I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари



Download 6,47 Mb.
bet114/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

IV боб. ЖИНСИЙ ЭРКИНЛИККА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАР
118-модда. Номусга тегиш
Номусга тегиш, яъни зўрлик ишлатиб, қўрқитиб ёки жабрла­нувчининг ожизлигидан фойдаланиб, жинсий алоқа қилиш, -
уч йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жа­золанади.
Номусга тегиш:
а) икки ёки бир неча шахсга нисбатан;
б) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан ёхуд илгари ушбу Кодекснинг 119-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс томонидан;
в) бир гуруҳ шахслар томонидан;
г) ўлдириш билан қўрқитиб содир этилган бўлса, -
етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жа­золанади.
Номусга тегиш:
а) шахснинг ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда;
б) яқин қариндошга нисбатан;
в) оммавий тартибсизликлар қатнашчиси томонидан;
г) ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса;
д) оғиp оқибатларга олиб келган бўлса, -
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўн тўрт ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахснинг номусига тегиш -
ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан мaҳpyм қилиш би­лан жазоланади.

1. Жиноятнинг объекти бўлиб жабрланувчининг жинсий эр­кинлиги ёки жинсий дахлсизлиги, яъни алоҳида олинган ҳар бир ҳолда айрим шахсларга нисбатан жинсий эҳтиёж қон­дирилишига ўзининг рухсат бериши ёки рухсат бермаслиги эркинлиги ҳисобланади.


2. Жиноятнинг объектив томони зўрлик ишлатиб, қўрқитиб ёки жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиб, жинсий алоқа қилишда ифодаланади.
3. Номусга тегиш тарзидаги жинсий алоқа қилиш деганда, фақат табиий жинсий алоқани, яъни қарама-қарши жинсдан бўлган шахсларнинг қовушишида эркак жинсий аъзосининг аёл жинсий аъзо­сига аёлнинг эркига зид ҳолатда киритилишини тушуниш лозим.
4. Номусга тегишдан жабрланувчи фақат аёл жинсида бўлади ва мазкур жиноят икки (эркак ва аёл) жинсдаги жуфтларнинг ихтиёрий розилиги асосида амалга ошадиган нор­мал жинсий ҳаёт тарзини таъминлайдиган ижтимоий муносабат­ларга тажовуз қилади.
5. Номусга тегиш оргазм (жинсий майл қондирилиши-қонди­рилмаслиги) ёки эякуляция (шаҳват жавҳари тўкилиши-тўкилмаслиги)дан қатъи назар, жинсий алоқа бошланган вақтда­ноқ тугалланган жиноят деб топилади. Объектив томон бажари­лишининг бошланишини кўрсатадиган ҳаракатлар, улар айбдорга боғлиқ бўлмаган вазиятлар туфайли жинсий алоқанинг бошлани­шига олиб келмаган ҳолларда, номусга тегишга суииқасд қилишни вужудга келтириб, ЖК 25-моддасининг 2-қисми ва 118-моддаси­нинг тегишли қисми билан квалификация қилинади. Бундай ҳара­катларга, масалан, кийим-кечакни мажбуран ечиш ёки йиртиб ташлаш, зарба бериш ёки калтаклаш, бўғиш, оғиp қийноққа со­лиш ва жабрланувчининг иродасини букадиган бошқа шунга ўхшаш қилмишлар тааллуқлидир. Жинсий алоқага киришишни талаб қилиш, таклиф қилиш ҳисобланмайди.
6. Агар жабрланувчига нисбатан шахснинг шаъни ва ғурурига дахлдор ҳаракатлар содир этилган бўлса-ю, бироқ айбдорда айни вақтда зўрлик ишлатиб жинсий алоқа қилиш нияти бўлмаса, қилмишни шахсга қарши қаратилган жиноят сифатида квалифи­кация қилиш керак. Масалан, баданга шикаст етказиш, ҳақорат­лаш ва ҳоказо. Бироқ мазкур қилмишни номусга тегишга суииқасд сифатида квалификация қилиб бўлмайди.
7. Башарти шахс зўрлик ишлатиб ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб ёхуд жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиб, унинг номусига тегишни истаган бўлса-ю, айни вақтда бундай қил­мишни амалга ошириш имконига эга бўла туриб жинсий алоқани содир этмаса, мазкур қилмиш номусга тегишдан ихтиёрий қайтиш сифатида баҳоланиши лозим.
Шахснинг жинсий алоқани амалга ошириш учун реал им­конияти бўла туриб, онгли равишда, ўз иродаси билан мазкур ҳа­ракатни тўхтатиши ва жабрланувчининг жинсий эркига тажовуз қилишни охирига етказмаслиги номусга тегишдан ихтиёрий қайтиш деб топилади (ЖК 26-моддаси шарҳига қаранг). Бундай ҳолатда ЖК 26-моддасига мувофиқ, жиноятга тайёргар­лик кўриш ёки суиқасд учун жавобгарлик истисно этилади. Би­роқ, агар жиноятдан ихтиёрий қайтган шахснинг қилмишларида яна бошқа бир жиноят таркиби мавжуд бўлса, шахс ўша ҳара­катлари учун жавобгарликка тортилади. Масалан, баданга шикаст етказиш, ҳақоратлаш, мол-мулкка шикаст етказиш ва бошқалар.
Ихтиёрий қайтишнинг мотиви аҳамиятга эга эмас (раҳм қилиш, жавобгарликдан қўрқиш, ВИЧ инфекциясини юқтириб олиш ҳисси).
8. Номусга тегиш пайтида ишлатиладиган зўрлик жисмоний ёки pуҳий бўлиши мумкин.
Номусга тегиш пайтида жисмоний зўрлик ишлатиш деб, уриш, дўппослаш ёки боғлаб қўйиш, куйдириш ва ҳоказолар би­лан баданни жисмоний оғриқларга дучор қилиш, баданга енгил ёки ўртача оғир шикаст етказишга айтилади. Жабрланувчи бада­нига шикаст етказилган ҳолатларда айбдорнинг қилмишлари ЖК 118-моддаси 3-қисмининг “д” бандига кўра оғир оқибатларга олиб келган номусга тегиш деб квалификация қилинади ва қўшимча равишда ЖК 104-моддаси билан квалификация қи­лишни талаб этмайди.
9. Номусга тегиш билан таҳдид қилиш деганда, жабрланув­чининг қаршилик кўрсатишга бўлган иродасини синдириш мақ­садида жабрланувчига ва унга яқин бўлган шахсларга етказилган руҳий тазйиқни тушуниш лозим. Қўрқитишнинг хусусияти ва уни амалга ошириш имконияти жабрланувчини шундай аҳволга ту­шириб қўйиши лозимки, мазкур шароитда жабрланувчи айбдор­нинг талабларига бўйсунишга мажбур бўлади. Айбдор куч ишла­тиш, қимматли буюмни йўқ қилиш ёки бузиш, жабрланувчи сир сақлашни истаган нарсани ошкор қилиш билан қўрқитиши мум­кин.
Қўрқитиш жабрланувчининг иродасини синдириш усули сифатида реал бўлиши лозим. Қўрқитиш жабрланувчи ва унинг яқин кишилари (болалари, ота-онаси, ака-укаси, опа-сингилиси, куёв, келин ва бошқа яқин қариндошлари)нинг манфаатларига зиён етка­зишга қаратилган бўлиши мумкин.
Баданга шикаст етказиш билан содир этиладиган қўрқитиш ЖК 118-моддасининг 1-қисми билан қамраб олиниб, 112-модда билан қўшимча квалификация қилишни талаб этмайди.
Жабрланувчи жинсий алоқага розилик бермаганлиги туфайли айбдорнинг ўз жонига ёки соғлиғига қасд қилиш билан қўрқит­иши номусга тегиш ёки унга суииқасд қилганлик учун жавобгар­ликка асос бўла олмайди.
Қўрқитишнинг нечоғлик жиддийлиги, жабрланувчининг эркин ҳа­ракатига қанчалик монелик қилиши ёки унинг қаршилигини син­дириши масаласи ҳар бир муайян ҳолатда суд томонидан алоҳида ҳал этилади.
10. Жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиш деганда, шахснинг ўзига нисбатан содир этилаётган ҳаракатларнинг моҳияти ва хусусиятини тушунмаслиги ёки бўлаётган ҳодиса­ларни тушунганда ҳам, жисмоний ёки руҳий ҳолати туфайли зўрлик ишлатаётган шахсга қаршилик кўрсатиш имкониятига эга бўлмаганлиги тушунилади.
Жисмоний ожизлик деганда, жабрланувчи ўзининг жинсий алоқага кираётганини англаб етса-да, ўзидаги жисмоний камчиликлар, ногиронлиги, қарилиги ёки балоғат ёшига етмаганлиги ва бошқа сабаблар туфайли зўрловчига қаршилик кўрсатиш имкониятига эга бўлмаслиги тушунилади.
Руҳий ожизлик деганда, жабрланувчи ўзининг руҳий касал­лиги, ақли норасолиги, жуда ёшлиги ва ҳоказолар боис ўзи билан содир этилаётган воқеани англаб етмаслиги тушунилади.
11. Жабрланувчининг вояга етмаганлиги ўз-ўзидан у билан ихтиёрий равишда жинсий алоқа қилишни унинг ожизлигидан фойдаланиб номусига тегиш сифатида квалификация қилишга асос бўлмайди. Жабрланувчи ўзи билан содир этилаётган ҳара­катнинг моҳиятини ёшидан келиб чиқиб тушуниши мумкинлиги ёки мумкин эмаслигини ҳар бир муайян ҳолатда аниқлаш зарур. Агар вояга етмаган шахс ўзи билан содир этилаётган жинсий алоқанинг аҳамиятини тушуниб, ўз ихтиёри билан жинсий алоқага розилик берган бўлса, айбдорнинг ҳаракатлари жабрла­нувчининг ўн олти ёшга тўлмаганлигини била туриб қилинган ҳаракат сифатида ЖК 128-моддаси бўйича квалификация қилинади. Вояга етмаган шахс ўзи билан бўладиган ҳаракатларнинг хусу­сияти ва аҳамиятини тушунмаган ҳоллар номусга тегиш каби ква­лификация қилиниши лозим.
12. Жинсий алоқани жабрланувчининг мастлик ҳолатида (ал­когол ёки гиёҳванд моддадан мастлик ҳолатида) жисмоний зўрлик ишлатмай ёхуд қўрқитмай содир этиш ўз-ўзидан, жабрла­нувчининг ожизлигидан фойдаланиб содир этилган номусга те­гиш деб топиш учун асос бўла олмайди.
Ожизлик ҳолати деганда, жабрланувчининг ўзи билан жин­сий алоқага киришилаётганлигини англай олмайдиган ва қарши­лик кўрсата олмайдиган даражадаги мастлик ҳолатини тушуниш керак. Бундай ҳолатларни квалификация қилиш учун жабрланув­чини бу аҳволга ким - ўзими ёки бошқа бировми - солганлиги­нинг аҳамияти йўқ.
13. Жинсий алоқа қилишга кўндириш учун алдаш, масалан, уйланишга, қандайдир моддий ёки бошқача фойда ҳақида ваъдалар бериб жинсий алоқа қилишни номусга тегиш сифатида квалификация қилиб бўлмайди.
14. Жиноят содир этиш вақтида ўн тўрт ёшга етган эркак жинсига мансуб шахслар тўғридан-тўғри номусга тегиш жиноятининг субъекти бўлишлари мумкин. Аёл жинсига мансуб шахслар билвосита иштирокчи сифатида мазкур жиноятнинг субъекти булиши мумкин.
15. Жинсий эҳтиёжни қондиришни зўрлик ишлатиб амалга ошириш эркак киши томонидан ўзи билан бир жинсдаги шахсга нисбатан содир этилса, ЖК 119-моддасига кўра жавобгарлик ке­либ чиқади.
16. Жинсий эҳтиёжни қондиришни зўрлик ишлатиб амалга ошириш аёл киши томонидан ўзи билан бир жинсдаги шахсга нисбатан содир этилса, ЖК 119-моддасига кўра жавобгарлик ке­либ чиқади.
17. Икки ёки бир неча шахснинг номусига тегиш ЖК 118-моддаси 2-қисмининг “а” бандида назарда тутилган. Айбдор икки ёки ундан ортиқ жабрланувчилар билан жинсий алоқа қил­ганда, унинг қилмишини мазкур банд билан баҳолаш керак. Зўрловчида икки ёки ундан ортиқ шахснинг номусига тегиш нияти бўлиб, ўзига боғлиқ бўлмаган сабаблар билан мазкур ния­тини амалга ошира олмай қолганда, унинг ҳаракатлари икки ёки бир неча шахснинг номусига тегишга суиқасд қилиш сифатида ЖК 25-моддасининг 2-қисми ва 118-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан квалификация қилинади. Агар айбдорда икки ёки ундан ортиқ шахснинг номусига тегиш нияти бўла туриб, фақат бир шахс билан жинсий алоқа қилган ва ўзига боғлиқ бўлмаган са­бабларга кўра бошқасининг номусига тега олмаган бўлса, унинг ҳаракатлари жиноятлар мажмуи сифатида ЖК 118-моддасининг 1-қисмига кўра тугалланган жиноят тариқасида, ЖК 25-моддаси орқали 118-моддасининг “а” бандига кўра икки ёки ун­дан ортиқ шахснинг номусига тегишга суиқасд қилиш сифатида квалификация қилиниши лозим.
18. Номусга тегиш такроран ёки хавфли рецидивист томо­нидан ёхуд илгари ЖК 119-моддасида назарда тутилган жи­ноятни содир этган шахс томонидан содир этилган бўлса, ЖК 118-моддаси 2-қисмининг “б” банди бўйича квалификация қилинади.
ЖК 118-моддаси 2-қисми “б” банди билан айбдор иккинчи маротаба номусга текканда, унинг илгариги но­мусга тегиш жинояти тугалланганми ёки йўқми, айбдор зўрлик ишлатиб жинсий алоқа қилиш жиноятининг бевосита бажарув­чиси бўлганми ёки бошқа иштирокчиси бўлганми (уларнинг ҳеч бири учун жиноий жавобгарликка тортилмаган ҳоллар бундан мустасно) - квалификация қилишда аҳамият касб этмайди.
Айбдор унча узоқ бўлмаган муддатда бир жабрланувчининг айнан ўзи билан зўрлик ишлатиб бир неча бор жинсий алоқа қил­ган ва номусга тегишнинг содир этилиш ҳолатлари айбдорнинг ягона ниятидан гувоҳлик берган ҳолларда, бир жабрланувчи би­лан икки ва ундан кейинги жинсий алоқалар такроран содир этилган номусга тегиш деб эмас, балки давомий жиноят сифатида баҳоланиши ва айбдорнинг ҳа­ракатлари ЖК 118-моддасининг 1-қисми билан квалификация қи­линиши лозим.
Бироқ икки ёки ундан ортиқ шахс билан кетма-кет ёхуд унча узоқ бўлмаган вақт оралиғида зўрлик ишлатиб содир этилган жинсий алоқани такрорийлик белгиси бўйича ЖК 118-моддаси 2-қисмининг “б” банди бўйича ҳуқуқий баҳолаш лозим. Жабрланувчининг ай­нан бир одам ёки бошқа эканлигидан қатъи назар жиноят такрорий деб ҳисобланади. Агар олдинги жиноят билан янги содир этилган жиноятнинг ўртасида судланганлик муддати ёки жазога тортиш муддати ўтиб кетган бўлса, жиноят такрорий ҳисобланмайди.
Айбдорнинг қилмишлари, агар у хавфли рецидивист бўлса (ЖК 34-моддаси шарҳига қаранг) ёхуд илгари ЖК 119-мод­дасида назарда тутилган жиноятни содир этган бўлса, мазкур жи­ноят, унинг илгари судланган ёки судланмаганлигидан қатъи на­зар, ЖК 118-моддаси 2-қисми “б” банди бўйича квалифика­ция қилинади.
19. Бир гуруҳ шахслар томонидан номусга тегиш ЖК 118-моддаси 2-қисмининг “в” банди бўйича квалификация қили­надиган жиноят таркибини вужудга келтиради.
Бир гуруҳ шахслар деганда, икки ёки ундан ортиқ ўн тўрт ёшга тўлган ақли расо жисмоний шахслар тушунилади.
Бир неча шахслар томонидан номусга тегиш:
* номусга тегиш икки ёки ундан ортиқ шахснинг иштиро­кини;
* жабрланувчининг номусига тегишда қатнашган шахслар­нинг келишув билан ҳаракат қилганликларини тақозо этади. Бир гуруҳ шахслар томонидан номусга тегиш белгиси билан квалифи­кация қилиш учун номусга тегиш иштирокчиларнинг илгаридан келишиб олганликларининг аҳамияти йўқ (бир гуруҳ шахслар тўғрисида ЖК 29-моддасининг шарҳига қаранг).
Жабрланувчи билан бевосита жинсий алоқа қилган шахс но­мусга тегишнинг бажарувчиси деб топилиши лозим. Агар номусга тегиш иштирокчилари (ташкилотчи, далолатчи, ёрдамчи) жинсий алоқага бевосита киришмаган, лекин жабрланувчи билан бошқа шахснинг зўрлик билан жинсий алоқа қилишида ёрдам берган бўлса, уларнинг ҳаракатларини бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган номусга тегиш деб квалификация қилиб бўлмайди. Бундай ҳолларда мазкур шахсларнинг ҳаракатларини ЖК 28 ва 118-моддаларининг тегишли қисмлари бўйича квали­фикация қилиш лозим. Агар шахс номусга тегишни ўн тўрт ёшга етмаганлар ёхуд ўзларининг ақли норасолиги боис жиноят субъ­екти бўла олмайдиганлар томонидан содир этилишини уюштир­ган, лекин жабрланувчи билан ўзи шахсан бундай алоқага ки­ришмаган бўлса, шахснинг қилмишларини, ЖК 28-моддасининг 2-қисмида белгиланган қоидаларга кўра, мазкур жиноятнинг ба­жарувчиси сифатида ЖК 118-моддасининг 2-қисми бўйича ква­лификация қилиш зарур (ЖК 28-моддасининг шарҳига қаранг). Агар бевосита бажарувчи сифатида вояга етмаганлар иштирок этган бўлса, ташкилотчи ёки далолатчининг ҳаракатларини вояга етмаган шахсни жиноятга жалб қилиш тариқасида қўшимча ра­вишда ЖК 127-моддасининг 3-қисми бўйича квалификация қи­лиш керак.
Айбдорлар ўз ҳаракатларини келишиб, бир неча жабрланув­чига нисбатан зўрлик ишлатиш, қўрқитиш орқали ёки ожизлиги­дан фойдаланиб улар билан навбатма-навбат жинсий алоқага Кириш­ган ҳолатларда ҳам номусга тегиш бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган деб квалификация қилиниши лозим.
20. Ўлдириш билан қўрқитиб содир этилган номусга те­гиш ЖК 118-моддаси 2-қисмининг “г” бандида назарда ту­тилган. Номусга тегишда ўлдириш билан қўрқитиш оғзаки шак­лда (масалан, “ўлдираман”, “осаман”, “заҳарлайман”), деган сўзлар билан ёхуд тушунарли имо-ишора билан қурол ёки жабр­ланувчини ҳаётдан маҳрум этиши мумкин бўлган бошқа восита­ларни кўрсатиб сўзсиз қўрқитишда ҳам ифодаланиши мумкин.
Ўлдириш билан қўрқитиб номусга тегишда, ушбу таҳдидни ижро этиш нияти бор-йўқлиги факти аҳамият касб этмайди.
Ўлдириш билан қўрқитиш жабрланувчининг номусига те­гишда унинг қаршилигини синдириш учун қилинган бўлса, бу ҳаракат ЖК 2-қисмининг “г” банди билан квалификация қили­нади. Бундай ҳолда ЖК 112-моддаси бўйича қўшимча квалифи­кация қилиш талаб этилмайди. Бироқ, ўлдириш билан қўрқитиш жабрланувчининг номусига тегилгандан сўнг (жабрланувчи ин­дамаслиги ёки ушбу фактни бошқаларга аён қилмаслиги учун) амалга оширилса, ушбу ҳаракат жиноятлар мажмуи сифатида ЖК 128-моддаси ҳамда башарти номусга тегишни оғирлаштирувчи ҳолатлар бўлмаса, ЖК 118-моддасининг 1-қисми билан квалификация қи­линиши лозим.
21. Ўн саккиз ёшга етмаганлиги айбдорга илгаридан маълум бўлган шахснинг номусига тегиш ЖК 118-моддаси 3-қисмининг “а” банди бўйича квалификация қилинади. Бун­дай квалификация учун айбдор ўн саккиз ёшга тўлмаган шахс би­лан куч ишлатиб жинсий алоқада бўлаётганлигини аниқ билган бўлиши керак. Агар айбдор жабрланувчининг ташқи қиёфаси, гавдасига, хулқига ва бошқа жиҳатларига қараб унинг ёшини би­лишда виждонан адашганлиги аниқланса, унинг ҳаракатлари айб­дорга ўн саккиз ёшга кирмаганлиги аён бўлган шахснинг ному­сига зўрлик ишлатиб тегиш сифатида ЖК 118-моддасининг 3-қисми бўйича квалификация қилинмаслиги керак.
22. Яқин қариндошнинг номусига тегиш ЖК 118-моддаси 3-қисминииг “б” банди бўйича квалификация қилинади.
(Яқин қариндош тушунчаси тўғрисида ЖК Махсус қисмининг VIII Бўлимига қаранг).
Шу муносабат билан эрнинг ўз хотини билан зўрлик ишлатиб, қўрқитиб ёки ожизлигидан фойдаланиб жинсий алоқа қилиш ЖК 118-моддаси 3-қисмининг “б” банди бўйича жавобгарликни келтириб чиқаради.
23. Оммавий тартибсизликлар қатнашчиси томонидан со­дир этилган номусга тегиш ЖК 118-моддаси 3-қисмининг “в” банди бўйича қуйидаги ҳолларда квалификация қилинади:
* агар номусга тегиш оммавий тартибсизликлар жараёнида со­дир этилган бўлса;
* номусга тегиш мазкур тартибсизликлар келиб чиққан жойда содир этилганда;
* оммавий тартибсизликлар иштирокчиси бўлган шахслар то­монидан содир этилганда.
Номусга тегиш оммавий тартибсизликларнинг бевосита таш­килотчиси ёки фаол иштирокчиси томонидан содир этилганда уларнинг қилмишларини ЖК 118-моддаси 3-қисмининг “в” банди ва ЖК 244-моддаси билан жиноятлар мажмуи тарзида квалифи­кация қилинади.
24. Ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган но­мусга тегиш ЖК 118-моддаси 3-қисмининг “г” банди бўйича квалификация қилинади.
(Ўта хавфли рецидивист тушунчаси тўғрисида ЖК 34-мод­дасининг шарҳига қаранг).
Номусга тегишни ўта хавфли рецидивист томонидан амалга оширилган деб баҳолаш учун айбдор номусга тегиш жиноятини содир этгунига қадар қонун бўйича ўта хавфли рецидивист деб топилганлигини аниқлаб олиш зарур.
25. Оғир оқибатларга олиб келган номусга тегиш учун жавобгарлик ЖК 118-моддаси 3-қисмининг “д” бандида на­зарда тутилган.
Номусга тегишнинг оғир оқибатлари деб, жабрланувчининг номусига тегиш туфайли келиб чиққан ўлими ёки ўзини ўзи ўлдириши, унинг руҳий ҳолатининг издан чиқиши ёхуд жабрла­нувчига ЖК 104-моддасида назарда тутилган бошқа оқибатларни етказиш ёхуд ўзидаги ОИТС касаллигини била туриб жабрланув­чига юқтириш ҳолатлари тааллуқлидир.
Эҳтиётсизлик туфайли ўлимга олиб келган номусга тегишни оғир оқибатларга олиб келган номусга тегиш сифатида ЖК 118-моддаси 3-қисмининг “д” банди бўйича квалификация қилиш за­рур ва бу ЖК 102-моддасининг талабларига кўра қўшимча квали­фикация қилишни талаб этмайди.
Жабрланувчининг дефлорацияланиши (қизлик пардасининг бузилиши) ёхуд унинг ҳомиладор бўлиб қолиши оғир оқибатлар деб топилмайди. Барча ҳолатларда жабрланувчи учун келиб чиққан оғир оқибатлар унга нисбатан зўрлик ишлатилиб, жинсий алоқа қилинганлиги билан сабабий боғланишда бўлганлиги ва унинг натижаси эканлигини аниқлаб олиш керак. Бундай боғла­нишни белгиламасдан номусга тегишни ЖК 118-моддаси 3-қис­мининг “д” бандида кўзда тутилган белги билан квалификация қилиб бўлмайди.
26. Ўн тўрт ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахснинг номусига тегиш зўравонлик қилувчи жабрланувчининг ўн тўрт ёшга тўлмаганлигини олдиндан билган ҳолатлардагина ЖК 118-моддасининг 4-қисми бўйича квалификация қилинади. Агар жи­ноятчи жабрланувчининг ёшини ҳақиқатдан ҳам билмаган бўлса, у ҳолда бу қилмиш ЖК 118-моддасининг 1-қисми бўйича, ёки айбдор жабрланувчи ўн саккиз ёшга тўлмаган деб ҳисоблаган бўлса, ЖК 118-моддаси 3-қисми “а” билан квалификация қилинади.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish