I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


XVI БОБ . ЖавобГАРЛИКДАН ЁКИ ЖАЗОДАН ОЗОД ҚИЛИШ



Download 6,47 Mb.
bet84/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

XVI БОБ . ЖавобГАРЛИКДАН ЁКИ ЖАЗОДАН ОЗОД ҚИЛИШ
87-модда. Мажбурлов чораларини қўллаган ҳолда жавобгарликдан ва жазодан озод қилиш
Ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган вояга етмаган шахс, агар содир этган қилмишининг хусусиятлари, айбдорнинг шахси ва ишнинг бошқа ҳолатларини эътиборга олиб, уни жазо қўлламасдан туриб ҳам тузатиш мумкин деган хулосага келинса, жавобгарликдан озод қилиниб, иш вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи комиссияга топширилиши мумкин.
Беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаш назарда тутилган унга оғир бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган ёки ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятни такроран содир этган вояга етмаган шахсни, мазкур модданинг биринчи қисмида назарда тутилган асослар мавжуд бўлса, суд жазодан озод қилиш ва унга нисбатан мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиши шарт.
Вояга етмаган шахс ривожланишда ўз ёшига нисбатан анча орқада қолган бўлса ва содир этган қилмишнинг аҳамиятини тўла равишда англаб етса, суд жазо ўрнига мажбурлов чорасини кўриб чиқиши шарт.

1. Жиноят кодексининг шарҳланаётган моддасида вояга етмаганларни жавобгарликдан ёки жазодан озод қилишнинг хусусиятлари белгиланган. Шуни ҳам қайд этиш керакки, Жиноят кодексининг 87-моддасида назарда тутилган жавобгарликдан ёки жазодан озод қилиш ЖК 64-76-моддаларини тўлдиради.


Вояга етмаган шахсларга нисбатан ҳам жавобгарлик ёки жазодан озод қилишнинг умумий қоидалари каби тарбиявий аҳамиятга эга бўлган мажбурлов чораларини қўллаш мумкинлиги назарда тутилган. Ушбу чоралардан бирини қўллаш ваколатли органлар зиммасига топширилади ва улар томонидан айбланувчининг ёши, содир этилган жиноят тури, айбланувчининг шахси, енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар аниқланади.
2. ЖК 87-моддаси биринчи қисмида вояга етмаган шахсларни жиноий жавобгарликдан, иккинчи қисмида эса жазодан озод қилиш асослари ва шартлари белгиланган. ЖК 87-моддаси учинчи қисмида ўз ёшига нисбатан ривожланишдан орқада қолган вояга етмаган шахсни жавобгарлик ёки жазодан озод қилишнинг ўзига хос хусусиятлари кўрсатилган.
3. Шарҳланаётган модданинг биринчи қисмида вояга етмаган шахсни жавобгарликдан озод қилиш қуйидаги ҳолатларда қўлланилиши мумкинлиги кўрсатилган:
* фақат вояга етмаган шахсларга нисбатан;
* ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят биринчи марта содир этилганида;
* содир этилган қилмишнинг хусусияти, айбдорнинг шахси ва бошқа ҳолатларни ҳисобга олиб, айбдорни жазо қўлламай ҳам тузатиш мумкин, деб топилганда;
* ишни вояга етмаганлар билан шуғулланувчи комиссияга топшириш йўли билан жавобгарликдан озод қилинади.
Фақат ушбу ҳолатларнинг барчаси мавжуд бўлган ҳолда вояга етмаган шахс Жиноят кодексининг 87-моддаси биринчи қисмига кўра, жавобгарликдан озод қилиш мумкин.
4. Қонунда белгиланишича, жавобгарликдан озод қилиш, фақат вояга етмаган шахсларга нисбатан қўлланилиши мумкин. Шуни назарда тутиш керакки, шахсни жавобгарликдан озод қилишда, унинг ўн саккиз ёшга тўлмаганлигини аниқлаш билан бирга, ҳукм чиқариш вақтидаги ёши ҳам аниқланиши лозим. Агар ҳукм чиқариш вақтига келиб 18 ёшга тўлган бўлса, уни жиноий жавобгапрликдан озод қилиш масаласи Жиноят кодексининг 64-68-моддаларига асосан ҳал қилиниши керак (Вояга етмаган шахс тушунчаси тўғрисида ЖК 81-моддасининг шарҳида берилган.)
5. Вояга етмаган шахсни жавобгарликдан озод қилиш фақат у жиноятни биринчи марта содир этган бўлиб, қилмиши катта ижтимоий хавф туғдирмасагина йўл қўйилади. Жиноятни биринчи марта содир этиш ҳоллари, шахс томонидан илгари бошқа жиноятлар содир этилмаганлиги, улар учун жазоланганми ёки йўқми, қасддан ёки эҳтиётсизликдан содир этилганлигининг аҳамияти йўқ. Шуни айтиш керакки, илгари содир этган жинояти учун жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетган, суд томонидан олиб ташланган ёки тугатилгандан кейин такроран ёки янги жиноят содир этилган бўлса, шунингдек, илгари содир этган жинояти учун шахс жиноий жавобгарлик ва жазодан Жиноят кодексининг 65, 66, 66-1 , 68, 69, 70, 71, 75, 87-моддаларига кўра озод қилинган бўлса, биринчи марта жиноят содир этиш деб баҳоланади.
6. Содир этилган жиноятнинг характери айбдорнинг шахси ва ишнинг бошқа ҳолатлари батафсил ва ҳар томонлама ўрганилганидан сўнг вояга етмаганни жиноий жавобгарликка тортмасдан ёки жазо қўлламасдан ҳам ахлоқан тузатиш мумкин, деган қатъий фикрга келинса ва қонунда назарда тутилган аослар мавжуд бўлса, ишни вояга етмаганлар комиссиясида кўришга бериб, жиноий жавобгарлик ёки жазодан озод қилиш масаласи ҳал қилинади..
Шарҳланаётган модда бўйича жиноят содир этиш деганда, шундай қилмиш - ҳаракат тушуниладики, бундай ҳаракат орқали жиноят қонуни билан қўриқланадиган у ёки бу ижтимоий муносабатларга зарар етказиш йўли билан жиноий мақсадга эришилган бўлади.
Вояга етмаган шахсни жавобгарликдан озод этиш масаласини ҳал этаётганда бошқа инобатга олинадиган ҳолатларга жиноятни биринчи марта содир этганлик, жиноят содир этиш вақтига қадар шахснинг ижобий ҳулқи, етказилган зарарни ихтиёрий қоплаши, жиноятни очишда фаол ёрдам бериши, илгари тарбия характеридаги мажбурлов чоралари қўлланилганлиги, касалликнинг мавжудлиги, ўсмирнинг оиладаги, ўқув муассасаларидаги тарбия олиш шароити, катталарнинг таъсири остида жиноят содир этиши ва бошқалар киради. Вояга етмаган шахсни жиноий жавобгарликдан озод этиш масаласини ҳал қилаётганда шахсни жавобгарликдан озод этиш салбий натижаларга олиб келиши мумкин-мумкин эмаслигига алоҳида эътибор қаратиш лозим, масалан, Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахс алкоголизм, гиёҳвандлик ёки токсикомания касаллиги билан оғриётганлиги ва илгари у жамоат тартибини бузганлиги учун бир неча марта жавобгарликка тортилганлиги, ички ишлар органи ҳисобида турганлиги ва бошқа ҳолатлар. Қоидага кўра бундай ўсмирларни жавобгарликдан озод этиш зарур ҳолларда қўлланиши лозим (Айбланувчининг шахси тушунчаси тўғрисида, ЖК 54-модданинг шарҳига қаранг).
7. Вояга етмаган шахсни жиноий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги материаллар вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи туман (шаҳар) комиссиясига шахснинг яшаш жойи бўйича жўнатилади.
Вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи комиссия ўн саккиз ёшга тўлмаган ҳуқуқбузарга нисбатан қуйидаги чораларни кўриши мумкин:
а) вояга етмаган шахсга жабрланувчидан узр сўраш мажбуриятини юклаш тўғрисида туман (шаҳар) судига тақдимнома киритиши;
б) огоҳлантириб қўйиши;
в) 15 ёшга тўлган вояга етмаган шахс зиммасига, агар у мустақил иш ҳақига эга бўлса ва зарар миқдори белгиланган энг кам ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаса, моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ёки уни бартараф этиш мажбуриятини юклаши ёки белгиланган энг кам ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаган моддий зарарни ўз меҳнати билан қоплаш мажбуриятини юклаши;
г) 16 ёшга тўлган ва мустақил иш ҳақига эга бўлган вояга етмаган шахсга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида, Қорақалпоғистон Республикасининг давлат ҳокимияти ва бошқарувининг Олий органлари чиқарган ҳужжатларда, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат бошқаруви органлари қарорларида кўзда тутилган ҳолларда ва миқдорда жарима солиши;
д) вояга етмаган шахсни ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёхуд жамоат тарбиячилари назоратига, шунингдек, уларнинг розилиги билан меҳнат жамоаси ёки жамоат ташкилоти кузатувига топшириши;
е) 11 ёшдан 14 ёшгача бўлган вояга етмаган шахс махсус мактаб - интернатга юборилиши, 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган вояга етмаган шахс эса махсус касб-ҳунар коллежига юборилиши мумкин.
Шуни назарда тутиш керакки, вояга етмаган шахсга нисбатан таъсир чоралари шарҳланаётган модданинг “б” ва “д” бандларидан ташқари барча бандлари бўйича суднинг қарорига асосан қўлланилади. Вояга етмаганлар шахсларга нисбатан бу чоралар вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг шу шахсларнинг яшаш жойидаги фуқаролик ишлари бўйича судга илтимоснома киритилиши орқали ҳал қилинади. Суд қарори ажрим шаклида чиқарилади.
8. Вояга етмаган шахсларга нисбатан у ёки бу таъсир чораларидан бири қўлланилаётганда, туман (шаҳар) комиссияси ҳуқуқбузарлик ҳолатининг хусусиятини ва сабабларини, вояга етмаган шахснинг ёшини ва унинг ҳаёт тарзи, оилавий шароитларини, унинг ҳуқуқбузарлик қилишда қай даражада иштирок этганлигини, шунингдек, унинг турмушдаги, мактабдаги ва ишдаги хулқ-атворини, албатта, ҳисобга олиши лозим.
Вояга етмаганга нисбатан (башарти улар бир-бирини қайтарадиган ёки бекор қиладиган характерда бўлмаса) бир вақтнинг ўзида бир неча таъсир чораларини қўллаш мумкин (масалан, жабрланувчидан кечирим сўраш мажбуриятини юклаш ва уни огоҳлантириш, аммо ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларига жўнатиш ва назорат остига топшириш чораларини бирга қўллаб бўлмайди).
Танлаб олинган тарбиявий таъсир кўрсатиш чораси вояга етмаган шахсга нисбатан юқорида санаб ўтилган таъсир кўрсатиш чораларидан қаттиқроғини қўллашга ҳақлидир.
9. Ўн саккиз ёшга тўлмаган вояга етмаган шахсни жиноий жавобгарликдан озод қилиш чораси шарҳланаётган модданинг биринчи қисмига мувофиқ дастлабки тергов вақтида терговчи ёки прокурорнинг қарорига ёҳуд суднинг ажримига мувофиқ суд ишни кўришга тайинлаш вақтида амалга оширилиши мумкин.Бундай ҳолатда жиноят иши вояга етмаган шахснинг розилиги билан унинг айблилик масаласи ҳал қилинмай туриб тугатилади.
Вояга етмаган шахс суриштирувчи ёки бошқа орган, мансабдор шахс томонидан жавобгарликдан озод қилиниши мумкин эмас.
10. Ушбу модданинг иккинчи қисмига биноан вояга етмаган шахсни жазодан озод қилиш умумий тартибда ва шартларда, қонунда кўрсатилган тартибда 18 ёшга тўлмаган шахсни жиноий жавобгарликдан озод қилишдир. Вояга етмаганларни жазодан озод қилиш уларни жиноий жавобгарликдан озод қилишга ўхшасада, ундан фарқ қилувчи қатъий талаб ва чегараларга эга.
Хусусан, вояга етмаган шахслар қуйидаги ҳолларда жазодан озод қилиниши мумкин :
* вояга етмаган шахс томонидан биринчи марта ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноят содир этилган бўлса;
* фақат суд томонидан;
* тарбиявий хусусиятдаги мажбурлов чорасини қўллаш орқали.
11. Жазодан озод қилиш учун вояга етмаган шахс биринчи марта ёки такроран жамиятга жиддий хавф туғдирмайдиган унча оғир бўлмаган жиноятни содир этилганлигини инобатга олиш лозим.
12. Вояга етмаган шахсни жиноят содир этишда айбдор деб топиб, жазодан озод қилиш, фақат суд томонидан қонунда кўрсатилган тартибда амалга оширилади. Бундай ҳолда суд жазо қўлламасдан ҳукм чиқаради, лекин унга нисбатан тарбиявий характердаги мажбурлов чораларини қўллайди.
13. Шарҳланаётган модданинг иккинчи қисми қоидалари 18 ёшга тўлмаган шахсни жазодан озод қилиш вақтида унга нисбатан бир вақтнинг ўзида қандай турдаги тарбиявий характердаги мажбурлов чораларини қўллашни талаб қилади. Бунда судлар томонидан фақат бир турдаги мажбурлов чоралари қўлланиши мумкинлигини эсда тутмоқ зарур.
Жиноят содир этишда айбдор деб топилган шахсга нисбатан тарбиявий характердаги мажбурлов чораларидан бирини танлашда, суд, Жиноят кодекси 88-моддасида белгиланган рўйхатга мурожаат қилади. Судлар томонидан ушбу моддада назарда тутилмаган мажбурлов чораларини қўллаш. қонунга хилоф ҳисобланади.Қонунда вояга етмаганларга нисбатан мажбурлов чорасини қўллаб жавобгарлик ёки жазодан озод қилиш масаласини муҳокама қилиш судларнинг мажбурияти эканлиги айтилган.
14.Ушбу модданинг учинчи қисмида ривожланишдан жиддий орқада қолган шахсларни жавобгарликка тортишнинг махсус қоидалари ўрнатилган.
Ривожланишдан орқада қолиш деганда ақлий ривожланиш жиҳатидан ўз тенгдошларидан жиддий равишда орқада қолиш тушунилади. Ақлий ривожланиш даражасини аниқлашда шахсни тарбияланиш шароитини, муайян ижтимоий гуруҳга мансублигини, моддий таъминланганлигини ва бошқа ҳолатларни инобатга олиш лозим. Суд вояга етмаган шахснинг ақлий ривожланганлик даражасини аниқлаш мақсадида суд-психология экспертизаси тайинлайди. Бунинг натижасида шахснинг ўз қилмишининг моҳиятини ўзи англаб етмаслиги аниқланса, суд жиноий жазо ўрнига мажбурлов чорасини қўллаш масаласини муҳокама қилиши керак..
15. Жазо ўрнига мажбурлов чораларини қўллаш масаласини ҳал этишда шахснинг ақлий орқада колиш даражасини ҳисобга олиш мақсадга мувофиқдир. Мазкур масалаларнинг ечими экспертлар комиссияси ихтиёрига ҳавола этилиши ҳам мумкин. Бунда вояга етмаганнинг ақлий ривожланиши, унинг ёшидан нақадар ортда қолганлиги, ақли заифлиги қай даражада эканлиги ҳақидаги саволларга жавоб бериш шарт қилиб қўйилиши керак.
16. Жазо ўрнига мажбурлов таъсир чораларини қўллашда ақлий ривожланишда орқада қолган вояга етмаган шахс содир этган ғайриқонуний ҳаракатнинг мазмунини англамаганлигини инобатга олиш лозим. Бунда шуни ёдда тутиш керакки, баъзи жамият учун хавфли бўлган жиноятлар учун субъект ёши (13 ва 14 ёш) белгиланган.
17. Ривожланишда ўз ёшига нисбатан орқада қолган вояга етмаган шахсга нисбатан жазо ўрнига мажбурлов чораларини қўллаётганда, суд, ҳукмда шахсни айбдор деб топиш, жазонинг тури ва миқдорини, шунингдек жазо ўрнига мажбурлов чораларини қўллаганлигини кўрсатиб ўтиши шарт. Ҳукмнинг баён қисмида қабул қилинган қарор албатта тўлиқ асослантирилиши керак.
Таъкидлаш жоизки, суд ривожланишдан ўз ёшига нисбатан орқада қолган вояга етмаган шахсга нисбатан мажбурлов чоралари тайинлашда қилмишнинг оғирлик даражасини эътиборга олмайди. Аммо мажбурлов чораларини танлаш вақтида ҳаракатнинг ижтимоий хавфлилиги ва тавсифи ҳисобга олинади. Бунда, суд, ЖК 88-моддасида белгиланган мажбурлов чоралари рўйхатидан келиб чиқади, бироқ бир турдаги чораларни қўллаш шарти билан боғлиқ бўлиб қолмайди. Зарур ҳолларда вояга етмаган шахсга нисбатан бир вақтнинг ўзида бир-бирини қайтармайдиган ёки бекор қилмайдиган бир неча таъсир чораларини қўллаш мумкин.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish