I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари



Download 6,47 Mb.
bet290/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   286   287   288   289   290   291   292   293   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

XXII боб. Ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятлар
287-модда. Ҳарбий қисм ёки хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш
Муддатли хизмат ҳарбий хизматчисининг ҳарбий қисм ёки хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиши, шунингдек, ҳарбий қисмдан қисқа муддатга рухсат берилганда, бошқа хиз­матга тайинланганда ёки бошқа хизмат жойига ўтказилганда, хизмат сафаридан, отпускадан ёки даволаш муассасасидан узрли сабабларсиз бир кеча-кундуздан ортиқ, лекин ўн кеча-кундуздан кўп бўлмаган муддат давомида хизмат жойида ҳозир бўлмаслиги, шундай қилмишлар учун интизомий жазо чораси қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, -
олти ойгача қамоқ ёки бир йилгача интизомий қисмга юбо­риш билан жазоланади.
Муддатли хизмат ҳарбий хизматчиси, офицерлар таркиби­дан бўлган шахс, прапоршчик, мичман ёки ҳарбий хизматни кон­тракт (шартнома) бўйича ўтаётган ҳарбий хизматчининг қисм ёки хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиши, шунин­гдек, узрли сабабларсиз белгиланган муддатдан ўн кеча-кундуздан ортиқ, лекин бир ойдан кўп бўлмаган муддат давомида хизмат жойига етиб келмаслиги -
икки йилгача хизмат бўйича чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳарбий қисм ёки хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш, шунингдек, хизматга белгиланган муддатдан узрли са­бабларсиз бир ойдан ортиқ вақт ичида етиб келмаслик ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган шахслар томонидан содир этилган бўлса, -
беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу моддада назарда тутилган қилмишлар жанговар вази­ятда содир этилган бўлса, муддатидан қатъи назар, -
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади.

1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида: “Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш - Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир. Фуқаролар қонунда белгиланган тартибда ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга мажбурдирлар”, деб белгилаб қўйилган.


Ўзбекистон Республикасида ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташ тартиби “Мудофаа тўғрисида”ги, “Умумий ҳарбий мажбу­рият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги қонунлар, Ўзбекистон Рес­публикаси Қуролли кучларнинг умумҳарбий низомлари белгиланган.
2. Жиноятнинг объекти ҳарбий хизматни ўташ тартиби ҳи­собланади.
“Ҳарбий хизматни ўташ тартиби - қўшинлар ҳаёти ва жан­говар фаолияти жараёнида юзага келадиган муносабатлар бўлиб, улар қонунлар, ҳарбий қасамёд ва низомларда белгилаб қўйилган”.
3. Объектив томондан ЖК 287-моддаси 1-қисми қуйидаги­ларда:
* ҳарбий қисм ёки хизмат жойини ўзбошимчалик билан таш­лаб кетишда;
* ҳарбий қисмдан қисқа муддатга рухсат берилганда, бошқа хизматга тайинланганда ёки бошқа хизмат жойига ўтказилганда, хизмат сафаридан, отпускадан ёки даволаш муассасасидан узрли сабабларсиз бир кеча-кундуздан ортиқ, лекин ўн кеча-кундуздан кўп бўлмаган муддат давомида хизмат жойида ҳозир бўлмаслиг­ида ифодаланади.
4. Ҳарбий хизматни ўташ учун чақирилган ҳарбий хизматчи­лар ҳарбий қисм ҳудудида жойлашган казармаларда жойлашти­рилади. Ҳарбий хизматни бошқа жойларда ҳам ўташ мумкин.
5. Ҳарбий қисм ёки хизмат жойини тегишли ҳарбий бўлинма командири (бошлиғи) рухсати билан ташлаб кетиш мумкин. Ко­мандир рухсати мавжуд бўлмаган ҳолларда ҳарбий қисм ёки хиз­мат жойи ёхуд дислокация жойини ташлаб кетиш ҳарбий уставга мувофиқ ман қилинади, акс ҳолда бу қисмни ёки хизмат жой­ини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш ҳисобланади.
6. Ҳарбий қисм ҳудуди - бу ҳарбий қисмнинг казарма, лагерь ёки поход жойлашуви, яъни ҳарбий хизматчилар доимий ёки вақ­тинчалик яшаш ва хизматни ўташ жойидир.
7. Хизмат жойи деб, агар у ҳарбий қисм ҳудуди билан тўғри келса, ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий хизматни ўташ жойи (ма­салан, вақтинча иш жойи, эшелон, ҳаракат маршрути, поезд ва ҳоказолар) ҳисобланади.
8. Хизматга муддатида етиб келмаслик деб, ҳарбий хизмат­чининг қонуний асосларга кўра (қисқа муддатли таътил, хизмат сафари, отпуска, госпиталда даволаниш ва ҳоказо) узрли сабаб­ларсиз белгиланган (масалан, таътил варағида, отпуска билетида, сафар чиптасида ёки бошқа ҳужжатда ёзилган) муддатда хизмат жойига етиб келмасликка айтилади.
Ҳарбий хизматчининг вақтида етиб келмаслигига сабаб бўлган турли объектив ҳолатлар: ўзининг ёки яқинларининг ка­саллиги ёки ўлими, табиий офат, транспортнинг тўхташи, ҳоки­мият органлари томонидан ушланиши, жанговар вазият ва ҳока­золар узрли сабаблар бўлиши мумкин.
9. Шарҳланаётган модданинг биринчи қисми интизомий пре­юдицияга эга. Муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчиларига қисм ёки ҳарбий хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб ке­тиш учун жиноий жавобгарлик худди шундай ҳаракатлар учун илгари бир йил давомида интизомий жавобгарликка тортилгани­дан сўнг белгиланади.
10. Агар ҳарбий хизматчи қонунга хилоф равишда ҳарбий қисм ёки хизмат жойи ёхуд ҳарбий хизматни ўташ жойига бир кеча-кундуздан ортиқ, ўн кеча-кундуздан ортиқ бўлмаган муддат давомида етиб келмаган ҳолда жиноят тугал­ланган ҳисобланади.
11. Ўзбошимчалик билан ташлаб кетишнинг давомийлиги қисмни (хизмат жойини) ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш ёки қисмга етиб келиш муддати тамом бўлган вақтдан бошлаб то қисмга (хизмат жойига) етиб келиш ёхуд қўлга тушиш вақтига қадар ҳисобланади. Бунда вақтни ҳисоблаш ЖПК 314-моддасида белгиланган муддатни белгилаш қоидаларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
12. Субъектив томондан шарҳланаётган жиноят тўғри қасд билан содир этилади. Айбдор ўзбошимчалик билан ҳарбий қисм ёки хизмат жойини командир рухсатисиз ташлаб чиқиб кетаётга­нлигини ёки қисмга белгиланган муддатда етиб, бун­дай ҳаракатларни содир этишни онгли равишда хоҳлаётганлигини тушунади.
13. Жиноят содир этиш мотивлари турлича бўлиши мумкин. Масалан, ўзбошимчалик билан ҳарбий қисмни ташлаб кетишга қариндош ва танишларни кўриш, хизмат ҳордиғини чиқариш, ои­лавий ва шахсий ишларни бажариш, вақтинчалик муаммоларни ҳал этиш истаги ва ҳоказо мотивлар бўлиши мумкин. Шарҳланаёт­ган жиноят мотиви ва мақсади квалификацияга таъсир кўрсатмайди, бироқ суд томонидан жазо белгиланишида модда санкцияси доирасида ҳисобга олиниши мумкин. Агар айб­дор ҳарбий хизматни ўташдан бўйин товлаш мақсадини кўзласа, унинг ҳаракатлари ЖК 288-моддаси бўйича дезертирлик сифа­тида квалификация қилинади.
14. Бевосита қонунда кўрсатилишича, жиноят субъекти ЖК 287-моддаси биринчи қисмида кўзда тутилган, муддатли хизмат­нинг оддий ҳарбий хизматчилари, яъни аскарлар, матрослар, сер­жантлар ва муддатли хизматнинг старшиналари ҳисобланади.
Чақирувга кўра хизматни ўтаётган Мудофаа вазирлиги ҳар­бий-қурилиш отрядлари (қисмлари) ҳарбий қурувчилари ҳам қилмиш субъекти ҳисобланади.
15. ЖК 287-моддаси 1-қисми захирадаги ва ҳарбий йиғин­ларга чақирилганларга ёки сафарбарлик чақируви резервидаги фуқароларга ҳам йиғинлар даврида татбиқ этилади.
Офицерлар таркибидан бўлган шахслар, прапоршчиклар, мичманлар, шунингдек, ҳарбий хизматни контракт бўйича ўта­ётган ҳарбий хизматчилар ЖК 287-моддаси 1-қисми субъекти бўла олмайди.
16. Шарҳланаётган модда 2-қисмининг объектив томони муддатли хизмат, офицерлар таркибидан бўлган шахс, прапорш­чик, мичман ёки ҳарбий хизматни контракт бўйича ўтаётган ҳар­бий хизматчи қисмни ёки хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиши ёки хизматга узрли сабабларсиз ўн кеча-кундуз­дан ортиқ, бироқ бир ойдан кўп бўлмаган вақт ичида етиб кел­маслигидан иборат.
Офицерлар таркибидан бўлган шахс, прапоршчик, мичман ёки ҳарбий хизматни контракт бўйича ўтаётган ҳарбий хизматчилар ҳарбий хизматни ўташ вақтида ҳарбий қисмда ёки хизмат жойида бўлишлари мумкин. Ҳарбий хизматни ўташдан озод бўлган вақтда ҳарбий хизматчиларнинг бу тоифаси ҳарбий қисм ёки хизмат жой­идан ташқарида бўлишлари мумкин. Шу муносабат билан, ҳарбий хизматчиларнинг бу тоифалари учун “ўзбошимчалик” тушунчаси ҳарбий хизматни ўташ пайтида ҳарбий қисм ёки хизмат жойини у ёки бу муддатга ташлаб кетишни билдиради. Ҳарбий хизматчилар­нинг кўрсатилган тоифаларига нисбатан казармада жойлаштири­лиш қўлланилганда, қисм ёки хизмат жойини махсус рухсатсиз ташлаб чиқиб кетиш қисмни ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш сифатида квалификация қилиниши лозим.
17. Белгиланган муддатда хизмат жойига етиб келмаслик деганда, офицерлар таркибидан бўлган шахс, прапоршчик, мичман ёки ҳарбий хизматни контракт бўйича ўтаётган ҳарбий хизматчининг ҳарбий қисм ҳудудидан ташқарида яшаб, узрли сабабларсиз хиз­матга келмаслиги ва ҳарбий мажбуриятларни бажаришдан бўйин товлаши тушунилади.
18. Айбдорнинг ҳаракатлари, унга шундай қилмишлар учун интизомий жазо чораси қўлланилгандан кейин содир этилган бўлишидан қатъи назар, ЖК 287-моддасининг 2-қисми бўйича квалификация қилинади.
Ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш ёхуд қисм ёки хизмат жойига қонунда кўрсатилган муддат давомида етиб келмаслик ўн кеча-кундуздан кам, ўттиз кеча-кундуздан кўп бўлмаган муддат давомида амалга оширилсагина, ЖК 287-моддаси 2-қисми бўйича квалификация қилинади. Муддатни ҳисоблаш ЖПК 319-модда­сига кўра амалга оширилади.
19. Шарҳланаётган модданинг 2-қисмида жавобгарлик белги­ланган жиноятнинг субъектлари, 1-қисмда назарда тутилган субъ­ектлардан ташқари, офицерлар таркибидан бўлган шахс, пра­поршчик, мичман ёки ҳарбий хизматни контракт бўйича ўтаётган ҳарбий хизматчилар бўлиши мумкин.
Офицерлар таркибидаги шахслар деб, ҳарбий хизматда тур­ган кичик, ўрта ва олий офицерлар таркибидаги шахслар то­пилади.
Ҳарбий хизматни контракт бўйича ўтаётган ҳарбий хиз­матчи деб, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, ҳарбий хизматга шартномага кўра киришга хоҳиш билдирган шахслар топилади.
20. Ҳарбий қисм ёки хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш, шунингдек, ЖК 287-моддаси 2-қисмида кўрса­тилган субъектларнинг, жумладан, муддатли хизмат ҳарбий хиз­матчилари ва уларга тенглаштирилган офицерлар таркибидан бўлган шахслар, прапоршчиклар, мичманлар ва ҳарбий хизматни контракт бўйича ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг хизматга бел­гиланган муддатдан узрли сабабларсиз бир ойдан ортиқ вақт ичида етиб келмаслиги шарҳланаётган модданинг 3-қисми бўйича квалификация қилинади.
Бунда узрли сабабларсиз қисмда ёки хизмат жойида бўлмас­ликнинг максимал давомийлиги квалификация қилиш учун аҳа­мият касб этмайди, бироқ жазо чорасини белгилашда ҳисобга олинади.
21. Жиноят субъекти ҳарбий қисм ёки хизмат жойини ҳарбий хизматдан бўйин товлаш мақсадида, ўн кеча-кундуздан ёки бир ойдан ортиқ вақтга ҳарбий хизматдан бўйин товлашни мақсад қилиб қўймаган ҳолда ўзбошимчалик билан ташлаб кетган ҳол­ларда, бироқ ушбу муддат ўтгунга қадар ушланган бўлса, унинг ҳаракатлари муддатларига кўра ЖК 287-моддаси 1, 2, 3-қисмида кўзда тутилган жиноятга суиқасд қилиш сифатида квалификация қилиниши лозим.
22. Агар айбдор жанговар вазиятда ҳарбий қисм ёки хизмат жойини ўзбо­шимчалик билан ташлаб кетса, шунингдек, узрли сабабларсиз қисм ёки хизмат жойига етиб келмаган бўлса, ҳарбий қисм ёки хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб ке­тишнинг муддатидан, яъни қисм (хизмат жойи) ҳудудидан ташқа­рига чиққан вақтидан ёки кечикканидан қатъи назар, етиб келган­дан кейин унинг ҳаракатлари ЖК 287-моддаси 4-қисми бўйича квалификация қилинади.
Ҳарбий унвони, хизмат асосидан (контракт ёки чақириқ бўйича) қатъи назар, ҳар бир ҳарбий хизматчи мазкур жиноят субъекти бўлиши мумкин.
23. (Жанговар вазият тушунчаси тўғрисида ЖК 279-моддаси шарҳига қаранг.)



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   286   287   288   289   290   291   292   293   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish