махсус винт ва уни токарлик револьверли автоматда ишлов бериш кўрсатилган.
Ўтишларнинг номлари:
а) таянчгача суриш; б) каллакни кесиш ва шаклдор кескич (1) ёрдамида стержен поғонасини резьба кесишдан олдин йўниш; в) кўндаланг суппортдаги кескич (2) ёрдамида каллакни думалоқлаб йўниш, револьверли каллак билан фаска йўниш ва марказлаштириш; г) револьверли каллак билан стерженни тоза йўниш; д) резьба кесувчи патрон (3) ёрдамида резьба йўниш; е) кўндаланг суппорт билан детални кесишни бошлаш ва револьверли каллак билан тешик пармалаш; ж) детални кесиб олишни тугатиш; з) махсус мослама - тутгич (4) билан шлицани фрезалаш.
Кўп шпинделли автоматлар, кўпинча, тўрт ва олти шпинделли бўлади ва айрим ҳолларда беш ва саккиз шпинделли бўлади, уларнинг кўпчилиги диаметри 20 мм дан 100 мм гача бўлган чивиқларга ишлов бериш учун тайёрланади. Шпинделлар ишлов бериладиган чивиқларни маҳкамлаш учун барабанларнинг ичига жойлаштирилади, барабанлар даврий равишда бир вазиятдан бошқа вазиятга буралиб туради. Битта вазиятда ишлов берилган детал чивиқдан қирқиб олинади ва чивиқ кейинги ишлов бериш учун таянчгача сурилади.
Деталларнинг ташқи сирти кўп шпинделли автоматларнинг бўйлама ва кўндаланг суппортларига ўрнатилган кесувчи асбоблар ёрдамида ишлов берилади. Одатда, кўндаланг суппортларнинг сони шпинделлар сонига тенг бўлади. Автоматлар ишлов бериладиган чивиқларни маҳкамлаш учун асосий шпинделлардан ташқари иккита ёки учта асбобли шпинделларига эга бўлади, асбобли шпинделлар ўзининг ўқи бўйича айланади ва шу ўқ бўйлаб сурилади. Асбобли шпинделларнинг ўқи асосий шпинделлар ўқи билан устма-уст тушади. Асбобли шпинделлар, одатда, тешикларга ишлов берувчи асбоблар - парма, метчик, ўзи очилувчи резьба кесувчи каллак ташқи йўниш учун кескичларни маҳкамлаш учун хизмат қилади.
Кўп шпинделли автоматларнинг бир шпинделли автоматларга нисбатан унумдорлиги юқори бўлади, бироқ ишлов бериш аниқлиги бир шпинделли автоматларга нисбатан паст бўлади. Шпинделлар жойлашадиган буралувчи барабан тирқиши ҳамда бўлувчи механизмдаги тирқишлар ишлов беришда қўшимча хатоликларни туғдиради. Бир шпинделли автоматларнинг марказлаштириш бўйича ишлов бериш аниқлиги 0,02 мм гача, кичик диаметрли деталлар учун эса, ҳатто 0,01 мм гача бўлади. Кўп шпинделли автоматларда эса аниқлик 0,04-0,05 мм гача бўлади.
Кўп шпинделли автоматларда деталга ишлов бериш ҳар бир алоҳида шпинделларга тақсимланади ва максимал унумдорликка эришиш учун ҳар бир кесувчи асбобнинг ўтиш йўлини қисқартиришга ҳаракат қилган ҳолда тақсимланади.
Тўрт шпинделли автоматларда шпинделлар бўйича ишни тақсимлаш нормал схема сифатида қуйидагича қабул қилиш мумкин.
Биринчи шпинделда детал дастлаб ёки бўйлама суппортдаги ўтувчи кескич ёрдамида, ёки кўндаланг суппортдаги шаклдор, думалоқ ва бошқа кескичлар ёрдамида йўнилади. Агар деталда тешик бўлса бир пайтда пармалаш ёки тешик учун марказлаштириш (агар тешик узунлиги унинг диаметридан икки марта катта бўлса) мақсадга мувофиқ бўлади.
Иккинчи шпинделда, одатда, дастлабки йўнишни якунлаш, баъзида эса тоза йўнишни амалга оширилади.
Учинчи шпинделда деталнинг техник шартида кўрсатилган бўлса ва агар ушбу техник шарт иккинчи шпинделда амалга оширилган бўлса йўниш бажарилади ҳамда махсус резьба кесувчи мослама ёрдамида резьба йўнилади.
Тўртинчи шпинделда, одатда, детални қирқиб олинади.
17.9-расм (а) да деталга тўрт шпинделли автоматда ишлов бериш жараёни, (б) да эса ўша деталга олти шпинделли автоматда ишлов бериш жараёни тасвирланган. Стрелкалар суриш йўналишини кўрсатади.
Тўрт шпинделли автоматда деталга ишлов бериш қуйидагича амалга оширилади (17.9-расм, а ).
Б
17.9-расм. Двигател свечасининг корпусига ишлов бериш учун тырт ва олти шпинделли автоматни созлаш
иринчи шпинделда бўйлама суппорт билан 33 мм узунликда тешик поғонали парма (1) ёрдамида пармаланади, бир вақтнинг ўзида ўша суппортда деталнинг олдинги чўкмаси йўнилади ва кўндаланг суппорт билан шаклдор кескич (2) ёрдамида йўнилади.
Иккинчи шпинделда кичик тешик пармаланади, фаскалар, торец йўнилади ва тарамлар думалатиш вали (3) ёрдамида ҳосил қилинади.
Учинчи шпинделда кўндаланг суппорт билан шаклдор кескич ёрдамида якунловчи йўниш амалга оширилади ва бўйлама суппорт билан метчик кириши учун ариқча йўнувчи кескич (4) ёрдамида ариқча йўнилади.
Тўртинчи шпинделда метчик (6) ёрдамида ички резьба йўнилади ва кескич (5) ёрдамида тайёр бўлган детал қирқиб олинади.
Олти шпинделли автоматда (17.9-расм, б) ўша деталга ишлов бериш жараёни қуйидагича бўлади.
Биринчи шпинделда ички резьба ҳосил қилиниши учун тешик пармаланади, кўндаланг суппорт билан олдинги чўкма йўнилади ва шаклдор йўнилади.
Иккинчи шпинделда кичик тешик 19 мм узунликда пармаланади, фаскалар ва торец йўнилади.
Учинчи шпинделда пармаланади ва тарамлар ҳосил қилинади.
Тўртинчи шпинделда кўндаланг суппорт билан шаклдор кескич ёрдамида якунловчи йўниш амалга оширилади ва резьба ҳосил қилишдан олдин сирт йўнилади.
Бешинчи шпинделда ариқчалар йўнилади.
Олтинчи шпинделда ички резьба йўнилади ва тайёр бўлган детал қирқиб олинади.
Иккала жараённи солиштириб, шуни кўриш мумкинки, биринчи ҳолда иккинчи ҳолга нисбатан жуда ҳам узоқ давом этадиган ўтиш учун кўп вақт сарфланар экан. Ишлов беришнинг биринчи жараёнида 33 мм узунликдаги тешик поғонали парма ёрдамида пармаланади, иккинчисида эса 19 мм узунликда тешик пармаланади. Бундан ташқари поғонали парманинг қўлланилиши асбобнинг қийматини оширади ва кесиш режимини пасайтиради.



Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish