I қисм. Машинасозлик технологияси асослари I боб. Машиналарни ишлаб чиқариш



Download 9,2 Mb.
bet80/126
Sana26.02.2022
Hajmi9,2 Mb.
#469640
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   126
Bog'liq
МАЪРУЗА МАТНИ

15.5. Тишли ғилдирак тишларини сидириш


Ташқи ва ички мураккаб кўринишдаги шаклдор сиртларни сидириш ишлов беришнинг юқори унумдорлигини ва аниқлигини таъминлайди. Шунинг учун бу усул тиш кесишда қўлланила бошлаган. Иккита тишли ғилдиракдаги тишлар профилига тўғри келадиган профилли сидиргич ёрдамида кетма-кет сидириш орқали ишлов берилади. Сидиргичнинг ҳар бир ўтишидан кейин столнинг бўлувчи механизми воситасида заготовка бурилади. Бундай усулда катта ўлчамдаги тишли ғилдиракларда тишлар буралувчи думалоқ столга эга бўлган вертикаль сидириш дастгоҳларида кесилади, бунда тиш профилининг етарли даражадаги аниқлигидаги шакли ҳосил бўлади, бироқ столнинг бўлувчи механизмининг хатоликлари туфайли тиш қадамининг юқори аниқлигига эришиб бўлмайди.


Тишли секторлар оддий горизонтал сидириш дастгоҳларида сидириш орқали ишлов берилади, бунда сидиргичнинг бир марта ўтишида секторнинг барча тишлари кесилади ва секторни бураш талаб қилинмайди. Тишли секторларга бу усулда ишлов беришининг унумдорлиги, тишнинг профили ва қадами бўйича аниқлиги юқори бўлади.
Сидиргич конструкциясининг ва қиринди чиқариб юбориш мураккаб бўлганлиги сабабли тишли ғилдиракларнинг барча тишларини бир вақтда сидириш кенг тарқалмаган.


15.6. Конуссимон тишли ғилдиракларда тишларни кесиш


Ю қори аниқликдаги конуссимон тишли ғилидиракларда тишларни кесиш учун махсус тиш кесиш дастгоҳлари талаб қилинади, бундай дастгоҳлар бўлмаса, тўғри ва қийшиқ тишли конуссимон ғилдиракларда тишларни универсал фрезалаш дастгоҳларида бўлувчи каллакка ўрнатилган дискли модулли фрезалар ёрдамида кесилади, бунда ишлов бериш аниқлиги паст бўлади.



15.5-расм. Конуссимон тишли ғилдиракларда тиш фрезалаш

Конуссимон тишли ғилдиракнинг заготовкаси бўлувчи механизм (2) шпиндели оправкасига ўрнатилади (15.5-расм, а), бўлувчи механизм шпинделининг қисқичи иккита тишлар орасидаги чўкма горизонтал ҳолатни эгаллайдиган қилиб вертикал сиртда буралади. Одатда, тишлар уч марта ўтишда кесилади, кичик модулли тишлар эса икки марта ўтишда кесилади. Биринчи ўтишда тишлар орасидаги чўкма b2 (15.5-расм, б) кенгликда фрезаланади; фреза шакли тиш чўкмасининг энг тор бўлган чеккаси шаклига тўғри келади; иккинчи ўтиш бўлувчи каллак столини  бурчакка буриб, тишнинг ташқи профилига тўғри келадиган профилга эга бўлган модулли фреза ёрдамида амалга оширилади.



бу ерда b1 -тишлар орасидаги чўкманинг тишнинг кенг бўлган чеккасидаги кенглиги, мм; b2 - тишлар орасидаги чўкманинг тишнинг тор бўлган чеккасидаги кенглиги, мм; l - чўкманинг узунлиги, мм.
Бундай ҳолатда тишларнинг барча чап ёнлари фрезаланади (майдонча 1 – 15.5-расм, б). Учинчи ўтишда тишларнинг барча ўнг ёнлари фрезаланади (майдонча 2), бунинг учун ўша бурчакка, аммо қарама-қарши йўналишга бурилади.
Тўғри тишли аниқ конуссимон тишли ғилдиракларни кесиш учун серияли ва оммавий ишлаб чиқаришда янада унумдорли дастгоҳлар - тиш рандалаш дастгоҳлари қўлланилади, бу дастгоҳларда тишларга думалатиш усулида ишлов берилади. Модули 2,5 дан юқори бўлган тишли ғилдираклар дастлаб профилли дискли фрезаларда бўлиш усулида кесиб олинади, шундай қилиб мураккаб тиш ўйиш дастгоҳларидан дастлабки ишлов бериш учун унумли фойдаланилади.
15.5-расм (в) да йирик серияли ва оммавий ишлаб чиқаришда қўлланадиган махсус ёки махсуслаштирилган дастгоҳда учта конуссимон тишли ғилдирак тишларини бир вақтда дастлабки ишлов бериш кўрсатилган. Дастгоҳ автоматик равишда бўлувчи ва бир вақтда барча ишлов бериладиган заготовкаларни бурувчи мослама билан жиҳозланган.
15.5-расм (г) да махсус дастгоҳда иккита дискли фрезалар ёрдамида тишлар дастлабки ишлов берилади.
Йирик серияли ва оммавий ишлаб чиқаришда ўлчами катта бўлмаган конуссимон тишли ғилдиракларда тишларга дастлабки ишлов беришда учта заготовкани бўлиш, тўхтатиш, келтириш, олиб кетиш автоматик равишда бажариладиган тиш кесиш дастгоҳларида бир вақтда фрезалаш бажарилади, 15.5-расм (д) да махсус дискли фреза атрофида жойлашган учта заготовкада бир вақтда тишлар фрезалаш учун уч шпинделли юқори унумдорли дастгоҳнинг шпинделлари жойлашишининг схемаси тасвирланган. Дастгоҳда ишловчи ишчи каллакнинг оправкасига детални кетма-кет ўрнатади, каллакни таянчгача олиб келади ва ўзиюрарни юргизади. Қолган барча ҳаракатлар автоматик равишда амалга ошади: ишчи суриш, кесиладиган ғилдиракнинг орқага сурилиши ва унинг бир тишга бурилиши, навбатдаги кесиш учун келтириш, ўчириш. Бу пайтда келган иккита каллак ишлашни давом эттириб тура беради. Тишларни тоза кесиш тиш рандалаш дастгоҳларида бажарилади.



Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish