I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Чегара хизматини ўташ қоидаларини бузиш



Download 6,47 Mb.
bet297/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   293   294   295   296   297   298   299   300   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

294-модда. Чегара хизматини ўташ қоидаларини бузиш
Чегарачилар наряди таркибида бўлган шахснинг чегара хиз­матини ўташ қоидаларини бузиши чегаранинг дахлсизлигига за­рар етказиши мумкин бўлса, -
икки йилгача хизмат бўйича чеклаш ёки уч ойгача қамоқ ёхуд бир йилгача интизомий қисмга юбориш ёки беш йилгача озодлик­дан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш:
а) қонунга хилоф равишда чегарадан ўтишга;
б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, -
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади.

1. Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, давлат чегара­ларини қўриқлаш ўз ичига қуйидагиларни олади:


* жойларда чегарани қонунга хилоф равишда ўзгартириш, ке­сиб ўтиш ҳаракатларининг олдини олиш, Ўзбекистон ҳудудига ҳарбий қўшинлар ва бандаларнинг қуролли тажовузини қайта­риш;
* чегарадаги қуролли ва бошқа хоинлик ҳаракатларини тўхтатиш;
* аҳолини, мол-мулкнинг барча турларини мазкур тажовуз­лар­дан ҳимоя қилиш;
* чегарани кесиб ўтишнинг олдини олиш ва бунга йўл қўймаслик;
* чегарадан портловчи, заҳарловчи, радиоактив, наркотик воси­талар, қурол-аслаҳа, ўқ-дорилар ва Ўзбекистонга олиб кириш ва чиқиш тақиқланган бошқа предметларни, шунингдек, контра­банда предметларини олиб ўтишни тўхтатиш;
* чегарадан мамлакатимиз иқтисодий ва сиёсий манфаатла­рига, давлат хавфсизлигига, жамоатчилик тартибига, аҳоли соғлиғи ва маънавиятига путур етказиши мумкин бўлган тақиқ­ланган нашрлар, видео ва овоз ёзувлари олиб ўтилишига йўл қўймаслик.
2. Жиноят объекти чегара хизматини ўташнинг белгиланган тартиби ҳисобланади.
3. Объектив томони чегара наряди таркибига кирувчи шахс­нинг чегаранинг дахлсизлигига зарар етказишни келтириб чиқар­ган чегара хизматини ўташ қоидаларини бузишидир.
Чегара хизматини ўташ қоида ва тартиби “Ўзбекистон Рес­публикаси давлат чегараларини қўриқлаш тўғрисида”ги Низомда, шунингдек, чегара наряди шахсларининг муайян мажбуриятлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси қўмондонлигининг айрим буйруқлари, давлат чегара­сини қўриқлаш бўйича кўрсатмаларда мустаҳкамланган.
Модданинг диспозицияси бланкетли хусусиятга эга. Ҳар бир муайян ҳолатда чегара хизматини ўташ қоидалари бузилганли­гини ва улар Ўзбекистон Республикаси ҳудуди дахлсизлигига за­рар етказиши мумкинлигини аниқлаш лозим.
4. Жиноят чегара дахлсизлигига зарар етказишни келтириб чиқариши мумкин бўлган чегара хизматини ўташ тартиби бузил­ган вақтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади.
5. Субъектив томондан жиноят қасддан ёки эҳтиётсизликдан содир этилади. Оқибатларга муносабат доимо эҳтиётсизликда ифодаланади.
6. Чегара дахлсизлигига зарар етказишни келтириб чиқариши мумкин бўлган чегара хизматини ўташни бузишга йўл қўйган че­гара наряди таркибига кирувчи шахс жиноят субъекти ҳисобла­нади.
7. Мазкур модданинг 2-қисмида чегара хизматини ўташ қоидаси бузилиши: қонунга хилоф равишда чегарадан ўтишга; бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлгани учун жавобгарлик белги­ланган.
Чегарадан қонунга хилоф равишда ўтиш - бу Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасидан ваколатли ҳокимият органлари рухсатисиз турли йўналишда ўтишдир.
Бошқа оғир оқибатлар деганда, республика ҳудудига қурол­ланган босқинчиларнинг бостириб кириши, одамларнинг ҳалок бўлиши ва бошқалар тушунилади.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   293   294   295   296   297   298   299   300   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish