I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Бир неча ҳукм юзасидан жазо тайинлаш



Download 6,47 Mb.
bet56/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

60-модда. Бир неча ҳукм юзасидан жазо тайинлаш
Агар маҳкум ҳукм чиқарилганидан кейин жазони тўла ўтамай туриб, янги жиноят содир этса, суд янги ҳукм бўйича тайинланган жазо муддатига илгариги ҳукм юзасидан ўталмай қолган жазо муддатини тўла ёки қисман кўшади.
Бир неча ҳукм юзасидан ҳар хил турдаги жазоларни кўшиш йўли билан жазо тайинлашда ушбу Кодекснинг 61-моддасида назарда тутилган қоидаларга амал қилиниб, жазонинг оғиррок тури узил-кесил тайинланади.
Бир неча ҳукмлар юзасидан ахлоқ тузатиш ишларига ёки хизмат бўйича чеклашга ҳукм қилиниб, иш ҳақи ёки пул таъминотидан ушлаб колишнинг ҳар хил миқдори белгиланган ҳолларда бу жазоларнинг фақат муддатлари кўшилади.
Илгариги ҳукм юзасидан ижро этилмай қолган қўшимча жазолар ҳукмлар жами тариқасида тайинланган асосий жазога кўшиб тайинланади.

1. Шахс томонидан жазо ўташ вақтида янги жиноят содир этиши унинг ижтимоий хавф даражаси юқорилигини англатади. Агар бир жинояти учун ҳукм чиқарилганидан кейин шахс жазони ўташ муддати давомида янги жиноят содир этса, маҳкумга бир неча ҳукмлар юзасидан ёки ҳукмлар мажмуи бўйича жазо тайинланади. Бунда бир неча ҳукмлар юзасидан жазо тайинлаш учун биринчи ҳукм бўйича тайинланган жазони тўла ўтаб бўлмасдан содир этилган бўлиши керак..


2. Ҳукмни чиқариш уни очиқ эълон қилиш билан якунланиши сабабли Жиноят кодексининг 60-моддасида кўзда тутилган ҳукмлар жами бўйича жазо тайинлаш қоидаси маҳкум томонидан биринчи ҳукм эълон қилингандан сўнг, лекин ҳукм бўйича тайинланган асосий ва қўшимча жазолар тўла ўталгунга қадар янги жиноят содир этилган ҳолларда қўлланилади.
Шарҳланаётган модда қўлланилишига тўсиқ бўладиган ҳолат, бу аввал тайинланган асосий ва қўшимча жазони тўлиқ ўталганлигидир. Шахсга нисбатан бирон бир асосий жазо ва ҳарбий ёки махсус унвондан маҳрум қилиш тариқасидаги қўшимча жазо тайинланган бўлса, бу ҳолда асосий жазони ўталган вақти жазо ўталганлигини англатади. Лекин агар озодликдан маҳрум қилиш, қамоқ ёки интизомий қисмга жўнатиш асосий жазоларига, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш қўшимча жазоси қўлланилган бўлса, бу ҳолда қўшимча жазони ўталган вақти жазо ўталганлигини англатади, чунки жиноят қонунига биноан ушбу қўшимча жазо асосий жазонинг бутун муддатига, бундан ташқари суд ҳукми билан тайинланган муддатга жорий этилади. Шарҳланаётган модда қўлланилишига шахсни судланганлик ҳолати ҳеч қандай таъсир ўтказмайди, чунки у асосийси жазо ўталганлик вақтидир. Судланганлик эса, жиноят содир этилишини ҳуқуқий оқибати сифатида, ушбу ҳолда ҳисобга олинмайди.
3. Ҳукм чиқарилган вақтдан бошлаб тайинланган жазони ўтаб бўлгунгача даврдаги содир этилган жиноят деб, ушбу вақтда тугалланган, субъектив томондан (қасддан ёки эҳтиётсизлик оқибатини) ҳамда объектив томондан (қачон бошланганидан) қатъи назар, ноқонуний тажовуз деб тушунилади. Бир жинояти учун судланиб ҳукм чиққан, лекин ҳукм бўйича жазони ўтамаган шахс, биринчи ҳукм чиққунга кадар бошланиб, ҳукм чиққандан сўнг ҳам давом этган сурункали ва давомли жиноят содир этишда айбдор деб топилса, иккинчи ҳукм бўйича унга жазо тайинлашда суд Жиноят кодексининг 60-моддаси қоидаларига риоя этиши лозим.
4. Ҳукм чиқарилган вақтдан бошлаб тайинланган жазони ўтаб бўлгунгача бўлган даврдаги содир этилган жиноят учун жазо тайинлашда суд жазо тайинлашнинг умумий асослари, айбдорнинг шахси, айбидаги енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олиши лозим. Шундай қилиб, ушбу жиноят учун тайинланадиган давлат мажбурлов чорасига алоҳида ёндошувни таъминлаш лозим бўлади. Бундан ташқари, жазо тайинлашда шахс томонидан жиноят аввал тайинланган жазо ўташ даврида содир этилганлигини ҳисобга олиши лозим.
5. Суд узил-кесил жазо тури ва миқдорини, янги ҳукм бўйича илгариги ҳукм юзасидан ўтолмай қолган жазо муддатига тўлиқ ёки қисман қўшиш йўли билан қатъий жазо тайинлайди. Эътиборли жиҳат шундаки, янги содир этилган жиноят учун тайинланган жазо тўлиқ ҳисобга олиниши лозим, акс ҳолда ҳукмнинг бекор қилинишига сабаб бўлиши мумкин.
Агар айбдор ҳукм эълон қилингандан кейин бир неча жиноятларни содир этган бўлса, суд аввал жиноятлар мажмуи тариқасида жазо тайинлаб, унга олдинги ҳукм бўйича ўталмай қолган жазони тўла ёки қисман қўшади.
6. Бир неча ҳукмлар юзасидан жазо чораси белгилашда судлар ҳукмнинг кириш қисмида илгариги ҳукм юзасидан белгиланган жазонинг тури ва ўталмаган қисмини аниқ кўрсатмоғи ва уни Жиноят кодексининг 60-моддасига кўра, янги ҳукм бўйича тайинланган жазога тўла ёки қисман қўшмоғи лозим.
Қуйидагилар олдинги ҳукм юзасидан белгиланган жазо­нинг ўталмаган қисми деб ҳисобланади:
* Жиноят кодексининг 72-моддасида кўрсатилган тартибда шартли ҳукм қилинганда, шунингдек, ЖПКнинг 533-моддасида назарда тутилган тартибда ҳукмнинг ижроси кечиктирилганда жазонинг тўлиқ муддати (эҳтиёт чораси ёки ушлаб туриш тарзида қамоқда сақланган вақт бундан мустасно);
* жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинганда- маҳкумнинг ўтамаган жазо қисми, муддати;
* афв тўғрисидаги ҳужжатга кўра ёки Жиноят кодекси­нинг 74-моддасига асосан ўталмаган жазо қисми бошқа енгилроқ жазо билан алмаштирилган шахсга янги жиноят содир этганлиги учун жазо тайинлаш пайтида, янги жиноят учун тайинланган жазога ўша енгил жазонинг ўталмаган қисми тўла ёки қисман қўшилади.
7. Бир неча ҳукм юзасидан узил кесил жазо турини белгилаш, Жиноят кодекси Махсус қисм моддаси санкциясидаги жазонинг максимал доираси билан боғлиқ эмас. Лекин, Жиноят кодексининг Умумий қисмида ушбу жазо тури учун белгиланган доирадан чиқиб бўлмайди
Судлар шуни ҳисобга олишлари зарурки, ҳукмлар жами бўйича белгиланган жазо янги жиноят учун белгилан­ган жазо муддатидан ҳам илгариги ҳукм бўйича белгиланган жазонинг ўталмаган қисмидан ҳам кўпроқ бўлиши керак.
Шунда озодликдан маҳрум этиш туридаги қатьий жазо йигирма беш йилдан, аёлларга, олтмиш ёшдан ошган эркакларга ҳамда ўн саккиз ёшга қадар, янги жиноят содир этган шахсга нисбатан эса - ўн беш йилдан ошмаслиги лозим.
8. Озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганда, колония тури узил кесил тайинланган жазо туридан келиб чиқиши керак. Судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, агар озодликдан маҳрум қилиш шахсга нисбатан аввалги ҳукм бўйича ҳам ушбу жазо тури белгиланган бўлса, қатъий жазо муддатидан ва аввалги ўташ жойи оғирлигидан қатъи назар, белгиланадиган колония тури аввалгисидан енгил бўлмаслиги лозим. Масалан, агар аввалги ҳукм бўйича жазо ўташ шахсга умумий тартибли колонияда белгиланган бўлса, ҳукмлар жами бўйича умумий тартибли ёки қаттиқрок тартибли колония белгиланади (ушбу ҳолда Жиноят кодекси 50-моддаси риоя этмоқ лозим). Ушбу масалани бошқача тарзда талқин қилиниши, жазони асоссиз енгиллашувига олиб келади.
Колония турини белгилашда, суд айбдорнинг шахсини ҳам ҳисобга олмоғи лозим, яъни агар аввалги ҳукм бўйича озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган бўлса, ушбу ҳолда албатта колония тури белгилашда эътибор берилиши керак.
Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, узил-кесил тайинланган жазони ўташ муддати охирги ҳукм чиқарилган кундан бошлаб ҳисобланади ҳамда тайинланган жазодан сўнгги иш бўйича судгача эҳтиёт чораси ёки ушлаб туриш тартибида қамоқда ўтирган вақт инобатга олинган ҳолда чегириб ташланади.
9. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, Жиноят кодекси 59-моддасининг тўртинчи қисми, 60-моддаси талабларига мувофиқ белгиланган қатъи жазони ўташ муддати охирги ҳукм чиқарилган кундан бошлаб ҳисобланади ҳамда тайинланган жазодан сўнгги иш бўйича судгача эҳтиёт чораси ёки ушлаб туриш тартибида қамокда ўтирган вақт инобатга олинган ҳолда чегириб ташланади. Жиноят кодекси 59-моддасининг тўртинчи қисми қоидаси тартибида тайинланган жазо муддатидан, бундан ташқари, биринчи ҳукм бўйича ўталган жазо ҳам чегирилиб ташланиши лозим.
10. Ҳукмлар жами тариқасидаги ҳар хил турдаги жазоларни қўшишда Жиноят кодексининг 61-моддасида белгиланган қоидалар бўйича оғиррроқ жазо тури тайинланади.
11. Бир неча ҳукмлар юзасидан ахлоқ тузатиш ишларига ёки хизмат бўйича чеклашга ҳукм қилиниб, иш ҳақи ёки пул таъминотидан ушлаб қолишнинг ҳар хил миқдорлари белгиланган ҳолларда бу жазоларнинг фақат муддатлари қисман ёки тўлиқ қўшилади. Аввалги ҳукм бўйича тайинланган, лекин ижро қилинмаган қўшимча жазолар ҳукмлар жами тариқасида тайинланган жазога қўшилади. Шунингдек, аҳлоқ тузатиш ишлари жазосининг ўталмаган қисмига, бўйин товлаганлик учун шахсни озодликдан маҳрум қилиш жойларида сақлаш муддати, аҳлоқ тузатиш ишларининг бир куни озодликдан маҳрум қилишнинг бир кунига тенглаштирилиб, ҳисобга олинади.
Шунингдек, аввалги ҳукм бўйича жарима жазоси тайинланган бўлиб, бўйин товлаганлик учун бошқа жазога алмаштирилган бўлса, у ҳолда ҳам қатъий жазо жарима жазоси билан ҳисобга олинади. Яъни, тайинланган бошқа жазо қайта жаримага алмаштирилади ва агар иккинчи ҳукм бўйича озодликдан маҳрум қилиш, интизомий қисмга жўнатиш ёки қамоқ қўлланилган бўлса, жарима жазоси алоҳида ижро этилади.
12. Шарҳланаётган модда учинчи қисми, бир неча ҳукмлар юзасидан ахлоқ тузатиш ишларига ёки хизмат бўйича чеклашга ҳукм қилиниб, иш ҳақи ёки пул таъминотидан ушлаб қолишнинг ҳар хил миқдорлари белгиланган ҳолларда, бу жазоларнинг фақат муддатлари қисман ёки тўлиқ қўшилади. Аввалги ҳукм бўйича тайинланган, лекин ижро қилинмаган қўшимча жазолар ҳукмлар жами тариқасида тайинланган жазога қўшилади.
Илгариги ва янги жиноят учун чиқарилган ҳукмда, ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қўлланиб, бири ўз иш жойида, иккинчиси мазкур жазо ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб берадиган жойда ўташ белгиланса, шарҳланаётган модданинг иккинчи қисми қўлланилиб, оғирроқ жазо турига енгилроқ жазо тури қўшилади, яъни ушбу ҳолда қатъий жазо сифатида ахлоқ тузатиш ишлари тайинланиб, мазкур жазо ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб берадиган жойда ўташ қўлланилади.
13. Шарҳланаётган модданинг тўртинчи қисмига биноан, Жиноят кодекси 60-моддасининг мазмунига кўра, илгариги ҳукм бўйича тайинланган ва ўталмаган қўшимча жазо, қатъий асосий жазога тўла ёки қисман қўшимча жазо сифатида бириктириб берилиши ёки янги ҳукм бўйича тайинланган турдаги қўшимча жазога, шу турдаги қўшимча жазо учун белгиланган муддат доирасида тўла ёки қисман қўшиб тайинланиши мумкин. Ҳар хил турдаги қўшимча жазолар алоҳида-алоҳида ижро этилади.
14. Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоси биринчи ҳукм бўйича асосий жазо сифатида, иккинчиси бўйича қўшимча жазо сифатида қўлланилганда, Жиноят кодекси Умумий қисмидаги, ушбу жазо тури асосий жазо сифатида белгиланган максимал муддати билан аниқланади (яъни, максимал муддат 5 йилдан ошмаслиги лозим). Лекин ушбу қоида фақат айбдорга бир хил ҳуқуқдан, яъни бир хил лавозим ёки бир хил фаолият билан шуғулланишдан, маҳрум қилинганида қўлланилади. Ушбу ҳолда Жиноят кодексининг Умумий қисмига кўра, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилишнинг максимал доираси, асосий жазо тури сифатида 5 йил, қўшимча жазо сифатида 3 йил белгиланади.
15. Агар иш бўйича ҳукм чиқарилгандан кейин маҳкумнинг яна бошқа жиноятларда айбдорлиги аниқланиб, улардан айримлари биринчи ҳукм чиқарилгунга қадар, бошқалари эса ўша ҳукм чиқарилгандан сўнг содир этилган бўлса, иккинчи ҳукм бўйича жазо Жиноят кодексининг ҳам 59, ҳам 60-моддаларида белгиланган тартибга риоя этилган ҳолда тайинланади. Бунда аввало биринчи щукм чиқарилгунга қадар содир этилган жиноятлар жами бўйича, ундан кейин Жиноят кодексининг 59-моддасини тўртинчи қисми қоидасига асосан, сўнгра биринчи ҳукм чиқарилгандан кейин содир этил­ган жиноят бўйича белгиланган жазоларни 60-модда таритибида қўшиб узил-кесил тайинланади.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish