91-модда. Мажбурлов чораларининг мақсадлари
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари руҳий касаллик ҳолатида ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсларга нисбатан уларни даволаш ва уларнинг янги ижтимоий хавфли ҳаракатлар содир этишнинг олдини олиш мақсадида қўлланилади.
Суд жазолаш билан бир қаторда алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандлик касалллигига йўлиққан шахсларга нисбатан даволаш учун ва жазолаш мақсадига эришишга кўмаклашувчи шароит яратиш учун тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини тайинлаши мумкин.
1. Шарҳланаётган модда биринчи қисмининг асосий мақсади, фақатгина руҳий касалликка чалинган шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилишини таъкидлашдир. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллашдан мақсад мазкур шахсларни даволаш ва улар томонидан содир этилиши мумкин бўлган янги ижтимоий хавфли қилмишларнинг олдини олишдан иборат. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси шахсни даволаш мақсадида қўлланилади. Бундай ҳолатда "руҳий касал" шахс Жиноий кодекснинг 92-моддасида белгиланган ҳаракатларни содир этган бўлиш лозим (Батафсилроқ Жиноят кодекси 92-моддаси шарҳига қаранг).
2. Даволаш деганда, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган шахснинг ижтимоий ҳаётга мослашуви, унинг руҳиятини ўзгартириш мақсадида қўлланиладиган таъсир чораси тушунилади. Бундай усулдаги даволаш, шахснинг тўлиқ тузалишини мақсад қилиб қўймасада, аммо шахсни жамият учун хавф туғдирмайдиган даражада руҳий жиҳатдан тузатишга қаратилади. Тиббий мажбурлов чораси асосида даволаш усуллари, бундай таъсир чораси билан боғлиқ бўлмаган ҳолда шу йўсинда даволанаётган шахсларга нисбатан қўлланилаётган чораларга ўхшаш ҳолда амалга оширилади, яъни касалларни даволаш усуллари бошқа турдаги касалларни даволаш жараёнидан фарқ қилмайди (ўз хоҳиши билан ёки мажбурий касалхонада даволанади, Ўзбекистон Республикаси "Психиатрик ёрдам тўғрисида"ги қонунга мувофиқ). Руҳий касалларни даволаш жараёнида жарроҳлик ёки ўлим даражасига олиб келадиган тажриба усулларидан фойдаланиш ман этилади.
5.Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсга нисбатан қўлланилгандан сўнг, суд даволашни таъминлашдан ташқари, янги ижтимоий хавфли қилмиш содир этилишининг олдини олишни мақсад қилиб қўяди. Қўлланилган мажбурлов чоралари нафақат даволаниш вақтида қўлланилади, балки шахс соғайганидан сўнг ҳам қўлланилиши мумкин.
Суд янги ижтимоий хавфли қилмишни содир этган руҳий касал бўлган шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини таъминлайди, соғликни сақлаш идоралари эса ижро этади ва даволашни давомийлигини таъминлайди.
6. Айтиш жоизки, ижтимоий хавфли қилмишни содир этган руҳий касал шахсларга тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини танлашда, суд ва Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги томонидан ўзаро келишилган ҳолатда тайинланади.
Шу билан бирга, шифохоналарда мажбурлов чораларини қўллашда, суд томонидан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахсга, бундай чоралар шахснинг соғлиғига тўғри келмайдиган бўлса, даволаш усуллари натижа бермаса, даволаш жараёнида терапиянинг турли хилдаги амалда синалмаган усулларини қўллаш керак бўладиган бўлса, бундай вақтда мажбурий даволаш маълум бир муддатга тўхтатиб турилади.
Мажбурий чоралари шахснинг соғлиғини оғирлаштирувчи ҳолатларга олиб келса, шахснинг соғлиғи оғирлашиб ўзига ва атрофдаги шахсларга нисбатан хавф туғдирадиган ҳолатда бўлса, суд томонидан бекор қилинади
7. Шарҳланаётган модданинг иккинчи қисми, алкоголизм,гиёҳвандлик, заҳарвандлик билан касалланган шахсларга нисбатан қўлланиладиган тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларининг мақсадлари сифатида қонун мазкур беморларни даволашни қайд этади. Жиноят содир этган мазкур тоифадаги шахсларни даволашни амалга ошириш айни вақтда белгиланган мақсадларга эришишнинг зарурий шартлари ҳисобланади.Даволашни амалга ошириш маҳкумларнинг ақлий, иродавий фаолиятига таъсир қилувчи спиртли ичимликлар, психотроп моддалари ва гиёвандлик воситаларига қарамлигини бартараф этишдан иборатдир.
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари фақат юқорида кўрсатилиб ўтилган шахсларнинг маълум бир туркумига нисбатан, уларнинг эрки ва хоҳишидан қатъи назар жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва шу билан бирга ўша шахсларнинг ўз манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ҳам қўлланилади.
6. Алкоголизм, гиёҳвандлик ва заҳарвандликка йўлиққан шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш, руҳий касал бўлган шахсларга нисбатан қўлланишдан деярли фарқи йўқ. Шуни эътиборга олиш лозимки, қонунда тиббий йўсиндаги мажбурий даволаш муддати қанча бўлиши кераклиги кўзда тутилмаган. Чунки, тиббий йўсиндаги мажбурий чора қўлланилган шахснинг қанча муддатда тузалиши мумкинлигини олдиндан билиб бўлмайди.
7. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари жиноий жазодан фарқ қилиб, судланганлик ҳолатини келтириб чиқармайди. Агар алкоголизм, гиёвандлик ёки заҳарвандликкка йўлиққан шахсларга нисбатан жазо чораси билан бирга тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўллаш билан бирга қўлланилган бўлса, судланганлик муддатини ҳисоблашда мажбурлов чоралари тайинланган муддат ҳисобга олинмайди. Агар шахс жазони ўташ вақтида руҳий касалликка чалинганлиги учун жазодан озод қилинган бўлса, судланганлик муддати жазонинг ҳақиқатда ўталган қисмига нисбатан ҳисобланади. Шуни инобатга олиш керакки, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш мақсади жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатларида тўлиқ белгилаб ўтилган ва кенгайтирилган ҳолда шарҳлашга йўл қўйилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |