I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Қонунга хилоф равишда қиморхоналар ташкил этиш ёки уларни сақлаш



Download 6,47 Mb.
bet284/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   280   281   282   283   284   285   286   287   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

278-модда. Қонунга хилоф равишда қиморхоналар ташкил этиш ёки уларни сақлаш
Қонунга хилоф равишда қиморхоналар ташкил этиш ёки уларни сақлаш -
беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1. Жиноят объекти жамоат тартиби, жамоат хавфсизлиги ҳи­собланади.


2. Шарҳланаётган жиноятнинг объектив томони қонунга хи­лоф равишда қиморхоналар ташкил этиш ёки уларни сақлашда ифодаланади.
Қиморхона деганда, пул ёки бошқа қимматликлар, мулкий ёки бошқа манфаатларга асосланган ҳар қандай ўйин ўтказишга мўлжалланган хона тушунилади.
Қиморхонанинг зарурий белгиси номаълум шахслар гуруҳи томонидан иштирок этиш, шунингдек, қиморхонанинг доимий ишлаб туриши ҳисобланади.
3. Қиморхона ташкил этиш деганда, қиморхо­на очиш ва уни ишлатишга йўналтирилган ҳар қандай ташкилий ҳаракатларни тушуниш керак. Бундай ҳаракатлар хона излаш, уни махсус жиҳозлаш (мебель, ўйин мосламалари билан), мижозларни излаш, унда хизмат кўрсатадиган шахсларни қидириш ва бошқалардан иборат бўлиши мумкин.
4. Қиморхонани сақлаш деганда, қиморхона ишлаб тури­шини таъминлашни, уни доимий иш билан таъминлашни (таъмирлаш, қўриқчилар билан таъминлаш ва ҳоказоларни) ту­шуниш лозим.
5. Жиноят қиморхона ташкил этиш ёки уни тайинлашга қара­тилган ҳаракатлар содир этилган пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади.
6. Шарҳланаётган жиноятнинг субъектив томони айбнинг қасд шакли билан тавсифланади.
Жиноят содир этиш мотиви ва мақсади жиноятни квалифика­ция қилишга таъсир кўрсатмайди.
7. Жиноятнинг субъекти фақат ўн олти ёшга тўлган, қимор­хона ташкил этган ва уни таъминловчи шахслар бўлиши мумкин.
Қиморхона мижозлари жиноят субъекти бўла олмайди.


Е т т и н ч и б ў л и м
Ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятлар
XXI боб. Бўйсуниш ва ҳарбий шаънга риоя этиш тартибига қарши жиноятлар
279-модда. Бўйсунмаслик
Бўйсунмаслик, яъни буйруқни бажаришдан очиқдан-очиқ бош тортиш, шунингдек, буйруқни бошқа тарзда қасддан бажармас­лик -
икки йилгача хизмат бўйича чеклаш ёки бир йилгача интизо­мий қисмга юбориш билан жазоланади.
Ўша қилмиш:
а) бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган бўлса;
б) оғир оқибатларга сабаб бўлса, -
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади.
Ўша қилмиш жанговар вазиятда содир этилган бўлса, -
беш йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари, бошқа ҳарбий тузилмалар давлат суверенитети ва мамлакатнинг ҳудудий яхлит­лигини, тинч ҳаёт ва аҳолисининг хавфсизлигини таъминлаш учун тузилган.


Қуролли Кучлар фаолияти ва бошқа ҳарбий тузилмаларнинг асоси, шунингдек, улар томонидан вазифаларнинг бажарилиши кафолатлари ҳарбий хизматни ўташ тартибига қатъиян риоя қи­лиш ҳисобланади.
2. Ҳарбий судлар ҳарбий жиноятларнинг ижтимоий хавфли­лиги ҳарбий интизом ва қўшинларнинг жанговар тайёргарлигини сусайтириб, мамлакат мудофаасига зарар етказишида намоён бўлишини кўзда тутмоғи лозим.
Ҳарбий жиноятлар орасида энг кўп тарқалган жиноятлар ҳар­бий хизматдан бош тортиш, ҳарбийлар орасидаги муносабатлар устав қоидаларига бўйсунмаслик, ҳокимиятнинг суиистеъмол қи­линиши ёки ҳокимият доирасидан четга чиқиш, бошқа ҳарбий жиноятлардир. Ундан ташқари, ҳарбийлар томонидан умумжиноий хусусиятга эга, шу жумладан оғир ва ўта оғир жиноятлар ҳам содир этилмоқда.
3.Ҳарбий жиноятлар деганда, ҳарбийлар ёки ҳарбий хиз­матга мажбурлар томонидан йиғинлар даврида ҳарбий хизматни ўташда ўрнатилган тартибга қарши содир этилган жиноятлар тушунилади.
Ҳарбий хизмат ўташ тартиби қонун, қўшинларнинг турмуш тарзи ва жанговар тайёргарлиги жараёнида вужудга келадиган, ҳарбий ташкилотчилик тамойиллари акс этган ҳарбий қасамёд ва ҳарбий низомларда мустаҳкамланган: ҳарбий хизмат фуқаронинг конституциявий мажбурияти, яккабошчилик ва шунга асосланиб ходимларнинг раҳбарга бўйсуниш муносабатлари, мазкур муносабатлар субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқ бел­гилашни англатади.
4. Ҳарбий жиноятлар субъекти Қуролли Кучлар, Давлат чега­расини ҳимоя қилиш қўмитаси, Ички ишлар вазирлигининг ички ва соқчи қўшинлари, Миллий хавфсизлик хизмати, Фавқулодда ҳодисалар вазирлиги, ҳарбий бўлим ва идоралар ҳарбийлари, шу­нингдек, уларда ҳарбий йиғин ўтовчи шахслар ҳисобланади.
5. Ҳарбий судлар судловига тегишли жиноят ишлари “Ҳар­бий судларни ташкил қилиш тўғрисида”ги Низомда белгилаб қўйилган.
Жумладан, ҳарбий судлар судловига фавқулодда ҳолатлар ту­файли умумий судлар фаолият кўрсатмаётган жойлардаги барча жиноят ишлари, давлат сирларига дахлдор ишлар, шунингдек, ҳарбий хизмат даврида ҳарбий хизматчилар томонидан содир этилган, бироқ иш судда кўриладиган пайтга келиб ҳарбий хиз­матдан бўшатилган шахслар содир этган жиноятлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
6. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тузилиши, унга раҳбарлик қилиш ва ҳарбийлар ўртасидаги муносабатлар тамой­илларидан бири яккабошчилик ва шунга асосан ходимларнинг раҳбарга бўйсуниши ҳисобланади.
Бу бошлиқларнинг (раҳбарларнинг) бўйсунувчиларга нисба­тан бошқарув ҳокимияти билан тўла таъминланиши ва уларга ҳарбий қисм, бўлинма ва ҳар бир ҳарбий хизматчи ҳаёти ва фао­лиятининг барча томонлари учун давлат олдидаги шахсий жавоб­гарлик юкла­тилишида ўз аксини топади. Бўйсунувчи томонидан бошлиқ буй­руғининг бажарилмаслиги ҳарбий тадбирлар ва қўйилган вазифа­ларнинг ижросининг тўхтаб қолишига, баъзан, жанговар вазиятларда оқлаб бўлмайдиган қурбон­ларга олиб келади.
7. Шарҳланаётган жиноятнинг объекти бўйсунишнинг ўрна­тилган тартиби ва ҳарбий устав муносабатлари ҳисобланади. Қўшимча объект сифатида шахс ва командирлар ҳамда бошлиқ­ларнинг хизмат мавқеи эътироф этилади. бироқбуйруқ бўйсунувчининг нафақат хизмат фаолиятига, балки унинг хизматдан ташқари, жамоатчилик жойларидаги хатти-ҳаракатига ҳам тегишли бўлиши мумкин.
8. Объектив томондан жиноят бўйсунмасликда, яъни буй­руқни очиқдан-очиқ бажаришдан бош тортишда, шунингдек, буй­руқни бошқача тарзда бажармасликда ўз ифодасини то­пади.
Шарҳланаётган моддада бажарилмаслиги учун жиноий жавобгарлик белгиланган буйруқни бажармаслик бошлиқ­нинг бўйсунувчига қаратилган ва муайян ишларнинг мажбурий бажарилишини, у ёки бу қоидалар ёки низомда белгиланган тар­тибга риоя этилишини талаб қилган муайян буйруғини англатади.
Шаклига кўра буйруқ ёзма, оғзаки ёки техник алоқа восита­лари орқали берилиши мумкин. Шу билан бирга, айрим масала­ларга нисбатан (масалан, молиявий, кадрлар) мажбурий равишда ёзма шакл белгиланган, акс ҳолда ҳужжат ноқонуний ҳисобла­нади. Буйруқ бўйсунувчига бевосита ёки бошқа шахс орқали бе­рилиши мумкин; у буйруқ, кўрсатма, фармойиш шаклида бўлиши мумкин - буларнинг барчаси қилмишни квалификация қилишга таъсир кўрсатмайди.
9. Буйруқ фақат хизмат бўйича ва хизмат манфаатларини кўзлаб берилиши лозим, акс ҳолда у қонуний кучга эга эмас. Бошлиқнинг ноқонуний буйруғини бажармаган бўйсунувчи бу­нинг учун жавобгарликка тортилмайди (ЖК 40-моддаси шарҳига қаранг). Командирлар (бошлиқлар) эса буйруқ ва фармойиш бер­ганлиги учун қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилади.
10. Бундай фармойишларни ҳарбийларнинг хизматнинг у ёки бу соҳасидаги фаолияти умумий қоидаларидан таркиб топган буйруқлар билан расмийлаштириладиган ҳужжатларни (кўрсатмалар, қарорлар, қоидалар ва ҳоказолардан) фарқлаш ло­зим. Бундай кўрсатмаларнинг бажарилмаслиги бўйсунмаслик деб эътироф этилмайди, бироқ айрим ҳолларда у бошқа ҳарбий жино­ятни ташкил қилиши мумкин. Масалан, соқчилик қилаётган жой­дан берухсат кетиш, ЖК 295-моддасида кўзда тутилган қоровул­лик хизматини ўташ низом қоидаларини бузишни англатади. Шу билан бирга қоровуллик бошлиғининг постни бўшатиш ҳақидаги талабини бажармаслик бўйсунмасликни келтириб чиқаради.
11. Буйруқ фақат бошлиқ томонидан бўйсунувчига берилади.
Бошлиқ - тобелигида бошқа ҳарбий хизматчилар бўлган, буйруқ, фармойиш беришга ҳақли ва уларнинг бажарилишини назорат қиладиган ҳарбий хизматчи. Ҳарбий хизматчи лавози­мига ёки ҳарбий унвонига кўра бошлиқ бўлиши мумкин. Ҳар­бий лавозим ҳарбий уставлар ва бошқа ҳужжатларда белгилаб қўйилган. Бу сафдаги хизмат: бўлим, взвод, рота, батальон ва ҳо­казолар командирларининг, бўлим ва хизмат, суткалик на­ряднинг айрим турлари (қоровул, назорат-пропуск пункти ва ҳоказолар) бошлиғи штат лавозими. Бошлиқ лавозими муайян вазифани ба­жариш мақсадида муайян вақтга штатдан ташқари ҳам тайинла­ниши мумкин (масалан, отиш машқлари, хўжалик ишлари, ўқув машғулотларини ўтказиш мақсадида ва ҳоказо). Ҳарбий хизматчи бошлиқ лавозимини доимий ёки муваққат эгаллаши мумкин. Бошлиқ вазифаларини унинг ўринбосари ёки бошқа ҳарбий хиз­матчи махсус кўрсатма бўйича бажариши мумкин.
12. Ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий унвон бўйича бўйсуниши Қуролли Кучлар ички хизматининг низомида белгиланади. Унга мувофиқ, офицер оддий аскарлар ва сержантлар таркиби шахсла­рига, сержантлар - бир ҳарбий қисмдан бўлмиш оддий аскарлар учун бошлиқ ҳисобланади.
Бўйсунувчи - бошлиғининг буйруқларини бажариши саф­даги хизмат бўлинмаси, бўлим, хизмат, наряд таркибига ки­рувчи ёки ҳарбий унвон тақозоси билан ўзидан юқори унвонга эга бошқа ҳарбий хизматчи буйруғини бажаришга мажбур ҳар­бий хизматчи.
13. Буйруқни бажаришдан очиқдан-очиқ бош тортиш - бу бўйсунувчининг унга буйруқ билан юклатилган мажбурият­ларни бажармаслигини бошлиқдан яширмайдиган ҳаракатсиз­лигидир. Бунда ҳаракатсизлик фаол (масалан, бўйсунувчи буй­руқни бажа­ришдан бош тортади, яширинади ёки буйруқни ба­жаришдан бошқача усул билан бош тортади) ва пассив (хусу­сан, буйруқни бажариш учун зарур чораларни кўрмаслик) бўлиши мумкин.
Буйруқни бажаришдан очиқдан-очиқ бош тортиш бўйсунув­чининг буйруқни бажаришдан бош тортиши тўғрисидаги қатъий рад жавоби, буйруқни олгандан кейин уни бажармаслик мақса­дида намойишкорона ташлаб чиқиб кетишида ва ҳоказоларда ўз ифодасини топиши мумкин.
“Ҳарбий хизмат вазифаларини ўташдан бош тортиш - ҳарбий хизматчи томонидан очиқдан-очиқ, ёлғон ишлатмасдан, оғзаки, ёзма ёки бошқа йўл билан ҳарбий хизматни ўташ ёки унинг баъзи мажбуриятларини бажаришни истамасликда ва амалда уларни бажармай қўйишда намоён бўлади.
Тобе шахснинг ўз қўмондонининг муайян топшириқларини бажаришдан бош тортиши (масалан, хизмат сафарига жўнаш, суткалик нарядга киришиш ва ҳоказо) ҳарбий хизматдан уму­ман бош тортиш сифатида кўрилиши мумкин эмас. Бундай ҳа­ракатлар бўйсунмаслик жиноят таркибини ташкил қилади, чунки, бундай ҳолда қўмондон талаби буйруқ хусусиятига эга бўлиб, ҳаракат эса, ҳарбий хизматни ўташдан бош тортиш эмас, балки буйруқни очиқдан-очиқ бажармасликка қаратил­ган”.
14. Буйруқни бажаришдан очиқдан-очиқ бош тортиш, бўйсу­нувчи ўрнатилган муддатда уни амалга ошириш бўйича ҳеч қан­дай чора кўрмаган бўлса, тугалланган жиноят ҳисоб­ланади. Агар ҳарбий хизматчи ҳаракатни бажариш учун буйруқ олиб, бош­лиққа ўзининг мазкур ҳаракатни бажариш айнан унга топширил­ганлиги, лекин бошқа ҳарбий хизматчига топширил­маганлиги тўғрисидаги норозилигини ифодаласа, ёки бошлиқ­нинг буй­руғини муҳокама қилиб, уни бажармаслик йўлларини изласа, амалда эса уни бажарса, бундай гап қайтариш бўйсун­масликни вужудга келтирмайди. Улар интизомий тартиббузар­лик деб топи­лиши мумкин.
15. Бўйсунувчи томонидан бажарилиши лозим бўлган пайтда била туриб буйруқнинг бажарилмаслиги буйруқни бошқача тар­зда қасддан бажармаслик ҳисобланади. Бунда буйруқни бажар­масликка қасд буйруқ олиш билан ёки бир қанча муддат ўтгандан кейин вужудга келиши мумкин.
Буйруқда кўрсатилган кўрсатмаларнинг бажарилмаслиги, буйруқда тақиқланган хатти-ҳаракатларни бажариш ёки буйруқни лозим даражада бажарилмаслик (ўз вақтида эмас, тўлалигича эмас, ноаниқ) буйруқни бажармаслик ҳисобланади.
Бўйсунувчининг ўз иродасини бошлиқ иродасига қарши қўйиб, фармойишга мувофиқ хатти-ҳаракат содир этмасдан, ўзи тўғри деб ҳисоблаганича иш тутиши (муайян қатъий ҳара­кат йўналишини, вақт ҳисобини ёки топшириқнинг бажариш­нинг куч ва воситаларини ўзгартириш ёхуд бошқача усулда фармойишдан чекиниш) ҳам буйруқни бажармаслик деб баҳо­ланади.
16. Бўйсунувчининг ўзига берилган фармойишни бажаришга имконияти бўлмай, буйруқни бажаришдан очиқдан-очиқ бош тортиши ёки уни қасддан бажармаслиги жиноят деб топилмайди.
17. Субъектив томондан шарҳланаётган жиноят айбнинг тўғри қасд шакли орқали тавсифланади. Айбдор ўзи томонидан бошлиқнинг қонуний фармойишлари бажарилмаётганини тушу­нади ва шу хатти-ҳаракатни содир этишни ихтиёр этади.
18. Шарҳланаётган жиноятнинг субъекти ҳақиқий ҳарбий хизматдаги шахслар - ҳарбий хизматчилар ҳисобланади.
Ҳарбий хизматнинг бошланиши фуқаронинг ҳарбий қисм шахсий таркиби рўйхатига киритилган кун, тугалланиши - ҳар­бий хизмат муддати тугалланган кун ҳисобланади. Қуролли Куч­лар, Давлат чегарасини ҳимоя қилиш қўмитаси, Ички ишлар ва­зирлигининг ички ва қоровул қўшинлари, Миллий хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, бошқа вазирлик ва идоралар ҳарбий бўлинмаларининг ҳарбий хизматчилари, ҳарбий хизматчилар қаторига киритилади.
Жиноят субъектлари сифатида ҳарбий йиғинларга чақирил­ган ҳарбий хизматга мажбурлар - резервдаги ва захирадаги шахслар ҳисобланиб, улар қонунда ўрнатилган ёшгача вақти-вақти билан ҳарбий хизматга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш учун икки ойга қадар муддатга ҳарбий йиғинларга чақирилади. Йиғин­лар пайтида улар ҳарбий хизматни ўташади, уларга нисбатан ҳар­бий низомлар амал қилади ва ҳарбий хизматга қарши жиноятлар учун жиноий жавобгарлик белгиланади.
Улар хизматининг бошланиши - йиғинларнинг биринчи куни, тугалланиши - йиғинларнинг охирги куни ҳисобланади.
19. Шарҳланаётган модданинг 2-қисмида буйруқни бажа­ришдан очиқдан-очиқ бош тортиш, шунингдек, буйруқни бошқача тарзда қасддан бажармаганликнинг квалификация қи­линган қуйидаги белгиларини назарда тутади:
а) бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган бўлса;
б) оғир оқибатларга сабаб бўлса.
20. Икки ёки ундан ортиқ ҳарбий хизматчиларнинг бирга­ликда ҳаракат қилиб, улардан ҳар бири буйруқни ўзидан бошқа шериклари ҳам бажармаётганлигини англаса, жиноят бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган деб топилади. Гуруҳий бўйсунмасликда айбдорлар ижрочи сифатида қатнашадилар. Айни пайтда гуруҳ қатнашчилари олдиндан бўйсунмаслик тўғрисида тил бириктирган ёки бириктирмаган бўлишлари ҳам мумкин, шунингдек, шарҳланаётган жиноят уюшган гуруҳ то­мо­нидан содир этилган бўлиши мумкин. (Иштирокчиликнинг бу шакллари тўғрисида батафсилроқ ЖК 29-моддаси шарҳига қа­ранг).
21. Бўйсунмасликнинг оқибати бажарилмаган талаблар аҳа­миятига, жисмоний зарар ҳажмига (масалан, баданга ўртача оғир шикаст етказишни оғир оқибат деб эътироф этиш мум­кин), мод­дий зарар миқдорига (баданга оғир шикаст етказишда у кўп ва жуда кўп миқдорда бўлиши лозим), бошқа бўйсунув­чиларга таъсир кўрсатишга (оғир оқибат деб буйруқни бажа­ришдан очиқ­дан-очиқ бош тортиш, шунингдек, агар бу чақириқ амалга оши­рилган бўлса, бошқа ҳарбий хизматчиларни бошлиқ буйруғини бажармасликка чақириш) ва бошқа омилларга кўра оғир деб эътироф этилади. Ҳар бир аниқ ҳолатда айбдорнинг хатти-ҳара­кати билан сабабий боғланишда бўлган оқибатлар­нинг оғирлиги суд томонидан уларнинг характерига мувофиқ баҳоланиши ло­зим. Бунда оқибатларга нисбатан айбдорда эгри қасд бўлади. Агар юзага келган оқибатларга нисбатан жиноят субъектнинг айби эҳтиётсизлик шаклида ифодаланса, ушбу ҳа­ракат ЖК 280-моддаси билан квалификация қилиниши лозим.
Одам ўлдириш оғир оқибатлар мазмуни билан қамраб олин­майди ва зарур белгилар мавжудлигида жиноятлар жами бўйича квалификация қилишни талаб этади.
22. ЖК 279-моддасининг 3-қисмида жанговар вазиятда буй­руқни очиқдан-очиқ бажармаслик, шунингдек, бошқа тар­зда қас­ддан бажармаслик учун жавобгарлик кўзда тутилган.
Жанговар вазият - ҳарбий қисм ёки бўлинманинг душман билан бевосита юзма-юз тўқнашиши ёки тўқнашиш хавфи би­лан тавсифланувчи оператив вазият. Бундай тўқнашиш уруш шарои­тида ҳам, тинчлик шароитда ҳам вужудга келиши мум­кин. Тинч­лик шароитдаги жанговар вазият Ўзбекистон Респуб­ликаси ҳуду­дининг бўлинмаслиги ва дахлсизлигига қарши қа­ратилган нодав­лат ҳарбий тузилмаларнинг қуролланган ҳара­катлари натижасида юзага келиши мумкин. Масалан, бу ҳудуд­нинг қайсидир қисми устидан назорат ўрнатиш ёки сепаратчи­ларга ёрдам бериш мақса­дида мазкур давлатга тегишли бўлмаган ҳарбий қисмнинг чет эл давлати томонидан ўтиши бўлиши мумкин.
Шарҳланаётган жиноятни жанговар вазиятда содир этган­лик учун ЖК 279-моддаси 3-қисми бўйича жавобгарлик етка­зилган оқибатлардан қатъи назар келиб чиқади.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   280   281   282   283   284   285   286   287   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish