I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Ҳалок бўлаётган ҳарбий кемани ташлаб ке­тиш



Download 6,47 Mb.
bet292/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   288   289   290   291   292   293   294   295   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

289-модда. Ҳалок бўлаётган ҳарбий кемани ташлаб ке­тиш
Ҳалок бўлаётган ҳарбий кемани ўз хизмат вазифаларини охи­ригача бажармаган командир томонидан, шунингдек, командир­нинг тегишли фармойиши бўлмасдан кема командаси таркиби­даги шахс томонидан ташлаб кетилиши -
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади.
Ўша қилмиш жанговар вазиятда содир этилган бўлса, -
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1. Ҳалокатлар ёхуд авария, ҳарбий кеманинг “ҳалок” бўлишидаги ҳарбий муносабатларнинг ўрнатилган тартиби жи­ноят объекти ҳисобланади.


2. Объектив томондан жиноят ҳалок бўлаётган ҳарбий ке­мани ўз хизмат вазифаларини охиригача бажармаган командир томонидан, шунингдек, командирнинг тегишли фармойиши бўлмасдан кема командаси таркибидаги шахс томонидан ташлаб кетилишида ифода этилади.
Ҳарбий кема командирининг хизмат мажбуриятлари устав томонидан белгилаб қўйилган бўлиб, унга мувофиқ кема коман­дири ва команда аъзолари ҳалокат, авария ҳолатларида кемани қутқариш учун барча имкониятларни қўллашлари лозим.
Командир кемадаги одамлар, мол-мулкни сақлаб қолиш учун бевосита жавобгардир. Командир ҳарбий кемани сақлаб қолиш учун барча чораларни кўриб бўлиб, сақлаб қолишнинг иложи қолмаганлиги сабабли ҳарбий кемани ташлаб кетиш ягона йўл эканлиги ҳақида қарорга келса, уни ташлаб кетиш қарорини қабул қилади. Командир кемани энг охирги бўлиб тарк этади.
3. Ўз хизмат вазифаларини охиригача бажармаслик де­ганда, ўз хизмат вази­фаларини уставга мувофиқ тўлиқ бажармаслик ёхуд лозим даражада бажармаслик тушунилади.
Ҳарбий кемани ташлаб кетиш учун команда аъзоларининг жа­вобгарлиги ҳарбий кема, қимматли буюмлар, зарур ҳужжатларни қутқариш бўйича командир буйруғи ёки фармойишини бажар­маслик ҳолларида вужудга келади. Команда аъзоларининг ҳеч бири кема командирининг фармойишисиз кемани ташлаб кетиши мумкин эмас.
4. Жиноят ҳалок бўлаётган кеманинг командири ўз хизмат ва­зифаларини охиригача бажармаган ёхуд команда аъзоси кемани командир рухсатисиз ташлаб кетган вақтдан тугалланган деб топилади.
5. Субъектив томондан жиноят қасддан содир этилади.
Ҳарбий кеманинг команда аъзоси томонидан ташлаб кети­лиши фақат қасддан содир этилади. Айбдор ҳарбий кема коман­дирининг буйруғисиз онгли равишда кемани ташлаб кетаётганини тушунади ва шуни хоҳлайди. Айбнинг эҳтиётсизлик шакли жи­ноий жавобгарликни истисно этади.
6. Жиноят субъекти ҳарбий кема командири ёхуд команда аъзоси ҳисобланади.
7. Шарҳланаётган модданинг 2-қисмида ҳарбий кемани жанговар вазиятда ташлаб кетганлик учун жавобгарлик белгилан­ган.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   288   289   290   291   292   293   294   295   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish