lчиқ - кесиб чиқиш узунлиги, 5-10 мм гача тенг; h - шлица баландлиги, мм; Dж - жилвиртош доирасининг диаметри, мм; Z - шлицалар сони;
бу ерда i - ўтишлар сони; hк - жилвирлаш учун қўйим, мм; Sв - жилвирлаш чуқурлиги столнинг битта сурилишига тўғри келувчи вертикал суриш, мм; k-жилвирлашдаги тўғрилаш коэффиценти (1,15-1,5 гача); - стол тезлиги м/мин.
16.4-расм. Думалатиб шлица ыйиш дастгощи учун думалатиш каллагининг схемаси
Шлицаларни думалатиб ўйиш. Детални қиздирмасдан шлицаларни думалатиб ўйиш шлицанинг кўндаланг кесим шаклига тўғри келувчи шаклли ролик ёрдамида бажарилади. Думалатиш каллагининг оғир корпусидаги (1) сегментлардаги (4) ҳар бир шлицаларида ўқ бўйича айланувчи (диаметри 100 мм ли ) роликлар радиал жойлашган бўлади (16.4-расм).
Детал (3) бўйича каллак сурилганда эркин айланувчи роликлар (2) вал сиртини эзиб, валда ролик шаклига тўғри келувчи профилли шлицаларни ҳосил қилади. Барча шлицалар детални айлантиримасдан, бир вақтда ўйилади.
М
16.5-расм. Шлицаларни ыйишда думалатиш каллагининг, мащкамловчи патроннинг ва ишлов бериладиган деталнинг жойлашиш схемаси
ахсус дастгоҳларда шлицаларни думалатиб ўйиш учун думалатиш каллаги (1) (16.5-расм) салазкага жойлаштирилади. Салазка учун йўналтирувчи вазифасини валлар (2) ва (5) бажаради, бу валлар иккита оғир устунни ҳам бирлаштиради. Салазка устуннинг орқа томонига жойлашган гидроцилиндрнинг юритгичи ёрдамида ҳаракатланади. Олдинги устунда гидравлик усулда маҳкамловчи патрон (4) жойлашади, унга ишлов бериладиган детал (3) маҳкамланади. Ҳар бир ролик бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда, талаб қилинган баландик бўйича созланади. Каллак роликларнинг жойлашишини бузмасдан, дастгоҳдан мустақил қисм сифатида ечиб олиниши мумкин. Роликни алмаштириш учун 5-10 минут, дастгоҳни созлаш учун 30 минут атрофида вақт сарфланади.
Бундай дастгоҳда ўйиладиган шлицаларнинг энг кўп сони 18 тагача, энг ками 6-8 тагача (16 мм диаметрли валларда) бўлади. Бўйлама суриш 15 мм/сек гача бўлади. Ҳосил қилинадиган шлицаларнинг қадами бўйича аниқлиги 0,04 мм, тўғри чизиқликдан четга чиқиши 100 мм узунликда 0,04 мм ни ташкил қилади.
Шлицаларни думалатиб ўйишда асосий вақт қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
[мин]
бу ерда L - думалатиладиган шлицаларнинг узунлиги, мм; l – роликни думалатиб бўлгандан кейин чиқиш узунлиги, мм; Sм - думалатиб ўйишда минутига суриш, мм/мин.
Думалатиб ўйиш жараёнининг унумдорлиги жуда ҳам юқори бўлади, чунки етарли даражадаги юқори аниқликда, кам вақт сарфланган ҳолда барча шлицалар бир вақтнинг ўзида ўйилади.
16.6-расм. Томонлари берк шлицаларни сидириш учун сидиргичлар блоки
Шлицаларни сидириш ва рандалаш. Валларнинг ёки шунга ўхшаш деталларнинг сиртида шлицаларни тайёрлаш усулларидан бири махсус мосламани қўллаб, горизонтал сидириш дастгоҳларида сидириш бўлиб ҳисобланади.
Икки томони очиқ шлицаларни сидириш учун шлица шаклига тўғри келувчи профилли кесувчи қисмга эга бўлган пичоқли махсус сидиргичлар қўлланилади. Ҳар бир шлица бўлувчи механизм ёрдамида кетма-кет сидирилади.
Очиқ бўлмаган шлицаларни сидиришда блокли сидиргичлардан фойдаланилади, уларнинг кесувчи тишлари радиал йўналишда ўзаро бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда сурилган ҳолатда жойлашган бўлади.
16.6-расмда махсус мослама ёрдамида горизонтал сидириш дастгоҳларида томонлари берк шлицаларни сидириш учун мўлжалланган блокли сидиргич тасвирланган.
Блокнинг корпусида (1) тўғри бурчакли кесимли пичоқлар (2) силлиқ ўтказиш бўйича ўрнатилади, ҳар пичоқ блок ариқчаси бўйлаб мустақил силжий олади. Эзувчи планка (3) блокда пичоқларнинг сирпаниши учун зарур бўлган тирқишни созлайди.
Ползунлар (6) тортгич (7) пичоқларини бирлаштиради. Ролик (5) ўқлари ползун (6) га маҳкамланган: пружиналар (4) тортгич (7) ёрдамида роликларни нусхакашга эзади. Ҳар бир пичоқнинг ишчи юришининг охирида нусхакаш роликни орқага суради ва пичоқни ишлов бериладиган деталдан олиб қочади. Пичоқлар махсус мосламада чархланади.
Валларда (ёки бошқа деталларда) рандалаш усули билан шлицаларни тайёрлаш жараёни кўп кескичли каллак ёрдамида нусхалаш усулида тишли ғилдираклар тишларини ўйиш жараёнига ўхшаш бўлади.
Рандалашда ҳам барча шлицаларга бир вақтнинг ўзида шаклдор кескичлар туркуми ёрдамида ишлов берилади. Кескичлар сони валдаги ишлов бериладиган шлицалар чўкмаларининг сонига тенг бўлади. Вертикал ҳолатда жойлашган ишлов бериладиган детал илгариланма-қайтма ҳаракатланади; детал ҳар бир юқорига юришида каллакнинг радиал ариқчаларида кескичлар жойлашган қўзғалмас кескичли каллакнинг ичига киради. Барча кескичлар бир вақтда шлицаларни кесади, бунда кескичлар ишлов бериладиган деталнинг иккиланма юриши ҳисобига радиал суришни олади. Деталнинг орқага (пастга) юришида каллакдаги кескичлар радиал йўналишда орқага олиб қочилади, чунки кескичларнинг орқа сиртлари ишлов бериладиган сирт билан ишқаланмаслиги керак.
Шлицаларни рандалаш жараёнининг унумдорлиги жуда ҳам юқори. Шунинг учун уни йирик серияли ва оммавий ишлаб чиқаришда ҳар хил деталларни тайёрлашда қўлланилиши мумкин, чунки ҳар бир шлицалар сонига махсус кескичлар тўпламини тайёрлаш зарур. Шлицаларни рандалаш усули жилвирлаш учун қўйим қолдириб, шлицаларга ишлов берилса, янада фойдали бўлади.
Ш
16.7-расм. Винтсимон шлицали тешикларни сидириш
лицали тешикларга ишлов бериш. Втулка, тишли ғилдирак ва бошқа деталлардаги тешиклардаги шлицали сиртларга, одатда, сидириш усулида ишлов берилади. Аввал тешикка, баъзида эса торецга дастлабки ишлов берилади. Кейин тешикка думалоқ сидиргич ёрдамида ва сўнг шлицали оддий ёки прогрессив сидиргич ёрдамида сидирилади.
Диаметри 50 мм гача бўлган шлицали тешиклар, одатда, битта қурама сидиргичда сидирилади. Винтли шлицали тешикларни сидириш (16.7-расм) сидиргич тишларининг кесувчи қирраларининг ҳаракатланиши ишлаш жараёнида винтли чизиқлар бўйича амалга ошишига илгариланма ва айланма ҳаракатларнинг бирлашишига икки хил усулда эришиш билан оддий тешикларни сидиришдан фарқ қилади. 1-усулда иккала ҳаракат детални қўзғалмас қилиб ўрнатилган ҳолатда берилади.
2-усулда илгариланма ҳаракатни сидиргичга берилади, айланма ҳаракатни эса деталга берилади.
Кичик тешикларни сидиришда сидиргичнинг айланишини сидиргич (4) ариқчаларига кирадиган иккита бармоқлар (2) ёрдамида амалга оширилади (16.7-расм, а). Бармоқлар мосламанинг таянч орқасига (1) маҳкамланган втулканинг (3) ичига жойлашади. Сидиргич (4) дастгоҳ шпиндели билан патрон (5) ёрдамида туташади. Катта ўлчамли (d>15мм) тешикларни сидиришда сидиргичнинг айланиши махсус гайканинг иккита чиқиқлари ёрдамида амалга ошади (16.7-расм, б). Махсус гайка сидиргич (3) нинг йўналтирувчи ариқчаларига киради. Гайка (2) мосламанинг таянч ҳалқаси (1) га маҳкамланган бўлади. Сидиргич (3) патрон (4) ёрдамида дастгоҳ шпиндели билан туташади.
16.7-расм (в) да нусхакаш чизғич ёрдамида винтли шлицаларни сидириш схемаси кўрсатилган. Дастгоҳ суппортига тишли ғилдирак (3) билан тишлашадиган рейка (2) ўрнатилади. Рейка (2) бир чети билан ролик орқали бурчак остида станинага маҳкамланган нусхакаш чизғич (1) га тиралади.
бу ерда D-ғилдирак (3) нинг бошланғич айланасининг диаметри; Т-сидириладиган винтли шлица қадами.
Нусхакаш чизғич бурчагини ўзгартириб, винтли шлицаларнинг турли қийматдаги қадам Т га эга бўлганларини сидириш мумкин.
Сидиргич (4) бўйлама силжиганда у билан биргаликда тишли ғилдирак (3) айланади. Ички винтли шлицаларни сидиришнинг содда усули сидиргичнинг илгариланма ҳаракати натижасида унинг винтли тишларидан заготовканинг (1) эркин айланишига асосланган (16.7-расм, г). Сидиргичдан заготовканинг эркин айлана олишини золдирли таянч (3) таъминлайди.
16.7-расм (д) да сидиргич (9) фақат илгариланма ҳаракатланадиган, ишлов бериладиган детал (10) эса айланма ҳаракатланадиган шароитда винтли шлицаларни сидириш учун қурилма (1) кўрсатилган. Илгариланма ҳаракатланувчи суппорт (2) планка (3) орқали трос (4) ни тортади, трос юк (6) ёрдамида барабан (5) га ўраб қўйилган. Барабан айланиб, конуссимон тишли гилидираклар (7) ва (8) ларга айланма ҳаракатни узатади, ғилдирак (8) эса ўзига маҳкамланган детал (10) ни айлантиради.
Сидириладиган винтли шлицалар қадами бўйича (7) ва (8) тишли ғилдиракларнинг тишлари сони аниқланади:
бу ерда dб - барабан (5) диаметри; Z7 – ва Z8 – (7) ва (8) ғилдираклардаги тишлар сони.
Сидириш дастгоҳлари бўлмаса, винтли шлицалар сидириладиган шлицалар қадами Т га тенг бўлган қадамли резьба кесиш учун созлаб, токарлик винт кесиш дастгоҳларида сидириш мумкин (16.7-расм, е).
Сидириладиган детал (1) ўзи марказловчи уч кулачокли патрон (3) ёрдамида втулка (2) га маҳкамланади. Сидиргич (4) юритувчи винт (6) да ҳаракатланадиган дастгоҳ суппорти (5) га маҳкамланади. Сидириладиган винтли шлицаларнинг аниқлигини дастгоҳ аниқлигига боғлиқ равишда таъминлайди.
Шлицали вал ва тешикларни назоратдан ўтказиш. Шлицали валларнинг қуйидаги элементлари назоратдан ўтказилади:
а) детал (втулка, тишли ғилдирак ва бошқалар) ўтқазиш турига қараб ташқи ёки ички диаметри шлицали валнинг ташқи ёки ички диаметри бўйича; одатда, ташқи диаметр оддий чекли скоба ёрдамида текширилади; ички диаметрни микрометр, махсус скоба ва индикаторли скоба ёрдамида ўлчаш мумкин.
б) шлицаларнинг қалинлигини чекли скобалар ёрдамида текширилади;
в) шлицали вал уриши ички диаметр бўйича индикатор ёрдамида текширилади; конуслик ва спираллик ҳам текширилади, бунинг учун индикатор аввал ўққа параллел сурилади, вал эса дастлаб горизонтал ҳолатда ўрнатилади;
г) шлицаларнинг айлана бўйлаб жойлашиши махсус шлицали ҳалқа ёрдамида текширилади;
д) шлицали валлар чўкмасининг профили (ички диаметр бўйича) махсус шаблон ёрдамида текширилади.
Шлицали валларнинг барча элементлари: қадами, айланаси бўйлаб шлицаларнинг жойлашиши ва бошқалар бўлувчи каллакли универсал мослама ёрдамида текширилади.
Шлицали тешикларни, одатда, шлицали тиқин ёрдамида текширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |