I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари



Download 6,47 Mb.
bet117/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

V боб. ОИЛАГА, ЁШЛАРГА ВА АХЛОҚҚА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАР
122-модда. Вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш
Моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб уч ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик, -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жа­рима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қа­моқ билан жазоланади.

1. Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар.


Давлат ва жамият етим болаларни ва ота-оналарининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитишни таъминлайди, болаларга бағишланган хайрия фаолиятларни рағбатлантиради (Ўзбекистон Республикаси Конституция­сининг 64-моддаси).
Фарзандлар ота-оналарнинг насл-насаби ва фуқаролик ҳола­тидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар (Ўзбекистон Респуб­ликаси Конституциясининг 65-моддаси).
2. Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига мувофиқ, ота-оналарга ўзларининг вояга етмаган ёхуд вояга етган бўлсалар ҳам, меҳнатга лаёқатсизликлари боис моддий ёрдамга муҳтож бўлган болаларини таъминлаш мажбурияти юкланган.
3. Ота-оналарнинг ЖК 122-моддаси бўйича жавобгарлик фақат ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслардан бола­лар таъминоти учун маблағ ундириш тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори кучга кирган ҳоллардагина келиб чиқади.
4. Жиноят объекти суднинг ҳал қилув қарорига мувофиқ, во­яга етмаганлар ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларнинг манфаатлари, яъни соғлиғи, нормал жисмоний ривожланиши ва моддий ёрдам олиши ҳисобланади.
5. Жиноятнинг объектив томони суднинг ҳал қилув қарори кучга киргандан сўнг уч ой мобайнида вояга етмаган ёки меҳ­натга лаёқатсиз фарзандларини моддий таъминлашдан бош тор­тишда ифодаланади.
6. Бўйин товлаш деганда, нафақат суднинг ҳал қилув қаро­рини ижро этишдан бевосита бўйин товлашни, балки айбдорнинг ижро варақаси бўйича ушлаб қолинадиган маблағни тўлашдан бўйин товлаш мақсадида оладиган ҳақиқий маошини, бошқа да­ромадларини яшириши, иш ёки яшаш жойини ўзгартириши ёхуд шу мақсадда меҳнатдан бўйин товлаши ва ҳоказоларни тушуниш лозим.
7. Меҳнатга лаёқатсизлар биринчи ва иккинчи гуруҳ ноги­ронлари деб топилганлар ёхуд касаллиги боис вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотган шахслардир.
8. Суднинг ҳал қилув қарори кучга кирган кундан бошлаб жами уч ой муддат ичида моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахслар таъминоти учун суднинг ҳал қилув қарори бўйича ундирилиши лозим бўлган маблағларни тўламаслик ҳолати юз берганда, жиноят тугалланган ҳисобланади.
9. Субъектив томондан жиноят тўғри қасд билан содир эти­лади. Мотив ва мақсад жиноят квалификациясига таъсир этмайди.
10. Жиноят субъекти бўлиб вояга етма­ган ёки меҳнатга лаёқатсиз, моддий ёрдамга муҳтож шахсларни моддий таъминлаш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори чиққан ўн саккиз ёшга тўлган шахс ҳисобланади.
11. Кўрсатиб ўтилган шахсларни таъминлаш мажбурияти зим-масига юкланган шахс, агар, узрли сабабларга кўра, масалан, касаллиги, меҳнатга лаёқатсизлиги, ногиронлиги ва ҳоказолар туфайли уларни таъминлаш имкониятига эга бўлмаса, ЖК 122-моддаси бўйича жиноий жавобгарлик келиб чиқмайди.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish