I қисм. Машинасозлик технологияси асослари I боб. Машиналарни ишлаб чиқариш


Шаклдор сиртларга жилвирлаш усулида ишлов бериш



Download 9,2 Mb.
bet76/126
Sana26.02.2022
Hajmi9,2 Mb.
#469640
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   126
Bog'liq
МАЪРУЗА МАТНИ

14.3. Шаклдор сиртларга жилвирлаш усулида ишлов бериш


Шаклдор сиртлар шаклдор думалоқ жилвиртош доираси ҳамда нусхакаш ёрдамида жилвирланади.
14.4-расм (а) да кўндаланг суриш орқали шаклдор думалоқ жилвиртош доирасининг тегишли шакли махсус мосламада айланадиган олмос ёрдамида олинади. Думалоқ жилвиртош доирасини шакллантиришда (14.4-расм, б) ёйнинг марказий бурчагининг катталиги олмос маҳкамланган қисқич диаметри d билан чегараланади.
14.4-расм (в) да бўртиқ сиртни нусхакаш А ёрдамида жилвирлаш кўрсатилган. Нусхакаш детални столнинг бўйлама суришида кўндаланг йўналиш бўйича силжитади.

Тебраниш бурчаги

14.4-расм. Шаклдор сиртларни жилвирлаш:
а – кўндаланг суриш бўйича шаклдор жилвиртош доираси ёрдамида; б – радиус бўйича жилвиртош доирасини шакллантириш; в – нусхакаш бўйича ботиқ сиртни; г – золдирли подшипникнинг ариқчасини; д ва е – марказсиз-жилвирлаш дастгоҳларида


Патронга маҳкамланган золдирли подшипникнинг ташқи ҳалқаси ариқчасининг (14.4-расм, г) маркази атрофида жилвиртош доирасининг думалаш ҳаракати ёрдамида жилвирланади, яъни думалаш радиуси ариқча радиусига тенг бўлади. Шу усул билан ҳар қандай радиусли сферик сиртни ҳам жилвирлаш мумкин.
Шаклдор сиртларни марказсиз жилвирлаш дастгоҳларида (14.4-расм, е) ҳам жилвирлаш мумкин; бу ерда 1 – жилвиртош доираси; 2 - етакловчи жилвиртош доираси.
Шаклдор сиртларни абразив тасмалар ёрдамида ҳам жилвирлаш мумкин.


14.4. Дастур билан бошқариладиган дастгоҳларда шаклдор сиртларга ишлов бериш




Металл кесувчи дастгоҳларнинг дастур билан бошқаришнинг турли тизимлари дастгоҳнинг ижрочи органларининг ҳаракатини берилган дастур бўйича ишлов бериш жараёнини бажаришда зарур бўлган автоматик созлаш учун хизмат қилади.
Энг оддий тизим "тўғри бурчакли" цикл бўйича бошқариш тизимидир. У умумий мақсаддаги 6Л12П ва 6Л82Т моделли фрезалаш дастгоҳларида ишлатилган. Бу тизимда асбоб ва ишлов бериладиган деталнинг нисбий ҳаракатланиши жараёнида ишлов бериш амалга ошади, бу ҳаракатланиш берилган кетма-кетликда тўғри бурчакли координаталарда рўй беради, чунончи ҳар бир ишлов бериш моменти биттадан координата бўйича боради. Ишлов бериладиган сирт шаклига қараб ижро этувчи органларнинг ҳаракатланиш кетма-кетлиги билан аниқланувчи тўғри бурчакли цикллар вариантлари турлича бўлиши мумкин. Шундай қилиб, фрезалаш дастгоҳларида турли хилдаги шаклдор сиртларга ишлов бериш мумкин.
1
14.5-расм. Дастур билан бош=ариладиган фрезалаш дастгощларда ишлов беришнинг ты\ри бурчакли циклларининг вариантлари
4.5-расмда ишчи суриш, тез юриш, бир вақтнинг ўзида асбобни олиб кетиш билан тез юриш ҳаракатларидан ташкил топган тўғри бурчакли циклларнинг турли вариантлари кўрсатилган. 14.5-расм (а) да деталнинг ясси сиртини икки марта ўтишда ишлов бериш учун ҳаракатлар цикли кўрсатилган; 14.5-расм (б) да поғоналарининг баландлиги бир хил бўлган поғонали сиртга ишлов бериш учун; 14.5-расм (в) да поғоналарининг баландлиги ҳар хил бўлган поғонали сиртга ишлов бериш учун ва 14.5-расм (г) да чиқиқларга эга бўлган цилиндрик сиртни ишлов бериш учун ҳаракатларнинг цикллари кўрсатилган.
Юқорида кўрсатилган дастур билан бошқариладиган фрезалаш дастгоҳлари ричаг, кронштейн, қопқоқ, асбобларнинг корпуслари ва шунга ўхшаш деталларнинг ўрта ва майда қуймаларига ишлов беришда кенг қўлланилади; ишлов бериш жараёни тўлиқ автоматлашган ишчи циклда амалга ошади, дастгоҳда ишловчи ишчи фақат заготовкани ўрнатиб, тайёр детални олиб туради. Бундай дастгоҳларнинг унумдорлиги оддий фрезалаш дастгоҳларидан 30-50 % юқори бўлади.
Детал шаклининг мураккаблиги ва талаб қилинган ишлов бериш аниқлигига қараб дастурни созлаш учун 0,5-2 соат вақт сарфланади.

Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish