571-модда. Айбдор ўз килмишига чин кунгилдан пушаймон булганида жазо тайинлаш
Ушбу Кодекс 55-моддаси биринчи кисмининг «а» ва «б» бандларида назарда тутилган жазони енгиллаштирувчи холатлар мавжуд булган ва Ушбу Кодекс 56-моддасининг биринчи кисмида назарда тутилган жазони агирлаштирувчи холатлар мавжуд булмаган такдирда жазо муддати ёки микдори Ушбу Кодекс Махсус кисмининг тегишли моддасида назарда тутилган энг куп жазонинг учдан икки кисмидан ошмаслиги керак. Мазкур коида жавобгарликни огирлаштирадиган холатларда касддан одам улдириш (97-модданинг иккинчи кисми) ва терроризм (155-модданинг учинчи кисми) билан боглик жиноятларни содир этган шахсларга тадбик этилмайди.
(Тошкент шахри, 2010 йил 18 май № УРК-245)
58-модда. Тамом бўлмаган ва иштирокчиликда содир этилган жиноятлар учун жазо тайинлаш
Суд тамом бўлмаган жиноят учун жазо тайинлашда жазо тайинлашнинг умумий асосларига амал қилган ҳолда жиноятнинг оғир-енгиллигини, жиноий ният амалга оширилишининг даражасини ва жиноятни охирига етказа олмаганлик сабабларини ҳам ҳисобга олади.
Иштирокчиликда содир этилган жиноят учун жазо тайинлашда суд ҳар қайси айбдорнинг жиноятда иштирок этганлик хусусияти ва даражасини ҳисобга олади. Ҳар қайси иштирокчининг шахсига тегишли бўлган енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар суд томонидан фақат шу иштирокчининг ўзига жазо тайинлашда ҳисобга олинади.
1. Тамом бўлмаган ва иштирокчиликда содир этилган жиноятлар учун жазо тайинлашда нафақат жазо тайинлашнинг умумий асосларига балки шарҳланаётган модда махсус қоидаларига ҳам риоя қилиш лозим. Махсус қоидаларни ҳисобга олишнинг асосий сабаби, ушбу ноқонуний тажовузларга жазо тайинлашда алоҳида ёндашувнинг ўзига хослигидир. Шундай қилиб, шарҳланаётган модда адолат ва инсонпарварлик принципларини ўз ичига олиб, жиноий жазо мақсадларини тўлақонли амалга оширишда кўмаклашади.
2.Тамом бўлмаган жиноят сифатида, фақат жиноятга тайёргарлик кўриш ва суиқасд қилиш, тан олиниши лозим. Жиноят содир этишдан ихтиёрий равишда кайтиш, тамом бўлмаган ноқонуний тажовуз тури сифатида, жиноий жавобгарликка тортилмайди.
(Жиноятга тайёргарлик кўриш ва суиқасд қилиш тушунчаси тўғрисида 25-моддасига берилган шарҳга қаранг)
3. Тамом бўлмаган жиноят учун жазо тайинлашда, суд жазо тайинлашнинг умумий асосларидан ташқари, муайян жиноятнинг оғир-енгиллиги, жиноий ният амалга оширилишининг даражаси ва жиноятни охирига етказа олмаганлик сабаблари каби ҳолатларини ҳам ҳисобга олиши лозим (ушбу ҳолатлар тушунчаси тўғрисида 25-моддаси берилган шарҳга қаранг).
4. Қонунда кўрсатилган ҳолатлар, судга жазо тайинлашда алоҳида ёндошувни таъминлаб, содир этилган қилмишни ижтимоий хавф даражасини ва айбдорнинг шахсини тўғри аниқлашга имконият беради. Ушбу ҳолатлар суд томонидан нафақат ўзаро, балки муайян иш ҳолатлари билан биргаликда ҳисобланиши лозим.
5.Таъкидлаб ўтиш жоизки, жазонинг оғирлиги жиноятнинг содир этилиш босқичлари билан мутаносиб бўлиши керак. Шунинг учун, жиноятга тайёргарлик кўриш, жиноят содир этишга суиқасд қилиш ва тугалланган жиноят учун бир меъёрда жазо чораси тайинланиши мумкин эмас.
Ҳеч қандай шароитда, тамом бўлмаган жиноят учун жазо тегишли модда санкциясидаги максимал доирадан юқори бўлмаслиги лозим. Лекин агар жиноятга суиқасд қилишдаги тажовуз орқали жиноятнинг бошқа предметига ёки бошқа ижтимоий муносабатларга хавфли оқибатлар етказилган бўлса, ушбу тажовуз алоҳида жиноят сифатида квалификация қилиниб, 54-моддага асосан жазо тайинланиши лозим (масалан, бошқа шахсни ҳаётига тажовуз вақтида, шахсга оғир тан жароҳатлари етказилса, ушбу ҳолда содир этилган тугалланган жиноят сифатида Жиноят кодекси 104-моддаси билан, 97-модда кўрсатилган жиноятга суиқасд сифатида квалификация қилиниб жазо тайинланиши лозим).
6. Шарҳланаётган модда иккинчи қисмида, суд томонидан жиноятнинг иштирокчиликда содир этганликда айбдор деб топилганларга нисбатан давлат мажбурлов чорасини танлашда жазо тайинлашнинг умумий тамойилларига қўшимча асослар ҳам келтирилган. Жиноят қонунига биноан, суд ушбу ҳолда ҳар бир айбдорнинг жиноят содир этишдаги иштироки хусусияти ва даражасини ҳисобга олиши лозим. Жазонинг максимал ва минимал доираси иштирокчилар содир этган қилмишлари учун жавобгарлик кўрсатилган Жиноят кодекс Махсус қисмининг моддаси санкцияси билан аниқланади.
(Жиноятни иштирокчиликда содир этишдаги иштирок хусусияти ва даражаси тушунчаси ҳақида 28 ва 30-моддаларга берилган шарҳга кўринг)
7. Гуруҳ таркибида жиноят содир этган шахсларга нисбатан жазо чораси тайинланишда, улардан ҳар бирининг ижтимоий хавфли қилмишдаги иштироки даражаси аниқланиши, жиноятнинг ташкилотчилари ва ижро этувчиларнинг айбдорлик даражасидан ёрдамчилар ва жиноятнинг бошқа иштирокчиларининг айбдорлик даражаси фарқланиши лозим.
8. Шарҳланаётган модданинг иккинчи қисмига биноан, иштирокчининг шахсига тегишли енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар, суд томонидан фақат шу иштирокчига жазо тайинлашда ҳисобга олиниши лозим. Қонун тутган ўрнига кўра, ушбу ҳолатлар шахснинг ижтимоий хавф даражасини белгилайди, лекин содир этилган қилмишнинг ижтимоий хавф даражаси таъсир ўтказмайди. Енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни аниқлашда Жиноят кодекиснинг 55 ва 56-модда талабларига риоя қилиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |