I қисм. Машинасозлик технологияси асослари I боб. Машиналарни ишлаб чиқариш



Download 9,2 Mb.
bet97/126
Sana26.02.2022
Hajmi9,2 Mb.
#469640
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   126
Bog'liq
МАЪРУЗА МАТНИ

21.2. Поршенларга ишлов бериш


Ички ёнув двигателларининг поршенлари юқори темпаратурада, қизиган газнинг юқори босимида ва цилиндир ичида катта тезликда ҳаракатланадиган шароитда ишлайди.
Поршенларнинг материаллари юқори темпаратурада етарли мустаҳкамликка, яхши иссиқ ўтказувчан, ейилишга ва коррозияга катта қаршилик кўрсата оладиган бўлиши керак.
Одатда, двигател поршенларини тайёрлаш учун кичик солиштирма оғирликка ва юқори темпаратура ўтказувчанликка эга бўлган алюминий қотишмаларидан тайёрланади. Чўян мустаҳкамроқ ва чидамли, шу билан бирга, солиштирма оғирлиги юқори бўлганлиги учун нисбатан секин юрадиган двигателлар учун қўлланилади.
Ишлаш муддатини ва ейилишга чидамлилигини ошириш мақсадида ишчи сиртига қоплама берилади, бунда анодлаш, фосфатлаш қўлланилади.
Серияли ва оммавий ишлаб чиқаришда поршенлар шаклларга (кокилларга) қуйилади, бунда юқори унумдорликка, аниқликка ва ишлов бериш учун камроқ қўйим қолдиришга эришилади.



21.5-расм. Двигатель поршени:
а- дизел ёқилғили тракторники; б-енгил автомобилники

21.5-расмда дивигателнинг поршени кўрсатилган. Поршеннининг асосий конструктив элементи бўлиб поршен ариқчаси, яъни халқалари учун 3-4 та ҳалқали ариқчалар каллаги (поршенинг пастки қисми кўпинча этак деб аталади) ва поршеннинг бармоғи учун ичидаги иккита бўртмасидаги тешиклар ҳисобланади. Поршеннинг этаклари қирқилган ва қирқилмаган бўлади. Двигателнинг ишлаш пайтида поршеннинг қизиши натижасида кенгаядиган этагининг ўрта қисми 2-3 мм кенгликда кесилган бўлади. Кўпинча поршен этагининг кесими бўйича овал кўринишда тайёрланади.


Поршен каллагининг диаметри IТ3 ва IТ4 бўйича аниқликда, этагининг диаметри IТ2 бўйича аниқликда, ҳалқа ариқчаларининг ички диаметри IТ3-IТ4 аниқликда йўнилади; ишлов берилган поршенлар этагининг диаметрал ўлчами бўйича (ҳар 20 мкм интервал бўйича) 4-5 та гуруҳга ажратилади.
Поршеннинг бармоғи жойлашадиган тешик IT1 ва ундан юқори аниқликда тайёрланади, кейин 3-4 та гуруҳга (тешик ўлчами бўйича ҳар 2-3 мкм) ажратилади. Тешикнинг сирт ғадир-будирлиги Raқ0,320,63 оралиғида бўлади. Поршеннинг оғирлиги бўйича допуски ишлов берилган поршен оғирлигининг 0,3-1,0 % оралиғида бўлади, бу 2-4 граммни ташкил қилади. Поршенга ишлов беришда операцияларнинг кўп қисми ёрдамчи базалар ёрдамида амалга оширилади, ёрдамчи базалар аввалдан тайёрлаб олинади.
Этагида қирқими бўлган поршенларнинг ёрдамчи базаси сифатида махсус ишлов берилган майдончалар - бармоқ ости тешиги бўртмаси қўйимининг пастки сиртидан ва майдончадаги аниқ ишлов берилган иккита ўрнатилувчи тешикдан фойдаланилади.
Этагида қирқими бўлмаган поршенларнинг ёрдамчи базаси сифатида этакнинг очиқ томонидаги ички белбоғ ва поршеннинг бўртма тореци қисмидаги марказий тешиклардан фойдаланилади.
Поршен этагини йўниш, унинг торец қисмини кесиш ва ариқчадаги бўртманинг марказий тешигини пармалаш кўп кескичли токарлик ярим автоматларда ёки агрегатли пармалаш-йўниш дастгоҳларида амалга оширилади.
Ч

21.6-расм. Поршенга ишлов бериш учун мослама
ўяндан тайёрланган ва ҳар хил девор қалинлигида алюминийдан тайёрланган поршенларнинг ички сирти бўйича ичининг деворларига тираб, махсус қисувчи қисқич ёрдамида базаланади.
21.6-расмда бармоқ учун тешикка дастлабки ишлов бериш учун мослама ҳам кўрсатилган. Поршен заготовкаси этакнинг йўнилган белбоғи бўйича марказлаштирилади. Бўртманинг маркази бўйича бармоқ учун тешик ишлов берилиши мақсадида заготовка бўртма бўйича пружина ости призмасига ўрнатилади. Агар тешик кокилга қуйиш орқали ҳосил қилинган бўлса, ишлов бериш зенкерлаш, стопр ариқчаси учун ариқчани йўниш ва разверткалашдан иборат бўлади. Якуний ишлов бериш юпқа йўниш орқали амалга оширилади. 21.7-расмда олти шпинделли токарлик ярим автоматда поршен ҳалқаси ости ариқчаларини йўниш билан поршенга ташқи ишлов бериш кўрсатилган.
6 -ўринда конусга конус чизғичи бўйича ўтувчи кескич ёрдамида поршен этагини йўнилади. Овалсимон этаги махсус андоза бўйича йўнилади. Этакка тоза ишлов бериш жилвирлаш ёки юпқа (олмосли) йўниш орқали амалга оширилади. Думалоқ этаклар марказсиз жилвирлаш дастгоҳларида жилвирланади: цилиндриклари-бўйлама суришда, поғонали ёки конуссимонлари - радиал (кўндаланг) суришда. Овалсимон этаклар жилвирланади ёки орқа бабкадан марказ ёрдамида андозловчи дастгоҳларда, одатда, юпқа йўнилади.
Кўпчилик алюминийдан тайёрланган поршенларда қирқимлар этакни ҳосил қилувчи сиртга нисбатан перпендикуляр ёки қия ҳолатда фрезаланади. Ушбу қирқимларни этакни йўнилгандан кейин дискли фрезалар ёрдамида ҳосил қилинади.
Поршенни оғирлиги бўйича мувозанатлаш поршен этагидан ёки (айрим ҳолларда) поршен бармоғи учун ҳосил қилинган ички бўртмадан кесувчи асбоб ёрдамида ортиқча металлни олиб ташлаш билан амалга оширилади.
Кейин поршен анодланади, анодланган поршен сиртида қаттиқ оксидли юпқа парда ҳосил бўлади, натижада деталнинг хизмат муддати жуда ҳам ортади.
Поршенларни назоратдан ўтказишда этагининг, бармоқ учун ҳосил қилинган тешикнинг, поршен ҳалқаси ости ариқчаларининг ва бошқаларнинг ўлчамлари ва шакли текширилади.



Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish