I-чет эл валютаси бўйича биржа савдоларига оид саволлар


ЎзРВБ билан ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун пул маблағларининг ўз вақтида ўтказилишини таъминламаган Дилерлар қандай миқдорда пеня тўлайдилар?



Download 199 Kb.
bet14/20
Sana22.07.2022
Hajmi199 Kb.
#837036
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   20
Bog'liq
1509427877 Attest.-voprosy-uzbek

5. ЎзРВБ билан ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун пул маблағларининг ўз вақтида ўтказилишини таъминламаган Дилерлар қандай миқдорда пеня тўлайдилар?
“ЎзРВБда банклараро савдо сессияларини ўтказиш қоидалари”нинг 69-бандига мувофиқ:
ЎзРВБ билан ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун пул маблағларининг ўз вақтида ўтказилишини таъминламаган Дилерлар мажбуриятларининг ижро этилмаган қисмидан 0.1% миқдорида пеня тўлайдилар.


6. Қайси ҳолларда савдо қатнашчилари чет эл валютаси савдолари натижалари бўйича ЎзРВБ меъёрий ҳужжатларида ўрнатилган тўлов муддатлари бузилганда жавобгарликдан озод этиладилар?

“ЎзРВБда банклараро савдо сессияларини ўтказиш қоидалари”нинг 72-бандига мувофиқ:


ЎзРВБ ва Дилерлар ЎзРВБда савдолар ўтказилганидан сўнг юзага келган енгиб бўлмас куч шароити таъсирида ва уларни олдиндан кўра олмаган ҳамда олдини ололмаган ҳолатларида, ЎзРВБ ички ҳужжатларида белгиланган ҳисоб-китоб қилиш муддатларини бузганликлари учун жавобгарликдан озод қилинадилар.
Енгиб бўлмас куч шароитлари деганда ёнғин, зилзилалар ва бошқа табиий офатлар, шунингдек, Давлат органлари кўрсатмалари ҳамда қабул қилган қарорларидан келиб чиқадиган бошқа шароитлар ҳамда бундан ташқари, техника ёки дастурий таъминотнинг ишдан чиқиши тушунилади.


7. Шахсий ҳисобрақамлардан кўчирмалар трейдерларга қандай ҳужжатлар асосида берилади.

“Чет эл валютасидаги операциялар бўйича Ўзбекистон республика валюта биржасининг клиринг ва ҳисоб-китоблар тизимида қатнашиш тўғрисидаги шартнома”нинг 3.4.5. бандига мувофиқ:


Трейдерларга шахсий ҳисобрақамлардан кўчирмалар олдиндан тақдим этилган банкларнинг шахсий ҳисобрақамларидан кўчирмалар олиш ҳуқуқини берувчи ишончномалар асосида берилади. Ишончномалар белгиланган кўринишда расмийлаштирилган, раҳбар, бош бухгалтер томонидан имзоланган ва банк муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.


8. Пул маблағларини қайтариш учун тақдим этиладиган хатларга қўйиладиган талабларни айтиб беринг?

“ЎзРВБда банклараро савдо сессияларини ўтказиш қоидалари”нинг 61 ва 62-бандларига мувофиқ:


ЎзРВБ Дилерларнинг пул маблағларини улар томонидан тақдим этилган асл нусхадаги хатларига мувофиқ қайтаришни ҳам амалга ошириши мумкин. Бунда:
агар хат соат 13-00 гача тақдим этилган бўлса, жорий иш куни давомида;
агар хат соат 13-00 дан кейин тақдим этилган бўлса, кейинги иш куни давомида.
Пул маблағларини қайтариш учун хатни расмийлаштириш ва тақдим этиш шартлари қуйидагилардан иборат:
а) пул маблағларини қайтариш учун хатлар аниқ сумма ва банк реквизитлари кўрсатилган ҳолда Дилернинг расмий бланкида расмийлаштирилиши шарт. Тўғрилаш ва бўяшларга ижозат берилмайди;
б) хатлар имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахслар имзолари (Дилерлар томонидан олдиндан тақдим этилган, биринчи ва иккинчи имзо қўйиш ҳуқуқидан фойдаланувчи мансабдор шахслар имзоларининг намуналари варақчасида кўрсатилган) ҳамда асосий (ёки гербли) муҳр билан тасдиқланган бўлиши шарт.
Мансабдор шахсларга вақтинча биринчи ёки иккинчи имзо ҳуқуқи берилганда, шунингдек, раҳбар томонидан ваколат берилган шахслардан бирортаси вақтинча ўзгарганда, вақтинча ваколат берилган шахснинг имзо намунаси билан амал қилиш муддати кўрсатилган қўшимча варақча тақдим қилинади. Ушбу вақтинчалик варақча раҳбар томонидан имзоланиб, муҳр билан тасдиқланади.
Дилернинг муҳри ўзгарганда, варақчада кўрсатилган имзолардан лоақал бирортаси алмаштирилганда ёки қўшилганда, янги имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақча тақдим этилади. Бекор қилинган имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчалар Дилернинг юридик йиғмажилдига тикилади.



Download 199 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish