I қисм. Машинасозлик технологияси асослари I боб. Машиналарни ишлаб чиқариш



Download 9,2 Mb.
bet83/126
Sana26.02.2022
Hajmi9,2 Mb.
#469640
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   126
Bog'liq
МАЪРУЗА МАТНИ

Синов саволлари


  1. Цилиндрик тишли ғилдираклардаги тўғри тишларни қандай усулларда кесилади?

  2. Тишли ғилдиракларга ишлов бериш усуллари қандай танланади?

  3. Ўйгич ёрдамида тиш кесишнинг қандай афзалликлари мавжуд?

  4. Тишларни думалатиб ўйишнинг бошқа усуллардан қандай афзалликлари бор?

  5. Тишли ғилдирак қандай пардозланади?

  6. Тишли ғилдирак тишлари нима учун думалоқланади?

  7. Тишларни қиздириб думалатиб ўйиш жарёни қандай амалга оширилади?

  8. Тиш йўниш усули билан тиш кесишда асосий вақт қандай аниқланади?

  9. Тишли ғилдирак тишларини дискли модулли фреза ёрдамида кесишни тушунтириб беринг.

  10. Тиш фрезалаш дастгоҳларида тиш кесиш тиш ўйиш дастгоҳларида тиш кесишга нисбатан унумдорлиги жиҳатдан қандай фарқ қилади?



XVI боб. Деталларнинг шпонка ариҚчаларига ва шлицали сиртларига ишлов бериш

16.1. Деталларнинг шпонка ариқчаларига ишлов бериш


Валларда ва умуман, қамраб олинувчи деталларда шпонка ариқчалари призматик ва сегментли шпонкалар учун тайёрланади.
Призматик шпонкалар учун шпонка ариқчалари икки томони берк, бир томони берк ва иккала томони очиқ бўлиши мумкин.
Шпонка ариқчалари ариқча ва валнинг конструкциясига, қўлланиладиган асбобга қараб турли усулда тайёрланади. Уларни тайёрлаш умумий мақсаддаги ёки махсус горизонтал фрезалаш ёки вертикал фрезалаш дастгоҳларида бажарилади.
Очиқ ва бир томони берк шпонка ариқчалари дискли фрезаларда фрезалаш орқали тайёрланади (16.1-расм, а).

16.1-расм. Валларнинг шпонка ариқчаларини фрезалаш усуллари
Ариқчани фрезалаш 1-2 ўтишда амалга оширилади. Бу усул энг унумли бўлиб ҳисобланади ва ариқча кенглигининг аниқлигини етарли даражада таъминлайди.
Очиқ ва бир томони берк шпонка ариқчаларини дискли фреза ёрдамида фрезалашдаги асосий вақт қуйидаги формула ёрдамида аниқланади.
[мин]
бу ерда lа - шпонка ариқчаси узунлиги, мм;
[мм]
Dф - фреза диаметри,мм; h-шпонка ариқчасининг чуқурлиги, мм; Sм.буй - бўйлама суриш, мм.
Бу усулнинг қўлланилишини ариқчанинг шакли чегаралаб қўяди: чеккалари думалоқланган ёпиқ ариқчаларни бу усулда тайёрлаб бўлмайди: бундай ариқчалар пармасимон фреза ёрдамида бир ёки бир неча ўтишда бўйлама суриш орқали бажарилади (16.1-расм, б).
Пармасимон фреза ёрдамида фрезалашда фреза аввал вертикал суриш бўйича ариқчанинг тўла чуқурлигигача кириб боради, кейин бўйлама сурилади. Бундай усулда қувватли дастгоҳ, фрезани мустаҳкам қилиб маҳкамлаш ва совутиб туриш талаб қилинади.
Икки томони берк бўлган шпонка ариқчасини бир марта ўтишда фрезалашда асосий вақт қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
[мин]
бу ерда h - шпонка ариқчасининг чуқурлиги, мм; lа - шпонка ариқчасининг узунлиги, мм; Dф - ариқча кенглигига тенг бўлган фрезанинг диаметри, мм; Sм.верт-вертикал суриш, мм/мин; Sм.бўй-бўйлама суриш, мм/мин;
Кенглиги бўйича аниқ ариқча ҳосил қилиш учун "маятникли суришли" шпонка фрезалаш дастгоҳи қўлланилади. Бу дастгоҳда ён томонида кесувчи қирраларга эга бўлган пармасимон икки спиралли фреза қўлланилади. Бу усулда аввал, фреза ёрдамида 0,1-0,3 мм кесиб олинади ва ариқчани барча узунлиги бўйича фрезалайди, кейин яна ўша чуқурликка кесиб олади ва олдинги ҳолатдаги каби чуқурчани яна барча узунлиги бўйича фрезалайди, лекин бошқа йўналиш бўйича сурилади (16.1-расм, в). Шунинг учун "маятникли суриш" усули келиб чиққан.
Бу усул серияли ва оммавий ишлаб чиқаришда шпонка ариқчаларини тайёрлашнинг энг мақбул усули ҳисобланади. Чунки, бу усулда шпонкали бирикмаларда ўзаро алмашинувчанликни таъминлайдиган аниқ ариқчаларни ҳосил қилинади.
Икки томони берк бўлган шпонка ариқчаларини "маятникли" суриш орқали фрезалашда асосий вақт қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
[мин]
бу ерда lа - шпонка ариқчасининг узунлиги, мм; Dф - ариқча кенглигига тенг бўлган фреза диаметри, мм; Sм.буй - бўйлама суриш, мм/мин; h - шпонка ариқчасининг чуқурлиги, мм; t - фрезанинг бир марта вертикал йўналиш бўйича кесиб олиш катталиги, мм.
Валлардаги икки томони очиқ шпонка ариқчаларини рандалаш дастгоҳларида бажариш мумкин. Узун валлардаги, масалан, токарлик дастгоҳининг юритиш валидаги ариқчалар бўйлама рандалаш дастгоҳларида бажарилади. Калта валлардаги ариқчалар асосан якка тартибли ва майда серияли ишлаб чиқаришда кўндаланг рандалаш дастгоҳларида рандаланади.
Сегментли шпонкалар учун шпонка ариқчалари пармасимон дискли фрезалар ёрдамида фрезаланади (16.1-расм, г).
Сегментли шпонкалар учун шпонка ариқчаларини фрезалашда асосий вақт қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
[мин]
бу ерда h-шпонка ариқчасининг чуқурлиги, мм; Sм.верт - вертикал суриш, мм/мин.
Валга шпонка билан киргизиладиган тишли ғилдирак, шкив ва бошқа деталлардаги тешиклардаги шпонка ариқчалари якка тартибли ва майда серияли ишлаб чиқаришда ўювчи дастгоҳларда, йирик серияли ва оммавий ишлаб чиқаришда сидириш дастгоҳларида ишлов берилади.
Шпонка ариқчасини сидиришдаги асосий вақт қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
[мин]
бу ерда L-сидиргичнинг ички узунлиги, мм; lg - деталнинг сидириладиган сиртининг узунлиги, мм; Vu-сидиргичнинг ишчи юришидаги тезлиги, мм/мин; i - ўтишлар сони.



Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish