I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Транспортни таъмирлаш ёки уни фойдаланишга чиқариш қоидаларини бузиш



Download 6,47 Mb.
bet269/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   265   266   267   268   269   270   271   272   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

262-модда. Транспортни таъмирлаш ёки уни фойдаланишга чиқариш қоидаларини бузиш
Таъмирлаш ишларини бажараётган ёки транспорт восита­сининг техник ҳолати ва ундан фойдаланилиши учун масъул бўлган шахснинг темир йўл, денгиз, дарё, ҳаво, автомобиль ёки бошқа транспорт воситасини, алоқа йўллари, сигнализация, алоқа воситалари ёки бошқа транспорт ускуналарини сифатсиз таъмирлаши, шунингдек, транспорт воситасининг техника ҳо­лати жиҳатидан бузуқлигини била туриб, уни фойдаланишга чиқаришга рухсат бериши баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жа­рима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йил­гача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Ўша қилмиш одам ўлишига сабаб бўлса, -
беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш:
а) одамлар ўлимига;
б) ҳалокатга;
в) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, -
саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1. Шарҳланаётган жиноят объекти сифатида транспорт воси­талари ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги соҳасидаги ижтимоий муносабатлар эътироф этилади. Қўшимча объект сифа­тида жабрланувчининг ҳаёти ва соғлиғи, ўзгалар мулки иштирок этиши мумкин.


2. Жиноят предмети - транспорт воситалари, боғланиш йўллари, сигнализация воситалари ва бошқа транспорт ускуналари.
(Транспорт воситаси тушунчаси тўғрисида ЖК 260 ва 261-моддалари шарҳига қаранг.)
Алоқа йўллари: темир йўл транспортида - бу темир йўл по­лотноси рельслари, шпаллари ҳамда тош тўлдирилган қатлами билан бирга; ҳаво транспортида - учиш-қўниш йўлкалари, олиб чиқувчи йўлкалар, хавфсизлик чизиқлари ва ҳоказолар; сув транспортида - кеманинг бир географик пунктдан (портдан) ик­кинчисига океан ёки денгизнинг очиқ жойлари орқали ўтган ўтиш йўллари, шунингдек, табиий ёки сунъий тор ерлар (бўғозлар, ка­наллар, дарёлар, кўллар).
Сигнализация воситалари шартли маълумот: буйруқлар, ха­бар, таништирув, бошқарув кабиларни узатиш воситалари ҳисоб­ланади. Сигнализация товуш, ёруғлик ёрдамида узатиладиган бўлиши мумкин. Бундай воситалар сирасига семафорлар, маёқ­лар, бакенлар, йўл ва маркаловчи белгилар киради.
Алоқа воситалари деб, турли кўринишдаги хабарларни уза­тиш ва қабул қилишни таъминлайдиган техник мосламаларга ай­тилади. Алоқанинг телефон, телеграф, телекод, факсимил, телеви­зион турлари мавжуд. Сигнал тарқатиш воситалар ва муҳит бўйича симли алоқа, радиоалоқа, радиореле, симплекс, фазовий, оптик ва лазер алоқага бўлинади. Амал қилиш масофасига кўра узоқ ва яқин масофага мўлжалланган алоқаларга ажралади.
Бошқа транспорт ускуналари деганда, темир йўллар, авиа­ция, денгиз ва дарё флотининг хавфсиз хизмат қилиши учун зарур механизмлар, ускуна ва мосламалар йиғиндиси тушунилади. Бошқа транспорт ускуналари жумласига, масалан, темир йўл ва трамвай йўллари бошини беркитувчи мосламалар, дарё фарвате­рини англатувчи мосламалар киради.
3. Мазкур транспорт иншоотлари, воситалари, мосламалари, механизмлари ва ускуналари тузилишига кўра фарқланиб, фақат ўзига хос бўлган техник вазифаларни бажаради, бироқ улар уму­мий белгиларга ҳам эгадир:
* транспортга оид мазкур мослама ва элементларни мах­сус (мақсадли) вазифаси - темир йўллар, авиация, денгиз ва дарё флоти, автомобиль транспорти ва бошқа транспортнинг хавфсиз фаолиятини таъминлашдан иборат. Ана шундай хусусиятга эга бўлмаган мослама ва элементлар шарҳланаётган жиноят предмети (масалан, ҳаво орқали боғланиш агентликлари ва кассалари ора­сидаги алоқани таъминлайдиган воситаларни, аэропорт ичидаги йўлларни издан чиқариш) сифатида келиши мумкин эмас.
* фойдаланиш, нормал фаолият кўрсатиш учун, яъни бево­сита асосий мақсади йўлида ишлатиш учун яроқлилиги (бузил­маганлиги). Шунинг учун яроқсиз, ишлатилмаётган (консерва­цияланган, захирадаги) мосламалар ЖК 263-моддаси бўйича жи­ноят предмети бўла олмайди;
* мазкур жиноят предмети юқори хавф манбалари жумла­сига киради ёки ана шундай манбаларнинг нормал ишлашини таъминлайдиган тизимга киради;
* қонунда кўрсатилган буюмларнинг алоҳида ҳуқуқий мақоми: уларнинг ишлаб туриши транспорт соҳасида амал қила­диган меъёрий ҳужжатлар билан тартибга солинган.
Барча ушбу белгилар бирликда бўлиб, улардан бирортасининг мавжуд бўлмаслиги транспорт мосламаси, элементининг Ўзбе­кистон Республикаси Жиноят кодексининг 263-моддасига биноан, қайд этилган жиноят предмети сифатида эътироф этилишини ис­тисно қилади.
4. Жиноятнинг объектив томони ўз ичига қуйидаги зарур элементларни олади:
* темир йўл, денгиз, дарё, ҳаво, автомобиль ёки бошқа транс­порт воситасини, алоқа йўллари, сигнализация, алоқа воситалари ёки бошқа транспорт ускуналарини сифатсиз таъмирланганлиги, шунингдек, транспорт воситасининг техника ҳолати жиҳатидан бузуқлиги аён бўла туриб, уни фойдаланишга чиқариш;
* ЖК 262-моддаси 1 ёки 2-қисми диспозициясида кўрса­тилган ижтимоий хавфли оқибатларнинг келиб чиқиши;
* кўрсатилган қилмиш ҳамда келиб чиққан оқибатлар ўртас­ида сабабий боғланишнинг мавжудлиги.
5. Таъмирлаш бузилган транспорт воситаларининг ҳамда уларга тегишли ускуналарнинг функционал имкониятларини бел­гиланган сифат нормативларига биноан тиклаш ишлари амалга оширилишини кўзда тутади.
Сифатсиз таъмирлаш ана шундай ишларни белгиланган нормативларга риоя қилмай бажарилганлигини англатади. Шу билан бирга, сифатсиз таъмирлаш бундай ишларни амалга оши­риш вақтида яроқсиз деталь ёки материаллардан фойдаланиш, технологиянинг бузилиши, транспорт ҳаракати ва улардан фойда­ланиш хавфсизлиги учун хавф туғдирган мавжуд ва янги нуқсон­ларни бартараф этмасликда ифодаланиши мумкин. Шарҳланаёт­ган жиноят белгилари, шунингдек, транспорт воситалари, йўллар, сигнализация ҳамда алоқа воситаларига янги сифатсиз ускуналар, приборлар ва механизмларни ўрнатишда ҳам мавжуд бўлади.
6. Фойдаланишга чиқаришга рухсат бериш деганда, вако­латли шахс томонидан техник носоз транспорт воситасини асосий мақсадига кўра ишлатилишига рухсат этилиши тушунилади.
Техника ҳолати жиҳатидан бузуқ транспорт воситаси де­ганда, асосий мақсадига кўра ишлатилиши ҳаракат хавфсизлиги ёки ундан фойдаланиш хавфсизлиги учун муқаррар хавф туғди­радиган воситани тушуниш лозим.
Бошқа шахсларнинг техника ҳолати жиҳатидан бузуқ транс­порт воситасидан фойдаланишининг олдини олиш чораларини кўрмаганликда ифодаланган айбдорнинг ҳаракатларини ҳам фой­даланишга чиқаришга рухсат бериш деб баҳолаш зарур.
Рухсат оғзаки ёки ёзма равишда (ҳайдовчига йўл варақаси, учувчига парвоз вазифаси топшириш ва ҳоказолар), транспорт воситасини корхонадан чиқариб юбориш вақтида, шунингдек, ундан фойдаланиш жараёнида берилиши мумкин.
7. Транспортнинг бошқа тизимлари ва агрегатларидан (маса­лан, транспорт коммуникациялари, транспорт ускуналари, сигна­лизация, алоқа воситалари ва ҳоказолардан) фойдаланишга рухсат этиш мазкур модда билан тартибга солинмаган. Ушбу қилмиш муайян шароитда мансаб билан боғлиқ жиноятни ҳосил қилиши мумкин.
8. ЖК 262-моддаси 1-қисмида кўзда тутилган жиноят қонунда кўрсатилган оқибатлар: баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст ет­казилиши келиб чиққан вақтдан бошлаб тугалланган ҳисобла­нади.
9. Сифатсиз таъмирлаш ёки транспорт воситасининг техника ҳолати жиҳатидан бузуқлигини била туриб, уни фойдаланишга чиқаришга рухсат бериш ва келиб чиққан оқибатлар ўртасидаги сабабий боғланиш объектив томоннинг зарурий белгиси ҳисобла­нади. Унинг ўзига хослиги шундаки, жиноий оқибатлар мазкур жиноят субъекти томонидан эмас, балки техника ҳолати жиҳати­дан бузуқ транспорт воситасидан ёки транспортнинг сифатсиз таъмирланган техник тизимидан фойдаланишга рухсат берилган шахс томонидан келтириб чиқарилади. Сабабий боғланиш мав­жуд бўлмаган ҳолларда жиноий жавобгарлик келиб чиқмайди.
10. Субъектив томондан шарҳланаётган жиноят айбнинг эҳ­тиётсизлик шакли билан тавсифланади. Бу моддада кўрсатилган жиноят предметларини сифатсиз таъмирлаш ёки техник ҳолати жиҳатидан бузуқ транспорт воситасини фойдаланишга чиқаришга рухсат бериш ўзига ўзи ишониш ёки бепарволик туфайли содир этилиши мумкин. Биринчи ҳолатда таъмирлаш ҳамда фойдала­нишга чиқаришга рухсат беришнинг техник қоидаларига онгли равишда риоя қилмаслик рўй берган бўлиб, субъект енгилтаклик билан зарарли оқибатлар келиб чиқмаслигига ишонади. Иккинчи ҳолатда эса у буни англаши мумкин ва лозим бўлганлигига қара­май, техник талаблар бузилганлиги ҳодисасини англаб етмайди (масалан, касб малакаси пастлиги туфайли).
Агар субъект қасддан сифатсиз таъмирласа ёки техника ҳо­лати жиҳатидан бузуқ транспорт воситасини фойдаланишга чиқа­ришга рухсат берса, келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатларга тўғри ёки эгри қасд билан муносабатда бўлса, у ҳолда айбдор ҳа­ракатлари, шарт-шароитга боғлиқ равишда, қўпорувчилик, терро­ризм, қасддан одам ўлдириш ёки баданга шикаст етказиш, қас­ддан мол-мулкни нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш бўйича квалификация қилиниши мумкин.
11. Сифатсиз таъмирлаш ва техника ҳолати жиҳатидан бузуқ транспорт воситасидан фойдаланишга рухсат беришнинг мотивлари турлича бўлиб, улар қилмишни квалификация қилишга таъсир кўр-сатмайди, аммо жазо тайинлашда суд томонидан ҳисобга олинади.
12. Жиноят субъекти таъмирлаш ишларини бажараётган шахс, ёки транспорт воситасининг техник ҳолати ҳамда ундан фойдала­нилиши учун масъул ва ўн олти ёшга тўлган ақли расо шахс бўлиши мумкин.
13. Шарҳланаётган модданинг 2 ва 3-қисмлари аввал шарҳланган темир йўл, денгиз, дарё ёки ҳаво транспортининг ҳа­ракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш (ЖК 260-моддаси)нинг квалификация қилинган таркиби белгила­рига ўхшаш квалификация қилинадиган белгиларга эга. Улар шарҳланаётган жиноятга нисбатан бирор-бир ўзига хос жиҳатга эга эмас ва алоҳида кўриб чиқишни талаб қилмайди.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   265   266   267   268   269   270   271   272   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish