I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Машиналарни бошқариш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш



Download 6,47 Mb.
bet301/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   297   298   299   300   301   302   303   304   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

298-модда. Машиналарни бошқариш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш
Жанговар, махсус ёки транспорт машиналарини бошқариш ёхуд улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, -
икки йилгача хизмат бўйича чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш:
а) икки ёки ундан ортиқ шахснинг баданига ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига;
б) одам ўлишига сабаб бўлса, -
уч йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жа­золанади.
Ўша қилмиш:
а) одамлар ўлимига;
б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, -
етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жа­золанади.

1. Жанговар, махсус ёки транспорт машиналарини бошқариш ва улардан фойдаланиш хавфсизлигининг белгиланган тартиби, шунингдек, одамларнинг ҳаёти ва саломатлиги жиноятнинг объ­екти бўлади.


Ҳарбий, махсус ёки транспорт машиналари жиноят предмети ҳисобланади.
Ҳарбий машиналарга танклар, бронетранспортёрлар, ўзиюрар артиллерия ва ракета қурилмалари, автомобиллар ва бошқа автомо­биль ҳамда занжирли машиналарга тиркалган ҳара­кат воситаларини киритиш мумкин.
Махсус машиналар - алоҳида ва махсус мақсадга ҳамда ма­шина ёки унга тиркалган мослама турига кўра ўзи ҳаракат қи­лувчи техник воситалардир.
Ҳар хил муҳандислик машиналари (траншея қазгичлари, бульдозерлар, қирқувчи машиналар ва бошқалар), санитар транс­порти, кўчма таъмирлаш устахоналари, лабораториялар ва ҳока­золар махсус машиналардир.
Транспорт машиналарига шахсий таркибни, қурол-яроғни, ўқ-дориларни, ҳарбий техника буюмларини ҳамда ҳар бир қисм­нинг кундалик хўжалик, маданий-маиший, тиббий ва бошқа хиз­матларини бажаришга мўлжалланган машиналар тааллуқлидир.
2. Шарҳланаётган моддадаги қилмишни ЖК 266-моддаси (умумжиноий қилмиш - транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) бўйича квалифика­ция қилинишидан фарқ қилувчи асосий белгилардан бири машина­нинг ҳарбий қисм ва Қуролли Кучлар муассасалари, бошқа қўшинлар ҳамда ҳарбий тузилмаларга тегишлилиги ҳисоб­ланади.
3. Объектив томондан жиноят баданга ўртача оғирликда ёки оғир шикаст етказишни келтириб чиқарган жанговар, махсус транспорт машиналарини бошқариш ёхуд улардан фойдаланиш қоидаларини бузишдан иборат.
Жанговар, махсус ёки транспорт машиналаридан вазифасига кўра фойдаланиш Ички хизмат устави, Йўл ҳаракати қоидалари ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган тартибга риоя қи­лишни назарда тутади.
Бошқариш деганда, ҳаракатланаётган машинани бевосита бошқариш жараёни тушунилади. Бошқаришнинг бошланиши - машина (ғилдираклар, гусеницалар)нинг юриш қисмлари ҳарака­тининг бошланиши, тамом бўлиши - ҳаракатнинг тугаш вақти. Ҳаракат бошланганидан тамом бўлгунча ҳайдовчи белгиланган бошқариш қоидаларига риоя қилиши зарур.
Бошқариш қоидаларини бузиш деб, ҳаракатланаётган транс­порт воситасини бошқаришнинг қоидаларини бузиш: ҳара­кат тезли­гини ошириш, сигнализация қоидаларини бузиш ва ҳо­казолар ҳи­собланади.
Ҳарбий машиналардан фойдаланиш деганда, уларни ўз ўрнида ишлатиш ва уларга зарур техникавий хизмат кўрсатиш ту­шунилади. Машиналардан фойдаланиш агрегатлар, тизимлар ва ме­ханизмларнинг бир маромда ишлашини таъминлайдиган тех­никавий нормалар ва қоидаларга риоя қилишни, шунингдек, ҳар хил шароит­ларда хавфсизлик талабларини бажаришни билди­ради.
Фойдаланиш қоидаларини бузиш деб, уларни ўз ўрнида ишла­тиш ва уларга зарур техникавий хизмат кўрсатиш қоидала­рининг бузилишига айтилади, буларга техник носоз машинанинг рейсга чиқиши, рухсати йўқ шахсларни бошқаришга қўйиш, ҳай­довчининг нотўғри ҳаракатларига тўсқинлик қилмаслик (масалан, машина старшийси вазифасини бажарувчи шахс) ва ҳоказолар киради.
4. Шарҳланаётган жиноят бошқариш ёки фойдаланиш қоида­лари бузилиши натижасида бир киши баданига ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилган пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади (Баданга ўртача оғир ва оғир шикаст етказиш тушунча­лари тўғрисида ЖК 104 ва 105-моддалари шарҳига қаранг). Соғлиққа шикаст етказиш ушбу жиноят таркиби билан қамраб олинади ва у шахсга қарши жиноятлар учун жавобгарликни кўзда тутувчи моддалар бўйича қўшимча квалификация қилинишни талаб қилмайди.
5. Субъектив томондан машинани бошқариш ёки фойдала­ниш қоидаларини бузиш қасддан ёки эҳтиётсизликдан содир эти­лиши мумкин. Келиб чиққан оқибатларга нисбатан айбдор эҳти­ётсиз муносабатда бўлади.
Агар жиноятни содир этишда оқибатга нисбатан қасд муносабати бўлса, у ҳолда қилмиш шахсга ёки мулкка қарши жиноятлар тўғрисидаги тегишли моддалар бўйича квалификация қилинади (мулкка шикаст етка­зиш ЖК 298-моддаси 3-қисми “бошқа оғир оқибатлар” белгиси билан қамраб олинади - шарҳга қаранг).
6. Жиноят субъекти жанговар, махсус ёки транспорт маши­насини бошқариш учун масъул ёки бевосита бошқараётган ҳарбий хизматчи бўлиши мумкин.
Бошқариш қоидаларини бузганлик учун жавобгарликка тор­тиш учун ҳайдовчи штат бўйича ҳайдовчи бўлиш-бўлмаслиги ёки машинани бошқара олиш-олмаслигининг аҳамияти йўқ.
Ҳарбий машиналардан фойдаланиш қоидаларини бузиш субъ­екти зиммасига машиналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш вазифаси махсус юклатилган ҳарбий хизматчи: ҳайдовчилар ҳар­бий хизматга кўра бўйсунувчи бошлиқлар, машина старшийлари, КТП бўйича навбатчилар ҳам бўлиши мумкин.
Мажбуриятларини бузувчи машина бошлиғи ҳара­катлари жиноятнинг бошқа таркибларини ташкил қилиши мумкин.
7. Инструктор назорати остида ўқув машинасида бошқаришни ўрганаётган ҳарбий хизматчини ЖК 298-моддасида назарда ту­тилган жиноят учун жавобгарликка тортиб бўлмайди. Бундай ҳолда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш инструкторга юклатил­ган бўлиб, айнан у бошқариш қоидаларини бузганлик учун жа­вобгардир.
8. Зиммасига машиналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш вазифаси юклатилмаган ҳарбий хизматчилар мазкур жиноятнинг субъекти бўлмайдилар. Масалан, кунлик наряддаги шахслар, жумладан, ҳайдовчининг қисм ҳудудидан ташқарига чиқишига оид ҳужжатларинигина текшириш вазифасига эга шахслар - на­зорат-ўтказиш пунктлари бўйича навбатчилар жиноят субъекти деб топилмаслиги лозим.
9. ЖК 298-моддасида кўрсатилган жиноят ҳарбий хизматчи томонидан ҳарбий, махсус ёки транспорт машинасида содир эти­лади. Жанговар, махсус транспорт бўлмаган машинада ҳарбий хизматчининг ҳайдаш қоидаларини бузиши фуқаро томонидан ҳарбий, махсус ёки транспорт машинасида ҳайдаш қоидаларини бузиш каби ЖК 266-моддаси бўйича квалификация қилинади.
10. Шарҳланаётган модданинг 2-қисми қуйидаги зарарли оқибатлардан бири келиб чиқиши билан тавсифланувчи квалифи­кация қилинган жиноят таркиби учун жавобгарликни назарда ту­тади:
* икки ёки ундан ортиқ шахснинг баданига ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилиши;
* одам ўлиши.
ЖК 298-моддаси 2-қисми “а” бандининг шарҳланаётган мод­данинг 1-қисмида кўрсатилган белгилардан ягона фарқи улар икки ёки ундан ортиқ шахсга етказилиши ҳисобланиб, қолган жиҳатлари эса бир хил ва қўшимча квалификация қилишни талаб этмайди.
11. (Одам ўлими тушунчаси тўғрисида ЖК 97-моддаси шарҳига қаранг.)
12. Ҳарбий машинани бошқариш қоидаларини бузган шахс­нинг мазкур ҳодиса натижасида ҳаёти хавф остида қолган, ўзини ўзи сақлаш имкониятига эга бўлмаган жабрланувчига ёрдам кўрсатмаслиги билан боғлиқ ҳаракатлари жиноятлар мажмуи та­риқасида ЖК 117-моддаси ва ЖК 298-моддаси бўйича квалифи­кация қилиниши лозим. ЖК 117-моддасига кўра, шахс, бошқа­риш қоидаларини бузиш натижасида жабрланувчи баданига енгил шикаст етказилган бўлса ёки унинг ўлими воқеа содир бўлган пайтда юз берган бўлса ёхуд айбдорнинг жабрланувчига ёрдам бериши шарт бўлсада, бироқ ўзининг ҳаёти ёки соғлиғи учун ҳам яққол хавф туғилган бўлса, яъни ёрдам бериш имкониятига мутлақо эга бўлмаган бўлса, жа­вобгарликдан озод этилади.
13. Шарҳланаётган модданинг 3-қисмида бошқариш қоида­ларини бузишнинг махсус квалификация қилинган таркиби на­зарда тутилган ва махсус квалификация қилиш белгилари сифа­тида қуйидаги оқибатларни қамраб олган:
* одамлар ўлими;
* бошқа оғир оқибатлар.
14. Бошқа оғир оқибатларга анча миқдордаги моддий ва моддий бўлмаган зарарнинг турли шаклларини киритиш мумкин. Моддий зарар автомашина, муҳандислик қурилмалари ва бошқа қурилишларни нобуд қилиш ёки уларга шикаст етказиш, чорва­нинг ўлими ва ҳоказолар бўлиши мумкин. Моддий бўлмаган оғир оқибатлар муҳим ҳарбий топшириқлар, жанговар, ҳарбий-ўқув вазифалари ёки бошқа тадбирларнинг барбод бўлишида ифодала­ниши мумкин.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   297   298   299   300   301   302   303   304   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish