I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш



Download 6,47 Mb.
bet121/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

128-модда. Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш
Шахснинг ўн олти ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда у билан жинсий алоқа қилиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайри­табиий усулда қондириш -
икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки олти ойгача қамоқ ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) илгари ушбу Кодекснинг 118 ёки 119-моддаларида на­зарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан со­дир этилган бўлса, -
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади.

1. Жиноят объекти 16 ёшга етмаган шахснинг жинсий дах­лсизлиги ҳисобланади.


2. Объектив томондан эркак ёки аёлнинг қарама-қарши жин­сдаги ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан ихтиёрий равишда алоқа қилиши ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондиришида ифодаланади.
3. Ихтиёрий жинсий алоқа қилиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш деганда, куч ишлатмасдан, қўрқитувсиз ёки жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланмасдан жинсий эҳтиёжни қондириш тушунилади.
Жинсий алоқа қилиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондиришнинг ихтиёрийлигини аниқлаш ҳар бир муайян шароитда жабрланувчи ёшига ва ривожланишига кўра унга нис­батан содир этилаётган ҳаракатларнинг хусусияти ва аҳамиятини тушуниш мумкин ёки мумкин эмаслигига эътиборни қаратиш би­лан амалга оширилади.
4. Қонунда шахснинг жинсий алоқа қилиш ёки жинсий эҳти­ёжни ғайритабиий усулда қондириш хусусияти ва аҳамия­тини англайди, деб топилиши лозим бўлган муайян ёш чегараси белгиланмаган. Алоҳида олинган ҳар бир ҳодисада мазкур масала ишнинг барча ҳолатларини инобатга олган ҳолда, жабрланувчи онгининг ўсиш даражасидан, унга нисбатан содир этилган шаҳ­воний ҳаракатларнинг моҳияти ва аҳамиятини тушунишдан келиб чиқиб ҳал этилиши лозим.
5. Жинсий алоқа бошланган вақтдан бошлаб, яъни жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондиришга қаратилган ҳаракатлар бошланиши билан ёки эркакнинг жинсий аъзоси аёлнинг жин­сий аъзосига кириши вақтидан бошлаб жиноят тугалланган ҳисобланади. Ўн олти ёшга тўлмаган шахсни зикр этилган ҳаракат­ларни содир этишга ундаш ЖК 128-моддасида кўрсатилган жино­ятни содир этишга суииқасд қилиш сифатида квалификация қилинади.
6. Шахснинг ҳаракатларини ЖК 128-моддаси бўйича квали­фикация қилишнинг зарурий шарти субъект жабрланувчининг ўн олти ёшга тўлмаганлигини олдиндан билишидир. Субъект жабр­ланувчининг ёшини аниқлашда янглишган ҳолатларда ЖК 128-моддаси бўйича жавобгарлик истисно этилади. (ЖК 118-моддасининг шарҳига қаранг).
7. Субъектив томондан жиноят тўғри қасд билан содир этилади.
8. Ҳар иккала жинсдаги ўн олти ёшга тўлган шахслар жиноят субъекти бўлишлари мумкин. Бироқ ўн олти ёшга тўлмаган шахснинг вояга (18 ёшга) етмаган шахс билан жинсий алоқада бўлганлиги учун жиноий жавобгарлик масаласини ҳал қилишда судлар қонун ҳар иккала жинсдаги ўсмирларнинг нормал жисмо­ний ва руҳий ривожланишини муҳофаза қилишга қаратилганли­гини инобатга олишлари керак. Шу боис судлар ҳар бир алоҳида олинган ҳодисада ҳар иккала жинсдаги ўсмирнинг ёшини, улар­нинг шахсини тавсифлайдиган маълумотларни, келиб чиққан оқибатларни ва ишнинг бошқа ҳолатларини инобатга олиб, айб­дор ўсмирларга жиноий жавобгарлик чораларини қўллаш мақ­садга мувофиқ ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги, уларни мажбур­лов чораларига тортиш масаласини муҳокама қилиб олишлари керак. Кўриб чиқилаётган жиноятда иккала иштирокчи ўн олти ёшга тўлмаган бўлса, уларни ёшидан, тавсифловчи маълумотлар­дан, рўй берган оқибатлардан ва ишнинг бошқа аломатлари (ма­салан, муҳаббат туйғуси, ҳомиладорлик ва ҳоказолар)дан келиб чиқиб, жавобгарликдан озод қилиш ёки ЖК 87-моддасига биноан мажбурлов чораларини қўллаган ҳолда жазолаш тўғрисидаги ма­салани ҳал қилиш мақсадга мувофиқ.
9. ЖК 118-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят так­роран ёки хавфли рецидивист томонидан ёки илгари ЖК 118 ёки 119-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан содир этилганда, айбдорнинг қилмишлари ЖК 128-моддасининг 2-қисми бўйича квалификация қилиниши керак (Такроран жиноят содир этганлик тушунчаси тўғрисида ЖК 32-моддасининг шарҳига; хавфли рецидивист тушунчаси тўғрисида ЖК 34-моддасининг шарҳига қаранг).



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish