I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Енгилроқ жазо тайинлаш



Download 6,47 Mb.
bet53/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

57-модда. Енгилроқ жазо тайинлаш
Суд содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатларни эътиборга олиб, алоҳида ҳолларда ушбу Кодекс Махсус кисмининг моддасида назарда тутилган мазкур жиноят учун белгиланган жазонинг энг кам кисмидан ҳам камроқ ёки шу моддада назарда тутилмаган бошка енгилроқ турдаги жазони тайинлаши мумкин.
Суд шу асосларни эътиборга олиб, ушбу Кодекс Махсус қисмининг моддасида қўлланилиши шарт деб кўрсатилган қўшимча жазони тайинламаслиги ҳам мумкин.
Содир этилган қилмиш хусусиятларини ифодаловчи ҳолатлар, яъни айбдорнинг шахси, айбининг шакли ва даражаси, жиноят қилиш шароити ва сабаблари, шахснинг жиноятни содир қилгунча ва ундан кейинги ҳулқ-атвори жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар деб топилиши мумкин.

1. Суд Жиноят кодексининг Махсус қисмида назарда тутилган жиноятни содир этгани учун жавобгарлик белгиланган модданинг санкцияси доирасида Жиноят кодекси 54-моддасининг талабларига риоя қилган ҳолда жазо тайинлайди. Судларнинг эътибори, ҳукм чиқаришда уларнинг жазо тайинлашнинг умумий асослари тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай риоя қилиш шартлигига, жиноят қонунининг асосий принципларидан бири инсонпарварлик тамойили эканлигига ва унинг мазмунига кўра жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклигига қаратил.иши лозим


2. Қонун кўрсатмасига кўра, енгилроқ турдаги жазо, шарҳланаётган моддада кўрсатилган ҳуқуқий асослар мавжудлигидагина тайинланади, яъни:
* содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатларда;
* алоҳида ҳолатларда.
Мазкур асосларнинг мажмуи мавжудлиги ҳоллардагина, судга енгилроқ турдаги жазо тайинлаш имконини беради. Кўрсатиб ўтилган асослардан бирининг мавжуд эмаслиги шарҳланаётган модда қўлланилишига тўсқинлик қилади.
3. Жиноят кодексининг 57-моддаси 3-қисмига кўра, содир этилган қилмиш хусусиятларини ифодаловчи ҳолатлар, яъни айбдорнинг шахси, айбининг шакли ва даражаси, жиноят қилиш шароити ва сабаблари, шахснинг жиноят содир қилгунча ва ундан кейинги хулқ-атвори жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар деб топилиши мумкинлиги кўрсатилган. Бундай ҳолатларга жиноят содир этиш мотиви ва мақсадини, етказилган зарарнинг хусусияти ва миқдорини киритиш мумкин..
Жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги даражасини жиддий камайиши деб, содир этилган жиноят хавфи ва шундай қилмишлар хавфи орасидаги ўта номутаносиблик ҳолатларини ҳисоблаш лозим.
4. Белгилаб ўтиш жоизки, ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи муайян иш ҳолатларига баҳо бериш - бу суд томонидан ҳар бири алоҳида ҳал қилинадиган масаладир. Суд қилмишнинг ижтимоий хавфлилиги умумий характеристикасидан эмас, балки ҳар бир ҳолда алоҳида ёндошувдаги ҳуқуқий баҳо бериш предмети, кўрилаётган ишга тегишли бўлган ҳолатлардан келиб чиқади.
Қонунда назарда тутилган жазонинг энг кам қисмидан ҳам камроқ жазо тайинлаш ёки бошқа енгилроқ жазо турига ўтиш фақат содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар мавжуд бўлгандагина мумкин бўлади, масалан, маънавий зарарнинг йўқлиги ёки етказилган мулкий зарарнинг қопланганлиги, ота-онасининг жиддий касаллиги, уларнинг меҳнатга яроқсизлиги, айбдорнинг оилада ягона боқувчи эканлиги, судланувчининг кексалиги, жиноят содир этилишига сабаб жабрланувчининг ғайриқонуний ҳаракатлари бўлганлиги ва шунга ўхшаш ҳолатлар бўлиши мумкин.
Бундан ташқари, судлар иқтисодиёт соҳасидаги жиноятга оид ишлар бўйича зарарни қисман қоплаган шахсларга нисбатан жазо тайинлашда, Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаш масаласини муҳокама этиши мумкин. Жумладан, жиноят натижасида етказилган зарар суммасининг камида ярми айбдор томонидан қопланганлиги жазони жиддий камайтирувчи ҳолат деб топилиши мумкин, Суд томонидан солидар жавобгарлик белгиланган ҳолларда зарарни қисман қоплаган шахсларга нисбатан жазо тайинлашда ҳам худди шу принципга амал қилиш керак.
5. Шарҳланаётган моддага асосан, жазони бошқа енгилроқ турдаги жазога алмаштириш фақатгина алоҳида ҳолларда йўл қўйилади. Лекин, қонунда алоҳида тушунча бериб ўтилмаган. Жиноят кодексининг нормалари ва суд амалиётининг ЖК 57-моддаси қўлланилиши хусусидаги таҳлили шуни кўрсатадики, алоҳида ҳоллар деганда, муайян иш бўйича Махсус қисм моддаси санкциясида кўрсатилган жазо тури ва миқдори талабларга керакли ва етарли даражада жавоб бермайди. Бошқача қилиб айтганда, Махсус қисм моддаси санкцияда кўрсатилган айрим жазо тури ва миқдори муайян жиноят ва шахсга нисбатан оғирроқ ёки енгилроқдир.
6. Эътиборли жиҳати, енгилроқ турдаги жазо тайинлаш содир этилган қилмиш оғирлиги билан боғлиқ эмас. Яъни, жазонинг энг кам қисмидан ҳам камроқ ёки енгилроқ турдаги жазо ҳар хил содир этилган қилмишлар учун тайинланиши мумкин. Бироқ, содир этилган қилмишнинг оғирлик даражаси қанча юқори бўлса, жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар ҳам, Махсус қисм моддаси санкциясида кўрсатилган жазони қўлламаслик ҳоли ҳам алоҳидалиги билан ажралиб туришлари керак.
7.Суд бирон-бир ишда енгилроқ турдаги жазо тайинлаш учун юқорида кўрсатиб ўтилган иккинчи ҳуқуқий асос - содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар мавжуд бўлиш керак:
* санкцияда кўрсатилган жазонинг энг кам қисмидан ҳам камроқ жазо тайинлаш;
* Жиноят кодексига кўра, енгилроқ турдаги жазо тайинлаш;
* Жиноят кодекси Махсус қисмининг моддаси санкциясида назарда тутилган қўшимча жазони тайинламаслик.
8. Жазони энг кам миқдоридан ҳам камроқ тайинлаш, бу жазони енгиллаштириш, яъни Жиноят кодекси Махсус қисми моддаси санкциясида кўрсатилган давлат мажбурлов чораси турини танлаш ва ушбу мажбурлов чорасининг энг кам миқдоридан ҳам камроқ жазо тайинлаш. Масалан, Жиноят кодексининг 164-моддаси биринчи қисмига кўра, босқинчилик жинояти беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Жазони энг кам миқдоридан (5 йил) ҳам камроқ тайинлаш суд томонидан ҳал қилинади. Лекин Жиноят кодекси Умумий қисмида ушбу жазо тури доирасида кўрсатилган энг кам миқдордан кам жазо тайинлашга йўл қўйилмайди, яъни озодликдан маҳрум қилиш жазо тури 6 ойдан кам муддатга қўлланилиши мумкин эмас. Бундай ҳолларда суд енгилроқ жазо турига ўтиши мумкин.
Жазони энг кам миқдоридан ҳам камроқ тайинлаш бошқа ҳолларда ҳам, яъни бошқа жазо турлари учун қўлланиши мумкин (масалан, Жиноят кодекси 211-модда биринчи қисми жарима, аҳлоқ тузатиш ишлари, қамоқ, озодликдан маҳрум қилиш жазо турларидан бирини танлаш имкониятини беради). Қонунда бу ҳолларда ҳеч қандай чеклов йўқ.
9. Санкцияда кўрсатилган жазодан ҳам енгилроқ турдаги жазо тайинлаш, суд учун Жиноят кодекси Махсус қисми моддаси санкциясида кўрсатилган жазо турлари билан чекланиб қолмасдан, Жиноят кодекси Умумий қисмдаги бошқа жазо турларига ҳам эътибор қаратиш имкониятини беради. Лекин шарҳланаётган модда қоидаларига кўра, суд Жиноят Кодекси моддаси санкциясида кўрсатилмаган бошқа енгилроқ турдаги асосий жазони тайинлашда, ушбу жазо учун Умумий қисмда кўрсатилган доирадан чиқиб кетмаслиги лозим. Бундан ташқари Жиноят кодексининг 57-моддасига кўра, асосий жазони қўшимча жазо билан алмаштиришга йўл қўйилмайди.
Енгилроқ турдаги жазо тайинлашда, суд Жиноят кодекси 43-моддасида кўрсатилган асосий жазо турлари енгилидан оғирига қараб жойлаштирилган, яъни танланган енгилроқ жазо тури модда санкциясида кўрсатилган жазо туридан юқори туриши лозим.
10. Енгилроқ турдаги давлат мажбурлов чорасини тайинлашда, суд модда санкциясида танланган жазодан енгилроқ ёки оғирроқ жазо тури мавжудлиги билан боғлиқ эмас (масалан, Жиноят кодекси 138-моддасидаги қамоқ жазоси 57-моддага кўра жарима ва аҳлоқ тузатиш ишларига оғирроқ, озодликдан маҳрум қилиш жазосига енгилроқдир). Лекин модда санкцияси айнан танланган жазо турини белгиламаслиги, акс ҳолда енгилроқ турдаги жазо эмас, балки энг кам қисмидан ҳам камроқ жазо тури тайинланиши лозим.
Енгилроқ турдаги давлат мажбурлов чорасини қўллаш, бу енгилроқ жазо турини белгилашни, ва ушбу жазо миқдори ёки муддатини ўзгартириш мақсадини кўзламайди. Танланган жазо миқдори ва муддати алмаштирилган жазо турининг муддати ва миқдоридан ошиқроқ бўлиши мумкин, лекин ушбу ҳолат янги танланган давлат мажбурлов чорасини енгиллигига шубҳа уйғотмаслиги лозим. Суд томонидан икки йилга озодликдан маҳрум қилишни уч йилгача аҳлоқ тузатиш ишлари билан, уч йилгача аҳлоқ тузатиш ишларини энг кам ойлик иш ҳақини 600 бараваригача жарима билан алмаштириши мумкин. Енгилроқ турдаги жазо тайинлашда суд айбдорнинг манфаатларидан ҳамда Жиноят кодекси Умумий қисмдаги чекловлардан келиб чиқиши лозим. Масалан, енгилроқ жазо тури сифатида аҳлоқ тузатиш ишлари "пенсия ёшига тўлган шахсларга, меҳнатга лаёқатсиз аёлларга ёш боласини боқиш учун таътилда бўлган аёлларга ва ҳарбий хизматчиларга" нисбатан қўлланилмайди (Жиноят кодекси 46-модда 3-қисм).
Қонунда енгилроқ жазо тайинлашнинг ўзига хос тури сифатида, қўшимча жазони қўлламаслик белгиланган.
айбдорнинг жиноий ҳаракати квалификация қилинаётган модда бўйича қўшимча жазо қўллаш шарт бўлса, суд бундай жазони фақат Жиноят кодексининг 57-моддасида белгиланган ҳолатлар мавжуд бўлгандагина ва ҳукмда тегишли асослар келтириб, қўлламаслиги мумкин. Масалан, ахборотлаштириш қоидаларини бузиш (174-моддасининг иккинчи қисм), атроф-табиий муҳитнинг ифлосланганлиги тўғрисидаги маълумотларни қасддан яшириш ёки бузиб кўрсатиш (194-модда иккинчи қисм), ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш (205-модда иккинчи қисм) ва бошқаларда, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилишни қўшимча жазо сифатида қўллаш шарт деб кўрсатилган.
12. Алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, юқорида қайд этиб ўтилган енгилроқ жазо турларини (жазонинг энг кам миқдоридан ҳам камроқ ёки енгилроқ турдаги жазони тайинлаш, қўшимча жазони қўлламаслик) тайинлаш ўзаро мустақил ва тенг аҳамиятга эга. Ушбу турлардан бирон-бири тайинланиши, бошқа турини қўлланилишига ҳеч ҳам ҳалакит бермайди. Лекин бундай қўлланиш, танланадиган енгилроқ жазо тури моҳиятига боғлиқ. Яъни, жазони энг кам миқдоридан ҳам камроқ ёки енгилроқ турдаги жазони тайинлаш қўшимча жазони қўлламаслик билан уйғунлашиши мумкин, лекин жазони энг кам миқдоридан ҳам камроқ тайинланиши енгилроқ турдаги жазо тайинлаш билан уйғунлаша олмайди.
Суд Жиноят кодексининг 57-моддасига асосан озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўрнига бошқа, енгилрок жазо тайинласа, бу ҳолат айбдорнинг ҳаракати квалификация қилинаётган модда кўзда тутган қўшимча жазоларни қўллаш имкониятини чекламайди.
Шарҳланаётган модда қоидалари енгилроқ турдаги жазо тайинланишида ҳар бир жиноят учун алоҳида қўлланилади. Яъни, айбдор жиноят қонунининг турли моддаларида кўзда тутилган бир неча жиноят учун судланаётган бўлса, Жиноят кодексининг 57-моддаси жиноятлар жами бўйича тайинланадиган жазодан кейин эмас, балки алоҳида жиноятлар учун жазо тайинлаш пайтида қўлланилади.
Енгилроқ жазо тайинланишида, муайян ишнинг жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги даражасини жиддий камайтирувчи ҳар-бир ҳолати алоҳида ҳукмнинг тавсиф қисмида асослантирилади. Бундан ташқари, қонунда кўрсатилганидан ҳам енгилроқ жазо тайинлаш пайтида ҳукмнинг қарор қисмида тегишли модда (қисм, банд) бўйича Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилиб, тайинланган қатъий жазо чорасини кўрсатиш кифоя бўлиб, уни қўллаш сабаблари ҳукмнинг баёнот - асослантириш қисмда кўрсатилиши керак.

Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish