Шаклдор сиртга қандай сиртлар киради?
Нима учун ҳар қандай сиртларга ишлов беришда шаклдор кескичлардан фойдаланиб бўлмайди?
Шаклдор кескич ёрдамида ишлов беришда кесиш режими қандай танланади?
Шаклдор сиртларга қайси усулда ишлов бериш мақсадга мувофиқ бўлади?
Шаклдор сиртларни жилвирлаш қандай амалга оширилади?
Дастур билан бошқариладиган дастгоҳларда шаклдор сиртларга ишлов беришнинг моҳияти нимадан иборат?
Дастур билан бошқариладиган дастгоҳларда шаклдор сиртларга ишлов беришда унумдорлик қанча ошади?
ХV боб. Тишли сиртларга ишлов бериш
Тишли ғилдираклар цилиндрик, конуссимон ва червяклиларга бўлинади. Конфигурацияси бўйича тишли ғилдираклар силлиқ дискли ёки шлицали тешикли дискли қилиб ҳамда фланец ва валикли (думли) кўринишда тайёрланади. Цилиндрик тишли ғилдираклар тўғри, спиралли ва шеврли; конуссимонлари тўғри, қийшиқ ва эгри чизиқли тишли қилиб тайёрланади.
15.1. Дискли ва бармоқли фрезаларда нусха кўчириш усулида тишли ғилдиракларда цилиндрик тишларни кесиш
Цилиндрик тишли ғилдиракларда тўғри тишларни бўлувчи каллакли горизонтал ва универсал фрезалаш дастгоҳларида модулли дискли фрезалар ёрдамида кесилади. Бу усул нусха кўчириш усули деб аталиб, тишлар орасидаги чўкмани кетма-кет шаклдор дискли модулли фреза ёрдамида фрезалашдан иборат. Бундай фрезалар ҳар бир модул учун 8 ёки 15 донадан иборат тўпламда тайёрланади. Одатда, 8 донадан иборат фрезалар тўплами ишлатилади, буларда ишлов берилганда, қуйи аниқликдаги тишли ғилдирак ҳосил қилинади, лекин янада аниқлиги юқори бўлган тишли ғилдираклар тайёрлаш учун 15 ёки 26 та фрезалардан иборат туркум талаб қилинади. Бундай миқдордаги фрезалардан иборат туркум тишли ғилдиракнинг тишлари орасидаги чўкмаларнинг ўлчами турлича бўлганлиги сабабли зарур бўлади. Ҳар бир фрезалар туркуми маълум бир тишлар сонининг интервалига мўлжалланган.
15.1-расм. Тишли ғилдирак тишларини дискли модулли фреза ёрдамида кесиш
Тишли ғилдираклар, одатда, битталаб (15.1-расм, а) ёки оправкада бир нечталаб (15.1-расм, б) кесилади, бу эса унумдорликни фрезанинг кесиб олиш йўли ва кесиб чиқишига кетган вақт ҳамда ёрдамчи вақт ҳисобига оширади. Агар шпиндель қисқичига иккита ёки учта фрезани ўрнатилса (15.1-расм, в), ҳар бир фреза биттадан гуруҳдаги заготовка тишларининг чўкмасини кесади, бунда унумдорлик янада ошади. Бундай ҳолатларда кўп шпинделли бўлувчи каллак (15.1-расм, г) қўлланилади. Бундай мақсадда ёрдамчи ҳаракатлари (заготовкани фрезаларга келтириш, уларни бошланғич ҳолатга олиб кетиш, заготовкани бир тишга айлантириш ва дастгоҳни тўхтатиш) автоматик равишда бажариладиган ярим автоматик дастгоҳларнинг қўлланиши унумдорликни янада оширади.
Автоматик бўлувчи механизмли тиш кесувчи дастгоҳларда модулли дискли фрезалар ёрдамида цилиндрик тишли ғилдиракларнинг тўғри тишларини кесишда асосий вақт қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
[мин]
бу ерда lа - кесиладиган тиш узунлиги, мм; lкес - кесиб олиш узунлиги, мм; lчиқ - кесиб чиқиш узунлиги, мм; Sи.ю - ишчи юришдаги минутига суриш, мм/мин; Sо.ю -минутига орқага юриш, мм/мин; Z-кесиладиган ғилдиракдаги тишлар сони; i -ўтишлар сони; m-бир вақтда кесиладиган тишли ғилдираклар сони; - заготовкани битта тишга буриш учун кетган вақт, мин.
Кесиб олиш узунлиги lкес қуйидаги формула бўйича аниқланади:
[мм]
бу ерда t -тишлар орасидаги кесиб олинадиган чўкманинг чуқурлиги, мм; Dф -фрезанинг диаметри, мм.
Ишчи юришдаги минутига суриш:
бу ерда Sz - фрезанинг битта тишига тўғри келадиган суриш, мм; n-фрезанинг минутига айланишлари сони.
Дискли модулли фрезаларда тишнинг қиялик бурчаги бўйича фрезани буриб, қийшиқ тишли цилиндрик тишли ғилдиракларга ишлов бериш мумкин.
Цилиндрик тишли ғилдиракларда дискли модулли фрезалар ҳамда бармоқли фрезалар ёрдамида тишли ғилдиракларни кесиш якка тартибли ва майда серияли ишлаб чиқаришнинг махсус тешик кесувчи дастгоҳлари бўлмаган ҳолларда қўлланилади, чунки бу усулда кесиш унумдорлиги ва аниқлиги паст бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |