I қисм. Машинасозлик технологияси асослари I боб. Машиналарни ишлаб чиқариш



Download 9,2 Mb.
bet96/126
Sana26.02.2022
Hajmi9,2 Mb.
#469640
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   126
Bog'liq
МАЪРУЗА МАТНИ

Синов саволлари

  1. Станинанинг асосий вазифаси, уларга қўйилган талаблар ва материали.

  2. Станиналарга қандай кетма-кетликда механик ишлов берилади?

  3. Токарлик винт қирқиш дастгоҳи станинасига йирик серияли ишлаб чиқаришда қандай кетма-кетликда ишлов берилади?

  4. Станина йўналтирувчиларига пардозловчи ишлов беришнинг қандай усуллари мавжуд?

  5. Корпусли деталларнинг вазифаси, уларга қўйиладиган талаблар ва материали.

  6. Якка тартибли, серияли ва оммавий ишлаб чиқаришда корпусли детал­ларга ишлов бериш қандай фарқ қилади?

  7. Корпусли деталларни серияли ишлаб чиқаришда ясси сиртларига ишлов беришда қайси усулдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ?

  8. Йирик серияли ишлаб чиқаришда токарлик дастгоҳининг тезликлар қутиси корпусига қандай кетма-кетликда ишлов берилади?



ХХI боб. Шатун ва поршенларга механик ишлов бериш технологик жараёнлари

21.1. Шатунларга ишлов бериш


Шатунлар турли машиналарнинг, асосан, поршенли двигателларнинг шатунли-кривошипли механизмларининг узатувчи звеноси бўлиб ҳисобланади (21.1-расм).

21.1-расм. Автомобил шатунининг йиғилган ҳолатдаги конструкцияси

Кўпчилик шатунларнинг кривошипли каллаклари тирсакли вал билан йиғиш имконини яратиш мақсадида ечилувчан қилиб тайёрланади. Шатунларнинг поршенли каллагига бронза втулкасини пресслаб ўрнатилади.


Шатун элементларининг тайёрланиш аниқлигига қуйидаги талаблар қўйилади:
а) поршенли каллакдаги втулка тешикларига IT1 квалитет бўйича, ишлов берилиши зарур, сирт ғадир-будирлиги Rа бўйича 0,160,63 га тўғри келиши зарур; б) кривошипли каллакдаги тешик IT1 квалитетдан юқори аниқликда ишлов берилиши зарур, сирт ғадир-будирлиги Rа бўйича 0,320,63 га тўғри келиши зарур. Тешикларнинг конуссимонлиги ва оваллиги 0,003-0,005 мм дан ошмаслиги керак; в) поршенли каллакка прессланган втулка тешиги ўқи кривошипли каллакдаги тешик ўқи билан бир текисликда ётиши керак, бунда 100 мм узунликдаги оғиш 0,04-0,05 мм дан ошмаслиги зарур. Поршенли каллакка прессланган втулка тешиги ўқи билан кривошипли каллакдаги тешик ўқининг параллелликдан оғиши 100 мм узунликда 0,02-0,04 мм дан ошмаслиги зарур; г) кривошипли каллак торецининг ичқўйма ости тешик ўқига нисбатан уриши 100 мм узунликда 0,1 мм дан ошмаслиги зарур; д) шатун болти ости тешикка IT3-IT4 квалитет аниқлигида ишлов берилиши керак; е) катта ва кичик каллакларнинг оғирлигига қараб шатунлар тўрт гуруҳга ажратилади.
Автотракторлар двигателларининг шатунлари 40, 45 ёки 45Т2 маркали пўлатлардан, юқори даражадаги босимда ишлайдиган дизелларнинг шатунлари 18ХНМА,18Х2Н4ВА ва 40ХНМА маркали юқори мустаҳкамлик чегарасига эга бўлган легирланган пўлатлардан тайёрланади.
Шатун поковкасини тайёрлаш технологик жараёнини, кўпинча, қуйидаги кетма-кетликда бажарилади: қиздирилган заготовкани болғаловчи штампнинг тайёрловчи ариқчаларига дастлаб эзилади. Кейин заготовканинг якуний шаклини ҳосил қилиш мақсадида биринчи шакл ҳосил қилувчи ариқчада ва иккинчи шакл ҳосил қилувчи ариқчасида якуний штампаланади. Ортиқча чиқиқларини кесиб ташлаб тайёрланади, қиздирилади ва бошқа болға ёки прессдаги калибровчи штампда калибрланади. Ўсимталар кесиб ташлангандан сўнг заготовка совуқлайин тўғриланади.

Шатун заготовкаларига механик ишлов бериш. Шатунларнинг алоҳида параметрларининг техник шартларини таъминлаш мақсадида унинг охирги ўлчамларини ҳосил қилувчи операцияларни шатун ва қопқоқни йиғилгандан кейин бажарилади, шундай қилиб бу деталлар ўзаро алмашинувчан эмас.


Барча корхоналарда шатун заготовкаларига механик ишлов бериш унинг торецларидан бошланади.
Каллаклардаги тешикларга ишлов бериш технологик жараёнининг схемасини танлаш шатун конструкциясига боғлиқ.
Автомобил двигателларининг яхлит тайёрланган шатунларининг поршенли ва кривошипли каллакларидаги тешикларга дастлаб ишлов берилади, бунда заготовка базаси бўлиб унинг торецлари ва ўрнатувчи майдонлари хизмат қилади, булар иккала каллак ва стержен ўқига нисбатан тешикларнинг жойлашишини белгилайди.
Болт учун қолдирилган тешиклар ҳар хил технологик схемалар бўйича ишлов берилади.
Айрим корхоналарда шатундаги ва қопқоғидаги болт учун қолдирилган тешикларга дастлаб алоҳида, якунийси эса биргаликда ишлов берилади. Шунинг учун бундай технологияда пармалашда тешик узунлиги деярли икки баробар калта бўлади.

Шатун каллакларининг сиртларига ишлов бериш. Болғалаш орқали яхлит ва алоҳида тайёрланган шатун каллагининг торец сиртларига дастлаб сидириш, фрезалаш ёки жилвирлаш дастгоҳларида ишлов берилади.


Кўпчилик шатунларнинг иккала каллаклари торец сиртларига ишлов берилади.
Каллакларнинг торец сиртлари бир ёки икки ўринли дастгоҳларда сидирилади, бунда кривошип каллаклари баландлиги 0,1-0,2 мм, поршен каллаги баландлиги 0,15-0,2 мм, поршенларнинг паралеллигидан оғиши 0,1 мм аниқлик бўйича таъминланади.
Шатун каллакларининг торец сиртлари кўп шпинделли, икки томонлама бўйлама ёки каруселли фрезалаш дастгоҳларида фрезаланади.

Шатуннинг базавий ва бошқа сиртларига ишлов бериш. Кейинги операцияларда мосламаларда заготовканинг базаси сифатида фойдаланиладиган, яъни заготовкани ўрнатишга мулжалланган ён сиртлари каллак ва шатун болти гайкаси ости сиртлари сидирилади, айрим ҳолларда фрезаланади. Ўрнатилувчи сиртларга ишлов беришда мосламада заготовка базаси бўлиб стержен танасининг ион тури ва поршенли каллак хизмат қилади. Айрим ҳолларда, агар поршенли каллак тешиги ишлов берилган бўлса, бу тешик сиртидан база сифатида фойдаланилади.


Айрим ҳолларда ўрнатилувчи базаларга ишлов бериш ичқуйма ости сирти ва кривошип каллагидаги қопқоқ ўрнатиладиган сиртларга ишлов бериш билан биргаликда амалга оширилади.

21.2-расм. Қопқоқсиз штампланган шатуннинг каллагини сидириш схемаси

21.2-расмда қопқоқсиз штампланган шатун каллагини штамплаш схемаси кўрсатилган. Болғалаш орқали яхлит ҳосил қилинган шатунларнинг қопқоғини, каллак ва шатун болтлари гайкаси ости сиртларини ишлов бериш билан бир пайтда горизонтал ёки бўйлама ферезалаш дастгоҳларида дискли фреза ёрдамида қирқиб олинади (21.3-расм).



21.3-расм. Шатуннинг қопқоғини қирқиш, шатун болтларининг гайкаси ва каллак ости сиртларни фрезалаш

Поршенли ва кривошипли каллаклардаги тешикларга ишлов бериш. Болғалаш орқали алоҳида ва яхлит ҳосил қилинган шатунларнинг поршенли ва кривошипли каллаклардаги тешикларга бир пайтда ёки алоҳида дастлабки ишлов берилади, шатун ва қопқоқка бир пайтда якуний ишлов берилади. Хонинглаш эса фақат кривошип каллаги тешигини ишлов беришда қўлланилади. Темирчиликда тешилган шатуннинг поршенли каллагидаги тешик иккита ўтишда (зенкерлаш, сидириш ёки йўниш) ишлов берилади.







21.4-расм. Тешикларга ишлов бериш схемаси



Темирчиликда тешилмаган заготовкаларнинг поршенли каллагида втулка ўтказиладиган тешикка, одатда, учта ўтишда ишлов берилади: пармалаш, зенкерлаш ва разверткалаш ёки юпқа йўниш.
Пармалаш ва зенкерлаш бир ва кўп шпинделли пармалаш дастгоҳларида бажарилади. Заготовка мосламага ўрнатилади ва каллак тореци бўйича базаланади.
Поршенли каллакдаги тешикка тўрт ўринли столли вертикал-пармаловчи ярим автоматда ишлов бериш 21.4-расм (а) да кўрсатилган. Поршен каллагига втулкани пресслаш учун ҳосил қилинган тешикка ишлов бериш кривошипли каллакдаги тешикка ишлов бериш билан биргаликда амалга оширишга ҳаракат қилинади. Бунда ўтказилувчи тешик ўқларининг аниқ ҳолатда жойлашиши натижасида поршен каллаги тешиги ўқининг аниқ ва тўғри жойлашишига эришилади.
Олмосли йўнувчи дастгоҳларда олмосли кескич ёрдамида юпқа йўниш кенг тарқалган, бунда тешик диаметри бўйича 0,020-0,035 мм га тенг аниқлик таъминланади. Йўнишда қўйим 0,05-0,08 мм ни ташкил этади.
Болғалаш орқали яхлит ҳосил қилинган шатунларнинг кривошипли каллагидаги тешик дастлаб қопқоқни қирқиб олингунга қадар ишлов берилади. Якуний ишлов бериш шатун билан қопқоқ йиғилгандан сўнг амалга оширилади. Алоҳида болғалаб тайёрланган шатунларнинг кривошипли каллагидаги тешикнинг қопқоғидаги ва шатундаги қисмига алоҳида-алоҳида дастлабки ишлов берилади (одатда, ярим тешик сидирилади, 21.2 -расмга қаралсин) ва шатун билан қопқоғи йиғилгандан сўнг якуний ишлов берилади.
Кривошип каллагидаги тешикка дастлабки ишлов бериш иккита ўтишда амалга оширилади; дастлабки зенкерлаш (ҳар томонига 2,0-2,5 мм га тенг қўйим йўнилади) ва тоза зенкерлаш (ҳар томонига қўйим 0,6-1 мм).
Болғалаш орқали яхлит ҳосил қилинган шатунларнинг ҳам кривошипли каллагидаги тешик шатунни қопқоғи билан йиғилгандан сўнг ишлов берилади ва йўнилади (кўпинча раверткаланади). Бу операцияни бажариш учун кўп шпинделли, кўп ўринли пармалаш-йўниш дастгоҳи қўлланилади.
Кривошипли каллакдаги тешикка тўрт ўринли столли олти шпинделли дастгоҳда ишлов бериш схемаси 21.4-расмда келтирилган. Дастгоҳ столининг 1-ўрнида мосламага бир пайтда иккита шатун ўрнатилади, 2-ўрнида тешик дастлабки зенкерланади, 3-ўрнида якуний зенкерланади ва 4-ўрнида тешик разверткаланади ва бир пайтда тешикнинг бир томонидаги фаска кескич ёрдамида йўнилади.
Кривошипли каллакдаги тешикка тоза ишлов бериш учта ўтишда амалга оширилади: дастлабки йўниш (ҳар бир томонига 0,1-0,15 мм дан тўғри келувчи қалинликдаги қўйим йуниб олинади), юпқа йўнилади (ҳар бир томонига 0,05-0,1 мм дан тўғри келувчи қалинликдаги қўйим йўнилади) ва хонингланади (ҳар бир томонига 0,02-0,05 мм дан тўғри келувчи қалинликдаги қўйим йўнилади).

Шатуннинг болти учун тешикларга ишлов бериш. Алоҳида ва яхлит қилиб тайёрланган шатунларнинг болти учун тешикларга дастлабки ишлов беришда аввал шатундаги ва қопқоқдаги тешикка алоҳида-алоҳида ишлов берилади, якунийси эса шатун билан қопқоққа биргаликда ишлов берилади.


Шатуннинг болти учун тешик пармаланади ва зенкерланади. Шатун ва қопқоқдаги тешикка бир пайтда дастлабки ишлов беришда кўп ўринли кўп шпинделли дастгоҳлардан фойдаланилади.

Поршенли ва кривошипли каллаклардаги тешикларга якунловчи ишлов бериш. Поршенли ва кривошипли каллаклардаги якунловчи ишлов бериш кўпгина ҳолларда алоҳида, айрим ҳолларда эса биргаликда амалга оширилади.


Поршенли каллакдаги тешикка втулка пресслаб киргизилгандан сўнг втулка тешиги ичида махсус каллак думалатилади, кейин йўнилади, развёрткаланади ва хонингланади.
Втулка тешиги бир ва кўп шпинделли олмосли-йўниш дастгоҳларида йўнилади. Втулкада янада тозароқ сирт ҳосил қилиш учун думалатиш ва развёрткалаш қўлланилади.
Втулка тешигида тобланган ва жилвирланган роликли каллак думалатилади. Роликлар конуссимон қисқичга ўтказилган роликка маҳкамланади. Думалатиш Vқ60-100 м/мин тезликда амалга оширилади. Думалатишда қўйим 0,01-0,03 мм ни ташкил этади.
Тешиклар вертикал-хонинглаш дастгоҳида хонингланади, бунда бир пайтда 2-4 тадан шатун ўрнатилади.
Хонинглашда 0,01-0,03 мм га тенг қўйим олинади ва IT1 квалитет бўйича аниқликдаги тешик тайёрлаш мумкин, сирт ғадир - будирлиги эса Rа бўйича 0,320,63 га тенг бўлади.
Поршенли каллакдаги втулка тешигига ва кривошипли каллакдаги тешикка бир вақтнинг ўзида ишлов бериш бир ва икки томонли олмосли-йўниш дастгоҳларида амалга оширилади. Бу кескичлар икки ўтишда тешикни йўнади. Мосламага шатун ёрдамчи майдончалари бўйича ўрнатилади ва каллак тореци бўйича тиралади.

Шатунни оғирлиги бўйича мувозанатлаш. Двигателнинг конструктив жиҳатидан кўзда тутилган мувозанатлашган бўлиши учун шатуннинг кривошипли ва поршенли каллаклари берилган оралиқдаги оғирликка эга бўлиши керак ва уларнинг оғирлик маркази берилган координата бўйича жойлашиши керак.


Шатуннинг оғирлиги ошиб кетса, бир ёки икки каллакларидаги бўртмаларидан бир қисм металл олиб ташланади.
Шатуннинг кривошипли ва поршенли каллакларини оғирлиги бўйича мувозанатлаш учун тарози ва фрезалаш шпинделлари билан жиҳозланган махсус дастгоҳлар қўлланилади. Ҳар бир каллакнинг оғирлигидан четга чиқиш 5-10 г дан ортмаслиги керак.

Шатунларни назоратдан ўтказиш. Шатунлар ҳар бир операциядан кейин ва тўлиқ ишлов берилгандан сўнг назоратдан ўтказилади.


Поршенли каллакдаги тешик ярим тоза ишлов берилгандан кейин унинг диаметри ва тешик ўқининг каллак торецига перпендикулярлиги текширилади. Бунинг учун иккала сирти бир вақтда текширилади. Худди шундай текшириш кривошипли каллакдаги тешик ярим тоза ишлов берилгандан кейин индикатор ёки шуп ёрдамида текширувчи мосламада текшириш ўтказилади.
Кривошипли ва поршенли каллакдаги тешиклар ишлов берилгандан кейин уларнинг тешиклари ўқлари орасидаги масофа ва ўқларнинг параллеллиги текширилади.
Шатун каллакларидаги тешикларга хонинглаш жараёнида актив назорат қилиш усули қўлланилади.

Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish