I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Ўзининг бирон аъзосини майиб қилиш йўли билан ёки бошқа усулда ҳарбий хизматдан бўйин товлаш



Download 6,47 Mb.
bet293/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   289   290   291   292   293   294   295   296   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

290-модда. Ўзининг бирон аъзосини майиб қилиш йўли билан ёки бошқа усулда ҳарбий хизматдан бўйин товлаш
Ўзининг бирон аъзосини майиб қилиш, яъни ҳарбий хизматчи­нинг ўз баданига бирон шикаст етказиш йўли билан, шунингдек, ўзини ёлғондан касалликка солиб, ҳужжатларни қалбакилашти­риш ёки бошқача алдаш йўли билан ҳарбий хизмат вазифаларини бажаришдан бўйин товлаши ёки бу вазифаларни бажаришдан бош тортиши -
олти ойгача қамоқ ёки бир йилгача интизомий қисмга юбо­риш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазола­нади.
Ўша ҳаракат жанговар вазиятда содир этилган бўлса, -
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади.

1. Шарҳланаётган жиноят объекти ҳарбий хизматни ўташ тар­тибини таъминлаш бўйича ижтимоий муносабатлар, фуқаролар­нинг ҳарбий хизматни ўташ бўйича конституциявий бурчи ҳисобланади.


Ҳарбий хизматдан бўйин товлаш жанговар вазиятда содир этилган бўлса, давлатнинг хавфсизлиги қўшимча объект бўлиши мумкин.
2. Объектив томондан жиноят ҳарбий хизматчининг ўзининг бирон аъзосини майиб қилиши, яъни ўзининг баданига бирон ши­каст етказиш йўли билан, шунингдек, ўзини ёлғондан касалликка солиб, ҳужжатларни қалбакилаштириш ёки алдаш йўли билан ҳарбий хизмат вазифаларини бажаришдан бўйин товлаш ёхуд бу вазифаларни бажаришдан бош тортишда ифодаланади.
3. Бўйин товлашнинг биринчи усули - ўзининг бирон аъзосини майиб қилиш - ўз аъзоларига ёки тўқималарига сунъий равишда зарар етказиш (масалан, оёқ ёки қўл бармоқла­рига), у ёки бу органнинг функцияси бузилиши (масалан, овқат ҳазм бўлиши, юрак фаолиятининг бузилиши), бирор-бир касал­ликни келтириб чиқариш ёки ўзида мавжуд бўлган касалликни сунъий равишда кучайтириш.
Соғлиққа зиён ўқотар ёки совуқ қуроллар, кесадиган ёки сан­чиладиган буюмлар, турли заҳарли моддалар, бошқа механик, иссиқлик ёки шунга ўхшаш воситалар билан етказилиши мумкин. Бўйин товлаш таркиби учун аъзони майиб қилиш қандай йўл би­лан содир этилганлиги аҳамиятсиз.
Ўзининг бирон аъзосини майиб қилишда айбдор саломатли­гига зарар етказилишини таъкидлаб ўтиш жоиз. Ўзининг бирон аъзосини майиб қилиш ҳарбий хизматдан бўйин товлаган шахс­нинг ўзи, унинг илтимосига кўра бошқа ҳарбий хизматчи ёки ҳарбий хизматчи бўлмаган шахслар томонидан содир этилиши квалификация учун аҳамият касб этмайди. Бирон аъзони майиб қилиш зиённинг хусусиятини аниқлаш учун суд-тиббий экспер­тиза ўтказишни ва ҳарбий хизматга яроқлилик тўғрисида шифо­кор хулосасини талаб қилади.
Соғлиққа етказилган зарар айбдорга боғлиқ бўлмаган ҳолат­ларда, масалан, айбдор томонидан ноқулай воситаларни қўллаш орқали содир этилса ва ўз хусусиятига кўра ҳарбий хизматнинг у ёки бу вазифаларини бажаришдан озод қилишга асос бўлмаса, айбдорнинг ҳаракати муайян жиноят содир этишга суиқасд қи­лиш деб топилиши мумкин.
4. Бўйин товлашнинг иккинчи усули - ўзини ёлғондан ка­салликка солиш - ҳақиқатда соғ бўла туриб, ҳарбий хизмат ва­зифаларини ўташдан озод бўлишга рухсат олиш мақсадида, гўёки ўз ҳарбий бурчларини бажаришга халал бераётган касалликлари, жисмоний ёки руҳий камчиликлари борлигини рўкач қилиб кўрсатишдан иборат.
Ёлғон касалликни рўкач қилиш сифатида мавжуд касаллик­нинг (карлик, кўрлик, соқовлик ва ҳоказоларнинг) белгиларини ҳаддан ошириб кўрсатиш - аггравацияда ифодаланиши мумкин.
5. Бўйин товлашнинг учинчи усули - ҳужжатларни қалба­килаштириш - ҳарбий хизмат вазифаларини ўташдан озод бўлиш мақсадида ҳарбий хизматчининг командирга сохта (маса­лан, ёши, оилавий ҳолати, яқин қариндошлари ўлими ёки касал­лиги тўғрисидаги) ҳужжатни тақдим этишида ифодаланади. Барча ҳолларда қалбакилаштиришнинг моҳияти шундаки, ҳужжатда кўрсатилган воқеа ва ҳодисалар амалда мавжуд бўлмасдан, уларга таянган ҳолда ҳарбий хизматчи ўзини вақтинча ёки доимий ра­вишда ҳарбий хизмат вазифаларини ўташдан озод қилишни ил­тимос қилади.
6. Қалбаки ҳужжат айбдорнинг ўзи ёки унинг илтимосига кўра бошқа шахс томонидан тайёрланиши мумкин. Бунда бу шахснинг ҳаракатлари зарур белгилар мавжудлигида ЖК 228-моддаси, шу­нингдек, жиноятлар мажмуи тариқасида ЖК 290-моддаси бўйича 28-моддасига ҳавола қилган ҳолда квалификация қилинади.
Худди шундай ҳолатда қалбаки ҳужжат ҳарбий хизматчининг ўзи томонидан тайёрланган бўлса, у ҳолда унинг ҳаракатлари бўйин товлашнинг ушбу тури билан қамраб олинганлиги туфайли ЖК 228-моддаси билан қўшимча квалификация қилишни талаб этмайди.
7. Бўйин товлаш усули сифатида бошқача алдов - ҳарбий хизматни ўташдан озод бўлиш мақсадида воқеалар ёки ҳодисалар тўғрисида, била туриб, ёлғон маълумот етказиш (масалан, мудда­тидан олдин захирага кетиш учун олий маълумот тўғрисида ёлғон хабар бериш, худди шу мақсадда тиббий кўрикка бошқа шахсни юбориш) ёки мазкур ҳолатлар ҳақида хабар беришга бурчли бўла туриб, ўша мақсадда онгли равишда хабар бермасликдан иборат.
Бошқа ёлғон сифатида ҳарбий хизматни ўташдан озод бўлиш мақсадида мансабдор шахсга пора бериш ҳолатлари бўлиши мум­кин. Агар бунда пора бериш (олиш) содир бўлса, у ҳолда содир этилган қилмиш жиноятлар мажмуи тариқасида жавобгарликни келтириб чиқаради.
8. Ҳарбий хизматдан бўйин товлаш - ҳарбий хизмат вази­фаларини бажаришдан бош тортиш орқали содир этилиши мумкин. Ҳарбий хизмат вазифаларини ўташдан бош тортиш ҳар­бий хизматчи томонидан очиқдан-очиқ, ёлғон ишлатмай, оғзаки, ёзма ёки бошқа йўл билан ҳарбий хизматни ўташ ёки унинг баъзи мажбуриятларини бажаришни истамасликда ва амалда уларни бажармай қўйишда намоён бўлади.
Бош тортиш икки шаклда намоён бўлиши мумкин: биринчи­дан, ҳарбий хизматни ўташдан очиқдан-очиқ бош тортиш ёки уларни бажаришни тўхтатиб қўйиш. Ҳарбий хизмат мажбурият­ларини бажаришни истамаслик тўғрисидаги арз очиқдан-очиқ эълон қилиниб, уларни бажаришни тўхтатиб қўйиш билан бирга­ликда келмаса, бундай ҳаракатлар жиноят таркибини ҳосил қил­майди; иккинчидан, ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажаришни истамаслик буни очиқдан-очиқ эълон қилиб, ҳарбий хизмат маж­буриятларини бажаришни тўхтатиб қўйиш билан биргаликда кел­ган ҳолларда рўй беради.
9. Командир буйруқларини бажаришни истамаслик ёки аниқ буйруқларини амалда бажармаслик (масалан, хизмат сафарига жўнаш, суткалик нарядга киришиш ва ҳоказолар) ҳарбий хизмат­дан умуман бош тортиш ҳисобланмайди. Бундай ҳаракатлар бўйсунмаслик жинояти таркибини ҳосил қилади, чунки мазкур ҳолатда командирнинг талаби буйруқ хусусиятига эга бўлиб, ҳа­ракат эса, ҳарбий хизматни ўташдан бош тортишга эмас, балки буйруқни очиқдан-очиқ бажармасликка қаратилган.
10. Ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажаришдан бош тор­тиш айбдорга амалдаги қонунчилик ва Қуролли Кучларнинг умумҳарбий уставларига мувофиқ махсус мажбуриятлар юкла­тилган пайтда содир этилган бўлса (жанговар навбатчилик, сутка­лик ёки гарнизон нарядида бўлиш ва ҳоказолар), тегишли белги­лар мавжуд бўлганида, жавобгарлик жиноятлар мажмуи тариқа­сида ЖК 291-294-моддалари бўйича ҳам келиб чиқиши лозим.
11. Жиноятни ҳарбий хизматчининг ўзига зарар етказиши, ка­саллигини ҳаддан ошириб кўрсатиши, қалбаки ҳужжат ёки бошқа алдов ҳаракати келтириб чиқармайди, балки шу йўл билан ҳарбий хизматни ўташдан бўйин товлаш, яъни у ёки бу ҳарбий вазифалар бажарилишини тўхтатиб қўйиш келтириб чиқаради.
12. Ҳарбий хизматни ўташдан бош тортиш - формал тар­кибли жиноят - ҳарбий хизмат ўташдан бош тортиш мақсадида ўз баданига бирон шикаст етказиш, ўзини ёлғон касалликка солиб, ҳужжатларни қалбакилаштириб кўрсатиш пайтидан бошлаб ту­галланган ҳисобланади.
13. Субъектив томондан жиноят тўғри қасд билан, ҳарбий хизматни ўташдан бўйин товлаш мақсадида содир этилади.
14. Ҳарбий унвони ва қўшин туридан қатъи назар, оддий аскар ва сержант (старшина)лар таркибидан бўлган, шунингдек, ҳарбий хизматни контракт (шартнома) бўйича ўтаётган шахслар жиноят субъекти ҳисобланади. Ҳарбий йиғинларга захирадан чақирилган фуқаролар, ҳарбий йиғинларга чақирилган ёхуд сафарбарлик чақирув захирасига йиғин муддатига чақирилганлар ҳам мазкур жиноят субъекти бўлишлари мумкин.
15. ЖК 290-моддасида кўзда тутилган жиноят ҳарбий хизмат­чилар ва ҳарбий хизматчи бўлмаганлар иштирокида ҳам содир этилиши мумкин, бунда улар мазкур жиноятнинг иштирокчилари деб топилади (ЖК 28-моддаси шарҳига қаранг).
Бунда ҳарбий хизматчининг илтимосига кўра унинг баданига шикаст етказилса ёки ҳужжат қалбакилаштирилса, ёхуд шарҳла­наётган жиноятда кўзда тутилган бошқа ёрдам кўрсатилса, у Жи­ноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жавобгарликка тор­тилади.
16. Шарҳланаётган модданинг 2-қисмида шарҳланаётган жиноятни жанговар вазиятда содир этганлик учун жиноий жавоб­гарлик белгиланган (Жанговар вазият тушунчаси тўғрисида ЖК 279-моддаси шарҳига қаранг).



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   289   290   291   292   293   294   295   296   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish