I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Учиш ёки учишга тайёргарлик кўриш қоидаларини бузиш



Download 6,47 Mb.
bet302/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   297   298   299   300   301   302   303   304   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

299-модда. Учиш ёки учишга тайёргарлик кўриш қоидаларини бузиш
Учиш ёки учишга тайёргарлик кўриш қоидаларини, шунингдек, учиш аппаратларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳалокат юз беришига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, -
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади.

1. Шарҳланаётган модданинг объекти Қуролли Кучларда ўрнатилган учиш ва учишга тайёргарлик кўриш тартиби ҳисобла­нади. Ушбу қоидалар қатор норматив актлар, шу жумладан барча авиация бошқармаларининг ҳаво бўшлиғида учиш қоидалари, инженер-авиацияси, штурманлик, метеорологик ва бошқа авиация хизматининг махсус ҳарбий кўрсатмалари ва инструкциялари би­лан белгиланади.


2. Учиш аппаратлари жиноятнинг предмети ҳисобланади. Бу­ларга Қуролли Кучларга тегишли бўлган жанговар ва транспорт самолётлари, ёқилғи қуювчи самолётлар, вертолётлар ҳамда учувчисиз самолётлар ва планерлар киради.
3. Объектив томондан ушбу жиноят учиш ёки учишга тайёр­гарлик кўриш қоидаларини, шунингдек, учиш аппаратларидан фойдаланиш қоидаларини бузувчи ҳаракат ёки ҳаракатсизлик, муайян ижтимоий хавфли оқибатлар ва ижтимоий хавфли қил­миш билан келиб чиққан оқибат ўртасидаги сабабий боғлиниш билан тавсифланади.
Учиш деганда, учиш аппаратининг двигатели ишлай бошла­шидан унинг тўхташигача бўлган вақт тушунилади.
4. Учиш аппарати эксплуатацияси деганда, ундан вазифаси бўйича фойдаланиш тушунилади. Эксплуатация тушунчаси учиш аппаратларининг ҳалокатларсиз ишлашини таъминловчи система ва агрегатлардан фойдаланишни ҳам ўз ичига олади.
Учиш аппаратининг эксплуатацияси учиш ёки учишга тайёр­гарлик кўриш тушунчаларига қараганда кенгроқ тушунча ҳисоб­ланади. Агар учиш жараёни эксплуатациядан ажралмас бўлса, унда эксплуатация алоҳида эмас, балки учиш жараёнида амалга оширилади.
5. Учиш аппаратини ҳавода ёки учиш-қўниш йўлагида учиш ёхуд двигатель тўхтагунча қўниш жараёнида бошқариш қоидала­рини, шунингдек, машинани ва экипажни учиш олдидан тайёр­лаш қоидаларини бузган шахс Жиноят кодексининг ушбу мод­даси бўйича жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.
Машинанинг ҳавога кўтарилиши ёки қўниши билан боғлиқ бўлмаган ҳодисалар ЖК 299-моддаси билан жавобгарликка тор­тишга асос бўла олмайди ва бошқа жиноят таркибини ташкил этиши мумкин.
6. Учиш қоидаларини бузиш кемани бошқаришда йўл қўйилган хатоликлар, белгиланган мўлжал ёки йўл бошқаруви­нинг йўқотилиши, шўнғиш ҳолатидан чиқишда кечикиш, қўниш жойига етиб келмасдан ёки у ердан ўтиб кетиб қўниш, қўна­ётганда пасайиш тезлигини ошириш ва ҳоказолар билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Учишга тайёргарлик кўриш қоидаларини бузиш экипаж аъзоларини учишга тайёрлаш ва рухсат бериш қоидаларини ба­жармаслик ёки машинанинг ўзини учишга тайёрлаш қоидаларига риоя қилмаслик билан боғлиқ (масалан, бемор учувчининг учиши, тиббий кўрикдан ўтмаслик, машинани техник носозлик­лар билан учишга чиқариш ва ҳоказолар).
Фойдаланиш қоидаларини бузиш қуйидагиларни ўз ичига олади: масалан, керакли қўшимча тайёргарликдан ўтмаган шахс­лар бошқаришига рухсат этиш, учиш аппаратидан вазифаси бўйича фойдаланмаслик, самолётга юкни нотўғри жойлаштириш, учиш хавфсизлигини таъминловчи тармоқ ва механизмларга тех­ник хизмат кўрсатиш талабларидан четга чиқиш ҳамда улардан хавфсиз фойдаланиш шартларини таъминлашга қаратилган учиш аппаратлари эксплуатацияси тартибини бошқача тарзда бузиш.
7. Учиш ёки учишга тайёргарлик кўриш қоидаларини бузишда ҳалокат ёки бошқа оғир оқибатлар келиб чиққандагина шарҳлана­ётган модданинг жиноят таркиби мавжуд деб ҳисобланади.
Ҳалокат деганда, ҳаракатланаётган учиш аппаратининг унда учаётган экипаж аъзоларидан, кўчирилаётган бўлинма шахсий таркибидан ёки ҳаво кемасида бўлган бошқа шахслардан бирор­тасининг ҳалок бўлишига сабаб бўлган бузилиши ёки шикастла­ниши тушунилади.
Бошқа оғир оқибатларга қуйидагилар: ҳаво кемасида бўлган шахсларнинг баданига оғир шикаст етказилиши; учиш аппарати­нинг ерга қулаб тушиши ёки мажбуран қўниши натижасида ер­даги одамларнинг ҳалок бўлиши ёки уларнинг баданига оғир ши­каст етказилиши; авария, яъни самолётга унинг тўла яроқсиз ҳолга келишига сабаб бўлган даражада шикаст етказилиши; ма­шиналарнинг уларни таъмирлаш учун анчагина моддий харажат­лар талаб қиладиган даражада бузилиши; ҳаво кемасининг ҳало­кати, қулаши ёки мажбуран қўниши чоғида давлат, шунингдек, ҳарбий мулкнинг ёки шахсий мулкнинг нобуд бўлиши ёки уларга катта миқдорда зарар етказилиши киради.
8. Тергов ва суд органлари ҳар бир алоҳида ишда қилмиш ва оқибат ўртасидаги сабабий боғланишни аниқлаши керак, акс ҳолда ушбу жиноят таркибини қайд этишнинг иложи бўлмайди.
9. Субъектив томондан ушбу жиноят айбнинг эҳтиётсизлик шаклида ифодаланади. Учиш ёки учишга тайёргарлик кўриш қоидаларининг бузилишига йўл қўяётган шахс оғир оқибатлар келиб чиқишини олдиндан кўра билади, лекин ушбу оқибатлар келиб чиқмаслигига асоссиз ишонади, ёхуд ушбу оғир оқибатлар келиб чиқишини олдиндан кўра билиши лозим ва мумкин бўлади.
Қилмишни Жиноят кодексининг мазкур моддаси билан ква­лификация қилиш учун жиноят содир этиш мотиви аҳамиятга эга эмас.
10. Учиш ва учишга тайёргарлик кўришнинг субъекти зимма­сига учиш ёки учишга тайёргарлик кўришни таъминлашга оид махсус вазифа юклатилган ҳарбий хизматчилар бўлишлари мум­кин. Учиш раҳбари, ҳаво кемасининг командири, учувчи, борт муҳандиси, штурман ва бошқалар ҳам жавобгарликка торти­лиш­лари мумкин.
Учишга тайёргарлик кўриш қоидаларини бузганлик учун ҳаво кемасининг техниклари, механиклари ва учишни таъминловчи бошқа шахслар жавобгарликка тортилишлари мумкин.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   297   298   299   300   301   302   303   304   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish