I қисм. Машинасозлик технологияси асослари I боб. Машиналарни ишлаб чиқариш



Download 9,2 Mb.
bet95/126
Sana26.02.2022
Hajmi9,2 Mb.
#469640
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   126
Bog'liq
МАЪРУЗА МАТНИ

20.2. Корпусли деталларга ишлов бериш


Корпусли деталлар маҳсулотнинг (буюмнинг) муҳим базавий элементи бўлиб ҳисобланади. Корпусли деталларга тезликлар қутиси, металл кесувчи дастгоҳларнинг суриш қутилари, двигателларнинг ва компрессорларнинг цилиндрли блоклари, редукторларнинг, насосларнинг ва бошқаларнинг корпуслари киради. Корпусли деталлар, кўпинча, чўян ёки алюминий, айрим ҳолларда пўлат қуймалардан ва камдан-кам ҳолларда пайвандли конструкциялардан тайёрланади. Уларда, одатда, базавий сирт деб аталадиган асосий сирт бўлади. Бу сирт уларнинг буюмдаги ҳолатини белгилайди. Корпусда асосий сиртлардан ташқари ёрдамчи сиртлар ҳам мавжуд бўлади. Буларга қопқоқ ва фланец жойлашадиган сирт, валлар учун таянчлар ва бошқалар киради. Корпусли деталларнинг барчасида тешиклар бўлади, уларни аниқ (асосий)ларга ва ёрдамчиларга бўлиш мумкин. Асосий тешикларнинг сиртлари валлар, шпинделлар ва бошқалар учун таянч вазифасини бажаради.
Ёрдамчи тешикларнинг сиртлари эса маҳкамлаш ва мойлаш учун хизмат қилади. Корпусли деталларнинг ўлчамларига юқори талаб қўйилишига сабаб маҳсулотнинг (буюмнинг) умумий аниқлиги корпусли деталларнинг ўлчамларининг аниқлигига боғлиқ.
Якка тартибли ва майда серияли ишлаб чиқаришда корпусли деталларга ишлов бериш белгилашдан бошланади, у қуйидаги кетма-кетликда бажарилади: а) марказий тешикларни белгилаш; б) шу тешик ўқига нисбатан бошқа тешикларнинг ўқи ва детал контури белгиланади.
Ўрта ва йирик серияли ишлаб чиқаришда корпусли деталлларга ишлов бериш махсус мосламалар ёрдамида бажарилади, шу туфайли деталларни белгилашдан соқит қилинади.
Корпусларнинг ташқи сиртларига рандалаш, фрезалаш, йўниш, жилвирлаш ва сидириш орқали ишлов берилади. Якка тартибли ва майда серияли ишлаб чиқаришда асбобнинг арзонлиги, соддалиги ва созлашнинг осонлиги учун рандалаш кенг қўлланилади.
Корпусли деталларнинг сиртларига фрезалаш усулида ишлов бериш ўрта ва йирик серияли ишлаб чиқаришда устунликка эга бўлади.
Деталларни имкони борича гуруҳлар бўйича кўплаб ўрнатиб ва бир пайтда бир неча фрезалар ёрдамида ишлов бериш орқали ишлов бериш вақтини анча камайтириш мумкин бўлади(20.5-расм).

20.5-расм. Бўйлама-фрезалаш дастгоҳида корпусли деталларни гуруҳли ўрнатиш

Йирик серияли ва оммавий ишлаб чиқаришда каруселли ва барабанли фрезалаш дастгоҳларида торецли фрезалар ёрдамида сиртларни узлуксиз фрезалаш қўлланилади. Оммавий ишлаб чиқаришда корпус сиртларига сидириш дастгоҳларида ишлов берилади.


Ички ва ташқи айланма сиртларга эга бўлган корпуслар каруселли-токарлик, дастгоҳларида ишлов берилади.
Корпусли деталларнинг асосий тешиклари, одатда, йўнувчи, каруселли-токарлик, радиал ва вертикал пармалаш ва агрегатли дастгоҳларида, айрим ҳолларда токарлик дастгоҳларида ҳам ишлов берилади.
Якка тартибли ва майда серияли ишлаб чиқаришда тешикларга ишлов беришда корпусли деталлар ишлов берилган асосий сиртига тешикнинг белгиланган айланаси бўйича ўрнатилади.
Серияли ва оммавий ишлаб чиқаришда тешиклар махсус мосламалар ёрдамида йўнилади (20.6-расм).



20.6-расм. Корпусли деталлардаги тешикларни йўнишда асбобни йўналтирувчи таянчлар билан ишлов бериш схемалари:
а-таянч заготовка олдида; б-таянч заготовка орқасида; в-таянч заготовка олдида ва орқасида

Майда серияли ишлаб чиқаришда корпусли деталларнинг тешикларига ишлов бериш учун вертикал ва радиал пармалаш дастгоҳлари қўлланилади.


Сонли дастур билан бошқариладиган дастгоҳлар конструкциясини такомиллаштиришнинг асосий йўналишига асбобни автоматик равишда алмаштирадиган дастгоҳларни яратиш киради. Мураккаб корпусли деталларга ишлов беришда турли хилдаги асбоблар мажмуасидан фойдаланишга асбобларни алмаштириш учун тез ҳаракатланувчи мосламалар имкон яратади, у асбобларни қайта ўрнатиш ва ўлчамга созлаш учун ёрдамчи вақтни қисқартиради ҳамда ишчининг бир неча дастгоҳларга хизмат қилишига имкон яратади.
20.2-жадвал
Йирик серияли ишлаб чиқаришда токарлик дастгоҳининг тезликлар қутиси корпусига ишлов бериш технологик маршрути



Т/Р

Операция номи

1
2
3
4
5

6
7

8

9


10

11
12


13
14


15

16


Юқориги сиртни ясси жилвирловчи дастгоҳда дастлабки жилвирлаш
Ювиш агрегатида тезликлар қутиси корпусининг қуймасини ювиш
Юқори томондаги барча тешикларни пармалаш ва резьба очиш ҳамда иккита технологик тешикни разверткалаш
Тўрт шпинделли бўйлама фрезалаш дастгоҳида торецларни дастлабки ва якунловчи фрезалаш
Саккиз шпинделли бўйлама фрезалаш дастгоҳида пастки платикасини ва ойнагини дастлабки ва якунловчи фрезалаш
Ясси жилвирлаш дастгоҳида юқори сиртни якуний жилвирлаш
Агрегатли дастгоҳда бўйлама ўқлар бўйича барча тешикларни икки томонидан заготовка йўниш
Агрегатли дастгоҳда бўйлама ўқлар бўйича барча тешикларни икки томонидан тоза йўниш
Олмосли йўнувчи дастгоҳда шпинделости тешикларни дастлабки ва якунловчи йўниш
Агрегатли дастгоҳда олди томонидан орқа ва олдинги томондаги торецлардаги тешикларни пармалаш ва йўниш
Агрегатли дастгоҳда олди ва орқа томондан тешикларни пармалаш, зенкерлаш ва разверткалаш
Резьба кесувчи дастгоҳда олди томондан олди ва орқа торецида жойлашган барча тешикларда резьба очиш
Радиал пармалаш дастгоҳида пастки томонидан тешикларни пармалаш ва резьба очиш
Вертикал хонинглаш дастгоҳида шпиндел ости тешигини хонинглаш
Ясси жилвирлаш дастгоҳида пастки сиртни ва вертикал платикни якуний жилвирлаш
Ювиш агрегатида детални ювиш

Сонли дастур билан бошқариладиган дастгоҳларни замонавий электрон-ҳисоблаш машиналарига боғлаш гуруҳли ишлаб чиқариш базасида махсуслаштирилган ва автоматлаштирилган ўзи бошқариладиган участкаларни яратишга олиб келади. Бундай автоматлаштирилган участканинг асосий хусусияти фақат дастгоҳлар гуруҳи ва транспорт ускуналарини марказлаштирилган ҳолда бошқариш эмас, шу билан биргаликда, умумий ЭҲМ ёрдамида кузатиш, заготовка ва ишлов бериладиган деталларни ҳисобга олиш ҳамдир.


Бундай автоматлаштирилган участкаларни майда серияли ишлаб чиқариш корхоналарида қўлланиши меҳнат унумдорлигини бир неча баробар орттиришга, ишлов бериш циклини камайтиришга, техниканинг юқори поғоналарига ва ишлаб чиқариш маданиятини кўтаришга имкон яратади.
Йирик серияли ва оммавий ишлаб чиқаришда корпус деталларига, одатда, агрегатли дастгоҳларда ишлов берилади. Бу дастгоҳларда йўнишдан ташқари тешикларни пармалаш, зенкерлаш, цилиндрик ва конуссимон тешикларни разверткалаш, торецларни йўниш, резба кесиш, турли ариқчалар йўниш ва бошқа ишларни амалга ошириш мумкин.
Кўпчилик корпусли деталларнинг: а) асосий (базавий) сиртларнинг тўғри чизиқлилигини ва тўғри жойлашганлигини; б) асосий тешикларнинг ўлчами ва шакли; в)тешик ўқларининг ўқдошлигини; г) ўқлараро масофа, ўқларнинг паралеллигини ва қийтиғлигини; д) асосий сиртларга нисбатан тешик ўқларининг тўғри жойлашганлигини; е) асосий тешиклар ўқларининг перпендикулярликдан оғишини; ж) тешик ўқига нисбатан торец сиртининг перпендикулярликдан оғишини; з) асосий тешик сиртларининг, асосий ва бошқа сиртларнинг ишлов бериш ғадир-будирлигини текширилади.



Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish