I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Бошлиқни қўрқитиш



Download 6,47 Mb.
bet286/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   282   283   284   285   286   287   288   289   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

282-модда. Бошлиқни қўрқитиш
Жанговар вазиятда бошлиқни ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш, бундай ҳаракат амалга оширилиши учун етарли асослар мавжуд бўлса, -
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади.

1. Жиноят объекти ҳарбий бўйсунишнинг ўрнатилган тар­тиби, ўзгаларнинг ҳаёти ва саломатлиги ҳисобланади.


2. Объектив томондан жиноят жанговар вазиятда ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш, агар бундай ҳаракат амалга оширилиши учун етарли асос мавжуд бўлса, бошлиқни ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитишда намоён бўлади. Бундай хатти-ҳаракатлар жиноятлар мажмуи тариқасида ЖК 112-моддаси бўйича квалификация қилишни талаб этмайди. (Бу ҳақда батаф­силроқ ЖК 112-моддаси шарҳига қаранг).
3. Субъектив томондан жиноят тўғри қасддан содир этилади. Жиноятни содир этиш мотиви ва мақсади квалификация учун аҳамият касб этмайди.
4. Жиноят субъекти - лавозими ёки унвони бўйича бўйсу­нишда бўлган ҳарбий хизматчи.


283-модда. Баданга шикаст етказиш
Бошлиқни дўппослаш, унинг баданига енгил ёки ўртача оғир шикаст етказиш у ҳарбий хизмат юзасидан ўз вазифаларини бажарганлиги муносабати билан ёки бажараётган вақтда содир этилган бўлса, -
уч йилгача хизмат бўйича чеклаш ёки бир йилгача интизомий қисмга юбориш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Баданга оғир шикаст етказиш, шунингдек, ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар:
а) бир гуруҳ шахслар томонидан;
б) қурол ишлатиб содир этилган бўлса, -
уч йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жа­золанади.
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда ту­тилган ҳаракатлар жанговар вазиятда содир этилган бўлса, -
етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жа­золанади.

1. Шарҳланаётган жиноятнинг объекти уставда белгиланган фаолиятни таъминловчи ҳарбий бўйсуниш, ўрнатилган тартиб ҳисобланади. Қўшимча объектларга командирлар таркиби ҳарбий хизматчиларининг саломатлигини киритиш мумкин.


2. Объектив томондан жиноят бошлиқни ҳарбий хизмат юза­сидан ўз вазифаларини бажарганлиги муносабати билан ёки ба­жараётган вақтида дўппослаш, унинг баданига енгил ва ўртача оғир шикаст етказишда ифодаланади.
3. (Дўппослаш, баданга енгил ва ўртача оғир шикаст етказиш тушунчалари тўғрисида ЖК 105, 109 ва 110-моддалари шарҳига қаранг.)
4. ЖК 283-моддаси бўйича, бошлиқнинг баданига шикаст ет­казганлиги учун жиноий жавобгарлик бошлиқнинг ҳарбий хизмат юзасидан мажбуриятларини бажарганлиги муносабати билан зўрлик ишлатилган бўлса, келиб чиқади.
5. Хизмат юзасидан вазифалар деганда, ҳарбий уставларга мувофиқ ўрнатилган лавозим мажбуриятларини бажариш тушу­нилади. Бу ҳарбий навбатчилик ва бошқа ҳарбий хизматда бўлиш, командир (бошлиқ) томонидан берилган ёки топширилган буй­руқ, фармойиш ёки вазифаларни бажариш, хизмат вақти кун тар­тибида ўрнатилган муддат давомида ҳарбий қисм ҳудудида бўлишдан иборат бўлиши мумкин.
6. Жиноят кодекси 283-моддаси билан квалификация қилина­диган зўравонлик ҳаракатлари илгари бўйсунувчининг бошлиқ хизмат фаолиятидан норозилиги замирида (таътил бермаганлиги учун бошлиқ устидан зўрлик қилиш), ёхуд унинг мазкур вақтдаги муайян ҳаракатлари (бошлиқни бўйсунувчига нолойиқ хатти-ҳа­ракати муносабати билан танбеҳ бергани учун дўппослаш) ва ҳо­казолар туфайли содир этилиши мумкин.
7. Рашк, ҳасад ёки бошқа шахсий муносабатлар мотивлари бўйича бўйсунувчи томонидан бошлиқнинг дўппосланиши, унинг баданига енгил ёки ўртача оғир шикаст етказилиши шарҳланаёт­ган жиноят таркиби белгиларига кирмайди. Айбдорнинг бундай хатти-ҳаракатлари муайян ишнинг ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда ЖК 104, 109, 110-моддалари бўйича умумжиноий жиноят­лар сифатида квалификация қилинади.
8. Жиноят бошлиқнинг ҳарбий хизмат юзасидан ўз вазифала­рини бажариб турган жойида ҳам, ундан ташқарида ҳам содир этилиши мумкин.
9. Бошлиққа нисбатан зўрлик ишлатиш унга қаршилик кўрсатиш ёки хизмат мажбуриятларини бузишга мажбур этиш жараёнида қўлланилган бўлса, айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 281-моддаси бўйича квалификация қилинади ва ЖК 283-моддаси би­лан қўшимча квалификация қилинмайди.
10. Жиноят баданга тегишли оғирлик даражасидаги шикаст етказилган вақтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади.
11. Субъектив томондан жиноят тўғри қасд билан содир эти­лади. Айбдор бошлиққа зўрлик ишлатаётганлигини англайди, унинг соғлиғига зарар етказишни хоҳлайди.
Агар жиноят бошлиқнинг ҳарбий хизмат юзасидан мажбури­ятларини бажараётган вақтида содир этилмаса, субъектни айблаш учун бошлиқ соғлиғига шикаст етказиш унинг ўз хизмат вазифа­ларини бажарганлиги юзасидан етказилган бўлиши шарт.
12. Жиноят субъекти зўрлик ишлатилаётган шахсга нисбатан хизмат юзасидан ёки ҳарбий унвонига кўра доимий ёки муваққат бўйсунувчи ҳарбий хизматчи ҳисобланади.
13. Бир-бирига тобе бўлмаган, яъни тенг муносабатда бўлган бир ҳарбий хизматчи томонидан иккинчисини ёки ҳарбий унвони кичикнинг ҳарбий унвони каттани ёхуд ҳарбий унвони каттанинг унвони кичикни дўппослаши ёки соғлиғига шикаст етказиши, ЖК 285-моддасига мувофиқ, ҳарбий хизматчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузиш деб квалификация қилинади.
14. Мазкур модданинг 2-қисмида бир гуруҳ шахслар томо­нидан ёки қурол ишлатиб бошлиқни дўппослаганлик, унинг бада­нига енгил ёки ўртача оғир шикаст етказилганлик учун жавобгар­лик белгиланган.
15. ЖК 283-моддасида назарда тутилган жиноят таркибининг квалификация қилиш белгилари юқорида кўриб чиқилган бош­лиққа қаршилик кўрсатиш ёки уни хизмат вазифаларини бузишга мажбур қилиш таркибининг квалификация қилинган белгилари билан айнан ва мазкур моддага татбиқан қўшимча шарҳлашни талаб қилмайди.
16. (Баданга оғир шикаст етказиш тушунчаси тўғрисида ЖК 104-моддаси шарҳига қаранг.)
17. Бошлиққа ҳарбий хизмат юзасидан ўз вазифаларини ба­жарганлиги муносабати билан ёхуд бажараётган вақтда баданига оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса, айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 283-моддасининг 2-қисми ва ЖК 104-моддасининг 2-қисми “д” банди бўйича квалификация қили­нади, чунки ўлишга сабаб бўлиш ЖК 283-моддаси 2-қисми дис­позицияси билан қамраб олинмаган.
18. Шарҳланаётган моддада кўрсатилган ҳолатларда бош­лиқни қасддан ўлдириш ЖК 97-моддаси 2-қисми “г” банди билан квалификация қилиниши лозим. Бу ҳолатда жиноятнинг ЖК 283-моддаси 2-қисми билан қўшимча квалификация қилиш талаб қи­линмайди.
19. ЖК 283-моддаси 3-қисми шарҳланаётган модданинг 1 ёки 2-қисмида кўзда тутилган қилмишларни жанговар вазиятда содир этганлик учун жавобгарликни белгилайди (Жанговар вазият тушунчаси тўғрисида ЖК 279-моддаси шарҳига қаранг).
20. ЖК 283-моддаси бўйсунувчининг бошлиққа нисбатан унинг қонуний хизмат вазифалари муносабати билан қўллаган зўрлик ишлатиш хатти-ҳаракатлари учун жавобгарликни белги­лайди. Агар бошлиққа нисбатан зўрлик ишлатиш бошлиқнинг қонунга хилоф ҳаракатларидан ҳимояланиш тариқасида қўлланган бўлса, бўйсунувчининг шарҳланаётган модда бўйича жавобгарлиги истисно қилинади. Бундай зўрлик ишлатиш иш­нинг муайян ҳолатларидан келиб чиқиб, зарурий мудофаа ёхуд ҳаёт ёки соғлиққа қарши жиноят сифатида тан олиниши лозим.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   282   283   284   285   286   287   288   289   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish