I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллашнинг умумий асослари



Download 6,47 Mb.
bet89/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

92-модда. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллашнинг умумий асослари
Ижтимоий хавфли қилмишни ақли норасолик ҳолатида ёки ҳукм чиқаргунга қадар ёҳуд жазони ўташ вақтида руҳий касалликкка чалинганлиги оқибатида ўз ҳаракатларининг аҳамиятини англамаслик ва ўз ҳаракатларини бошқара олмаслик ҳолатида содир этган шахсга нисбатан , агар у руҳий ҳолати содир этган қилмишнинг хусусиятига кўра жамият учун хавфли деб топилса, суд тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари тайинлаш мумкин.

1. Шарҳланаётган модда руҳий касал шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўллаш учун асос бўлувчи ҳолатларни очиб беради.


Булар:
* ушбу таъсир чорасини қўллаш масаласи кўрилаётган шахс ижтимоий хавфли қилмишни ақли норасолик ҳолатида содир этган бўлса ёки ҳукм чиқарилгунга қадар ёхуд жазони ўташ давомида руҳий касалликка чалинган бўлса;
* ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахс руҳий ҳолати ва содир этилган қилмишнинг ҳуқуқий оқибатига кўра, жамият учун хавфли деб топилса;
* суднинг тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини тайинлаш тўғрисидаги қарори мавжуд бўлса
3. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари фақатгина руҳий касал шахсларгагина, қолаверса, алкоголизм, гиёҳвандлик ва заҳарвандлик касаллигига йўлиққан шахсларга татбиқ этилади. Шуни назарда тутиш лозимки, жиноят қонунида руҳий касалликка тушунча берилмаган.
Шарҳланаётган моддада тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қуйидаги тоифадаги шахслар учун қўллашнинг умумий асослари белгиланган. Булар:
* ақли норасолик ҳолатида жиноят содир этган шахслар;
* ҳукм чиқарилгунга қадар ўз ҳаракатларини англай олмайдиган даражада касал бўлиб қолган шахслар;
* жазони ўташ давомида ўз ҳаракатларини англай олмайдиган даржада касал бўлиб қолган шахслар.
Қонуннинг мазкур талабидан келиб чиқилса бу касалликка чалиниш вақтидан қатъи назар, ҳар қандай шахсни руҳий касал деб топиш мумкин.
Руҳий касал деб топилгандан бошлаб, тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланиши зарур бўлганда, унинг руҳий ҳолати ва содир этган қилмишидан ҳамда бу касалликка қайси пайтда чалинганидан қатъи назар қўлланилади.
4. Шахснинг ўз ҳаракатининг аҳамиятини англамаслиги ва ўз ҳаракатларини бошқара олмайдиган даражада руҳий касалга чалиниб қолганлиги масаласини суд томонидан суд-психиатрия экспертизаси хулосасига асосланиб ҳал қилинади. Ҳибсда ушлаб турилган шахсларнинг суд-психиатрия экспертизаси суриштирув, тергов, прокуратура органинг қарори ёки суднинг ажрими, қамоқ жазосига ёки озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга нисбатан эса - қамоқ уйи ёки жазони ижро этиш муассасаси бошлиғининг қарори асосида тайинланади. Эксперт хулосаси суд учун олдиндан далилий аҳамиятга эга бўлмаганлиги сабабли, суд ишни кўриш жараёнида эксперт хулосасига якуний баҳо беради.
Терговчи ёки суд айбланувчининг, судланувчининг ёҳуд ишга айбланувчи, судланувчи тариқасида жалб қилинмаган шахснинг руҳий касаллиги масалалари юзасидан унинг жиноят содир этганлиги ёки Жиноят кодексида назарда тутилган ижтимоий хавфли қилмиш содир этганлиги ҳақида ишонарли далиллар мавжуд бўлган тақдирда, дастлабки терговни юритиш ва суд муҳокамаси даврида мазкур шахснинг ақли норасолиги ёки руҳий касаллиги тўғрисида асосли шубҳа туғилган бўлса, суд-психиатрия экспертизаси тайинланади.
5. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси жиноят ёки ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсларга нисбатан тайинланади. Шу боис ақли норасолик ҳолатида ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсларга тааллуқли бўлган қуйидаги ҳолатлар аниқланиши лозим:
* жиноятнинг объекти, етказилган зарарнинг миқдори ва хусусияти, жабрланувчи шахсига тааллуқли бўлган хусусиятлар;
* жиноят содир этилган вақт, жой, усул, Жиноят кодексида кўрсатилган бошқа ҳолатлар, қилмиш ва унинг оқибати ўртасидаги боғлиқлик;
* айбланувчи, маҳкумнинг шахсини тасдиқловчи ҳолатлар.
Руҳий ҳолати бузилган ва умумий асосда даволанишга муҳтож бўлган шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги ишни юритиш тугатилганда, суд бу ҳақда шахснинг турар жойидаги соғликни сақлаш органига дарҳол хабар қилади. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 31 августда қабул қилинган "Психиатрик ёрдам тўғрисида"ги қонунида, даволаш жараёни ва руҳий касал шахснинг қонуний ҳуқуқлари тўғрисидаги масалалар батафсил ёритилган. Жиноят содир қилгандан кейин руҳий касалликка дучор бўлиб қолган шахснинг жиноят иши бўйича шахсда жиноят содир этганидан кейин юзага келган ва жазо қўлланишини истисно этувчи руҳий касал эканлиги исботланиши лозим.
Агар шахс ақли расолик ҳолатида жиноят содир этган бўлса, тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш учун, суд, жиноятнинг ҳар бир элементини, шу жумладн, Жиноят - процессуал кодексининг 82-моддасида назарда тутилган ҳолатларни аниқлаши лозим бўлади.
Шахснинг ақли норасо эканлигини аниқлаш қуйидаги асосларга кўра амалга оширилади:
* башарти шахс жиноят содир этгандан сўнг, ҳукм чиқарилгунга қадар ўз ҳаракатларини англай олмайдиган даражадаги руҳий касалликка чалинган бўлса, суднинг тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини тайинлаш тўғрисидаги ажримида жиноятнинг барча элементлари кўрсатилиши керак. Бир шахсга нисбатан бир пайтнинг ўзида тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини тайинлаш тўғрисида ажрим ва айблов ҳукми чиқарилиши ғайриқонуний ҳисобланади.
* шахс жиноят содир этиш жараёнида ўз ҳаракатларини англай олмайдиган даражадаги руҳий касалликка чалинган бўлса, белгиланган жазони ижро этиш давомида ўз ҳаракатларини англаш ва бошқариш имкониятидан айрилиб руҳий касалга чалинган бўлса, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги қарорда унинг жиноят содир этганликда айбдорлиги масаласи ҳал қилинмайди.
6. Асосий эътибор шахснинг амнистия акти ёки қонуннинг ўзгариши туфайли қилмишни декриминализация қилинганлиги натижасида жиноий жавобгарликдан озод қилинишига қаратилиши лозим. Бундай ҳолларда мажбурлов чорасини қўллаш масаласини ҳал қилишда судлар мажбурий даволаш содир этилган жиноятнинг ҳуқуқий оқибатларидан бири ва жиноий жавобгарликни амалий жиҳатдан қўлланиши эканлигига эътибор бериш лозим. Шунга асосан, шахсни жиноий жавобгарликдан озод қилиш, бундай озод қилишнинг асосидан қатъи назар, мажбурлов чоралари ҳам қўлланилади. Шахсни тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасидан озод қилиш, уни фақат жиноий жавобгарликдан озод қилинишига таъсир қилади. Суд мажбурий даволаш чорасини, фақатгина шахс жамият учун хавфли, деб топилган ҳолда қўллаши мумкин. Бунда шахснинг ижтьимоий хавфлилик даражаси нафақат унинг руҳий ҳолати билан, шунингдек, содир этилган қилмишнинг оғирлик даражаси билан ҳам белгиланади. Шуни назарда тутиш керакки, шахсни ижтимоий хавфли, деб топишда суд томонидан ҳамма ҳолатлар эътиборга олинади, лекин шахснинг хулқини белгиловчи асослар унинг руҳий ҳолати асосий мезони бўлиб қолиши лозим.
Шахснинг жиноий жавобгарликдан озод қилиниши ёки жавобгарликнинг қисман қисқариши озод қилинган асослардан қатъи назар тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларининг қисқариши, тўхтатилиши ёки бекор бўлишига таъсир кўрсатмайди.
7. Суд мажбурий даволанишни шахс жамият учун хавфли бўлгандагина белгилаши мумкин. Шахснинг ижтимоий хавфлилигини баҳолашда, фақатгина унинг руҳий ҳолатига асосланмасдан, содир этган қилмишининг оғирлик даражасини ҳам инобатга олиш лозим. Шуни назарда тутиш керакки, шахснинг ижтимоий хавфлилигини аниқлашда, юқоридаги кўрсаткичлар суд томонидан мужассамликда таҳлил қилиниши керак, лекин асосий урғу шахснинг руҳий ҳолатига берилади, чунки айнан руҳий ҳолат шахснинг ҳаракатларини белгилайди.
8. Шуни таъкидлаш лозимки, руҳий ҳолатни баҳолашда фақатгина суд муҳокамаси давридаги шахснинг ҳолати эмас, балки аввалги ҳолати ҳам таҳлил қилиниши керак.
Таъкидлаш керакки, шахснинг ижтимоий хавфлилигини аниқлашда Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, хусусан, Ўзбекистон Республикасининг "Психиатрик ёрдам тўғрисида"ги қонуни тартибларига амал қилинади.
Юқорида кўрсатилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларидан келиб чиқиб шахснинг ижтимоий хавфлилигини белгилашда қуйидагиларга эътибор бериш лозим:
* унинг ўзи учун ёки атрофидагилар учун бевосита хавф туғдириши;
* унинг ночорлиги, яъни асосий ҳаётий эҳтиёжларини мустақил равишда қондиришга лаёқатсизлиги;
* башарти психиатрия ёрдамисиз қолдирилгудек бўлса, руҳий ҳолати ёмонлашуви оқибатида унинг соғлиғига жиддий зарар етказилиши.
9. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини фақат суд тайинлайди. Ушбу масала бўйича ажрим суд томонидан суд мажлисида мазкур иш кимга нисбатан кўрилаётган бўлса, ўша шахснинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинган ҳолда, суд иш юритувининг умумий ва махсус қоидаларига амал қилинган ҳолда чиқарилади. Бошқа ҳеч қандай орган ёки муассаса, мансабдор шахс, шу жумладан ИИБ, Прокуратура ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари мажбурий даволаш чорасини белгилаши мумкин эмас.
Шунга эътибор бериш керакки, тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари жиноий жазо чораларидан бири ҳисобланмайди ва бу ҳукм чиқариш йўли билан эмас, балки суднинг тегишли ажрими асосида амалга оширилади. Бунда тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини белгилаш чоғида суд ўз ажримида қабул қилган қарорини асослаб бериши керак, яъни ўз ажримини ижтимоий хавфли қилмиш содир этганлик фактини тасдиқловчи маълумотларни келтириш ҳамда мажбурий даволанишга муҳтожлига тўғрисидаги суд-психиатрия хулосаси билан асослаши керак.
10. Шуни назарда тутиш керакки, ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсга тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаётганда, суд, ушбу чораларнинг бажарилиш муддатларини белгиламайди, фақатгина, мажбурий даволанишнинг тегишли турини танлайди. Мажбурий даволаниш ўтказиладиган аниқ муассаса масаласи соғлиқни сақлаш органлари томонидан мустақил равишда амалдаги қонун ҳужжатлари асосида ҳал қилинади. Шунингдек, соғликни сақлаш органлари мажбурий даволаниш муддатини ҳам мустақил белгилайдилар, ушбу муддат шахснинг руҳий ҳолати ижтимоий хавфли бўлмай қолгунига қадар давом этади.
11. Таъкидлаш жоизки, тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари шахс томонидан содир этишнинг ҳуқуқий оқибати ҳисобланади. Ушбу чоралар шахснинг қилмиши учун жиноий жавобгарлик сифатида амалга оширилмайди. Бир вақтнинг ўзида руҳий касал шахсга нисбатан жиноий жазо ва тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўллаш мумкин эмас. Чунки, бу билан жазолаш ва мажбурий даволаш мақсадига эришиб бўлмайди. Шу билан бирга, мазкур қоида уларнинг ихтиёрий ва мақсадли ҳаракатидан келиб чиққан хасталик ҳолати билан боғлиқ бўлган шахсларга нисбатан, хусусан, алкоголизм, гиёҳвандлик ва заҳарвандлик билан касалланган шахсларга нисбатан қўлланиладиган, мажбурий даволанишга нисбатан амалга оширилмайди.
12. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилаётган шахс томонидан бир қанча жиноятлар содир этилган ҳолларда суд томонидан асосий эътибор қуйидагиларга қаратилиши лозим:
* шахс бирон-бир жинояти учун судланмаган бўлса, суд томонидан ҳар бир жиноятнинг қандай ҳолатда ақли расолик ёки ақли норасолик ҳолатида содир этилганлиги эътиборга олиниб, тиббий йўсиндаги мажбурий даволаш чораси тайинланади. Ажримда жазонинг миқдори ва тури кўрсатилмайди. Мажбурлов чораси бекор бўлса, иш судда умумий тартибда қайта кўрилади ва ақли расолик ҳолатида содир этилган жиноят учун жазо тайинланади;.
* содир этилган жиноятларнинг айримлари учун бир неча ҳукм бўйича жиноий жавобгарликка тортилганида ҳам мажбурий даволаш чораси юқоридаги тартибда тайинланади.
Суд ажримида ҳар бир қилмиш алоҳида кўрсатилиши керак, яъни олдинги суд ҳукми асосида тайинланган жазо ва унинг муддати, жиноий жавобгарликка тортилмаган қилмиши учун тайинланган мажбурлов чораси ва ҳ.к (бунда жазонинг тури ва муддати кўрсатилмайди). Мажбурлов чораси бекор бўлса, иш судда умумий тартибда қайта кўрилиб, жиноятлар ва ҳукмлар жами бўйича жазо тайинланади.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish