I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Озодликдан маҳрум қилиш



Download 6,47 Mb.
bet82/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

85-модда. Озодликдан маҳрум қилиш
Вояга етмаганларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси олти ойдан ўн йилгача муддатга тайинланади, ушбу Кодекс 86-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Озодликдан маҳрум єилиш жиноят содир этиш пайтида ўн уч ёшдан ўн олти ёшгача бўлган шахсларга нисбатан:
а) унча оғир бўлмаган жиноят учун - уч йилгача;
б) оғир жиноят учун - олти йилгача;
в) ўта оғир жиноят учун - ўн йилгача муддатга тайинланади.
Озодликдан маҳрум қилиш жиноят содир этиш пайтида ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларга нисбатан:
а) унча оғир бўлмаган жиноят учун - тўрт йилгача;
б) оғир жиноят учун - етти йилгача;
в) ўта оғир жиноят учун - ўн йилгача муддатга тайинланади.
Вояга етмай туриб ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этган, эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этган ёхуд қасддан унча оғир бўлмаган жиноят содир этган шахсларга нисбатан озодликдан маірум қилиш тариқасидаги жазо тайинланмайди.
Ҳукм чиқариш пайтида ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосини тарбия колонияларида ўташ тайинланади.
Озодликдан маҳрум єилишга ҳукм этилган вояга етмаган эркакларга нисбатан:
а) озодликдан маҳрум қилишга биринчи марта ҳукм қилинган бўлса, жазони умумий тартибли колонияларда;
б) илгари озодликдан маірум қилиш жазосини ўтаб чиққан бўлса, жазони кучайтирилган тартибли колонияларда ўташ тайинланади.
Озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган вояга етмаган аёлларга нисбатан жазони умумий тартибли тарбия колонияларида ўташ тайинланади.

1. Жиноят кодексининг шарҳланаётган моддасида вояга етмаган шахсларга нисбатан тайинланадиган давлатнинг энг оғир мажбурлов чораси - озодликдан маҳрум этиш жазоси назарда тутилган. Бу жазонинг оғирлиги шундаки, унинг ижроси маҳкумни жамиятдан ажратган ҳолда тарбия колонияларида сақлашдан иборат. Шу билан бирга, вояга етмаган шахсни озодликдан маҳрум этиш жазосининг оғирлиги жазо мақсадига эришишда самаралилиги билан ўлчанади. Озодликдан маҳрум қилиш содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги жиддий бўлганда, башарти шахсни озодликдан маҳрум қилмасдан тарбиялашнинг иложи йўқ, деган хулосага келинса жиноятнинг характери ва айбдорнинг шахсини эътиборга олган ҳолда қўлланилади.


2. ЖКнинг 85-моддасига мувофиқ вояга етмаган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосининг муддати олти ойдан ўн йилгача ҳисобланади.Вояга етмаган шахсларга нисбатан тайинланадиган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддати умумий озодликдан маҳрум этиш жазосининг энг кўп муддатидан анча камайтирилган, энг кам муддат эса ўзгартирилмаган. Қонун чиқарувчининг бундай ёндашуви вояга етмаган судланувчининг жиноий ҳаракатларига чек қўйиш, шунингдек. жиноятнинг умумий ва махсус олдини олиш вазиятларида маҳкумларни қисқа муддатга жамиятдан ажратиш мақсадга мувофиқлиги, чунончи, узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш самара бермаслиги билан изоҳланади. Бундан ташқари, вояга етмаган шахсларга нисбатан тайинланадиган озодликдан маҳрум қилишнинг энг кўп муддати икки марта камайтирилганлиги жиноят қонунининг инсонпарварлик ва одиллик принциплари амалга оширилаётганлигидан дарак беради.
3. Битта жиноятни содир этганлик учун вояга етмаган шахсга тайинланадиган озодликдан маҳрум қилишнинг муддати ўн йилдан ошиб кетмаслиги керак. Шу муносабати билан ЖКнинг 85-моддасида кўрсатилган жазонинг энг кўп муддатини кўзда тутувчи ЖК Махсус қисми муайян моддаси санкцияси жазонинг энг кўп муддатини кўзда тутганда, бу муддат ЖКнинг 85-моддасига кўра чекланиши лозим. Аммо, ЖК Махсус қисмининг муайян моддаси санкциясида кўзда тутилган жазонинг энг кам муддати шарҳланаётган моддада кўрсатилган энг кўп муддатдан ошиб кетса, суд энг кўп муддатга яқин бўлган, лекин ундан ошмаган жазони тайинлаши лозим. Жумладан, ЖКнинг 97-моддаси иккинчи қисми санкциясига кўра озодликдан маҳрум қилишнинг энг кам муддати ўн беш йилни ташкил этади, ушбу жиноят вояга етмаган шахс томонидан содир этилса, озодликдан маҳрум қилишнинг муддати саккиз йилдан ўн йилгача бўлиши мумкин. Вояга етмаганларга нисбатан озодликдан мащрум =илиш жазоси тайинланаётганда, Жиноят кодексининг 85-моддасини тадби= этишнинг ызи етарли былиб, Жиноят кодекснинг 57-моддасини =ышимча =ыллаш талаб этилмайди. Судланувчига у айбдор деб топилган Жиноят кодекси махсус =исмининг моддасида на­зарда тутилмаган бош=а енгилро= турдаги жазоларни тайинлаш щоллари бундан мустаснодир. Вояга етмаганларни озодликдан маҳрум қилиш муддати тўғрисидаги масалаларни бошқача талқини ўн саккиз ёшга тўлмаганларга улар томонидан содир этилган оғир ва ўта оғир жиноятлар учун жазони асоссиз енгиллаштиришга олиб келган бўлур эди.
4. Вояга етмаган шахс томонидан икки ва ундан ортиқ жиноят содир этилиши ҳолларида озодликдан маҳрум этишнинг энг кўп муддати узайтирилиши мумкин. Бундай ҳолда жазонинг муддатини ўзгартириш масаласи шахснинг ёши, содир этган жиноятнинг турига қараб ҳал қилинади.
Хусусан:
* жиноятлар мажмуи тариқасида озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддати қуйидаги ҳолларда ўзгармайди:
* жиноят ўн уч ёшдан ўн олти ёшгача бўлган шахс томонидан содир этилса, озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддати ўн йил. Агар содир этилган жиноятлардан бири ўта оғир жиноят бўлса, озодликдан маҳрум этишнинг муддати ўн икки йилдан ошмаслиги керак;
* жиноят ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахс томонидан содир этилса, озодликдан маҳрум этишнинг муддати ўн икки йил. Агар содир этилган жиноятлардан бири ўта оғир жиноят бўлса, озодликдан маҳрум этишнинг муддати ўн беш йилдан ошмаслиги керак;
* ёшидан қатъи назар вояга етмаган шахсга содир этган жинояти учун бир неча ҳукм юзасидан жазо тайинлаётганда озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддати ўн беш йилдан ошмаслиги керак.
Суд вояга етмаганларга жазо тайинлаш масаласини хал этаётганда, биринчи навбатда, содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, ана шу шахсларга оид маълумотларни ҳамда жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни назарда тутиб, озодликдан маҳрум қилиш би­лан боғлиқ бўлмаган жазони қўллаш имкониятини муҳокама қилиши лозим. Суд айбдорни жамиятдан ажратмасдан туриб қайта тарбиялашнинг имконияти бўлмаган ҳоллардагина озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони тайинлаши мумкин. Айни вақтда ҳукмда суднинг бу тўғрисидаги хулосаси асослантирилиши шарт
Шy билан бирга оғир жиноят содир этишда айбланган, муқаддам судланган, ҳуқуқни мунтазам бузганлиги учун ички ишлар органларида ҳисобда турган вояга етмаганларга жазо тайинлашда қатьиятсизликка йўл қўйиб бўлмайди.
Қонунда озодликдан маҳрум қилиш жазоси олти ойдан бошланишига судларнинг эътибори қаратилиб, мазкур бандда зикр этилган шахсларга нисбатан шу турдаги жазо, қисқа муддатлар миқдорида тайинланиши самаралироқ аҳамиятга эгадир. Озодликдан маҳрум қилиш жазосини қўллашда ишнинг барча ҳолатларидан ва айбдорнинг шахсидан келиб чиқмоқ ҳамда нима учун озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо қўлланилмаётганлиги сабабларини ҳукмда асослантирмоқ лозим.
5. ЖКнинг 85-моддаси иккинчи қисмида ўн уч ёшдан ўн олти ёшгача бўлган шахслар томонидан турли даражадаги жиноятларни содир этганлик учун озодликдан маҳрум этишнинг энг кўп муддати белгиланган. Шарҳланаётган модданинг учинчи қисмида худди шундай тартиб ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларга нисбатан ҳам белгиланган. Бундай тартибни қўллашдан мақсад вояга етмаган шахснинг руҳий ва жисмоний ривожланишини инсонпарварлик нуқтаи назаридан ҳисобга олиб озодликдан маҳрум этишнинг самарасига эришишдир.
Озодликдан маҳрум этиш жазоси фақат оғир ва ўта оғир жиноят содир этилганда қўлланилади. Шарҳланаётган модданинг тўртинчи қисми бўйича вояга етмай туриб, ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этган, эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этган ёхуд қасддан унча оғир бўлмаган жиноят содир этган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш тариқасида жазо тайинланмайди. Бунда вояга етмаган шахслар томонидан содир этилган мазкур қилмишларнинг сони аҳамиятга эга эмас. Ҳукм чиқариш пайтида ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга нисбтан озодликдан маҳрум қилиш жазосини колонияларда ўташ тайинланади.
6. Шарҳланаётган модданинг бешинчи қисми вояга етмаган маҳкумлар озодликдан маҳрум этиш жазосини тарбия колонияларида ўташини белгилайди. Озодликдан маҳрум этиш муассасалари тизимидаги мазкур тарбия колониялари, биринчидан, жазони ўташ тартиби катта ёшдаги жиноятчиларнинг жазони ўташ тартибидан анча имтиёзлироқ, иккинчидан, вояга етмаган шахснинг шаклланмаган руҳиятини ҳисобга олувчи турли тарбиявий-психологик-педагогик усулларни қўллаш, уларни ўқитиш, спорт, маданий тадбирлар шунингдек,меҳнат фаолияти жараёнида ижобий таъсир кўрсатишда алоҳида ўрин тутади.
8. Тарбия колонияларида маҳкумлар жазо муддатининг тугагунига қадар ЖКнинг 87, 89, 90-моддалари тартибида жиноий жазодан озод этилгунига қадар ёки вояга етгунига қадар сақланади. Ўн саккиз ёшга тўлгач, ҳулқи ёмон маҳкумлар жазони ўташни давом эттириш учун тарбия колонияларидан умумий тартибли колонияларга ўтказилади.
Вояга етмаган маҳкумни тарбия колониясидан жазони ижро этишнинг бошқа колониясига ўтказиш тарбия колонияси маъмуриятининг вояга етмаганлар иши билан шуғуллануқчи комиссия билан келишилган тақдимномасига биноан судья томонидан амалга оширилади.
Ўн саккиз ёшга тўлган маҳкумни тарбия колониясидан жазони ижро этиш колониясига ўтказиш масаласини ҳал этишда судья унинг тузалиш даражасини ҳисобга олиши лозим. Маҳкум тарбия колониясида жазони ўташ муддатини давом эттириш учун узоғи билан йигирма бир ёшга тўлгунга қадар қолдирилиши мумкин. Маҳкумларни тарбия колонияларида қолдириш муассаса бошлиғининг прокурор томонидан тасдиқланган қарори билан амалга оширилади.
Маҳкум йигирма бир ёшга тўлиши билан ҳар қандай ҳолатда ҳам тарбия колониясидан жазони ижро этиш колониясига юқорида белгиланган тартиб бўйича ўтказилади.
9. Вояга етмаган маҳкумни содир этган қилмишидан ва шахсининг ижтимоий хавфлилигидан қатъи назар турмага жойлаштириш таъқиқланади. Турма фақат вояга етган маҳкумларни сақлаш учун мўлжалланган бўлади.
10. (Озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида тўлароқ ЖКнинг 50-моддаси шарҳига қаранг).
Вояга етмаганларга нисбатан тайинланадиган озодликдан маҳрум қилиш жазоси қуйидаги ўзига хос хусусиятларга эга:
* жазо муддатининг қисқалиги;
* жазонинг фақат тарбия колонияларда ўталиши;
* аёлларнинг жазони фақат умумий тартибли тарбия колонияларда ўташи;
* вояга етмаганнинг жиноят содир этиш вақтидаги ёши ва содир этган жиноятининг хавфлилик даражасига қараб озодликдан маҳрум қилиш жазосининг табақалаштирилганлиги.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish