I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар



Download 6,47 Mb.
bet52/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

56-модда. Жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар
Қуйидаги ҳолатларда жиноят содир этиш жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб топилади:
а) ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлга нисбатан;
б) ёш бола, қария ёки ожиз аҳволдаги шахсга нисбатан;
в) хизмат вазифаси ёки фуқаролик бурчини бажарганлиги муносабати билан шахсга ёки унинг яқин қариндошларига нисбатан;
г) айбдорга моддий томондан, хизмат жиҳатидан ёки бошқа жиҳатдан қарам шахсга нисбатан;
д) ўта шафқатсизлик билан;
е) кўпчилик учун хавфли бўлган усулда;
ж) ёш бола ёки руҳий касаллиги айбдорга аён бўлган шахсдан фойдаланган ҳолда;
з) жиноят натижасида оғир оқибатларнинг келиб чиққанлиги;
и) умумий офат шароитидан фойдаланган ҳолда ёки фавқулодда ҳолат вақтида ёҳуд оммавий тартибсизликлар жараёнида;
к) ғаразли ёки бошқача паст ниятларда;
л) ирқий ёки миллий душманлик ёҳуд адоват замирида;
м) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктирган ҳолда ёки уюшган гуруҳ ёҳуд жиноий уюшма томонидан;
н) илгари ҳам қасддан жиноят содир этган шахснинг такроран ёки қасддан янги жиноят содир этиши;
о) мастлик ҳолатида ёки гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёҳуд кишининг ақл-идрокига таъсир қилувчи бошқа моддалар таъсири остида жиноят содир этиш.
Суд содир этилган жиноятнинг хусусиятини эътиборга олиб, ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолатларни оғирлаштирувчи ҳолат деб топмаслиги ҳам мумкин.
Суд жазо тайинлашда ушбу моддада назарда тутилмаган ҳолатларни оғирлаштирувчи ҳолат деб топиши мумкин эмас.
Ушбу ҳолатлар Кодекс Махсус қисмининг моддасида жиноят таркибининг зарурий белгиси сифатида назарда тутилган бўлса, жазо тайинлашда ҳисобга олинмайди.

1. Шарҳланаётган модда, содир этилган жиноятда юқори ижтиомий хавфлилик, айбдорнинг шахсидан келиб чиқиб Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддасида кўзда тутилган, нисбатан қаттиқроқ жазо тайинлашни назарда тутади. Шундай қилиб, шарҳланаётган моддада номи келтирилган ҳолатларнинг Жиноят кодексининг 55-моддаси қоидалари билан биргаликда ҳисобга олиниши судга муайян ишни кўриб чиқишда қўлланилаётган жазони индивидуаллаштиришни бир мунча мунтазам ва тизимли равишда амалга ошириш имконини беради.


2. Шарҳланаётган модда биринчи қисмининг "а" бандида ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан жиноят содир этиш жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида эътироф этилади. Бу ҳолда қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражаси шу билан белгиланадики, ҳомиладор аёлга тажовуз қилган шахс айни вақтда ҳомиланинг нормал ривожланишига ҳам тажовуз қилган бўлади. Ҳомиладор аёлга ташқи салбий таъсир билан мувозанат ҳолатидан чиқариш, фақат аёлга эмас, ҳомилага ҳам зарар етказади. Шарҳланаётган моддада оғирлаштирувчи ҳолат мавжудлигини белгилаш учун суд айбдор аёлнинг ҳомиладорлигини аввалдан билган бўлиши лозимлиги аниқланиши керак. Айбдорга аён бўлган ҳомиладорлик ташқи белгилар билан, шу билан бирга айбдор томонидан жиноятни содир этишдан аввал ёки уни амала ошириш вақтида олинган бошқа маълумотлар гувоҳлик бериши мумкин. Жиноятчи жабрланувчи аёлнинг ана шундай ҳолда эканлиги тўғрисида тахминан билганлиги ҳам олдиндан маълумлик сифатида баҳоланиши керак. Шу билан бирга, ушбу тахмин хато бўлиб чиққан ҳолда (жабрланувчи амалда ҳомиладор бўлиб чиқмаса), қилмишда шарҳланаётган ҳолат мавжудлигини қайд этишга йўл қўйилмайди. Шунингдек, айбдор жабрланувчи ҳомиладорлик ҳолатида эмас деб фараз қилган ҳолларда олдиндан аёнлик белгилари мавжуд бўлмайди.
3. Ҳомиладорлик муддати, шунингдек ҳомиладор аёл ўлдирилиши натижасида унинг ҳомиласи нобуд бўлган-бўлмаганлиги қилмишни квалификация қилиш учун аҳамиятга эга эмас.
Ҳомиладорлиги аввалдан маълум бўлган аёлга нисбатан жиноят содир этилиши ҳомиладорлик муддати, ҳомиланинг яшовчанлигидан ёки унинг жиноят туфайли нобуд бўлишидан қатъи назар жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолат сифатида эътироф этилади. Бироқ, унинг мазкур шарт-шароит оғирроқ жазога олиб келадиган даражасини суд "аввалдан аён бўлганлик даражасидан" келиб чиқиб белгилаши лозим, яъни: жабрланувчининг ҳомиладорлиги айбдор учун нақадар аниқ ва яққол бўлса, белгиланадиган жазо шу қадар оғирроқ бўлиши шарт. Бу ҳолда мазкур шарт-шароит учун жиноят содир этилиши натижасида бирон-бир оқибатлар келиб чиққан бўлиши муҳим эмас (масалан, муддатидан аввал туғиш, гўдакнинг нобуд бўлиши, жабрланувчиларнинг заҳарланиши ва ҳ.) - улар ундан ташқарида бўлиб, жазони оғирлаштирадиган мустақил жиҳат - тегишли шарт-шароит мавжуд бўлганида оғир оқибатларнинг келиб чиқиши сифатида ҳисобга олиниши шарт.
4. Ёш бола, кекса, қария ёки ожиз аҳволдаги шасга нисбатан содир этилган жиноят учун оғирлаштирувчи ҳолатларда жазо тайинлаш қўлланилиши керак, шунингдек, айбдорнинг маънавий жиҳатдан тубанлиги, унинг жамият учун жиддий хавф туғдиришидан гувоҳлик беради. Буларнинг бари ушбу шартни айбдорга жазо белгилашда оғирлаштирувчи сифатида ҳисобга олиниши заруратини тақозо этади.
Ёш болалар деб, ўн тўрт ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларни ҳисоблаш лозим. Айни вақтда шуни эътиборга олиш лозимки, шахс туғилган кун ўтганидан сўнг, яъни эртаси куннинг ноль соатидан бошлаб жиноят учун жавобгарлик бошланадиган ёшга тўлган деб ҳисоблаш керак.
Қариялар деганда деганда 55 ёшга тўлган аёл ёки 60 ёшга тўлган эркак тушунилади. Ожиз аҳволдаги шахслар деганда, ёши катталиги, касаллиги, жисмоний камчилиги ва бошқа омиллар туфайли жиноятчига қаршилик кўрсата олмайдиган кишиларни тушуниш керак. Ожизлик жабрланувчининг жисмоний ёки руҳий носоғломлиги туфайли жиноятчига қаршилик кўрсата олмаслигида, ўз ҳуқуқлари манфаатлари ва қадр-қимматини ҳимоя эта олмаслигида, шунингдек, кутилаётган хавфдан сақлана олмаслигида намоён бўлади.
Ёрдамга муҳтожлик ҳолати турли объектив ва субъектив сабаблар, шу жумладан, сурункали касаллик, ҳушдан кетиш, уйқу кабилар туфайли келиб чиқиши мумкин. "Жабрланувчининг алкоголли ичимлик, гиёҳвандлик воситаси ёки психотроп модда таъсирида атрофдаги вазиятни англай олмайдиган даражада мастлиги, унинг ожиз аҳволда бўлган, деб тан олинишига асос бўлиши мумкин. Бунда жабрланувчини ким бу аҳволга солганлиги аҳамиятга эга эмас ".
5. Жиноий ҳаракатни ушбу банд билан квалификация қилиш учун айбдор шахс жабрланувчининг ёш болалиги, қариялиги, ногиронлиги ёки ожиз аҳволда эканлигини англаб етган бўлиши талаб этилади. Акс ҳолда, кўриб чиқилаётган жиҳатнинг қайд этилишига йўл қўйилмайди.
6. Жабрланувчи томонидан ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини адо этиши билан боғлиқ равишда жиноят содир этиш жиддий ижтимоий хавф туғдиради, чунки у давлат идоралари, корхоналар, мулкчиликнинг турли шаклидаги муассасалар ва ташкилотларнинг нормал иш фаолиятига ҳалал беради. Айнан ана шу сабаблар туфайли мазкур шарт-шароит қонунда жазони оғирлаштирадиган ҳол деб эътироф этилади.
Хизмат бурчини бажариш деганда, шахснинг ўз хизмат (меҳнат) вазифалари доирасига кирадиган ҳаракатлари тушунилади. Фуқаролик бурчини бажариш деганда эса, фуқаро томонидан унинг зиммасига қонун билан махсус юклатилган мажбуриятларнинг амалга оширилиши, шунингдек бошқа ижтимоий фойдали ҳаракатлар содир этилиши (ҳуқуқбузарликнинг олдини олганлиги, содир этилган ёки тайёрланаётган жиноят тўғрисида ёхуд қидирилаётган шахс турган жой ҳақида ҳокимият органларига хабар берганлиги, гувоҳ ёки жабрланувчи сифатида шахснинг жиноят содир этганлигини фош этувчи кўрсатувлар берганлиги ва щ.к.) тушунилмоғи лозим.
Бунда, хизмат бурчини бажариш жабрланувчи томонидан фақат меҳнат шартномасида ёки ички меҳнат тартиби қоидалари, ички йўриқномаларда белгиланган меҳнат вазифаларини бажариш шарт қилиб қўйилиб, бунда корхона, муассаса, ташкилотнинг мулкчилик шаклига ёки уларнинг ваколати доирасига боғлиқ бўлмайди. Хусусан, ички ишлар идоралари ходимлари ҳам хусусий корхона ишчилари, ҳарбий хизматчилар ва корхоналарнинг ички қўриқлаш хизматчилари ёки оддий ишчи-ходимлар, менежерлар ҳам тенг равишда хизмат вазифасини адо этаяпти деб ҳисобланиши керак.
Фуқаролик бурчини бажариш деганда эса, фуқаро томонидан унинг зиммасига қонун билан махсус юклатилган мажбуриятларнинг амалга оширилиши, шунингдек бошқа ижтимоий фойдали ҳаракатлар содир этилиши (ҳуқуқбузарликнинг олдини олганлиги, содир этилган ёки тайёрланаётган жиноят тўғрисида ёхуд қидирилаётган шахс турган жой ҳақида ҳокимият органларига хабар берганлиги, гувоҳ ёки жабрланувчи сифатида шахснинг жиноят содир этганлигини фош этувчи кўрсатувлар берганлиги ва ҳ.к.) тушунилмоғи лозим.
7. Шарҳланаётган ҳолат фақат содир этилган тажовуз шахснинг айнан хизмат вазифасини ёки фуқаролик бурчини адо этиши сабабли келиб чиққанидагина жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида эътироф этилади. Бунда содир этилган тажовуз вақти аҳамиятга эга эмас: у хизмат ёки фуқаролик бурчини (қаршилик кўрсатиш) адо этишдан аввал ёки кейин, ё бўлмаса у бажарилаётган вақтда, шунингдек хизмат ёки фуқаролик бурчи адо этиб бўлинганидан кейин бироз вақт ўтгач (бу каби фаолият учун қасд олиш мақсадида) амалга оширилган бўлиши мумкин. Шундай қилиб, кўриб чиқилаётган хатти-ҳаракатнинг айбдор қилмишида мавжудлигини аниқлашнинг зарур элементи - жиноятга қўл урган шахснинг бу иш жабрланувчининг айнан ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши билан боғлиқлиги сабабли амалга оширилаётганлигини англашдан иборат.
Шу билан бирга, жиноят иштирокчиликда содир этилган ҳолларда шарҳланаётган жазони оғирлаштирадиган ҳолат фақат жиноий тажовуз сабабини онги орқали қамраб олган шахсларга нисбатан, қилмиш ким томонидан амалга оширилганидан қатъи назар, белгиланиши мумкин. Масалан, агар қилмиш сабаби жиноят ташкилотчиси ёки далолатчининг фаолияти билан қамраб олинган бўлса-ю, бажарувчининг хатти-ҳаракати билан қамраб олинмаган бўлса, унинг қилмишида жазонинг оғирлаштирувчи ҳолат аломатлари бўлмайди.
8. Бевосита қонунда кўрсатилгани каби жазони оғирлаштирувчи шарҳланаётган шарт-шароит. жиноят кимга қарши қаратилганидан қатъи назар, суд томонидан ҳисобга олиниши шарт: у ўз хизмат ва фуқаролик бурчини адо этаётган шахснинг ўзига, худди шундай тарзда унинг яқин қариндошларининг ҳуқуқ ва манфаатларига ҳам зарар етказиши мумкин. Бунда бу каби шахсларга нисбатан жиноят уларнинг яқин қариндошининг хизмат ёки жамоатчилик фаолияти билан боғлиқ равишда содир этилганини аниқлаш муҳим ўрин тутади Шахснинг яқин қариндошлари деганда,ота-оналари, опа-сингиллари, эр-хотинлар, болалари, жумладан, фарзандликка олинганлар, набиралари, шунингдек, эр-хотинларнинг ота - оналари, ака-укалари, опа-сингилларини тушуниш лозим. (Яқин қариндошлар доирасига кирадиган шахслар хусусида Жиноят кодексининг VIII бўлимига қаранг).
9. Шарҳланаётган модданинг “г” банди айбдорга моддий томондан, хизмат ёки бошқа жиҳатдан қарам шахсга нисбатан жиноят содир этишни жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб қарайди. Жабрланувчининг айбдорга қарамлиги унга ўз жиноий мақсадини амалга оширишини енгиллаштириб, жиноий жазодан қочиш имконини пайдо қилади. Бундан ташқари, тобе шахсга нисбатан жиноят содир этиш жиноятчининг маънавий тубанлиги, унинг қаҳри қаттиқлиги, баъзи ҳолларда эса унинг ғаразли ёки ўзгача қабиҳ ниятларидан дарак беради. Буларнинг бари қилмиш ҳамда уни содир этган шахснинг ижтимоий хавфи юқорилигидан далолат бериб, бу номи келтирилган шарт-шароитнинг мустақил, жазони оғирлаштирадиган ҳолат деб ҳисобга олинишини шартлаб қўяди (Моддий, хизмат ва бошқа турдаги тобелик хусусида Жиноят кодексининг 55 - моддасига берилган шарҳни ўқинг).
Мазкур оғирлаштирувчи ҳолатни белгилашда суд, айниқса, жабрланувчининг айбдорга нисбатан қарамлиги қай тарзда айбдорнинг жиноий мақсадини амалга оширишга кўмаклашганига эътибор бериши шарт. Бунда суд кўриб чиқилаётган ҳолатни айбдор тобелик ҳолатидан бевосита ёки билвосита тарзда жиноятни содир этиш ёки уни содир этишни енгиллаштириш учун фойдаланган ҳоллардагина жазони оғирлаштирувчи шарт-шароит деб эътироф этиши мумкин. Масалан, агар раҳбар муштлашув пайтида ўзига хизмат жиҳатидан қарам бўлган ходимга тан жароҳати етказса, бунда бу хатти-ҳаракат оғирлаштирувчи ҳолат сифатида баҳоланиши керак эмас, агар у ходимни ҳақорат қилиб, ишдан бўшатиш билан қўрқитса, бундай ҳол пайдо бўлади.
10. Ўта шафқатсизлик билан жиноят содир этиш жиноят қонунида, шарҳланаётган модданинг "д" бандига мувофиқ, жазони оғирлаштирадиган мустақил шарт деб қаралиб, жиноятчи шахсининг ижтимоий хавфлилигидан ва унга нисбатан жазони оғирлаштириш зарурати борлигидан далолат беради. Одатда, ўта шафқатсизлик жабрланувчининг ҳаёти ва соғлигига зарар етказиш билан боғлиқ, зўрлик ишлатилган жиноятларда мавжуд бўлади. Ўта шафқатсизлик билан жиноят содир этиш бу жиноятнинг субъектини ифодаловчи оғирлаштирувчи ҳолатлардан бири бўлиб, бу жабрланувчига нисбатан жиноий ҳаракатни амалга ошириш деб тушунилади. Шахс қилмишида ўта шафқатсизлик аломатларини белгилашда судлар шунга эътибор беришлари керакки, қонунда шафқатсизлик эмас, балки ўта шафқатсизлик билан содир этилган жиноятлар жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб қаралади. Масаланинг ўзгача ҳал этилиши Жиноят кодекси 56-моддасининг шарҳланаётган бандини қўллашнинг асоссиз равишда кенгайтириб юборилишига олиб келади.
11. Жиноят содир этишдаги ўта шафқатсизлик - бу шундай усул, воситалар ёрдамида амалга оширилиб ёки хусусиятларга эга бўладики, улар муайян шароитдан келиб чиқмаган ортиқча азоб ва уқубатлар келтириб чиқариб, буларнинг барини айбдор яхши англаб етади. Ўта шафқатсизлик белгиси фақат муайян объектив ва субъектив шарт-шароит мавжуд бўлган ҳоллардагина аниқланиши мумкин бўлиб, яъни:
объектив шарт-шароит - жиноий тажовузнинг ташқи усул ва воситаларида ифодаланади. Ўта шафқатсизлик билан одам ўлдириш усулларига, жумладан, ҳаётдан маҳрум этишдан олдин ёки қотиллик содир этиш жараёнида жабрланувчини қийноққа солиш ёки унга қаттиқ азоб етказиш билан боғлиқ (кучли оғриқ берувчи заҳардан фойдаланиш, тириклайин ёқиб юбориш, узоқ муддат овқат, сув бермаслик) ҳолларни ҳам киритиш мумкин. Баданга кўплаб шикаст етказиш орқали одам ўлдириш, фақат айбдор буни жабрланувчига қаттиқ азоб - уқубат етказишга қаратилган тўғри қасд билан содир этган бўлса, ўта шафқатсизлик кўриниши, деб баҳоланиши мумкин;
субъектив шарт - шароитлар - айбдор ўзи қўллаётган жиноятни содир этиш усул ва воситалари, шунингдек уни амалга оширишга оид бошқа шарт-шароитлар жабрланувчига ортиқча азоб бераётганлигини англаши керак. Жабрланувчининг яқин кишилари кўз ўнгида одам ўлдириш агар айбдор ўз ҳаракатлари билан уларга кучли изтироб бераётганлигини англаган бўлса, айбдор томонидан ўта шафқатсизликда намоён этилганлигидан далолат берувчи ҳолат сифатида баҳоланиши лозим.
12. Шуни ҳам ёдда тутиш керакки, ўта шафқатсизлик билан жиноят содир этиш нафақат жабрланувчининг ўзини ортиқча азоблаш ва қийнашдан иборат бўлмай, балки унинг яқинларига азоб етказишда ҳам ифодаланиши мумкин. Шу сабабли, қотиллик содир этилганида кўплаб тан жароҳатлари етказилиши, айбдор жабрланувчини қийнаш, унга азоб-уқубат етказиш мақсадида ҳаракат қилганидагина бу алоҳида шафқатсизлик билан намоён этиш деб баҳоланади
13. Кўпчилик учун хавфли бўлган усулда жиноят содир этиш деганда, бир шахсга ёки муайян мол-мулкка қарши қаратилган, бошқа кишиларга ёки мол-мулкка қарши қаратилган, бошқа кишиларга ёки мол-мулкка муйян хавф туғдирадиган усуллар тушунилади. Масалан, сувни заҳарлаш, ёнғин, портлатиш, сув бостириш, одамлар гавжум жойда ўқ отиш. Бу ҳолатларда содир этилган қилмиш нафақат жабрланувчига, балки бошқа шахсларга ҳам реал хавф туғдиради. Усулнинг чинакам хавфлилиги, ҳар бир муайян вазиятда ишнинг барча ҳолатларидан, чунончи, айбдор ишлатган жиноят қуролининг шикаст етказиш хусусияти, воқеа жойида жабрланувчидан ташқари ўзга шахслар ҳам бўлганлиги ва шу кабилардан келиб чиққан ҳолда аниқланиши зарур.
Агар айбдорнинг мазкур ҳаракатлари оқибатида ўзга шахслар баданига шикаст етказилган бўлса, қилмиш Жиноят кодексининг қасддан баданга шикаст етказиш учун жавобгарлик назарда тутилган бошқа моддалари билан ҳам квалификация қилиниши керак.
Шу билан боғлиқ равишда, аҳоли пунктларидан узоқда портлатиш йўли билан амалга оширилган қасддан одам ўлдириш жамоатчилик учун хавфли усул билан содир этилган деб эътироф этилиши мумкин эмас.
14. Қилмишнинг кўпчилик учун хавфли усул билан содир этилиш белгисига кўра баҳолашда тергов ва суд идоралари мазкур ҳолда қонун оқибатларнинг реал таърифига эмас, балки айнан усулнинг хавфлилигини кўрсатишига алоҳида эътибор қаратишлари зарур. Шу билан боғлиқ равишда кам аҳамиятли зарар ёки унинг умуман мавжуд эмаслиги ҳам оғирлаштирувчи ҳол бўлмаслигига кафолат бера олмайди. Агар айбдорнинг мазкур ҳаракатлари оқибатида ўзга шахслар баданига шикаст етказилган бўлса, қилмиш Жиноят кодекиснинг қасддан баданга шикаст етказиш учун жавобгарлик назарда тутилган моддалари билан ҳам квалификация қилиниши керак.
15. Ёш бола ёки руҳий касаллиги айбдорга аён бўлган шахсдан фойдаланган ҳолда жиноят содир этиш қонун томонидан жазони оғирлаштирадиган мустақил шарт деб эътироф этади (Ёш бола тушунчаси тўғрисида Жиноят кодекси 56-м. "б" б. ни қаранг)
Қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасининг юқорилигига унга нисбатан оғирроқ жазо чораси қўлланилиши шу билан изоҳланадики, ҳуқуққа хилоф хатти-ҳаракатни содир қилаётга1н шахс руҳий хасталиги оқибатида англаб етмайдиган шахслар жалб этиладилар. Шу билан бирга, мазкур шахслардан фойдаланиш айбдор жиноий жазодан қочишига имкон бериб, унинг маънавий тубанлигидан далолат беради.
Ушбу банд моҳиятига кўра, руҳий хасталикка чалинган шахс деб, уларга хос бўлган руҳий хасталик туфайли атроф-муҳитни тўғри баҳолай олмайдиган, ўз ҳаракатлари аҳамиятини англай олмайдиган, бироқ ўзини бошқара оладиган шахслар эътироф этилиши керак. Шундай қилиб, руҳий хасталик билан оғриган шахс деб фақат эс-ҳушини йўқотганлар тан олиниши шарт. Бунда ушбу шахсларнинг руҳий хасталиги айбдорга аён бўлиши керак.
16. Ёш бола ёки руҳий касаллиги айбдорга аён бўлган шахсдан фойдаланган ҳолда, уларни жиноят содир этишга кўндириш, ёрдамчи, шу билан бирга жиноят бажарувчиси сифатида жалб этишда ифодаланиши мумкин. Жиноятнинг муайян жиҳатлари ва жиноят мақсадида фойдаланилган шахсга оид маълумотларга боғлиқ ҳолда амалга оширилган вазиятда сўз воситачилик тўғрисида бориши мумкин. Бироқ, ҳар қандай ҳолда ҳам шахснинг кўриб чиқилган ҳолларда жиноят содир этиши жазони оғирлаштирадиган ҳолатлар қаторига киритиш керак бўлади.
Шуни ҳам ёдда тутиш керакки, жиноят содир этиш учун ёш боладан фойдаланилганда айбдорнинг ҳаракатлари, шунингдек, Жиноят кодексининг 127-моддаси учинчи қисми бўйича, алоҳида, кўриб чиқилаётган шарт-шароитга зарар етказмаган ҳолда, балоғатга етмаган шахсни аксилижтимоий ҳулққа жалб қилиш сифатида баҳоланиши мумкин. Масалан, қилмиш вояга етган шахснинг ёш боладан фойдаланган ҳолда ўғриликка жалб этишида ифодаланган бўлса, у ҳолда вояга етган шахснинг ҳаракатларини Жиноят кодекси 127-моддаси учинчи қисми бўйича, шу билан бирга, кичик ёшли шахсдан фойдаланиб содир этилган ўғрилик, яъни мазкур жиноят учун оғирлаштирувчи ҳолат сифатида Жиноят кодекси 169-моддаси бўйича баҳоланиши керак.
17. Жиноят туфайли оғир оқибатларнинг келиб чиқиши қилмишнинг жамоатчилик учун хавф даражасини жиддий ошириб, нисбатан оғирроқ жазо тайинланишини талаб этади.
Суд юзага келган оқибатларга содир этилган жиноятнинг таърифи ва ишнинг барча шарт-шароитларини ҳисобга олган ҳолда баҳо бериши лозим. Шуни ҳам қайд этиш керакки, оқибатларнинг оғирлик даражасини аниқлаш зарарли ўзгаришларнинг тавсифи ва даражасига боғлиқ бўлиб, жиноят таркибининг бошқа элементлари билан (айбининг шакли, жиноятни содир этиш усули, субъект белгилари) белгиланмайди.
Оғир оқибат сифатида фақат жиноят қонунлари ҳимоя қиладиган муносабатлардаги, жиноят таркибидан ташқарида жойлашган зарарли ўзгаришлар эътироф этилиши мумкин. Ушбу ўзгаришлар таркибнинг конструктив ёки баҳоловчи белгиси сифатида кўзда тутилган бўлса, бундай ҳолда улар суд томонидан оғирлаштирувчи ҳолат деб кўрилиши мумкин эмас. Бироқ, бу каби баҳоловчи белгининг чегарасидан чиқиб кетиши жиноятнинг омма учун жиддий хавф туғдиришидан дарак бериб, бу Жиноят кодекси 54-моддаси 2-қисми қоидаларига биноан, жазо тайинлашда суд томонидан ҳисобга олиниши керак.
18. Юзага келган оғир оқибатларни жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида эътироф этиш учун улар содир этилган жиноят билан ҳам объектив, ҳам субъектив жиҳатдан боғлиқлигини аниқлаш талаб этилади. Хусусан, мазкур оқибатлар, агар у уларга нисбатан қасддан ҳаракат қилган бўлса, ёки эҳтиётсизлик туфайли йўл қўйилганида, шахсга айб сифатида тақалиши мумкин. Бунда ушбу оқибатлар юзага келган даврнинг аҳамияти йўқ: бевосита жиноят содир этилган заҳоти, шунингдек, анча вақт ўтганидан сўнг келиб чиққан оқибатлар ҳам бирдай оғир деб эътироф этилиши мумкин. Шунингдек, оқибатларнинг оғир деб тан олинишига уларнинг бевоситалиги ёки қилмишдан келиб чиққанлиги ҳам таъсир кўрсатмайди. Бунда уларнинг айбдор онги билан қамраб олинганлигини аниқлашнинг ўзи кифоя.
19. Шуни назарда тутиш керакки, юзага келган оқибатларнинг оғир деб эътироф этилиши - бу доимо фактга доир, охир-оқибатда суд томонидан ҳал этиладиган масала. Баҳолаш реал, амалда юз берган ўзгаришлардан келиб чиқиб амалга оширилиши шарт. Бу ҳолда ҳукмнинг тавсиф қисмида суд ушбу қилмишда мазкур белгининг мавжудлигини эътироф этишга асос бўлган батафсил шарт-шароитни келтириб ўтишга мажбур. Жиноятни Жиноят кодексининг у ёки бу моддаси, унинг қисми ёки банди билан тавсифлаш бўйича суднинг асослантирилган хулосаси айблов ҳукмининг тавсиф қисмининг муҳим белгиси ҳисобланади. Бунда айбдорнинг ҳаракатлари нима учун айнан шу модда, қисм, банд билан тавсифланаётганлиги аниқ кўрсатилиши керак. Судланувчини жиноятни баҳоловчи категорияларга тегишли (масалан, жиддий зиён, оғир оқибат ва бошқалар ) белгиларга қараб айбдор деб топганида, суд ушбу белгининг жиноий қилмишда бўлишига олиб келган асосларни ҳам келтириши шарт.
20. Умумий офат шароитидан фойдаланган ҳолда ёки фавқулодда ҳолат вақтида ёхуд оммавий тартибсизликлар жараёнида муайян мувозанатни бузмаслик ва аниқ тенгликка эришиш мақсадида охиста ва эътибор билан ёндашишни талаб этади. Буларнинг бари ушбу даврда жамиятнинг барча кучлари бир маромда ва келишган ҳолдаги ҳаракатини ўзаро тушунишни талаб қилади. Бундай шароитда жиноятга қўл уриш жамият ёки табиатнинг кучларини уйғотиб, мувозанатни бузиши мумкин бўлиб, бу жиноятнинг ижтимоий жиҳатдан хавфлилиги даражасини намоён этади ва шунинг учун нисбатан оғирроқ жазо тайинланишини талаб этади. Бундан ташқари, офат вазиятида жиноят содир этиш айбдорнинг маънавий жиҳатдан тубанлиги, унинг ўта худбинлиги, жамоатчилик манфаатларини поймол этиши, қатор ҳолларда нияти қоралигидан далолат беради. Шундай қилиб, шарҳланаётган шарт-шароитнинг жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида эътироф этилиши нафақат содир этилаётган жиноятнинг, балки айбдор шахсининг ҳам ижтимоий хавфини ҳисобга олиш имконини беради.
21. Қонун кўрсатмасига мувофиқ, жиноят қуйидагилардан фойдаланиб содир этилганида нисбатан оғирроқ жазо тайинланишига олиб келади:
* ижтимоий офат - кўплаб одамларнинг ҳаёти, соғлиги, мол-мулкини хавф остига қўядиган ижтимоий ҳаётига оид ёки табиат ҳодисаси: уруш, табиий фалокат, ёнғин, эпидемия, йирик ҳалокат ва ҳ.;
* фавқулодда ҳолат - давлат ҳокимияти ва бошқаруви идоралари, корхоналар, муассаса ва ташкилотлар фаолиятининг фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини махсус қонунда белгиланган чеклашларга йўл қўядиган, шунингдек улар зиммасига қўшимча мажбуриятлар юклайдиган алоҳида тартиби. Фавқулодда ҳолат йирик оммавий тартибсизликлар, ички қуролли можаролар, шунингдек табиий офатлар ва технологик фалокатлар рўй берганида жорий этилади. Ўзбекистоннинг барча ҳудудида ёки унинг маълум бир қисмида фавқулодда режим жорий этиш ҳуқуқи фақат Ўзбекистон Республикаси Президенти ваколатига тегишли ва бунда фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги қарор уч кеча-кундуз ичида Республика Олий Мажлиси тасдиғидан ўтказишга тақдим этилиши шарт;
* оммавий тартибсизликлар. (оммавий тартибсизликлар тушунчаси хусусида Жиноят кодексининг 244-моддасига берилган шарҳни қаранг).
22. Шуни назарда тутиш керакки, ижтимоий офат, оммавий тартибсизлик ёки фавқулодда ҳолат шароитида жиноят содир этиш, ушбу вазиятларни оғирлаштирувчи ҳолат сифатида эътироф этиш учун айбдор томонидан шу вазиятлардан онгли равишда фойдаланиш мақсади мавжуд бўлиши керак. Шарҳланаётган моддада фойдаланиш деб онгли равишда ижтимоий офат, фавқулодда ҳолат ёки оммавий тартибсизликлар, жиноят изларини яшириш мақсадида суиистеъмол қилиш тушунилади. Шу билан бирга, қонуний ҳаракатларининг (масалан, сув тошқини шароитида яшовчилар ҳаётини асраб қолиш мақсадида фуқаролар турар жойи дахлсизлигини бузиш) бир қисми ёки оммавий тартибсизликларга хос бўлган жиноят таркибининг объектив тарафи (масалан, оммавий тартибсизликлар пайтида мол-мулкни яксон қилиш).
23. Жиноят қонуни ғаразли ёки бошқа паст ниятларда жиноят содир этишни жазони оғирлаштирадиган мустақил ҳолат сифатида баҳолайди. Қонуннинг у ёки бу қилмишни амалга ошириш сабабларини жазони оғирлаштирадиган шарт-шароит деб кўрсатиши айбдор шахсининг маънавий тубанлиги, бунинг оқибатида - жамият учун юксак хавфлилиги даражаси билан тавсифланиб, бу нисбатан оғирроқ жазо белгилашни талаб этади.
Ғаразгўйлик - бу шахснинг жиноят содир этишга ундайдиган, ўзи ва бошқа шахслар учун турли хил моддий фойда (пул, буюм, мол-мулк, , уй-жой ҳуқуқи) ёки моддий харажатлардан қутулиш мақсадида (қарз тўлаш, алимент тўламаслик) қўлга киритишга қаратилган ундови демакдир.
Бошқа хилдаги паст ниятларга хасад, ўч, безорилик ҳаракатлари, қўрқоқлик ва бошқа тубан ниятлар.
24. Айтиб ўтиш жоизки, ғаразгўй ёки бошқа паст ниятлар мотиви жиноят содир этилгунига қадар пайдо бўлган бўлса, жиноят ҳаразгўй ёки бошқа паст ниятларда амалга оширилган деб қаралиши лозим. Ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятлар айбдорда жиноят тугалланганидан сўнг пайдо бўлса, у ҳолда улар жазони оғирлаштирадиган ҳолат сифатида эътироф этилиши мумкин эмас.
25. Шарҳланаётган модданинг "л" банди ирқий ёки миллий душманлик ёхуд адоват замирида жиноят содир этишни жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб тан олади.
Ана шундай сабаблар туфайли келиб чиққан қилмишларнинг хавфлилик даражаси юқорироқ эканлиги аён, чунки унинг натижасида жамиятда кескинлик, ирқий ва миллий камситиш вазияти юзага келиб, бу умуман ижтимоий муносабатларнинг беқарорлашувини келтириб чиқариб, республиканинг ривожланишига, тараққий этишига тўсқинлик қилади.
Миллий ёки ирқий адоват замирида, яъни бошқа миллатга, ирққа мансуб шахсга, унинг турмуш тарзига, маданиятига, урф-одатларига, оила тутумига нисбатан ғайирлик ёки нафрат туйғулари билан ёхуд миллатлараро, ирқлараро адоват ёки нифоқ солиш мақсадида ҳаракат қилиш жисмоний, маънавий ёки моддий оқибатлар етказиш, ё бўлмаса миллатлараро, ирқлараро душманлик ёки низо келтириб чиқаришга интилади. Шу сабабли, шахс қилмишининг оғирлаштирувчи ҳолатларини аниқлаш учун суд айбдор ҳулқининг сабаблари тавсифини белгилаб олиши шарт. Бунда ҳукмнинг тавсиф қисмида суд шахснинг қилмишида шу каби важлар мавжудлиги хусусида батафсил асослаб бериши лозим.
26. Жазони оғирлаштирадиган ҳолатлардан яна бири деб қонун бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктирган ҳолда уюшган гуруҳ ёки жиноий уюшма томонидан жиноят содир этишни ҳам эътироф этади.
Мазкур ҳолатни Жиноят кодекси томонидан бундай баҳоланиши муҳим аҳамиятга эга. Биргаликда содир этилган жиноят ўта хавфли бўлиб, унда жиноят содир этиш, жиноят излари ёки жиноятчини яшириш енгилроқ амалга ошади. Бундан ташқари, жиноий тажовузнинг биргаликда амалга оширилиши оғирроқ оқибатларга олиб келиши билан бирга, кўпинча жиноятни фош этишни мураккаблаштиради.
Жиноий фаолият уюшганлик хусусиятига эга бўлганида унинг ижтимоий хавфлилиги янада ортади. Бу ўринда гап гуруҳ хусусида эмас, уюшган гуруҳ тўғрисида боради. Уюшган гуруҳ фақат миқдорий белги билан тавсифланмайди, айни вақтда сифат белгилари билан, яъни олдиндан келишиб олиш, жиноятни содир этиш режасини тузиш, уни амалга оширишда тайёргарлик кўриш, гуруҳ иштирокчилари ўртасида мустаҳкам алоқа мавжудлиги билан ҳам изоҳланади. Қилмишни мазкур белгига кўра баҳолашда суд қонун нуқтаи назаридан фақат аввалдан келишган гуруҳ, уюшган гуруҳ ёки жиноий тўда таркибида жиноят содир этиш жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб тан олинади. Мазкур рўйхат қатъий бўлиб, кенгайтириб изоҳланиши муцмкин эмас ва шу билан боғлиқ равишда гуруҳ таркибида аввалдан келишмаган ҳолда жиноят содир этиш жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб эътироф этилиши мумкин эмас (Аввалдан келишган шахслар гуруҳи, уюшган гуруҳ ёки жиноий тўда тўғрисидаги тушунчалари хусусида Жиноят кодекси 29-моддасига берилган шарҳни қаранг).
27. Шуни ҳам ёдда тутиш керакки, иштирокчиликда жиноят содир этиш жиноятни оғирлаштирувчи ҳолат сифатида баҳоланиши ҳар бир иштирокчига тааллуқлидир. Шу билан бирга, жазони индивидуаллаштиришда судлар гуруҳ таркибида жиноят содир этган шахсларга нисбатан жазо чораси тайинланишида улардан ҳар бирининг ижтимоий хавфли қилмишдаги иштироки даражаси аниқланиши жиноятнинг ташкилотчилари ва ижро этувчиларнинг айбдорлик даражасидан ёрдамчилар ва жиноятнинг бошқа иштирокчиларининг айбдорлик даражаси фарқланиши лозим..
28. Такроран жиноят содир этиш ёки аввал қасддан содир этилган жиноят учун судланган кейин қасддан янги жиноят содир этиш (рецидив) қонун томонидан жазони оғирлаштирадиган ҳолат деб эътироф этилади. Жиноий тажовузнинг такроран содир этиш, субъектнинг қатъий аксилижтимоий қарашларидан, унинг жамият учун жиддий хавф туғдиришидан дарак беради ва нисбатан оғирроқ жазо кўрилишини талаб қилади (Такрорийлик, рецидив тушунчалари хусусида Жиноят кодекси 32, 34-моддаларига берилган шарҳни қаранг).
29. Шуни эсда тутиш керакки, такроран жиноят содир этиш ёки илгари ҳам қасддан жиноят содир этганлик учун судлангандан сўнг янгидан қасддан жиноят содир қилиш қуйидаги ҳолларда жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб ҳисобланмайди:
агар биринчи марта содир этган жинояти учун жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтган бўлса;
судланганлиги белгиланган тартибда олиб ташланган ёки ўчган бўлса;
ёинки илгари содир этган жиноий хатти-харакатлари учун жавобгарлик қонун билан бекор қилинган бўлса;
Жиноят кодексининг 65, 66, 661, 68, 69, 70, 71, 76-моддаларига биноан шахс илгари содир этган жинояти учун жиноий жавобгарликдан ва жазодан озод этилган бўлса.
30. Ушбу ҳолат жазони оғирлаштиришга кўрсатадиган таъсир даражасини аниқлашда судлар жиноят такрор содир этилгани ёки рецидив эканлигига алоҳида эътибор беришлари шарт, чунки улардан иккинчисида нисбатан қатъийроқ жазо кўрилишини талаб этилиб, бунда шахснинг аввал жиноий жавобгарликка тортилганлиги кўзда тутилади.
31. Мастлик ҳолатида ёки гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки кишининг ақл-идрокига таъсир қилувчи бошқа моддалар таъсири остида жиноят содир этишни қонун жазони оғирлаштирувчи мустақил ҳолат деб белгилайди.
Мазкур ҳолатда шахс атрофдаги вазиятга тўғри баҳо бериш имконини йўқотиб, аста-секин ўзини бошқара олмай қолади, натижада мазкур шахс томонидан турли салбий ҳаракатларга йўл қўйилиши мумкин. Бу каби ҳолат айбдорнинг ихтиёрий ҳаракатлари оқибати эканлигини ҳисобга олиб, қонун уни жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб баҳолайди.
32. Мазкур жиҳатни жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб эътироф этишда айбдор нима ёрдамида мастлик ҳолатига туширгани аҳамиятга эга эмас, спиртли ичимлик ичиш ва наркотик моддалар истеъмол қилиш бирдай жазони оғирлаштирувчи ҳолат ҳисобланади. Суд қонунга мувофиқ, жиноятнинг моҳиятига кўра, мастликни жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб топмаслиги ҳам мумкин, зеро, у мазкур масалани ечишда қилмиш ўз табиатига кўра мастлик ёки айбдорнинг ақлий - иродавий фаолиятига таъсир этадиган гиёҳвангдлик воситалари, психотроп ёки бошқа моддалар билан боғланганлиги, шунингдек, шахснинг мазкур ҳолатга тушиш шароитларини батафсил ўрганиши ва уларни инобатга олиши зарур. Жазо оғирлигини белгилаш учун мастлик даражаси ҳам муҳим аҳамиятга эга - у нақадар юқори бўлса, жазо ҳам шунга яраша бўлади (Наркотик моддалар ва психотроп воситалар, шунингдек ақлий-ирода фаолиятига таъсир кўрсатадиган бошқа воситалар тўғрисида Жиноят кодексининг 274-моддасига берилган шарҳни қаранг)
33. Судлар жазо тайинлашда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 56-моддасида кўрсатилган ва доираси тугал бўлмиш жазони оғирлаштирувчи ҳолатларни эътибордан четда қолдиришга ҳақли эмас. Суд бу ҳолатлардан бирортасини жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб топмаган тақдирда, бунга ҳукмда батафсил acocлap келтириши лозим.
Жиноятни квалификация қилиш учун асос бўладиган белгилар жазони оғирлаштирадиган ҳолат деб топилиши мумкин эмас.
34. Суд жазо тайинлашда Жиноят кодексининг 56-моддасида белгиланмаган ҳолатларни оғирлаштирувчи ҳолат деб топишга ҳақли эмас, лекин содир этилган жиноятнинг хусусиятига қараб улардан бирини оғирлаштирувчи ҳолат деб топмаслиги ҳам мумкин. Шундай қилиб, Жиноят кодексининг 56-моддасида келтирилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар қатъий бўлиб, кенгайтирилган тарзда талқин этишга йўл қўйилмайди.
Шарҳланаётган моддада келтирилган рўйхатнинг қатъийлигидан қуйидагилар келиб чиқади:
* ушбу рўйхат кенгайтириб изоҳланмаслиги лозим, яъни бу моддада келтирилган жиҳатлар уларга хос айнан маъносига мувофиқ, уларни у ёки бу шахснинг субъектив қабул қилишидан қатъи назар англаниши лозим;
* жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида фақат ушбу моддада кўрсатилган жиҳатлар кўриб чиқилади. Бошқа ҳолатларнинг жазони оғирлаштирувчи сифатида эътироф этилиши қонунга зиддир.
35. Шарҳланаётган модданинг 4-қисми қоидаларига мувофиқ, бирон - бир жазони оғирлаштирувчи ҳолат Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддаларида жиноят таркибининг аломати сифатида назарда тутилган бўлса, жазо тайинлашда жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида ҳисобга олинмайди. Суд жазони енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга олмай туриб, фақат жазони енгиллаштирувчи ҳолатларни қайд қилишга ҳақли эмас.
36. Суд жазони тайинлашда фақат жазони оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олиши керак эмас. Бунда қилмиш таркибида икки ёки ундан ортиқ оғирлаштирувчи ҳолат мавжуд бўлганида суд санкциянинг энг юқори даражасига яқин ёки унга тенг жазо қўллаш ва қўшимча жазо белгилаш ҳуқуқига эга.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish