I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Мажбурлов чоралари



Download 6,47 Mb.
bet85/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

88-модда. Мажбурлов чоралари
Вояга етмаган шахсларга нисбатан қуйидаги мажбурлов чоралари қўлланилади:
а) суд белгилайдиган шаклда жабрланувчидан узр сўраш мажбуриятини белгилаш
б) ўн олти ёшга тўлган шахс зиммасига етказилган зарарни ўз маблағи ҳисобидан ёки меҳнати билан тўлаш ёки бартараф қилиш мажбуриятини юклаш. Ушбу чора агар етказилган зарар белгиланган энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ошиб кетмаган бўлса қўлланилади. Бошқа ҳолларда етказилган зарар фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида ундирилади.
в) вояга етмаганни махсус ўқув тарбия муассасасига жойлаштириш.
Вояга етмаган шахсларни махсус ўқув-тарбия муассасаларида бўлиш муддати ва шартлари Ўзбекистон Республикасининг қонунлари билан белгиланади.

1. Жиноят кодексининг шарҳланаётган моддасида мажбурлов чораларининг рўйхати келтирилган бўлиб, бу чоралар судлар томонидан вояга етмаган шахсларни жиноий жазодан озод қилишда ёки жиноий жазо ўрнига ЖК 87-моддаси талабларига мувофиқ мажбурлов чоралари тайинлашда қўлланилади.


2. Шуни айтиш керакки, мажбурлов чораларининг рўйхати қуйидаги хусусиятларга эга:
* рўйхатда мажбурлов чоралари енгилроғидан оғирроғига қараб белгиланган. Уларнинг ичида вояга етмаганларга нисбатан қўлланиладиган энг оғир мажбурлов чораси, башарти енгилроғи натижа бермаганда қўлланилади. Ҳар қандай ҳолатда суд томонидан қўлланиладиган мажбурлов чораси асослантирилган бўлиши лозим.
* Жиноят кодексининг 87-моддасида назарда тутилган тартибда жазодан ёки мажбурлов чораларидан вояга етмаган шахсни озод этишда, шарҳланаётган моддадаги чоралар қўлланилади. Бошқа турдаги мажбурлов чораларнинг суд томонидан қўлланилиши қонунни жиддий бузиш деб ҳисобланиб, пировардида ҳукмнинг бекор бўлишига сабаб бўлади.
Мажбурлов чоралари тузилишига кўра тарбиявий, ижро этилишига кўра мажбурий хусусиятга эгадир.
3. Шарҳланаётган модданинг биринчи қисмида "а" бандига биноан, суд белгилайдиган тартибда айбдор жабрланувчидан узр сўраш мажбуриятини юклаш назарда тутилган. Бу чора вояга етмаган шахсга нисбатан қўлланиладиган чораларнинг енгилроғи бўлиб, суд белгилаган тартибда жабрланувчидан самимий кечирим сўрашидан иборат. Вояга етмаган ҳуқуқбузар суд белгилаган ҳолларда ёзма равишда ҳам узр сўраши мумкин. Узр сўраш оғзаки ёки ёзма тартибда, шунингдек, якка тартибда ҳам амалга оширилиши мумкин.Ушбу чора белгиланган мажбурлов чораларининг энг енгили бўлиб, вояга етмаган шахсни ўз айбига иқрор бўлиши, келиб чиққан оқибатдан қайғуриши, жабрланувчидан кечирим сўрашидан иборат бўлади.
Вояга етмаган шахс жабрланувчидан оғзаки ёки ёзма равишда, кўпчиликнинг олдида ёки якка тартибда узр сўрайди. Узр сўраш жойи, вақти ва тартибини суд белгилайди. Узр сўраш мажбуриятини юклаш тариқасида мажбурлов чораси ижро этилганлиги тўғрисида тегишли ҳужжат расмийлаштирилади. Қоидага кўра вояга етмаган шахсга нисбатан ушбу турдаги мажбурлов чораси агар қилмиш маънавий зарар етказиш, жамоат тартибини бузиш билан боғлиқ бўлсагина қўлланилади, жабрланувчининг ҳаёти ёки саломатлигига, ўзгаларнинг мулкига зарар етказилган бўлса бундай чора қўлланилмайди.
4. Вояга етмаган шахсга нисбатан қўлланилидиган мажбурлов чорасининг навбатдагиси бўлиб, етказилган зарарни қоплаш ёки уни бартараф этиш мажбуриятини юклаш ҳисобланади. Бу чора қонунда аниқ белгиланган ҳолда, агар шахс ўн олти ёшга тўлмаган бўлса, етказилган зарарни қоплаш ёки уни бартараф этиш орқали қўлланилади.
Зарарни қоплаш деганда, жиноят содир этиш вақтида зарар етказилган ёки сарфланган мулк ўрнига худди шундай мулкни топшириш, пул маблағлари, валюта ва бошқа қимматликларни қайтариб бериш тушунилади. Зарарни қоплаш вояга етмаган шахснинг ўз шахсий маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Зарарни бартараф этиш деганда, зарар етказилган мулкни тузатиш, таъмирлаш ёки қайта тиклаш орқали мулкни олдинги ҳолига келтириш тушунилади. Зарарни бартараф этиш ўз маблағи ҳисобидан ёки меҳнат қилиш орқали амалга оширилиши мумкин. Хусусан, зарарни бартараф этиш зарар етказилган мулкни таъмирлаш, жабрланувчининг ҳолидан хабар олиб уни парваришлаш ва бошқа шаклда бўлса қўлланилади.
5. Вояга етмаган шахсга нисбатан ушбу чорани қўллашда суд шахсни индивидуаллаштириш заруратидан ва мажбурлов чорасини фақат қилмишни содир этган шахсга тааллуқли бўлиши шартлигидан келиб чиқиши шарт. Зарарни қоплаш ёки уни бартараф этиш мажбуриятини юклашда, суд, хусусан, шахснинг мулкий аҳволини жиддий текшириши, унинг меҳнатга қобилиятлилик даражасини, зарарни қоплаш ёки уни бартараф этишга хоҳиши борлигини аниқлаши лозим. Бунда шахснинг мулкий аҳволига баҳо беришда шахснинг мустақил даромадларини (солиқдан озод этилган даромадларини ҳам), мулкини ва бу мулкка унинг ҳуқуқини ҳамда кўрсатилган шахсий мулкка ўзга шахсларнинг мажбуриятларини ҳисобга олиш зарур. Меҳнатга лаёқатсиз шахсга етказилган зарарни ўз меҳнати эвазига бартараф этиш мажбуриятини юклаб бўлмайди. Бундай ҳолларда, қоидага кўра, унга етказилган зарарни қоплаш мажбуриятини юклаш ёки бошқа мажбурлов чорасини қўллаш лозим бўлади.
Етказилган зарарни қоплаш, фақат вояга етмаганнинг шахсий даромадлари ёки меҳнати ҳисобига қопланади. Етказилган зарарни ўзга шахсларнинг мулклари ёки ёрдами ҳисобига қоплашга йўл қўйилмайди.
6. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, етказилган зарар миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баробаридан юқори бўлмаса, уни қоплаш мажбурияти юклатилади. Бошқа ҳолларда зарар фуқаролик судига даъво қўзғатиш орқали ундирилади. Вояга етмаган шахснинг етказилган зарарни ўз маблағлари ҳисобидан ёки ўз меҳнати билан тўлаши ёхуд бартараф этиши суд томонидан белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилади. Етказилган зарарни ўз маблағлари ҳисобидан ёки ўз меҳнати билан тўлаш ёхуд бартараф этиш мажбуриятини юклаш тариқасидаги мажбурлов чораси ижро этилганлиги тўғрисида тегишли ҳужжат тузилади.
7. Вояга етмаган шахсни махсус ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш энг оғир мажбурлов чораси ҳисобланиб, бунда вояга етмаган шахсларни мулоқот қилиш эркинлиги чекланади, ўқиш, ишлаш ёки соғлигини тиклашда махсус талаблар билан режим белгиланади. Махсус ўқув-тарбия муассасасига қаттиқ педагогик режим ва махсус тарбия шароитида тарбияланиши шарт бўлган вояга етмаганлар жойлаштирилади. Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсни бундай муассасага жойлаштириш учун уни бошқа йўллар билан тарбиялашнинг иложи йўқлиги, суд ҳукмида ишнинг аниқ ҳолатларига қараб асослантирилган тақдирда бундай мажбурлов чорасини қўллашга йўл қўйилади. Бу чорани ота-онанинг ёки унинг ўрнини босувчи шахсларнинг назорати остидан чиқиб кетган, доим тарбиясига салбий таъсир этадиган жойларда ўсган болаларга нисбатан қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади. Вояга етмаган шахсни махсус ўқув-тарбия муассасаларида бўлиш муддати ва шартлари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
8. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, вояга етмаган шахсларга мўлжалланган бундай ўқув-тарбия муассасалари ўн бир ёшдан ўн тўрт ёшгача бўлган шахслар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ва ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахслар учун ихтисослаштирилган мутахассислик коллежларига бўлинади.
Ихтисослаштирилган мактаб-интернатда вояга етмаганлар ўн беш ёшга тўлгунча, ихтисослаштирилган мутахассислик коллежларида эса вояга етмаганлар ўн саккиз ёшгача тарбияланади. Истисно ҳолатлардагина шахслар 16 ёшгача ихтисослаштирилган мактаб - интернатларида сақланадилар.
Вояга етмаганлар ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларида тарбиялангунларигача, лекин 3 йилдан кўп бўлмаган муддатда сақланадилар. Шахсни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларида қолдириш мумкинми деган саволни ҳал этиш, ушбу муассаса маъмуриятининг ёки ота-оналарнинг ёҳуд уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг илтимослари бўйича вояга етмаганлар ишлари бўйича туман (шаҳар) комиссияларининг ташаббуси билан мунтазам, лекин 1 йилда 1 мартадан кам бўлмаган тартибда кўриб чиқилади.
9. Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаси жойлашган ҳудуддаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия томонидан ушбу муассасаларда ўқиётган тарбияланувчини ўрта умумтаълим мактаблари ёки касб-ҳунар коллежлари ўқув йили муддати тугагунча - 3 йилгача бўлган муддатга ҳам қолдириш мумкин.
Махсус мактаб-интернатда тарбияланётган ўн беш ёшга тўлган, лекин ҳулқини яхши томонга ўзгартирмаган шахс, ушбу мактаб ҳудудида жойлашган вояга етмаганлар ишлари бўйича туман (шаҳар) комиссияси томонидан ихтисослаштирилган мутахассислик коллежларига юборилиши мумкин.
10. Айтиш керакки, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларига кар, кўр, руҳий касал, ақлан заиф вояга етмаган шахс, шунингдек жисмоний носоғлом болалар ва ўсмирлар қабул қилинмайди, уларни махсус ўқув-тарбия муассасаларига қабул қилиш тартиби тиббий рўйхатга асосан амалга оширилади.
11. Айтиш керакки, шарҳланаётган моддада белгиланган мажбурлов чоралари тарбиявий аҳамиятга эга. Бошқача айтганда, улар жиноий жазо хусусиятига эга эмас, қилмиш учун жазони келтириб чиқармайди, балки вояга етмаган шахсни ўз қилмишини нотўғри эканлигини тушунтиришга ҳаракат қилади. Бундан ташқари, мажбурлов чораларини қўллаш, шахсни ўзгартириш учун эмас, балки уни ривожлантириш, тарбиялашни кўзда тутади. Шунга мувофиқ, мажбурлов чораларини қўллаш шахсни судланган деб топиш учун асос бўлмайди, мажбурлов чорасини қўллашда биринчи навбатда, айбланувчининг шахсини ва унинг яшаш шароитини ҳисобга олиш зарур.
ЖКнинг 87-моддасига кўра, суд ҳукми билан жиноий жазодан озод этилган ёки жазо ўрнига мажбурлов чоралари тайинланган вояга етмаган шахс -мажбурлов чораларини бажаришдан бўйин товласа, бундай шахсга нисбатан оғирроқ мажбурлов чораси ёки жиноий жазо тайинланади. Бунда суднинг жазо тайинлаш тўғрисидаги ажримида шахсга нисбатан қонунда кўрсатилган бошқа турдаги мажбурлов чорасини қўллаш фойда бермаслиги асослантирилган бўлиши шарт. Юқоридагиларни инобатга олиб шуни айтиб ўтиш лозимки, вояга етмаганнинг узоқ муддат махсус ўқув - тарбия муассасида бўлиши унинг кейинчалик эркинликда нормал ҳаёт кечиришини қийинлаштиради, унинг ижтимоий онгини пасайтиради, жамият билан ўзаро муносабатини узиб қўяди. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозимки, вояга етмаганларга нисбатан мажбурлов чорасини қўллаб жазодан озод қилиш, уларда жиноят учун жазодан озод бўлиш мумкин экан деган фикрни келтириб чиқармаслиги лозим. Суд ўзининг мажбурлов чорасини қўлаш тўғрисидаги қарорида вояга етмаган шахсни биринчи марта жиноят содир этганлиги, айбини бўйнига олганлиги ва қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлганлиги, оиладаги турмуш тарзи, жиноятни содир этишда вояга етмаганнинг иккинчи даражали роль ўйнаганини кўрсатиши лозим.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish