I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари муддатини узайтириш, ўзгартириш ва бекор қилиш



Download 6,47 Mb.
bet92/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

95-модда. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари муддатини узайтириш, ўзгартириш ва бекор қилиш
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари муддатини ўзгартириш, узайтириш ва бекор қилиш масаласини руҳий касалликлар шифокорлари комиссиясининг хулосасига асосланган ҳолда суд ҳал қилади.
Агар руҳий касалга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурий даволаш чоралари қўллаш зарурияти бўлмаса, шунингдек бу чоралар бекор қилинган бўлса, суд уни умумий асосларда даволаш ёки ижтимоий таъминот муассасаларига юбориш масаласини ҳал этиш учун соғлиқни сақлаш органларига топшириши мумкин.

1. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари жазо чораси ҳисобланмайди ва жазолаш мақсадини кўзламайди, балки шахсий даволаш мақсадида қўлланади. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари жиноий жазодан фарқ қилиб, суд томонидан унинг муддатлари белгиланмайди. Бу мажбурлов чорасини қўллашнинг давомийлиги руҳий касалланганлик даражасига, хасталикнинг давомийлигига, даволаш методи ва унга нисбатан руҳий таъсир этишига ҳамда бошқа қатор ҳолатлар билан боғлиқ бўлади. Лекин, бундай мажбурлов чоралари руҳий касалликлар шифокорлари комиссиясининг хулосасига асосан суд томонидан узайтирилиши, ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Шундай қилиб, жиноят қонуни бу йўл билан мажбурлов чоралари белгиланган шахснинг ҳуқуқларига риоя қилиш кафолатини таъминлайди, мажбурий даволашни жазонинг бир турига айланиб кетишига йўл қўймайди.


2. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларининг узайтирилиши, ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши фақат суд томонидан амалга оширилиши мумкинлиги Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида ўз ифодасини топган. Бунда Кодекс юқоридаги чораларнинг узайтирилиши, ўзгартирилиши ёки бекор бўлиши тартибини кўрсатиб ўтмаган.
3. Мажбурий даволанишнинг узайтирилиши - бу аввал белгиланган тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларининг кейинги қўлланилишидир. Мажбурий даволанишнинг аниқ бир турини тайинлашга асос бўлган шахснинг жисмоний ва руҳий ҳолати ўзгармаса ёки жиддий ўзгаришлар содир бўлмаса, мажбурий даволаниш узайтирилади. Шуни назарда тутиш керакки, бемор ҳолатига баҳо беришда унинг гувоҳлантириш ҳолатидангина келиб чиқмай, балки унинг келажакдаги аҳволи яхшиланиш даражаси ҳам инобатга олиниши лозим. унинг келажакдаги ривожи ҳам инобатга олади. Бошқача айтганда, руҳий касал аҳволининг яхшиланиши ёки ёмонлашуви билан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларининг муддати узайтирилади.Муддатини узайтиришда шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасининг пасайганлиги ёки ўсганлиги ҳисобга олинади.
4. Мажбурий даволанишнинг узайтирилиши шахс даволанаётган психиатрик муассаса врачларидан иборат комиссия хулосасида кўрсатиган таклифлар асосида амалга оширилади. Шуни назарда тутиши керакки, амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, психиатрия стационарига жойлаштириш учун руҳий касални мажбурий тартибда даволаниши муддатини узайтиришда уни гувоҳлантиришнинг махсус тартиби белгиланган:
* шахсга мажбурий даволаниш белгилангандан кейин дастлабки 6 ой давомида ҳар ойда камида бир мартадан шифокор психиатрлар комиссияси даволанишни узайтириш масаласини ҳал қилиш учун руҳий касални мажбурий гувоҳлантиришни амалга ошириш керак. Олти ойлик муддат тугагандан сўнг мажбурий даволанишни узайтириш масаласини ҳал қилиш учун психиатрик стационар маъмурияти судга ўз хулосасини юборади.
* даволаниш узайтирилган тақдирда. кейинги гувоҳлантириш ҳар олти ойда камида бир марта амалга оширилади. Бунда психиатр шифокорлар комиссиясининг хулосаси мажбурий даволаниш масаласини узайтирилишини ҳал қилиш учун психиатрик муассасаси томонидан ҳар йил судга юборилади. Мажбурий даволанишнинг бекор бўлиши ёки ўзгартирилиши тўғрисидаги суднинг охирги ажрими чиққан пайтдан бошлаб, бир йил ўтгач психиатрик муассаса мажбурий даволанишни амалга оширса, бундай фаолият қонуний бўлмайди. Юқорида кўрсатилган ҳолларда, муддатларни ҳисоблаш шахсга нисбатан мажбурий даволанишни узайтириш ёки ўзгартириш тўғрисидаги суднинг охирги ажрими чиққан пайтдан бошлаб ҳисобланади.
5.Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларининг ўзгартирилиши - бу аввал белгиланган мажбурий даволаниш туридан бошқасини қўллашдир. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасининг ўзгартирилишига асос бўлиб, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган шахс соғайган тақдирда ёки соғлиғи ўзгариб, шахс руҳий касал бўлсада, суд томонидан дастлаб белгиланган тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларидан бошқа хил даволанишга муҳтож бўлса ёхуд бу хилдаги чораларга муҳтож бўлмаса, суд тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини ўзгартиради. Мажбурлов чоралари тайинланган шахснинг соғлиги жиддий равишда ўзгарган бўлиши керак ҳамда аввал белгиланган даволаш чорасини самарали ўтказиш имкони бўлмаса, мажбурлов чораси ўзгартирилади. Бунда шахснинг соғлиғи яхши томонга ҳам, ёмон томонга ҳам ўзгариши, шунга монанд танланган мажбурлов чораси даволашнинг камроқ ёки кўпроқ чекланган турига алмаштирилиши мумкин.
6. Шуни назарда тутиш керакки, мажбурий даволаш қўлланган шахснинг соғлиги яхшиланганда, мажбурий даволаш турини ўзгартириш босқичма-босқич амалга оширилиши мақсадга мувофиқ. Бундай ҳолда суд имкон қадар даволаш турини кескин ўзгартиришдан сақланиши керак, чунки даволаш интенсивлигини босқичма-босқич камайтириш хатога йўл қўймасликка, келиб чиқиши мумкин бўлган соғлиқ ёмонлашувининг олдини олиш ва бемор аҳволининг яхшиланиши имконини беради, шахснинг ижтимоий мослашуви самарасини оширади.
Шахс соғлиги ёмонлашган тақдирда, қаттиқроқ тартибли мажбурий даволаниш турини танлаш тартиби юқоридаги қоида асосида амалга оширилмайди. Одатда, суд ўзгартиришнинг босқичли тамойилини четлаб, зарур чорани дарҳол белгилаши керак, чунки бемор аҳволининг ёмонлашувига нисбатан тез ва оператив жавоб қайтариш қўлланилаётган даволаш самарасини оширади.
7. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллашни тўхтатиш - бу муайян бир шахсга нисбатан ҳар қандай мажбурлов чорасини қўллашни тўлиқ бекор қилишдир. Шахснинг соғайиши ёки шахс руҳий касал бўла туриб, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш зарурияти йўқолиши мажбурий даволанишни тўхтатиш учун асос бўлади.
Соғайиш - бу шахснинг руҳий аҳволи қатъий яхшиланишидир. Бунда шахсда руҳий бузилиш аломатлари бўлмайди ва у ўз ҳаракатлари оқибатини англай олади ҳамда уларни бошқара олади. Соғлиқнинг ўзгариши ва шахснинг руҳий касал бўла туриб, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларининг зарурати йўқлиги- бу касалликнинг шундай босқичики, бунда шахс ўзи ва атрофидагиларга хавфли бўлмай колади. Бундай ҳолда шахснинг соғлиги яхши ёки ёмон томонга ўзгариши мумкин, лекин бу нарса шахснинг мажбурий даволанишини тўхтатишга таъсир қилмайди. Шу билан бирга, соғликнинг ўзгариши доимий характерга эгалиги ва касалнинг зўрайиши эҳтимоли камлигига, шунингдек, ижтимоий хавфли ҳолатларнинг пайдо бўлиши эҳтимоли йўқлилигига ишонч ҳосил қилиши керак. Шуни назарда тутиш керакки, шахс соғлигининг ўзгариши уни ҳам руҳий, ҳам жисмоний томондан намоён қилиши керак. Шу муносабат билан мажбурий даволанишнинг тўхтатилиши, руҳий бузилиш ўзгармаган ҳолда шахснинг жисмоний аҳволи ёмонлашган тақдирда ҳам қўлланилиши мумкин.
8.Таъкидлаш жоизки, жиноят содир этган ва кейин руҳий касалликка дучор бўлиб қолганлиги туфайли тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахс соғайган тақдирда, суд шахс руҳий касал бўлган босқичидан бошлаб умумий тартибда иш юритишни тиклаш масаласини ҳал қилиши лозим. Бундай ҳолда иш юритишни тиклаш шахснинг қилмишда жиноят таркиби аломатлари бўлгандагина, хусусан жиноят содир этгандан кейин, лекин ҳукм чиқарилиши ёки жазони ижро этиш пайтига қадар руҳий касалликка чалинган бўлгандагина йўл қўйилади. Акс ҳолда, шахс жиноий жавобгарликка тортилмайди. Шуни таъкидлаш жоизки, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси жазони ўташ вақтида руҳий касалликка чалинган шахсга нисбатан қўлланиладиган бўлса, бу муддат жазо муддатига қўшилади. Аммо руҳий шифохонада бўлиш муддатининг бир куни суд томонидан тайинланган жазо муддатининг қанчасига тенглаштирилиб ҳисобланиши Жиноят кодексида белгилаб берилмаган. Қонуннинг умумэътироф этилган табиатидан келиб чиқилиб қамоқ жазоси, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлган жазонинг бир кунига руҳий шифохонада бўлишнинг бир куни тенглаштириб ҳисобланса, мақсадга мувофиқ бўлади. Бунда психиатрик статционарнинг тури аҳамиятга эга эмас.
9.Даволаниш муддатини узайтириш, ўзгартириш ва бекор қилиш масаласи суд томонидан шифокорлар комиссияси хулосасига асосланган ҳолда ҳал қилинади. Бунда даволанишни ўзгартириш ёки бекор қилишда тегишли текширув ўтказиш учун қонунчиликда бирон - бир чеклов йўқ. Шу сабабли, бундай ҳолларда охирги текширув муддатидан қатъи назар шахснинг соғлиги жиддий ўзгарганда дарҳол текширув ўтказилиши керак.
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини бекор қилиш ёки ўзгартириш рад қилинган тақдирда, такрорий илтимоснома, рад этиш ҳақида ажрим чиққан кундан олти ой ўтгандан кейингина кўриб чиқиш учун қабул қилиниши мумкин.
10 Таъкидлаш жоизки, тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини ижро этувчи муассасанинг шифокорлар комиссияси киритган таклифларидан қатъи назар, мажбурий даволанишни узайтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш масаласи фақатгина суд томонидан ҳал қилинади. Суднинг ажрими бўлмаганда шифокорларнинг баҳолашидан қатъи назар шахсга жавоб берилиши ёки бошқа даволаниш муассасасига кўчирилиши мумкин эмас. Мажбурий даволанишни бекор қилиш ёки ўзгартириш масаласини ҳал қилишда, суд, шифокорлар комиссияси хулосаларининг асослилигини текшириши, ўтказилган даволаш натижаларини аниқлаши лозим. Шу мақсадда, суд мажлисига тиббий муассаса вакилларини, руҳий касалнинг яқин кариндошларини ёки қонуний вакилни жалб қилиш мақсадга мувофиқдир.
11. Суд тиббий кўрсаткичларга мувофиқ руҳий касалнинг тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллашга муҳтож эмаслигини илгари тайинланган мажбурий даволашни бекор қилиниши мумкин - мумкин эмаслигини ва касални унинг яшаш жойидаги соғлиқни сақлаш муассасаларига жойлаштириш учун юбориш ёки мазкур шахсни ногиронлар уйи ёхуд бошқа ижтимоий таъминот бўлимига юбориш лозимлиги масаласини ҳал қилади. Таъкидлаш жоизки, Жиноят кодекси 92-моддасида кўрсатилган асослар мавжуд бўлмаганда, руҳий касал мажбурий даволанишни қўллашга муҳтож эмас деб топилади. Суд шахсни Жиноят кодекси 92-моддаси иккинчи қисмида кўрсатилган тартибда соғликни сақлаш органларига топширганда. унинг даволаниши Ўзбекистон Республикаси "Психиатрик ёрдам тўғрисидаги" Қонун асосида амалга оширилади.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish