I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш



Download 6,47 Mb.
bet118/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

123-модда. Ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш
Вояга етган шахсларнинг меҳнатга лаёқатсиз ва моддий ёр­дамга муҳтож бўлган ота-онани ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаши, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб уч ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслиги, -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жа­рима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қа­моқ билан жазоланади.

1. Вояга етган меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-онала­рини таъминлашга мажбурдирлар. Оила кодексига мувофиқ, во­яга етган фарзандлар меҳнатга лаёқатсиз, моддий ёрдамга муҳтож ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни моддий таъминлашлари шарт.


2. Жиноят объекти ахлоқ, ота-оналарнинг ёки уларнинг ўрнини босувчиларнинг соғлиғи ва нормал ҳаёт кечиришлари ҳи­собланади.
3. Жиноятнинг объектив томони вояга етган шахсларнинг меҳнатга лаёқатсиз ва моддий ёрдамга муҳтож бўлган ота-онани моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами уч ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслигида ифодаланади.
4. Шахсни ЖК 123-моддаси бўйича жиноий жавобгарликка тортиш учун, ота-онани ёки уларнинг ўрнини босадиган шахс­ларни боқиш учун моддий таъминлашни, вояга етган фарзандлар зиммасига юкловчи суднинг ҳал қилув қарори мавжудлиги аниқланиши зарур (Бўйин товлаш тушунчаси тўғрисида ЖК 122-мод­даси шарҳига қаранг).
5. Меҳнатга лаёқатсиз ота-оналар деганда, 55 ёшга тўлган аёллар, 60 ёшга тўлган эркаклар, шунингдек, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногирони бўлган ота-оналар тушунилади.
Расман фарзандликка олган шахслар ҳам ота-оналар сирасига киради.
Агар моддий ёрдам тўлаш ҳақидаги суднинг ҳал қилув қарори чиққандан кейин уч ойдан ортиқ муддат ўтиб, ёрдам кўрсатиши лозим шахс бундай ёрдамни кўрсатмаган бўлса, жи­ноят тугалланган ҳисобланади. Ёрдам кўрсатишдан бош тортиш усули квалификацияга таъсир этмайди.
6. Субъектив томондан жиноят тўғри қасддан содир этилади. Жиноят мотиви ва мақсади квалификация учун аҳамият касб эт­майди.
7. Мазкур жиноят субъекти суднинг ҳал қилув қарорига кўра зиммасига ота-оналарини ёки уларнинг ўрнини босадиган шахс­ларни моддий таъминлаш мажбурияти юкланган вояга етган ўз фарзандлари, боқиб олинган ўғил-қизлар, шунингдек, ўгай ўғил ва қизлар бўлиши мумкин.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish