I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Маст ҳолдаги шахснинг транспорт воситасини бошқаришига йўл қўйиш



Download 6,47 Mb.
bet268/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   264   265   266   267   268   269   270   271   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

261-модда. Маст ҳолдаги шахснинг транспорт воситасини бошқаришига йўл қўйиш
Транспорт воситасидан фойдаланиш учун масъул шахснинг маст ҳолатдаги ёки гиёҳвандлик воситалари, психотроп модда­лар ёки шахснинг ақл-идрокига таъсир кўрсатувчи бошқа модда­лар таъсири остида бўлган шахсни темир йўл, денгиз, дарё, ҳаво, автомобиль транспорти ёки бошқа транспорт воситасини бошқаришига йўл қўйиши баданга оғир шикаст етказилишига ёхуд одам ўлишига сабаб бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жа­рима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади.

1. Одамлар хавфсизлиги, уларнинг ҳаёти ва соғлиғи жиноят объекти ҳисобланади.


2. Объектив томондан жиноят транспорт воситасидан фой­даланиш учун масъул шахснинг маст ҳолатдаги ёки гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки шахснинг ақл-идрокига таъсир кўрсатувчи бошқа моддалар таъсири остида бўлган шахсни темир йўл, денгиз, дарё, ҳаво, автомобиль транспорти ёки бошқа транспорт воситасини бошқаришига йўл қўйиши натижа­сида баданга оғир шикаст етказилишига ёхуд одам ўлишига сабаб бўлишида ифодаланади.
ЖК 261-моддасига биноан, айбдор шахснинг жиноий жавоб­гарлиги келиб чиқиши учун қуйидаги шарт-шароитлар йиғинди­сини аниқлаш зарур:
* маст ҳолатдаги ёки гиёҳвандлик воситалари, психотроп мод­далар ёхуд шахснинг ақл-идрокига таъсир кўрсатадиган бошқа моддалар таъсири остида бўлган шахсни транспорт воси­тасини бошқаришига йўл қўйилганлиги;
* баданга оғир шикаст етказилганлиги ёки ўлим юз берган­лиги;
* транспорт воситасини бошқаришга йўл қўйиш ҳамда ба­данга оғир шикаст етказиш ўртасида сабабли боғланишнинг мав­жудлигини аниқлаш.
Йўл қўйиш деганда, маст ҳолатдаги ёки гиёҳвандлик восита­лари, психотроп моддалар ёки шахснинг ақл-идрокига таъсир кўрсатадиган бошқа моддалар таъсири остидаги шахсни темир йўл, денгиз, дарё, ҳаво, автомобиль транспорти ёки бошқа транс­порт воситасини бошқаришига амалда рухсат беришни тушуниш зарур.
Йўл қўйиш ҳайдовчига траспорт воситасини бошқариш билан боғлиқ модда диспозициясида кўрсатилган (одамларни манзилига етказиб бориш, юк ташиш ва ҳоказолар) бирон-бир ҳаракатни бажариш ҳақида кўрсатма бериш, шу билан бирга ҳайдовчи вази­фасини бажаришга тўсқинлик қилмаслик (масалан, йўналишга чиқишига монелик қилмаслик ва бошқалар)дан иборат бўлиши мумкин.
3. Жиноят моддий таркибли бўлиб, баданга оғир шикаст етка­зилиши ёки одам ўлиши кўринишидаги оқибатлар келиб чиққан вақтдан бошлаб тугалланган деб эътироф этилади.
4. Субъектив томондан жиноят қасддан содир этилади. Ква­лификация қилишда жиноят содир этиш мотиви ва мақсади аҳа­миятга эга эмас.
Шарҳланаётган модда бўйича жиноятни квалификация қи­лишнинг зарурий шарти - айбдорнинг ҳайдовчи маст ҳолатдалиги ёки гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва ақл-идро­кига таъсир кўрсатувчи бошқа моддалар таъсирида эканлигини билганлиги ҳисобланади.
5. Темир йўл, денгиз, дарё, ҳаво, автомобиль транспорти ёки бошқа транспорт воситасидан фойдаланиш учун масъул шахс маст ҳолатда ёки гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва ақл-идрокига таъсир кўрсатувчи бошқа моддалар таъсиридаги шахсни кўрсатилган транспорт воситасини бошқаришига йўл қўйганида, бу ҳол баданга оғир шикаст етказилишига ёки одам ўлишига олиб келган ҳолларда ЖК 261-моддаси бўйича жавоб­гарликка тортилиши мумкин.
6. ЖК 261-моддасида кўзда тутилган жиноят субъекти мулк­чилик шаклидан қатъи назар, давлат ёки жамоат ташкилотида ишлайдиган, транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш учун масъул шахслар, ёки шахсий транспорт восита­ларининг эгалари бўлишлари мумкин. Корхона, муассаса, ташки­лотларнинг ўз хизмат вазифасига биноан ушбу мажбурият юкла­тилган мансабдор шахслари транспорт воситаларининг техник ҳолати учун масъул шахс ҳисобланадилар. Масалан, бош меха­никлар, автоколонналар механиклари, йўлга техник жиҳатдан соз транспорт воситалари чиқиши учун масъул навбатчи механиклар, фойдаланиш бўлими бошлиғи, фойдаланиш бўйича муҳандис, навбатчи диспетчер ва ҳоказолар.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   264   265   266   267   268   269   270   271   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish